Muslim Mind


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Аллоҳ таолонинг изни билан Ислом динининг ҳақиқатларига мафкуравий тажовузлардан огоҳ қилишга ва илм-фан-у маърифат улашишга бағишланади.
Маъмурият: @talibun

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Monotheos dan repost
Islom haqiqatiga dalillar - Muhammad Hijob.pdf
429.3Kb
Islom haqiqatiga dalillar

Ushbu risola britaniyalik Islom da’vatchisi, polemist, notiq, yozuvchi va dunyo dinlarining qiyosiy solishtiruvi bo‘yicha mutaxassis Muhammad Hijob tomonidan yozilgan bo‘lib, Muslim Mind jamoasi tomonidan tarjima qilindi va ikkinchi yangi tahrir Monotheos jamoasi tomonidan amalga oshirildi. Haqiqiy varianti (kirillcha)

Risolada o‘quvchi aql yuritishga undaladi, Islom haqiqatining 12 dalili haqida so‘z boradi va ba’zi o‘rinlarda boshqa dinlar bilan qiyosiy tahlillar qilinadi.

💬 Telegram | 📹 YouTube


Islomiy qadriyatlarning bemisl ta'siri va natijasi odamlarni Islomning muruvvati va bag'rikengligini afzal ko'ruvchi qilib qo’ydi. Musulmon Ispaniyasidagi ilk mutasaddilardan bo’lmish Reynhart Dozi tushuntiradi:

“...arablardagi [ya’ni musulmonlardagi] cheki yo’q bag‘rikenglikni ham hisobga olish darkor. Diniy masalalarda ular hech bir insonga bosim o'tkazmaydilar... Nasroniylar franklarnikidan ko'ra ularning [ya’ni musulmonlarning] hukmronligini afzal ko'rdilar.”

Professor Tomas Arnold Islomga doir manbaga izoh berar ekan, nasroniylar “musulmonlarning bo’yginasidan o’rgilay” deydigan darajada Islom bilan mamnun va xotirjam bo’lishganini aytadi.

© Ilohiy Haqiqat || Hamza Andreas Tzortzis


https://t.me/+kHgwfjUPatg0NDgy

Mana, vanihoyat uzoq kutilgan doktor Raida Jarrorning “atheism: a giant leap of faith” deb nomlangan asarining oʻzbek tilidagi toʻliq variantini siz o'quvchilar e'tiboriga taqdim qilamiz.

Bu kitobni tarjima qilishimizni e'lon qilganimizdan buyon juda ko'pchilik qiziqish bildirib kutishdi. Mana endi uni toʻliq oʻqib chiqing va fikrlaringizni bildiring. Manfaati ikki dunyoyingizga foydali bo'ladigan sodda tildagi kitobni taqdim qilayotganimizdan xursandmiz.

Kitobni tarjima, tahrir va sahifalashda xolis ishtirok etgan insonlarga chuqur minnatdorchilik bildiramiz. Alloh ulardan rozi bo'lsin!

Bu ishlar xolis, hech kim yoki hech qaysi g'oyalarga nisbatan beg'araz qilindi. Bunda bizga Allohni oʻzi madadkor boʻldi, u xohladi va kitob oʻzbek tilida chiqdi.

Ehtimol kelgusida kitobning audio va qog'oz shakli ham eʼlon qilinadi. Shu sabab kitobga faqat birlamchi manbadan kirishga imkon va uni boshqalar tijoriy maqsadlarda ishlatmasliklari uchun yopiq kanalda ochiq taqdim qilindi.

- Hurmat va ehtirom ila, Muslim Mind


Tez kunlarda yangilik bor…


Umma life ijtimoiy tarmog'ida bizning nomimizdan profil ochilibdi. Bu haqida ko'pchilik buni biz deb o'ylab, so'raganlar ham bo'lgandan keyin bildik.

Iltimos, bizga tegishli nom va havolalarga ruxsatimizsiz ega chiqmang. Loyiha mas'uliyati zimmasida bo'lgan kishilarga muammo yaratmang. Havolani o'zimizga topshiring.

Bizga bog'lanish: @Mindnoma_bot

❕Hammasi joyida🙌:
ummalife.com/Muslim_mind


Алифбо ҳақида

Ўзи бу мавзу ўта нозик мавзу бизда. Беш-олти йил аввал фейсбукда фаол равишда ўзгартирмаслик кераклиги ҳақида фикр билдириб, ҳимоя қилганман. Шунча вақт олиб борилган баҳс-мунозаралардан кейин барибир алифбони ўзгартириш қарорига келишяпти.
Қуйидаги фикрларни шу йилнинг феврал ойида ёзган эканман:
"Ўзбекистон тарихи" каналида алифбо масаласи муҳокама қилиняпти. Яна.
Тарихчилар унлиларнинг юмшоқ ва қаттиқ шакллари учун алифбода ҳарф бўлиши кераклигини таъкидлашди. Бу тилнинг гўзаллигини сақлаш ва авлодга етказиш зарурлиги, бу қадрият сифатида муҳим, бир товушга бир ҳарф тамойилидан келиб чиқиш керак, деган аргументлар келтиришяпти.

Психолингвист сифатида бир товушга бир ҳарф тамойили нореал эканлигини айтмоқчиман. Ҳар бир товуш сўз ичида атрофини қуршаб турган товушлар таъсирида турлича талаффуз қилинади. Шунинг учун бир товушга бир ҳарф бўлиши табиий равишда имконсиз.

Иккинчи масала, таълим масаласи. Ўзи шундай ҳам жамиятимизда болаларни ўзбек тилида таълим берувчи мактаблардан рус тилида таълим берувчи мактабларда ўқитиш иштиёқи кучли. Биз гўзал тилимизни ўргатайлик деб, унинг ҳозирги, кимларгадир гўзал туюлмаётган ҳолатини ҳам етказишдан маҳрум бўлиб қолишимиз мумкин. Чунки алифбони яна ўзгартириш яна беқарорлик дегани, яна саводхонлик тушиб кетади дегани. Ўзи шундай ҳам болаларини рус мактабига бераётган, келажакда боламга ўзбек тили керак бўлмайди деб ҳисоблаётган ота-оналар алифбо ўзгариши ҳақида билса, қарори янада қатъийлашади. Рус мактабига бераётганда айнан алифбо бўйича бир қарорга келинмаганлигини сабаб қилишганига гувоҳ бўлганман.(Ўғлим мактабга чиққанида ўша хусусий мактабда ўзбек тилида ўқийдиган синф иккита, рус синфи эса бир неча баравар кўпроқ эди. Орадан тўрт йил ўтиб, ўша мактабда бу йил биттагина ўзбек синф, 5 та рус, 4 та инглиз тилидаги синф очилган).

Учинчи масала, тил ҲАР ДОИМ ўзгаради. Бунга турли омиллар таъсир қилади. Тилимизни мангуга ўзгаришсиз сақлаб қололмаймиз.

Шундай экан, биз тил гўзаллигини сақлашдан кўра унда етказиладиган билимнинг қадрини ошириш ҳақида кўпроқ қайғуришимиз керак, деб ҳисоблайман.

P.S. Катта эҳтимол билан менинг фикрим ҳеч нарсани ўзгартирмайди. Аммо мулоҳазаларимни билдиришни мутахассис сифатидаги бурчим деб билдим.

Манба: @psixolingvist


Охирги етти кун давомида ушбу муқаддас зиёрат — ҳаж амалини адо қилар эканман, нафақат дунёнинг энг буюк подшоҳлари, лавозим ва қудрат эгалари, сиёсат ва дин арбоблари билан, балки танлари оқлар ичра оқ, кўзлари кўклар ичра кўк, сочлари эса тилларанглилар ичида энг тилларанг бўлган мусулмон биродарлар билан бир хил идишдан таом едим, бир хил идишдан ичдим, айни тўшак ва гилам устида уйқуга ётдим.

Лекин умримда биринчи бор улар "оқ" [танли] одам сифатида намоён бўлишмади. Кўзларига боқар эканман, улар ўзларини "оқ" дея ҳисоблашмас эди.

Худо[ Аллоҳ]нинг Яккалигига иймон келтиришлари хаёлларидан "оқ"ликни ўчириб ташлаган ва натижада бошқа рангли тана эгаларига бўлган муомала ва хатти-ҳаракатларини ўзгартирган эди. Ягона Аллоҳга ишонишлари уларни Америка оқ танлиларидан буткул ўзгартирган эди. Ташқи кўринишлари улар билан бўлган муносабатимда ҳеч қанақа таъсирга эга эмас эди.

Ал-Ҳаж Малик аш-Шабаз (Малкольм Икс)

"Оқ танлилардан мамнун Малкольм Икснинг Макка сафари таассуротлари" The New York Times журнали, 8 май 1964 йил

© Ислом ва ниҳилизм: дардим ва давом || Юсуф Пондерс


#mind_mem

@Muslim_Mind


Эмпирик далил йўқми?

Яна бир кенг тарқалган тактика бу Худо мавжудлигига бевосита эмпирик далилларни талаб қилишдир. Бундай сўровнинг абсурдлигини кўрсатиш учун Сизга жуда оддий, аммо қониқарли мисол келтирмоқчиман.

Фараз қилинг: бир куни мен ўзини ўзи англайдиган сунъий интеллектга эга компьютер ўйинини ишлаб чиқдим. Бу ўйин қаҳрамонларида эса олий қудратга ишонишни абсолют табиий деб қабул қиладиган - дастурланган эътиқод мавжуд.

Бироқ, бир куни ўйинлардаги айрим қаҳрамонлар шубҳаланишни ва яратувчига далил талаб қилишни бошлайди. Далил сифатида қабул қилинадиган нарсаларни эса фақатгина компьютер ўйини ичидаги виртуал моддий нарсалар билан чеклашини таъкидлайди.

Бунинг бемаъни эканлигини тушуна бошлаяпсизми?

У аслида сиздан ўйин яратувчисини ўйиннинг ичида кўрсатишингизни талаб қилмоқда. Бу худди рассомнинг борлигини билиш учун, рассом ҳар бир расмнинг ўзида бўлиши кераклигини билдиради ва шу билан чеклаб қўяди.

Бундай мантиқсиз талаблар ҳеч қачон бажарилмайди ва бу талабни қондира олмаслик барча жамиятларда туғма бўлган, бутун борлиқнинг мавжудлигидан келиб чиқадиган нарсани инкор этишларини оқлаш учун етарли бўлмайди.

Нималар далил деб ҳисобланиши кераклигини аниқлаш муҳимдир.

Баъзан, айниқса атеист ва агностиклар билан мулоқот қилганингизда, улар ҳар қандай эмпирик бўлмаган далилларни бутунлай рад қиладилар, гарчи турли хил контекстларга мос келса-да. Улар фақат тўғридан-тўғри эмпирик далилларни талаб қиладиган одамлар ҳисобланади.

…Далилларнинг жуда кўп тури мавжудлигини ва уларнинг аксарияти турли хил контекстларда ишлатилиши мумкинлигини тушуниш жуда муҳимдир. Бу нафақат динда, балки бошқа кўплаб соҳалар ҳақида гап кетганда ҳам ўта аҳамиятлидир.

Илмий ҳамжамиятгина ҳар хил турдаги далилларни, уларнинг тақдим этадиган чегараларини ва баъзан уларнинг кучли томонларини тушуниши мумкин.

Тажрибаларни бошқариш усулларини лойиҳалаш ёки барпо қилишда, маълумотларни таҳлил қилишда ёки тўпланган маълумотлардан хулоса чиқаришда бу нарса муҳим аҳамиятга эга.

Фандан ташқари бундай далиллар сиёсат ёки судда ҳам қўлланилади. Контекстга кўра бундай ҳолатларда ҳар хил турдаги далилларни тан олишимиз ва улардан фойдаланишга ҳаракат қилишимиз жуда муҳимдир.

Ушбу мавзунинг нозик нуқталарини кўриб чиқишни бутунлай рад қиладиган ва новвойнинг далилини нон ичидан топиб беришни сўрайверадиганлардан бўлмайлик.

© Ислом ва ниҳилизм: дардим ва давом || Юсуф Пондерс

@Muslim_Mind


Hamid Sodiq | Rasmiy kanal dan repost
Юло_Вооглайд_Ватандошлик_дастури.pdf
32.2Mb
#mutolaa

📚 «Vatandoshlik dasturi» kitobining tarjima ishlari tugagandan keyin muallif Yulo Vooglayd bilan bog‘langanimizda, u kishi kitobning elektron nusxasi tekin tarqatilishi lozimligini ta’kidlagan edi. Biz ham kitobni iloji boricha ko‘proq odam o‘qishini istaymiz. Bugun kitobning elektron nus'hasini kanalga joylayapmiz. Marhamat, o‘qing va erkin fikrlash ko‘nikmalaringizni oshiring!

P.S
Aslida ushbu kitob vatandoshlik jamiyati harakatlari mahsuli, chunki u vatandoshlar ko‘magi bilan o‘zbek tiliga o‘girildi va chop etildi! Kitoblar tarjimasi va ularni tekin tarqatishda sizning moliyaviy ko‘magingiz o‘rni juda katta, chunki har bir mehnat va chop etish ishlarining moddiy tomoni bor. Shu kunlarda jamiyatimiz uchun muhim bo‘lgan kitoblar ustida ishlamoqdamiz va nasib qilsa bu ishlarni tizimli yo‘lga qo‘yamiz. Sizning ko‘rsatgan moliyaviy ko‘magingiz esa bu turdagi ishlarning bardavomligi uchun sabab bo‘ladi!

9860010107718396 — HUMO (Sadikov Hamid)
8600510380192299 — UZKARD (Sadikov Hamid)
4231200009246454 — VISA (KHAMID SADIKOV)

Hurmat bilan Hamid Sodiq

👉 Kitobga buyurtma berish 👈

@Hamid_Sodiq


Жамоадаги аъзолар ҳар турли жойдан эканлиги сабаб, эл қатори йиғилиб подкаст қилолмай келаётгандик. Бугун шуни виртуал шаклда тест қилиб кўрмоқчимиз.

Кириш мавуси сифатида сизлардан келган энг яхши саволларни муҳокама қиламиз.

Саволларингизни қолдиринг👇


#mind_mem

@Muslim_Mind


Foma akvinos.pdf
180.8Kb
Илоҳиёт йиғиндиси

Фома Аквинский (Томас Аквинский, лот. Tomas Aquinas; 1225 й. атрофида туғилган, Рокказекка қалъаси, Акино яқинида — 1274 йил 9 мартда вафот этган).

Италиян файласуфи ва илоҳиётчиси ва черков ўқитувчиси. Католик черкови уни авлиё сифатида канонизация қилган. 1879 йилдан бошлаб у христиан таълимотини (хусусан, Августин Августиннинг ғояларини) Аристотел фалсафаси билан уйғунлаштирган энг нуфузли католик ва диний файласуф сифатида тан олинган.

Унинг машҳур “Илоҳиёт йиғиндиси” рисоласининг биринчи қисмида Худонинг мавжудлигига бешта далилларни (йўлларни) келтириб ўтади. Уларни соддароқ тарзда тушунтиришга ҳаракат қилдик.

Бунга ўхшаш фалсафа Ҳамза Тзортзисдан томонидан ҳам келтириб ўтилган.

@Muslim_Mind


• Исломдаги мен севадиган нарсалардан бири бу тўйдан олдинги "муносабат"нинг йўқлиги.
• Алоқа [қатъиян] тўйдан кейин.
• Бу адолатсизлик, ноҳақликнинг илдизини қуритади.
• Яратувчи ҳар бир шахснинг чегараси ва ролини белгилаб қўйган.
• Ҳаммаси содда. Ҳамма ҳамфикр, якдил қарорда.
• Ҳар икки томон ғалаба қилади.

© Redpillmuslim твиттер саҳифасидан таржима қилинди

@Muslim_mind


Кеча АҚШнинг туғилган куни эди. Шу муносабат билан Жамшид Муслимовнинг Федералист туркум таржима-мақола-эссейларини улашишни жоиз деб топдик.

Бу ерда асосчи оталар томонидан АҚШ давлатчилик пойдеворини қўйишдаги муҳим йўналишлари ҳақида гап боради. Орадан бир неча аср ўтса ҳам асосчи оталарнинг қудратли бир давлат қуришдаги қилган меҳнатлари ва уларнинг закоси ҳали ҳам муҳимлигича қолмоқда. Бу қизиқ ва фойдали тавсия.

@Muslim_Mind


Subject Nazar | Jamshid Muslimov dan repost
🗂️​​Федералист мақолалари

Сиёсий билимларни олишни қайси манбалардан бошлаш мумкинлиги ҳақида кўп савол бўлади.
Адабиётлар кўп, улар билан ишлаш учун маълум меҳнатни талаб қилади. Энг муҳим асосларни осон ва лўнда ҳолда етказадиган манбалар билан бўлишиш ниятим бор эди.


Эътиборингизга “Федералист” сериясини тақдим этаман. Асл матнлар ўзига ҳос мураккаб услубда ёзилган. Мақолаларда хозирги замон ўзбекзабон ўқувчилар учун қисқартирилган ҳулосалар бериб борилади. Кейинчалик бу матн ва хулосаларга шарҳ ҳам ёзилар.

Асосий мақсад сиёсий тафаккур ва республикачилик ҳақида замонавий тушунчалар шаклланишига биринчи қадамни ҳосил қилиш.

Матнда қора қилиб ажратилган жойига кўпроқ диққат қилиб, улар ҳақида фикр юритиш ва уни изоҳларда қолдиришга чақираман.

Кенгроқ бўлишилса миннатдор бўлар эдим...

📌Федералист 1
📌Федералист 2
📌Федералист 3
📌Федералист 4-5
📌Федералист 6
📌Федералист 7
📌Федералист 8
📌Федералист 9

#federalist
@subnazar


#Исломий_Шахсиятлар

Ясмин Мужоҳид – Америкалик ёзувчи ва таниқли нотиқ аёл. Асосан руҳий тарбия, шахсий ривожланиш, Ғарбдаги муслималар муаммолари, оилавий муносабатлар ҳақида ёзади ва маърузалар қилади.

Бунинг ижодий фаолияти асосан рақоиқ жанрига тўғри келади. Яъни қалбни ислоҳ қилиш,  Яратувчига боғланиш, тафаккур қилиш ва инсон ўзини ўзгартиришга ичидан куч топиш ҳақида сўз юритади. Ҳамма эшитиб фойда олиши мумкин лекин аёллар учун кўпроқ фойдали.

Ўзи ўша моддийлик асосига қурилган жамиятда ўсиб улғайгани учун ўша муҳитда қандай муслима бўлиб қолиш,  динини сақлаган ҳолда жамиятнинг бир қисми бўлиш ҳақида ёзади.  Оилавий муаммолар ва чигал муносабатлар гирдобида қолиб руҳий азоб чекаётган аёлларга тасалли беради, йўл кўрсатади.

Бу аёл Исломий таълимотлардан олиб гапирсада ўзи олималикни даъво қилмайди. Шунчаки ёзувчи ва оратор деб қараш мумкин. Чин маънода жиддий диний таълим олмаган ва ўзининг даражасини яхши билади. Баҳс-мунозарали мавзулардан тийилади.

Бу аёл психология соҳасида бакалавр ўқиган,  Оммавий Коммуникасия ва Журнализм соҳасида магистратурани битирган. Қалами жуда яхши,  ажойиб мақолалар ёзиб туради.  Huffington Post онлайн газетасида мақолалари чиқиб туради. Бир нечта китоблар муаллифи. "Қалбингни Ислоҳ қил" китоби эса катта муваффақият қозонган. (Ўзбек тилига ҳам таржима қилинди)

Дунё бўйлаб инглиз тилида сўзловчи муслималар орасида катта ҳурмат қозонган. Ҳар йили дунё бўйлаб турли давлатларга сафар қилиб,  маърузалар қилади. Британияга ҳам келганда ўндан ортиқ шаҳарларда маъруза қилган. Facebook саҳифасида олти юз мингдан ортиқ обуначиси бор.

Бу аёлнинг катта опаси Далия Мужоҳид ҳам ўта "кучли аёл". Америкада мусулмонлар ҳуқуқи учун курашиб келади. Машҳур радио, газета ва телеканалларда чиқиб экстримист исломофоблар билан каллама калла олишади. Жудаям нуфузли ташкилотларда юқори лавозимларда ишлаган,  ўзининг консалтинг фирмасига эга.

Ўзбек муслималари учун ҳам ўрнак бўладиган,  йўл кўрсатадиган,  маслаҳатлар бероладиган,  кенг мушоҳадали ва шижоатли мана шундай илғор аёллар керак. Бир пайтлар Турсуной Содиқова оилавий муносабатлар ҳақида гапириб турарди, ҳозир эса турли психологлар гапирмоқда, алҳамдулиллаҳ илмли аёлларимиз ҳам кўпаймоқда.

Аллоҳ  Таоло ўзбек  аёлларини ҳам ислоҳ қилсин, мана шундай илғор фикрли аёлларни ўқиб,  тинглаб, ўзлари устида ишлашга тавфиқ берсин. Омин.

©Ирода Аҳмед

@Muslim_Mind


Девонайи Ҳақгўй dan repost
Шу кунларда Бахтиёр Алимжоновнинг тарихимизга оид билдирган фикрлари турли баҳсларга сабаб бўляпти. Подкастни ўзим ҳам кўриб чиқдим. Унда бир қатор ўринли фикрлар билдирилиши билан бирга алоҳида изоҳ талаб қиладиган жойлари ҳам талайгина.

Шунинг учун бунга ўзим бир қизиқувчи сифатида изоҳ беришдан тийилиб, аҳли илмларнинг муносабатини кутдим. Эътиборингизга Ҳамидулла Аминовнинг мулоҳазаларини ҳавола этамиз.

Батафсил ўқиш учун ҳавола.

@adolat_kuychisi


Баъзи аждод олимларимизнинг диний қарашлари тўғрисида

1. Ал-Беруний

Ал-Беруний ислом илоҳиётида сунний исломнинг ортодокс – Ашъарий мазҳаби тарафдори бўлган. Шу билан бирга, у мотуридий илоҳиётчилар билан яқиндан алоқада бўлган. Бироқ у мутазилий илоҳиётчиларни, хусусан, Ал-Жоҳиз ва Зурқонни қаттиқ танқид қилган, шунингдек, Муҳаммад ибн Закариё ар-Розийнинг манихийликка нисбатан кўрсатган хайрихоҳлигини ҳам танқид қилган.

(Манба: Виллиам Монтгомери Уотт (2004-04-14). "Беруний ва ғайриисломий динлар тадқиқи".)

2. Ибн Сино

Ибн Сино диндор мусулмон бўлиб, ислом илоҳиёти билан ратсионцал фалсафани уйғунлаштиришга ҳаракат қилган муҳим шахсият саналади. Унинг мақсади Аллоҳнинг борлигини ва дунёни яратганлигини илм, ақл ва мантиқ орқали исботлаш эди. Ибн Сино ислом илоҳиётига оид бир қанча рисолалар ёзган. Улар орасида у "файласуфларни илҳомлантирганлар" деб ҳисоблаган ислом пайғамбарлари ҳақидаги рисолалар ҳамда Қуръоннинг турли илмий ва фалсафий талқинлари, хусусан, Қуръон космологиясининг унинг ўз фалсафий тизимига мос келиши каби рисолалар ўрин эгаллаган эди.

Ибн Сино етти ёшида Қуръонни ёд олган ва вояга етгач Қуръон сураларини шарҳлаган бешта рисола битган. Ушбу матнлардан бири Қуръоннинг бир қанча оятлари шарҳланган ва Қуръонга нисбатан улуғ ҳурмат кўрсатилган "Пайғамбарлик далиллари"ни ўз ичига олади. Ибн Сино ислом пайғамбарларини файласуфлардан улуғ деб ҳисоблаш кераклигини бот бот таъкидланган шахсдир.

(Жулес Жанссенс (2004), "Авитсенна ва Қуръон: унинг Қуръон тафсирлари бўйича тадқиқот", MIDEO 25, 177-192б.)

3. Ал-Хоразмий

Ал-Хоразмий борасида турли хил ёндашувлар, ўзига хос қарашлар мавжуд. Бироқ шуниси аниқки, унинг мусулмон бўлганлиги хусусида бутун бир олимлар аҳли аниқ фикрий иттифоқдалар. Дарҳақиқат, у ҳақидаги илмий биографик маълумотларнинг барчасида у тақводор мусулмон бўлганлиги алоҳида қайд этиб қўйилган. Ҳозир эса Хоразмийнинг "Ал-жабр вал муқобала" асаридан унинг тақводор мусулмон бўлганлигини аниқ ва тиниқ далиллаб берувчи муқаддима қисмидан таржима келтирамиз:

"Меҳрибон ва раҳмли АЛЛОҲНИНГ номи билан!

Мазкур асар Ховаразмлик Муҳаммад бин Мусо томонидан битилди. У буни шундай бошлайди:

Солиҳ амаллари билан унга лойиқ бўлганларга берган марҳамати учун Аллоҳга ҳамдлар бўлсин: У томонидан ўзининг саждакор бандаларига буюрилганидек, биз Унга шукр қиламиз ва ўзимизни давомий (раҳм-шафқатига) муносиб кўрамиз. Унинг қудратини тан оламиз, Унинг қудрати олдида бош эгамиз ва Унинг буюклигига ҳурмат бажо келтирамиз. У Муҳаммадни (Аллоҳнинг унга раҳмати ва саломи бўлсин!) юқоридан пайғамбарлик вазифаси ила пайғамбарлар келиб кетгач, Ер юзида адолатга беписандлик коʻрсатилгач, ҳақиқий ҳаёт йўли қидирилаётган бир замонларда юборди. У орқали У кўрликни муолажа этди ва у орқали инсониятни ҳалокатдан қутқарди, илгари кичик бўлган нарсаларни у орқали кўпайтириб берди ва илгари ёйилиб кетган нарсаларни У орқали тўплади. Раббимиз Аллоҳга ҳамдлар бўлсин! Унинг улуғворлиги юксалсин ва Унинг барча исмлари мақталсин ва улуғлансин. Ундан бошқа Худо йўқ. Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга ва у зотнинг авлодларига саломлар бўлсин!
"

(Фредерик Жосен, Лондон, 1831-йил)

@Tafakkur_chizgilari | @muslim_mind


Ҳуқуқий давлат ва жамият қандай бўлади?

Ҳуқуқий жамиятнинг ёрқин белгилари – маълум бир муаммога "кўча қонуни" билан эмас, тизимдаги бор имконият ва қонунчилик доирасида ечим излаш ва таклиф қилиш билан бошланади.

Хабарингиз бор, диний мазмундаги маълумотларни тарқатиш билан боғлиқ шов-шувли судлар бўлиб ўтмоқда. Халқаро нашрларда ҳам тилга олинган воқеалар фонида "ортга қайтяпмизми?" деган фикрлар билан жамиятда ҳадик ва гумонлар ошаётгани, саволларнинг янада кўпаётгани ҳеч кимга сир эмас. Айтиб ўтиш керакки, муаммо кўпроқ судларда эмас, балки жиноятга номутаносиб жазо белгиланган қонун ва қарорларда акс этган.

Буларни кўриб, билиб турган аксар фаоллар сукут сақлаган бир вақтда, бир гуруҳ блогер-журналист ва ҳуқуқшунослар томонидан жорий қарор ва қонунларга ўзларининг таклиф ва мулоҳазалари ёзилган мурожаатни эълон қилишди ва тегишли идораларга юборишди.

Хўш, биз нима қиламиз?

Юло Вооглайднинг тили билан айтганда, ҳуқуқий давлат – ватандошларга таянади, лекин тасодифан, йўл-йўлакай ватандош бўлишнинг имкони йўқ. Бунинг учун ғайрат кўрсатишимиз керак.
Сиз ватандошлардан ушбу мурожаатга бепарво бўлмаган ҳолатда танишиб, қўллаб-қувватлашингиз – ўз имзонгизни қўйишингиз ва бошқаларни ҳам бунга чақиришингизни сўраб қоламиз!

Онлайн имзо учун қуйидаги ҳаволага кириб бўш жойларни тўлдиринг: forms.gle/sxHWkwpzNsx3LiJi7

@Muslim_Mind

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

318

obunachilar
Kanal statistikasi