Namangan shahar hokimligi | Rasmiy telegram kanali


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Наманган шаҳар ҳокимлигининг
Расмий телеграм канали:
Мурожаатлар учун: t.me/namangancitygov_bot
Web-sayt: www.namangancity.uz
Facebook: www.facebook.com/namangangov.uz
Youtube: www.youtube.com/@Namanganshaharhokimligi

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Наманганда камбағалликни қисқартириш йўлида амалий ишлар олиб борилмоқда

Наманган шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари “Якка тут” маҳалласида Ижтимоий реестрга киритилган ва ўз назоратига бириктирилган 5 та хонадонда бўлди.

Хонадонлардаги муаммолар ўрганиш давомида, уларнинг турмуш даражасини яхшилаш, ижтимоий фаолликни ошириш ҳамда қўшимча даромад манбалари яратиш бўйича аниқ вазифалар белгиланди.

Фуқароларнинг доимий даромадини ошириш ва уларни иш билан таъминлашга қаратилган амалий таклифлар ишлаб чиқилди. Бу саъй-ҳаракатлар камбағалликни қисқартириш ва аҳоли фаровонлигини оширишга хизмат қилади.


Президент Шавкат Мирзиёевнинг ёшлар билан очиқ мулоқотида белгиланган асосий вазифалар.

Батафсил — юқоридаги #инфографикада

Facebook|Instagram|X


#Online

Наманган шаҳрида яширин иқтисодиётни қисқартиришга қаратилган амалий ишлар бошланди

Шаҳар ҳокими бошчилигидаги ишчи гуруҳ “Равнақ” маҳалласидаги саноат ҳудудида тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ўрганди.

Ушбу ҳудудда фаолият олиб бораётган қоп ишлаб чиқариш фабрикаси, тикувчилик, нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва метални қайта ишлаш корхоналари ҳамда салқин ичимликлар омборларида ўтказилган ўрганишларда қонунчиликка амал қилиш бўйича тушунтиришлар берилди. Ходимларнинг иш ҳақини қонун талаблари асосида тўлаш, назорат-касса машиналаридан тўғри фойдаланиш, солиқ ва бошқа тўловларни ўз вақтида амалга ошириш муҳимлиги таъкидланди.

Ушбу чора-тадбирлар тадбиркорларнинг қонуний фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва иқтисодиётнинг шаффофлигини оширишга қаратилган.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
💥⌛ Suvni asrash - barchamizning burchimiz!



5 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.