Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🔴 🟦🟦🟦
❗️Наманганлик шифокорлар жажжи бемор ҳаётини сақлаб қолди
📌 Маълум бўлишича, ўша куни ота-она болаларини истироҳат боғига олиб келган. Кутилмаганда кичик фарзандида юқори иситма туфайли талваса хуружи кузатилган. Агар зудлик билан чора кўрилмаса, бола нобуд бўлиши мумкин эди...
‼️ Бугун Тошкент педиатрия тиббиёт институти клиникасидан келган шифокор Адҳам Саттаров томонидан Ж.М. тиббий кўрикдан ўтказилди. Айни чоғда жажжи бемор ўзини яхши ҳис этмоқда ва шифокорлар назорати остида тегишли муолажалар давом эттириляпти.
➡️ Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўз касбий бурчига садоқат билан ёндашган ушбу клиника жамоасига миннатдорлик билдиради.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram

🏥 Шу йил 2 январь куни соат тахминан 12.55ларда кома ҳолатига тушиб қолган бир ёшу уч ойлик косонсойлик Ж.М. ота-онаси томонидан Наманган шаҳридаги "Medium mega med servis" МЧЖга қарашли хусусий клиникага келтирилади.
📌 Маълум бўлишича, ўша куни ота-она болаларини истироҳат боғига олиб келган. Кутилмаганда кичик фарзандида юқори иситма туфайли талваса хуружи кузатилган. Агар зудлик билан чора кўрилмаса, бола нобуд бўлиши мумкин эди...
✅ Клиника раҳбари, олий тоифали шифокор Муяссар Нишонова бошчилигида тезкорлик билан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилди. Натижада боланинг ҳаёти сақлаб қолинди.