Алифбо ҳақида
Ўзи бу мавзу ўта нозик мавзу бизда. Беш-олти йил аввал фейсбукда фаол равишда ўзгартирмаслик кераклиги ҳақида фикр билдириб, ҳимоя қилганман. Шунча вақт олиб борилган баҳс-мунозаралардан кейин барибир алифбони ўзгартириш қарорига келишяпти.
Қуйидаги фикрларни шу йилнинг феврал ойида ёзган эканман:
"Ўзбекистон тарихи" каналида алифбо масаласи муҳокама қилиняпти. Яна.
Тарихчилар унлиларнинг юмшоқ ва қаттиқ шакллари учун алифбода ҳарф бўлиши кераклигини таъкидлашди. Бу тилнинг гўзаллигини сақлаш ва авлодга етказиш зарурлиги, бу қадрият сифатида муҳим, бир товушга бир ҳарф тамойилидан келиб чиқиш керак, деган аргументлар келтиришяпти.
Психолингвист сифатида бир товушга бир ҳарф тамойили нореал эканлигини айтмоқчиман. Ҳар бир товуш сўз ичида атрофини қуршаб турган товушлар таъсирида турлича талаффуз қилинади. Шунинг учун бир товушга бир ҳарф бўлиши табиий равишда имконсиз.
Иккинчи масала, таълим масаласи. Ўзи шундай ҳам жамиятимизда болаларни ўзбек тилида таълим берувчи мактаблардан рус тилида таълим берувчи мактабларда ўқитиш иштиёқи кучли. Биз гўзал тилимизни ўргатайлик деб, унинг ҳозирги, кимларгадир гўзал туюлмаётган ҳолатини ҳам етказишдан маҳрум бўлиб қолишимиз мумкин. Чунки алифбони яна ўзгартириш яна беқарорлик дегани, яна саводхонлик тушиб кетади дегани. Ўзи шундай ҳам болаларини рус мактабига бераётган, келажакда боламга ўзбек тили керак бўлмайди деб ҳисоблаётган ота-оналар алифбо ўзгариши ҳақида билса, қарори янада қатъийлашади. Рус мактабига бераётганда айнан алифбо бўйича бир қарорга келинмаганлигини сабаб қилишганига гувоҳ бўлганман.(Ўғлим мактабга чиққанида ўша хусусий мактабда ўзбек тилида ўқийдиган синф иккита, рус синфи эса бир неча баравар кўпроқ эди. Орадан тўрт йил ўтиб, ўша мактабда бу йил биттагина ўзбек синф, 5 та рус, 4 та инглиз тилидаги синф очилган).
Учинчи масала, тил ҲАР ДОИМ ўзгаради. Бунга турли омиллар таъсир қилади. Тилимизни мангуга ўзгаришсиз сақлаб қололмаймиз.
Шундай экан, биз тил гўзаллигини сақлашдан кўра унда етказиладиган билимнинг қадрини ошириш ҳақида кўпроқ қайғуришимиз керак, деб ҳисоблайман.
P.S. Катта эҳтимол билан менинг фикрим ҳеч нарсани ўзгартирмайди. Аммо мулоҳазаларимни билдиришни мутахассис сифатидаги бурчим деб билдим.
Манба: @psixolingvist