Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Tibbiyot


Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz
Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.
Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz
Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


🟦🟦🟦

2025 йилда Оториноларингология маркази томонидан ҳудудларда қандай ноёб операциялар йўлга қўйилади?

📌 ЛОР касалликлари аҳоли орасида энг кўп учрайдиган патологиялардан. Бироқ яқин йилларгача юртимизда мазкур йўналишда ихтисослаштирилган тиббий хизмат кўрсатишнинг яхлит тизими йўқ эди. Соҳа тарқоқ ҳолда бўлиб, анчайин эътибордан четда қолганди.


🏥 Давлатимиз раҳбарининг 2023 йил август ойидаги тегишли қарори бу муаммонинг оқилона ечими бўлди. Мазкур ҳужжатга кўра, Республика ихтисослаштирилган оториноларингология ва бош-бўйин касалликлари илмий-амалий тиббиёт маркази ташкил этилиши натижасида тиббиётнинг ушбу йўналиши ҳудудларда ўз филиалларига эга яхлит тизимга айланди.

🩺 Бугунги кунга келиб, муассаса ва унинг жойлардаги филиаллари юртимизда оториноларингологик ва бош-бўйин касалликлари профилактикаси, уларни эрта аниқлаш ҳамда даволаш дастурларини амалиётга татбиқ этиб келмоқда.

🗓 2025 йил марказ ўз олдига улкан мақсадларни қўйган.

👨‍⚕️— Жорий йил ихтисослашган тиббий ёрдамни туман даражасига тушириш учун ҳар бир вилоятдан 2 тадан, жами 28 та туман (шаҳар)ни намунавий ва илғор ҳудудга айлантиришга киришганмиз, — дейди марказ директори Улуғбек Ҳасанов.

🔬 — Айни кунларда малакали шифокорларимиз жойларда аҳолини тиббий кўрикдан ўтказиб, маҳаллий мутахассислар учун маҳорат дарслари ташкил этмоқда. Тажрибали шифокорларимиз юртимизнинг олис ҳудудларида бўлиб, беморларни оғир хасталиклардан халос қилишга кўмаклашяпти.

🟢Режага мувофиқ, бу йил юқори нафас йўллари ўсма олди касалликлари эрта скрининг қилиниб, даволаш протоколлари тузилади. Ҳудудларда ЛОР аъзолари ва бош-бўйин хасталикларига ихтисослаштирилган мультидисциплинар ёндашувлар ва юқори технологияли амалиётлар татбиқ этилади.

🛏 Жумладан, марказнинг Бухоро, Андижон, Фарғона ҳамда Наманган вилоятлари филиалларида микроскоп ва эндоскопик техникалар ёрдамида тимпанопластика амалиёти, Жиззах, Самарқанд, Сурхондарё, Қашқадарё, Бухоро, Хоразм вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикаси филиалларида функционал эндоскопик синус хирургияси операциялари йўлга қўйилади. Муассасанинг ўзида эса 5 та диагностика ва 5 та даволаш усули жорий қилинади.

👂Ҳудудларда қулоқ ва бурундаги касалликларни эрта аниқлаш, эшитиш пастлиги ҳамда орттирилган карликнинг олдини олиш, бош-бўйин хасталикларига мультидисциплинар ёндашувлар орқали эрта босқичда ташхис қўйиш кўрсаткичи оширилади.

👩‍⚕️ Шунингдек, вилоят филиаллари ва бошқа муассасалардаги 100 нафар шифокор симуляцион марказда ўқитилиб, 10 нафар мутахассисимиз хорижнинг нуфузли клиникаларида малакасини оширади.

📍 Ўзаро тажриба алмашиш, мастер-класслар ўтказиш, янги технологияларни амалиётга жорий қилиш ва ҳудудларда тиббий кўриклар ҳамда операциялар ўтказиш мақсадида Россия, Туркия давлатларидан 4 нафар мутахассис ташрифи амалга оширилади.

📁 Марказнинг етакчи мутахасислари томонидан йил давомида вилоят филиалларида малакали оторинолариногологик ва бош-бўйин жарроҳлиги амалиётлари бажарилади. Россия, Туркия, Италия ва Германиянинг етакчи тиббиёт муассасалари ва клиникалари билан ҳамкорлик меморандумлари имзоланади.

Қолаверса, тиббий туризмни ривожлантириш, мамлакатимиз оториноларингологик хизмати нуфузини ошириш ва хорижий беморлар трафигини енгиллаштириш мақсадида “яшил йўлак” электрон тизимини жорий этиш кўзда тутилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


❗️Республика руҳий саломатлик маркази 30 турдаги замонавий тиббий ускуналар билан таъминланди

🏥 Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт маркази ўз фаолияти давомида салмоқли натижаларга эришиб келмоқда.

✅ Бу борада Президентимизнинг 2023 йил июнь ойидаги тегишли қарори дастуриламал бўлаётир. Зеро, унда аҳоли руҳий саломатлигини муҳофаза қилиш хизматини такомиллаштириш, соҳада самарали бошқарув тизимини жорий этиш, кадрлар салоҳиятини ошириш ва психиатрия муассасалари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш билан боғлиқ долзарб вазифалар белгилаб берилган.

🩺 Ўтган даврда психиатрия, наркология, тиббий психология ва психотерапия хизматини тўлиқ трансформация қилиш орқали яхлит вертикал бошқарув тизими йўлга қўйилди ва хизмат кўрсатиш туман даражасигача туширилди.

💬 — Давлатимиз раҳбари томонидан соҳага қаратилаётган юксак эътибор барча ютуқларимизда асосий омил бўлмоқда, — дейди мазкур марказ директори Зарифжон Ашуров. — Ана шу эътибор самараси ўлароқ, муассасамиз ва унинг ҳудудий филиаллари 30 турдаги 46,1 миллиард сўмлик замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан таъминланди.


🔎 Албатта, бу иш сифатига ижобий таъсир кўрсатмасдан қолмади. Жойларда марказимиз мутахассислари томонидан 3 минг нафардан зиёд юртдошларимиз мақсадли тиббий кўриклардан ўтказилди.

💉 Шу жараёнда турли касалликлар аниқланган 2 минг 700 нафардан кўпроқ киши ўз вақтида даволанишга йўналтирилди.

💻 Айтиш жоизки, ҳудудлар билан телетиббиёт тизими ёрдамида 56 маротаба илмий семинар, клиник конференция ва ташкилий-услубий анжуманлар ташкил қилинганлиги ҳам жойларда тиббий хизматлар сифатини яхшилашда катта ўрин тутяпти.

📊 Қолаверса, илк бор 3 та йўналиш бўйича 8 та даволаш ва ташхислашга оид ҳужжатлар ишлаб чиқилиб, ҳаётга татбиқ этилмоқдаки, бу ҳам соҳа вакиллари фаолиятини такомиллаштиришда қўл келяпти.

🟢 Сир эмас, бугун барча соҳада асосий ишни юқори салоҳиятга эга кадрлар ҳал қилади, шу жумладан, тиббиётда ҳам. Шундан келиб чиқиб, 116 нафар мутахассисларимизнинг илғор хорижий давлатларда амалий кўникма ва касбий маҳоратини оширишларини таъминладик.

Халқаро ҳамкорлигимиз доирасида Самарқандда “II Баҳорги Самарқанд ёш психиатр ва наркологлар илмий мактаби” ҳамда “Ўзбекистон – Франция руҳий саломатлик симпозиуми”, Бухорода “Ўзбекистон – Германия руҳий саломатлик форуми” каби анжуманлар юқори савияда ўтказилганлигини ҳам келтириб ўтиш жоиз. Негаки, 100 нафарга яқин нуфузли хорижий марказлар олимлари иштирок этган ушбу тадбирлар ўзига хос тажриба алмашинув платформаси вазифасини ўтади.


‼️ Жорий йилда ҳам марказимиз олдида улкан вазифалар турибди. Шу боис жамоамиз аъзолари билан ютуқ ва натижаларимизни янада яхшилаш мақсадида меҳнат қилмоқдамиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


❗️Ҳар йили 25 нафар ёшларимиз Парижда таълим олади

🟣 Пойтахтимизда бўлиб ўтган “Ўзбекистонда нейропсихология ва клиник психологиянинг долзарб муаммолари” мазуидаги халқаро анжуманда масаланинг ўзига хос жиҳатлари, жумладан, бу борада амалга оширилаётган ишлар ва истиқболдаги вазифалар кенг таҳлил қилинди.


📌 Унда қайд этилганидек, аҳоли руҳий саломатлигини сақлаш борасида Ўзбекистонда катта ишлар қилинмоқда.

📋 Хусусан, Президентимизнинг 2023 йил 19 июндаги “Аҳолининг руҳий саломатлигини муҳофаза қилиш хизматини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қароридан келиб чиқиб, руҳий ҳолат бузилишини эрта аниқлаш, аҳолига тиббий-психологик ва психиатрик ёрдам кўрсатиш тизимини самарали йўлга қўйишга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.

✔️ Бундан ташқари, ўтган йили “Аҳолига психологик ёрдам кўрсатиш тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди. Унга асосан вазирликнинг тегишли буйруғи ишлаб чиқилган бўлиб, у амалиётга кенг татбиқ этилаётир.


➡️ Булардан кўзланган мақсад эса ягона, яъни тиббиётдан узоқлашиб қолган умумий психологлар фаолиятини тизимга яқинлаштиришдан иборат. Ўтган даврда бу борада дадил қадамлар ташланди ва муайян натижалар қўлга киритилди.

💬 Анжуманда айтилганидек, мамлакатимиз тиббиёт олий ўқув юртларида “Клиник психология” бўйича магистратура йўналишини очиш масаласи айни пайтда кўриб чиқилмоқда. У йўлга қўйилгач, “Умумий психология” бўйича бошқа университет ва институтлар бакалавриат босқичини тамомлаган ёшлар ўқишни тиббиёт олий таълим муассасаларида давом эттириши мумкин бўлади.


📊 Айни мақсадда 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб 6 та тиббиёт институтида “Клиник психология” мутахассислиги бўйича 2 йиллик магистратура йўналиши очилади. Бу орқали соғлиқни сақлаш тизими учун етишмаётган 3 минг нафар клиник психологни тайёрлаш кўзда тутилган.

🛬 Тадбирда тиббий ва клиник психология ҳамда психосоматик тиббиёт йўналишида ёшларни хорижий давлатларнинг етакчи илмий марказларида ўқитиш ишлари йўлга қўйилаётгани ҳам урғуланди.

📍 Масалан, Париждаги Олий психомотор реабилитация институтида бир гуруҳ ёшларимиз малака ошириб, психомотор терапия ҳамда реабилитация бўйича махсус кўникмаларга эга бўлиб қайтди.

🟢 Эндиги босқичда эса йилига 25 нафар ёш магистрни ушбу нуфузли таълим масканида ўқитиш режалаштирилмоқда. Ўзбек олими Зарифбой Ибодуллаев институт фаолиятида маърузалари билан иштирок этиб келяпти.


➡️ Анжуманда Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи Д.Султанов қатнашди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🔴 0️⃣0️⃣0️⃣

❗️Национальный медицинский центр, начавший свою деятельность в начале прошлого года, за столь короткий срок добился значительных достижений.


✅ В частности, здесь внедрен ряд хирургических операций, в том числе трансплантация печени. Недавно была успешно проведена еще одна операция, где донором для матери стал сын.

📹 Об этом рассказывается в видеосюжете, подготовленном Пресс-службой Минздрава.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.


🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


🔴 ✏️✏️✏️✏️

🩸 Шундай хасталиклар борки, беморларни ундан халос этиш учун донор қонига эҳтиёж туғилади.


🔬 Айниқса, онкологик, гематологик касалликларга чалинган инсонлар ҳаётини сақлаб қолишда у муҳим восита.

🌡 Афсуски, қонни сунъий тарзда ишлаб чиқаришнинг имкони йўқ. Унинг ягона манбаи беғараз донорликдир.

🛏 Шу боис қон топширинг, одамлар ҳаётини сақлаб қолинг!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


❗️ Урология маркази: Ҳудудлардан пойтахтга келувчи беморлар сони камаяди

📈 Жаҳонда касалликлар тури кўпаймоқда. Бироқ уларни самарали даволаш учун билим ва тажрибанинг ўзи камлик қилади. Чунки хасталик белгиларини эмас, унинг келиб чиқиш сабабларини бартараф этиш муҳим. Бунинг учун эса илмий-амалий ёндашувлар жуда зарур!

🏥 Республика ихтисослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт маркази жамоаси бу борада доимий изланишда. Муассасанинг 2025 йилга мўлжалланган мақсад ва вазифалари кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини янада яхшилаш ва аҳолига қўшимча қулайликлар яратишга қаратилган.

💬 — Жорий йилда марказимизда 10 та, ҳудудий филиалларимизда 8 та ҳамда туман (шаҳар) шифохоналарида 4 та янги диагностика ва даволаш усулини жорий қилмоқчимиз, — дейди муассаса директори Шуҳрат Мухтаров. — Бунинг натижасида сийдик-тош касаллигига чалинган беморларнинг ортиқча вақт ва маблағ сарфлаб, пойтахтимизга қатнови сезиларли даражада камаяди.


🔬 Ихтисослашган тиббий ёрдам хизматини туманлар даражасига тушириш мақсадида 2025 йилда Наманган вилоятининг 4 та туман ва шаҳрида илк бор урофлоуметрия ташхислаш усули йўлга қўйилади.

🛬 Марказнинг 54 нафар юқори малакали шифокори ҳудудларга янги диагностика ва даволаш усулларини татбиқ этиш учун юборилади.

📍 Шунингдек, тажриба алмашиш, маҳорат дарсларини ташкил этиш, янги технологияларни жорий қилиш ва ҳудудларда тиббий кўриклар ва операцияларни ўтказиш мақсадида Россия, Германия, Ҳиндистон, Туркия каби давлатлардан мутахассисларни жалб этишни режалаштирганмиз.

✔️ Ҳудудий филиалларда фаолият олиб бораётган ходимлардан 26 нафари чет элда, 29 нафари республика муассасаларида, марказ шифокорларидан 8 нафари 4 та хорижий мамлакатдаги етакчи клиникаларда малака оширади.


🩺 Мутахассисларимиз томонидан 4 та йўналиш бўйича илмий изланишлар олиб борилади. Бундан ташқари, 2 нафар уролог ва 2 нафар анестезиолог номзодлик диссертациясини ҳимоя қилади.

💬 Марказ ва унинг ҳудудий филиаллари моддий-техник базасини яхшилаш 2025 йилда ҳам изчил давом эттирилади. Қувайтнинг Араб иқтисодий ривожланиш фонди маблағлари ҳисобига 12 турдаги ташхис ва даволаш амалиётлари учун фойдаланиладиган асбоб-ускуналар олиб келинади.


‼️ Қисқа қилиб айтганда, марказимиз жамоаси 2025 йил давомида аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш билан боғлиқ вазифаларни юқори масъулият ва садоқат билан бажариб, халқни рози қилишни бош мақсад сифатида белгилаган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


🩸 Существуют такие заболевания, для лечения которых требуется донорская кровь.


🔬 Она особенно важна в спасении жизней людей, страдающих онкологическими и гематологическими заболеваниями.

🌡 К сожалению, заменить человеческую кровь искусственной невозможно. Единственный выход — добровольное донорство.

🛏 Поэтому сдавайте кровь и спасайте жизни!

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.


🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🔴 ✏️✏️✏️✏️✏️

🔎 Ҳали ташкил этилганига бир йил ҳам бўлмаган Миллий тиббиёт маркази томонидан халқимиз саломатлиги йўлида салмоқли ишлар рўёбга чиқарилаётир.


✅ Хусусан, бу ерда бир қатор жарроҳлик амалиётлари, шу жумладан, жигар кўчириб ўтказиш ўзлаштирилди. Яқинда навбатдаги операция муваффақиятли амалга оширилди. Унда ўғил ўз онасига донорлик қилди.

📹 Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати томонидан тайёрланган видеолавҳада шулар хусусида ҳикоя қилинади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


🔴🟦🟦🟦

❗️ЖССТ: Ўзбекистон саратон касаллигига қарши курашда муҳим қадамлар ташламоқда

Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш соҳаси илғор хорижий тажриба ва мутлақо янги ёндашувлар асосида трансформация қилинмоқда.


📌 Ушбу йўналишдаги ишларнинг давоми сифатида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан Саратонга қарши курашиш миллий режасини ишлаб чиқишга бағишланган “Ўзбекистон онкологик хизмат кўрсатишнинг янги босқичи сари: миллий режанинг бошланиши” мавзусида йиғилиш ўтказилди.

📃 Унда юртимиз вакиллари ҳамда ЖССТ экспертлари иштирок этиб, Саратонга қарши курашиш миллий режасини ишлаб чиқиш масалалари, бу борадаги халқаро тажриба, ривожланган давлатларнинг ютуқ ва камчиликлари муҳокама қилинди.

📊 Айтиш лозимки, мамлакатимизда саратон касаллигини эрта аниқлаш ва самарали даволаш чораларини кўриш — соҳа вакилларининг эътибор марказида.

🔎 2030 йилга қадар 30 – 69 ёшдаги аҳоли орасида онкологик касалликларни профилактик кўриклар орқали эрта босқичда аниқлаб, 5 йиллик умр давомийлиги кўрсаткичларини 2 баробар ошириш, 1 йилгача ўлим даражасини 2 баробар камайтириш, онкологик хасталикка чалинган беморларни даволаш билан тўлиқ қамраб олиш мақсад қилинган.

🖥 Шунингдек, давлатимиз раҳбарининг тегишли қарорига асосан 2025 – 2030 йилларда Бачадон бўйни ва кўкрак бези саратонини назорат қилиш давлат дастури амалга оширилиши кўзда тутилган.

🖇 Тадбирда таъкидланишича, Ўзбекистон саратон касаллигига қарши курашишда муҳим қадамларни ташламоқда. Бунга доир миллий режа эса эришилган натижаларни мустаҳкамлаш учун пойдевор бўлади.

📑 Асосий мақсад — касаллик профилактикаси, уни эрта аниқлаш, даволаш, реабилитация қилиш ва паллиатив ёрдамни ўз вақтида ташкил этиш ҳамда онкологик патологиялар регистрини юритиш орқали аҳоли саломатлигини асраш, хасталаниш ва ўлим даражасини тушириш ҳамда беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга эришиш.

🧑‍💻 Халқаро экспертлар юртимизда бу соҳадаги ютуқлар ва эҳтиёжларни баҳолаб, мазкур йўналишдаги ишларни барқарор амалга ошириш бўйича тавсияларини берди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🔴0️⃣0️⃣0️⃣

В столице прошла презентация сценического шоу о процессах цифровизации в системе здравоохранения.


📌 В ней в полной мере отражены усилия, предпринимаемые в нашей стране в этом направлении.

📹 О подробностях презентации и ее значении говорится в видеосюжете, подготовленном Пресс-службой Минздрава.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.


🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


🔴 🟦🟦🟦

❗️“Онамга жигаримни беришни роппа-роса икки йил кутдим...”

📌 Онанинг болага жонфидолик қилиши бор гап. Фарзандлар эса ҳар доим ҳам бу мўътабар зотлар фидойилигини такрорлай олмайди. Аммо яқинда шундай ибратли ҳодиса кузатилди, яъни ўғил онасига жигарининг бир парчасини бериб, унинг ҳаётини сақлаб қолди...


🔬 Миллий тиббиёт марказида бўлиб ўтган ноёб операция — жигар трансплантациясида пойтахтлик Абдурасул Абдумаликов ўз онасига донорлик қилди.

⬇️ У бу ҳақда шундай дейди:

💬 “Онамга жигаримни беришни роппа-роса икки йил кутдим. Гап шундаки, онамда ушбу хасталик аниқланган пайтда мен 16 ёшда эдим. Қонунчилигимиз бўйича шахс 18 ёшга тўлмагунича ўз тана аъзоларини бошқаларга беролмас, яъни донорлик қилолмас экан. Шунинг учун икки йил кутишимизга тўғри келди. Ниҳоят ўша кун келди. Ҳозир онам ўзини яхши ҳис этяпти. Тўғриси, бундан жудаям бахтиёрман...”

➡️ ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган бу ҳақдаги батафсил материал кейинроқ эълон қилинади.

❗️Бизни кузатишда давом этинг!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


🔴 🟦🟦🟦🟦🟦🟦🟦

❗️Тошкентда Неврология ва инсульт маркази қурилади

🇺🇿🇯🇵Кеча давлатимиз раҳбари Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) президенти Акихико Танака бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Мулоқотда ушбу етакчи хорижий молия институти билан амалий ҳамкорликни кенгайтириш ва қўшма ташаббусларни илгари суриш масалалари кўриб чиқилди.


Бундан аввал эса пойтахтимизда Ўзбекистон ва Япония ҳукуматлари ўртасида учрашув ҳамда икки томонлама ҳужжатларни имзолаш маросими ҳам ўтказилди.

📌 Хусусан, ушбу музокаралар асносида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббускорлигида амалга оширилиши кўзда тутилган “Республика ихтисослаштирилган неврология ва инсульт илмий-амалий тиббиёт марказини ташкил этиш” лойиҳаси учун Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) томонидан қарийб 150 млн. АҚШ доллари эквивалентида инвестиция киритиладиган бўлди.

🟢 Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Ж.Ходжаев, Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Л.Кудратов, Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Ф.Ташпулатов, JICA президенти А.Танака ҳамда ушбу агентликнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Ё.Бито ҳамда Япониянинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Т.Хатори иштирок этди.

💬 Қайд этилганидек, ушбу лойиҳа доирасида Тошкент шаҳрида 250 ўринга эга, 600 нафардан ортиқ тиббиёт ходимларини ўзида жамлаган, неврология ва инсульт ҳолатидаги беморларга касалликнинг ўткир давридан то реабилитация давригача бўлган узлуксиз-тизимли тиббий ёрдам кўрсатишга мўлжалланган бино қад ростлаши кутилмоқда.


🏥 Мазкур йирик муассасада симуляцион тренинг-марказ ҳам ташкил этилиб, энг илғор тиббий жиҳозлар билан таъминланади. Шунингдек, бу ерда тор соҳа мутахассисларини тайёрлаш тизими йўлга қўйилади.

‼️ Муассасани бошқариш учун биринчи беш йилликда Япониядан соғлиқни сақлаш соҳаси бўйича 5 нафар етук менежер жалб қилиниши, шунингдек, 150 нафар маҳаллий тиббиёт ходимининг кунчиқар юртда малака ошириб қайтиши кўзда тутилган.

🔎 Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазири А.Худаяров ва JICA президенти А.Танака ўртасида ўтказилган музокаралар асосида нафақат ушбу марказ ва унинг ҳудудий бўлимларини қуриш ва жиҳозлаш, балки тез тиббий ёрдам хизматини такомиллаштириш, мутахассислар малакасини ошириш ва миллий клиник протоколларни яратиш, туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларини маммограф жиҳозлари билан таъминлаш, Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси, нейрохирургия, эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказлари ва уларнинг ҳудудий филиаллари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, кадрлар салоҳиятини ошириш каби қатор лойиҳаларни рўёбга чиқариш учун яна қўшимча 500 миллион доллар миқдорида маблағ ажратилиши юзасидан келишувга эришилди.


🎤 Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) президенти Акихико Танака "Ўзбекистон 24" телеканалига берган интервьюсида соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари хусусида фикр-мулоҳазаларини ҳам билдирди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🔴 ✏️✏️✏️✏️✏️

Пойтахтимизда тиббиёт тизимдаги рақамлаштириш жараёнлари ҳақида ҳикоя қилувчи саҳна кўриниши тақдимоти бўлиб ўтди.


📌 Унда юртимизда ушбу йўналишда олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар бор бўйи билан акс эттирилган.

📹 Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати томонидан тайёрланган видеолавҳада мазкур тақдимот тафсилотлари ҳамда унинг аҳамияти хусусида сўз юритилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


🔴🟦🟦🟦

❗️ССВ: Рақамли тиббиёт юзасидан тақдимот ўтказилди

Ўзбекистон тиббиётида олиб борилаётган ислоҳотлар таркибида соҳани халққа яқинлаштириш, кўрсатилаётган хизматлар сифатини яхшилаш, бунинг учун тизимни рақамлаштириш масалаларига катта эътибор қаратиб келинмоқда.


🖥 Дарҳақиқат, кейинги йилларда давлатимиз раҳбарининг тегишли қарорига мувофиқ юртимизнинг барча ҳудудларидаги тиббиёт муассасалари фаолиятини рақамлаштириш чоралари кўрилаётир. Шу мақсадда замонавий технологиялар ўзлаштириляпти ва “ақлли” ускуналар келтириб ўрнатиляпти.

📌 Бу борадаги саъй-ҳаракатларнинг мантиқий давоми сифатида “Электрон поликлиника” ва “Электрон рецепт” дастурлари босқичма-босқич ҳаётга татбиқ этилаётганлигини келтириш мумкин. Электрон тизим шифокорлар ва беморлар учун кўплаб қулайликлар яратаётгани билан янада эътиборлидир.

❓Хўш, тиббиёт соҳасини рақамлаштиришдан биз нималарни кутяпмиз? Бу борадаги ишларнинг ҳозирги ҳолати қай даражада? Эндиги босқичда олдимизда яна қандай долзарб вазифалар турибди?

✅ Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда “UZINFOCOM” ягона интегратори томонидан тизимдаги рақамлаштириш жараёнлари юзасидан тайёрланган саҳна кўриниши тақдимоти асносида шу сингари саволларга жавоб топиш мумкин бўлди.


🟣 Тақдимот маросимида Соғлиқни сақлаш, Рақамли технологиялар ва бошқа тегишли вазирлик ва идоралар масъуллари ҳамда ихтисослаштирилган тиббиёт муассасалари раҳбарлари, ҳудудий бошқармалар бошлиқлари қатнашди.

➡️ Саҳна кўриниши орқали тиббиёт соҳасида кечаётган янгиланишларни, жумладан, рақамлаштириш жараёнларини биргина шифокор ҳаёти мисолида очиб беришга ҳаракат қилинди.

🔎 Саҳна кўринишини томоша қилиш давомида илгари маҳаллий даражада 50 дан зиёд ахборот тизимлари мавжуд бўлгани ва улар фойдаланувчилар учун қатор ноқулайликлар туғдиргани кўпчиликнинг хаёлидан ўтган бўлса ажаб эмас.

⌨️ Тақдимотда намойиш этилганидек, соҳадаги рақамлаштириш жараёни туфайли ушбу муаммо ортда қолмоқда. Бугунги кунда ишга туширилаётган ягона платформа туфайли шифокорлар республиканинг исталган ҳудудидан беморнинг касаллик тарихи ҳақидаги маълумотларни олиши ва ўзгартириши мумкин бўлади.


🔎 Умуман, соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштиришнинг қулайликлари ва имкониятлари кўп. Бу эса рақамлаштириш бўйича бошлаган ишларимизни янада жадаллаштиришни тақозо этади.

‼️ Тақдимот якунида илғор технология ва тиббиёт бирлигини ифодалаган “Янги Ўзбекистон тиббиёти” гимнининг ижро этилиши йиғилганларда ёрқин таассурот қолдириши баробарида, жараённинг барча иштирокчиларини янги марралар сари руҳлантирди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram

14 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.