Hamid Sodiq | Rasmiy kanal


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Siyosat


Huquqshunos Hamid Sodiqning rasmiy telegram sahifasi
Donat:
8600510380192299 — UZKARD
4231200009246454 — VISA
(Sadikov Hamid)

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Siyosat
Statistika
Postlar filtri






TOSHKENT SHAHRIDA JONLI UCHRASHUV

“Fikrat” tahliliy dasturining FIKRATONLINE KLUB ekspertlari Siyosatshunoslar Hamid Sodiq, Kamoliddin Rabbimov va tarixchi G'aybulla Boboyorov bilan 1-FEVRAL kuni soat 14:00 da Toshkent shahrida jonli uchrashuv tashkil qilmoqdamiz. Ushbu tadbirda o'zingizni qiziqtirgan savollar bilan qatnashishingiz mumkin.  
Joylar cheklangan.  

Qo‘shimcha maʼlumot uchun: @nurbekgofurov +998909204978


Надежда Кеворкова

ФАЛАСТИН:
Агар ўлишим лозим бўлса…


СЎЗБОШИ

Мен 2013 йилда Ғазо ҳақидаги, беш йилдан сўнг эса Қуддус ва Ғарбий соҳилдаги фаластинликлар тўғрисидаги китобни тугатаётганимда, зиддият тез орада ҳал бўладигандек туюлган эди. Ахир бу абадий давом этиши мумкин эмас - ку.

2023 йил. Ғазода ҳам, Ғарбий соҳилда ҳам ҳеч нарса тугагани йўқ. 2023 йил 7 октябрда ҲАМАС чорасизлик босими остида ҳужум қилди, бунга жавобан Ғазо сектори шафқатсиз бомбардимонга учради, минглаб болалар, кексалар, аёллар, журналистлар, шифокорлар ва БМТ ходимлари ҳалок бўлди.

Икки миллион одам ўз уйларидан ҳайдаб чиқарилди ва бир парча ҳудудда бомбалар остида сарсон-саргардон бўлиб юрибди. Фаластинда биринчи интифада пайтида ҳам, 2000 йилдаги иккинчи интифадада ҳам, Исроил бош вазири Шарон Ал-Ақсо масжидига босиб олиш ваъдаси билан келганидан сўнг ҳам, шунингдек, 2006, 2008-2009, 2014, 2016 йиллардаги ҳар йилги бомбардимонлар пайтида ҳам бунга ўхшаш воқеалар кузатилмаган эди. Балки буни 1948 йил воыеалари билан таққослаш мумкиндир. Бироқ, Фаластин кейсида битта қонуният бор: уларнинг бошидан кечираётганларининг аналоги йўқдир.

Бир куни кўчада таниш фаластинликни учратиб қолдим - биз Москванинг энг гўзал кўчаларидан бирида турардик. У ўз халқининг ҳаёти қандай ўтаётгани ҳақида, тақдирлар ортидан тақдирларни ҳикоя қилиб сўзларди ва яна сўзларди. Шунда мен ушбу китобни нашр этишга қарор қилдим. У Ғазо, Қуддус ва Ғарбий соҳилдаги одамлар, фаластин қочқинлари ҳақидаги репортажлар ва қайдлардан иборат. Китобдан ўрин олган репортажларнинг баъзилари рус ёки инглиз тилларида нашр этилган. Мен Ғарбий соҳил ва Ғазода бўлдим, бутун дунё бўйлаб - Нью-Йорк, Вашингтонда, Амманда ва Теҳронда фаластинликлар билан учрашдим, кўплаб халқаро акцияларда, конференцияларда, квартетларда, ёпиқ эшиклар ортидаги мутлақо фойдасиз бўлган учрашувларда ва маслаҳат кенгашларида мухбир бўлдим. Озодлик флотилиялари ҳеч қаёққа сузмаяпти, бирдамлик маршлари жойидан қимирламаяпти.

Араб инқилоблари фаластинликларнинг аҳволини янада оғирлаштирди. Фаластин ҳаракатлари Дамашқдаги қароргоҳларидан маҳрум бўлди, Фаластин фракциялар ярашуви гўё бир неча бор рўй бергандай кўринди, аммо буларнинг барчаси виртуал борлиқнинг унсурларидир. Фақатгина фаластинликлар таслим бўлмай, қаршилик кўрсатмоқда. Қўлларидан келганча. Энди менда бу ҳаётимизда адолат ўрнатилишига гувоҳ бўламиз, деган умид йўқ.

Фаластинликларга ёрдам беришга уринаётган барча халқаро ташкилотларнинг ҳаракатлари менга бемаъни туюлади. Ҳамдардлик сўзларини айтган сиёсатчилар - ёлғончи. Фаластин ҳақида лом-мим демайдиганлари эса ундан ҳам ёлғончидир. Мисрда инқилоб, ундан кейин аксилинқилоб юз берди, Сурия уруш домида қолди, Фаластин 2014 йилда БМТ ва ЮНЕСКО томонидан тан олинди, Фаластин партиялари атрофида эса катта сиёсий ўйинлар авж олди, Фаластин халқи эса аввалгидай ўзининг аччиқ тақдири билан ҳали ҳам ёлғиз қолмоқда. Баъзан уни эслашади-ю, яна ачиниш ва ғазабнок нутқлар тўкиб солинади.

Буларнинг барчаси ушбу халқ ҳар бир кишисининг кундалик изтироблари, қурбонликлари ва сабр-тоқатлари олдида ҳеч нарса эмас. Ишончим комилки, фаластинликлар иймон-эътиқоди заифлашаётган ҳар биримизга, асримизнинг ёвузликларига қандай қарши туриш ва Яратганнинг иродасига таяниш бўйича ўрнак кўрсатмоқдалар.

Мусулмонлар ва православ насронийлар, католиклар ва коммунистлар - фаластинликлар, ҳар бир умидсиз қалб сўроқларига жавоб бермоқдалар. Бу китоб аллақачон расталарида қолмаган, ўша икки китобнинг қайта нашридир.

Бу китоб фаластинликнинг кундалик югур-югури нималардан иборатлиги, нон ёпиш, сув ичиш, мактабга бориш, шифокор бўлиш, дори-дармон олиш, томни таъмирлаш учун қандай тадбирлар қилиши кераклиги ҳақида. Фаластинликнинг ҳаёти ўзга инсонларга қараганда бутунлай бошқа тафсилотлардан иборат. Катта дунёда оддий ҳаётнинг арзимас иши бўлиб кўринган нарсалар Фаластинда фақат ҳар бир фаластинликнинг фавқулодда зулмга улкан муқовамати билан амалга оширилиши мумкин.

@Hamid_Sodiq


Агар ўлишим лозим бўлса,
Сенга яшаш лозимдир,
Қиссамни ҳикоя қилиш учун,
Буюмларимни сотишинг учун,
Бир парча мато ва
Бир қанча чилвир хариди учун.
Уни узун думли оқ қилиб ясат,
Ғазонинг бирор гўшасидаги гўдак,
Самога боқиб,
На ўз жасади билан,
Ҳатто ўз ўзи билан, -
Ҳеч ким билан хайрлашмаган –
Оташда ғойиб бўлган,
Отасин кутиш чоғида
Варракка назар солсин,
Менинг осмон варрагимга,
Менинг варрагимга,
Сен ясаган ўша варракка,
Самога парвоз қилаётганда,
Оний лаҳзада ўйласин,
Бу фаришта эканин,
Севгини қайтараётган.
Агар ўлишим муқаррар бўлса,
Майли, бу умид бахш этсин,
Майли, бу тарихга айлансин...

(Ҳамид Содиқ таржимаси)

Бу шеър шоир ва инглиз адабиёти профессори Рефат Аларир томонидан 2023 йил 1 ноябрда ёзилган ҳамда дунёнинг 40 тилига таржима қилинган. У Ғазо шимолидан чиқиб кетишдан бош тортди ва 6 декабрь куни Ғазо шимолига юборилган исроил ракетаси билан ўлдирилди. У билан акаси, синглиси ва тўртта жияни ҳалок бўлган. Рефат 44 ёшда эди.

@Hamid_Sodiq






Ilyos Safarov dan repost
❗️ Hurmatli kuzatuvchilar!

Sizni “Vatandosh” intellektual klubi yig‘ilishiga taklif qilamiz.

Klubning bu safargi yig‘ini “Toshkent havosi: uni qanday yaxshilash mumkin?” mavzusida bo‘lib o‘tadi.

Siz loyihani jonli kuzatishdan tashqari, Toshkent shahri havosining ifloslanishi, uni yuzaga keltirayotgan omillar va bartaraf qilishda hukumat, ilm-fan oldida turgan vazifalar haqida ma’lumot olish, shuningdek, mavzu yuzasidan o‘zingizni qiziqtirgan savollarga javob topish imkoniyatiga ega bo‘lasiz.

Intellektual klub yig‘ilishi 2025-yil, 25-yanvar kuni, soat 10:30 da “Edu Master” tadbirlar zalida bo‘lib o‘tadi.

Manzil: Toshkent shahar, Bunyodkor shoh koʻchasi, 7g uy.

Mo‘ljal: “Millat umidi” universiteti, Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish vazirligi binosi yonida.

@haqiqatdaIlyos








TOSHKENT SHAHRIDA JONLI UCHRASHUV

“Fikrat” tahliliy dasturining FIKRATONLINE KLUB ekspertlari Siyosatshunoslar Hamid Sodiq, Kamoliddin Rabbimov va tarixchi G'aybulla Boboyorov bilan 1-FEVRAL kuni soat 14:00 da Toshkent shahrida jonli uchrashuv tashkil qilmoqdamiz. Ushbu tadbirda o'zingizni qiziqtirgan savollar bilan qatnashishingiz mumkin.  
Joylar cheklangan.  

Qo‘shimcha maʼlumot uchun: @nurbekgofurov +998909204978




⁉️⁉️⁉️⁉️⁉️
Mavzu: Qonunlar ruhi 6-suhbat

Ekspertimiz: Fikrat tahlilchisi siyosatshunos Hamid Sodiq

Tomosha qilinghttps://youtube.com/live/bh1Qo-nOT5U?feature=share

@Hamid_Sodiq


Бузилганликнинг икки тури бор:
биринчиси, xалқ қoнунларга риoя қилмаса;
иккинчиси эса, халқ қoнунлар билан бузилган бўлса вужудга келади;
Иккинчи касалликни давoлаб бўлмайди, чунки унинг сабаби дoрининг ўзида яширинган.

"Қонунлар руҳи ҳақида"

@Hamid_Sodiq


📚 Madina Musayeva 🎧 dan repost
🎧 “Уста ва Маргарита”нинг 16-боби “китоб ичидаги китоб” – Устанинг Исо Масиҳ ва Понтий Пилат ҳақидаги китобининг давоми бўлиб, унда қатл саҳнаси акс этади. Бобнинг аксарият қисми Иешуа ва икки жиноятчининг қатли давомида Иешуани қутқаришга ҳаракат қилаётган Левий Матвей номидан ҳикоя қилинади. Левий Матвей ва 12 апостоллар-шогирдлардан бири орасида параллел ўтказиш мумкиндир, лекин, назаримда, аслида Булгаковнинг мақсади балки бу бўлмаган. Левий Матвей образида у инсон мушкул вазиятда бўлганида уни қутқаришга ва азобларидан халос этишга ҳаракат қилувчи сўнгги дўст ва умидни тўплагандек кўринади менга. Сени барча тарк этганда оммага қўшилиб сени тепкиламайдиган нажот.   

16-бобдан аввалги ҳар бир бобда ҳам Булгаков ўзига хос моҳирлик билан ўша даврдаги долзарб муаммоларни кўтаради ва уларнинг устидан кулади. Масалан, Варьете саҳналарида Булгаков Воланднинг нигоҳи билан одамларнинг очкўзлигини ва инсонийликни унутиш феноменига назар ташлайди. Никонор Иванович атрофидаги валюта воқеаларида эса у Совет давридаги валюта билан боғлиқ сиёсат мавзусини кўтаради, туш кўриш саҳналари воситасида бу мавзу нақадар абсурд даражага етиб борганини ифодалайди. Шунингдек, Булгаков китоб ичидаги китоб, саҳна ичида саҳна услубида ўқувчи/тингловчи тасаввури билан ўйнайди: у, дейлик, баландпарвоз шиорлар қичқириш ва одамларни оммавий уялтириш баробарида ўзи порахўрлик ва разолатга ғарқ бўлган амалдорларни теарт саҳнасига олиб чиқиб, юзидаги ниқобни юлиб олади. Варьете саҳналари ҳақида яна китоб давомида батафсил фикрлашамиз.    

“Янги одат шакллантириш учун бир ишни 21 кун давомида қилиш кифоя” теориясини текшириш учун биргаликда китоб ўқиётган/тинглаётганларни табриклашим мумкин: 21 кун ичида “Уста ва Маргарита” романининг ярмини ўқиб тугатдик. Айтишларича, кўпчилик янги йилда мақсад қўйса, одатда мана шу 21 кун давомида ундан воз кечар экан, биз эса давом этяпмиз!

Жонли эфирда қайта учрашгунча! 

👉@madnifique👈




Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🆕 🟥🟥🟥🟥
"Tashqi ishlar vazirligi uyg'onishi kerak"

Ekspertimiz: Fikrat tahlilchisi siyosatshunos Hamid Sodiq

Tomosha qilinghttps://youtu.be/gZDrDSR8Ojw

@Hamid_Sodiq





20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.