#армияхотиралари
СССР вақтида, челябинскда хизмат бурчимни ўтаганман
музда йиқилиб қўлим синди
армияни касалхонасида ётибман, тўртинчи қават...
хонамизда ҳар-хил жойи синганлар тўла
мазза эди, қўлим то хизмат муддати тугагунча тузалмаса экан, деб орзу қилганман ўшанда, чунки дембелларни калтакларидан безор бўлиб кетгандим
хонамизда бир дона шохдор қўнғизсимон суварак бор эди...
челябинскда суваракни шунақа мутант тури бор экан...
ҳамма уни эркалатиб, дима дерди
димани жуда яхши боқардик
саратов унидан қилинган нон ушоқлари, семечка мағзи, нима топсак, дима билан баҳам кўрардик.
бир куни иккала оёғи синган аскарни олдимиздаги бўш ўринга ётқизиб кетишди...
эртасига уни кўргани врач хонамизга кирди
бу пайтда дима дераза токчасида нон ушоқларини паққос тушираётган эди...
врач димани кўриб қолиб, "фуууу антитозалик", деб патинкаси билан қува кетди
ҳамма аскарлар бирваракайига "димаааа, қооооч, югуууууур", деб чириллай бошладик...
бир пайт янги келган аскар ўрнидан сакраб туриб, ликиллаб югуриб кетди
униям исми дима экан, менга айтяпди, деб ўйлабди 🤦🏻♂️
бечора шу югурганича, иккинчи қаватга тушиб олибди...
пс. рухсатимсиз ҳикояларимни интернетда ўзингизни номингиздан тарқатманг, рози эмасман