Бепул юридик ёрдам ва маслахат/Бесплатная юридическая консультация


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Huquq


Составление любых видов договоров, заявлений и т.д.
Юқори малакали хуқуқшунослар томонидан барча турдаги ариза, шартномалар тузиш
МАЪЛУМОТНОМА № 0001742935 МАЪЛУМОТНОМА № 0001847822
@Yuristga_murojaat2022_bot
@yuristismoilov_bot
@yurist_Janataliyevbot

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Huquq
Statistika
Postlar filtri


Кичик ва ўрта тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида кредитлар ажратилади:

🔷кредит линияси тижорат банкларига 7 йил муддатга, шу жумладан, 3 йиллик имтиёзли давр билан йиллик 10 фоиз ставкада миллий валютада ажратилади;

🔷тижорат банклари томонидан кредитлар ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш (бундан қурилиш, савдо, воситачилик соҳасидаги лойиҳалар, шунингдек, акцизости товарлар ишлаб чиқарувчилар, давлат корхоналари ва устав жамғармасида (устав капиталида) давлат улуши мавжуд бўлган юридик шахслар ҳамда айланма маблағларни тўлдириш ҳолатлари мустасно) учун йиллик 14 фоиз ставкада, 5 йилгача муддатга, шу жумладан, 2 йилгача бўлган имтиёзли давр билан 5 миллиард сўмгача миқдорда ажратилади;

🔷тадбиркорлик субъектларининг фаолият даври 6 ойгача бўлганда 1 миллиард сўмгача, 6 ойдан 1 йилгача бўлганда 2 миллиард сўмгача, 1 йилдан 2 йилгача бўлганда 3 миллиард сўмгача, 2 йилдан 3 йилгача бўлганда 4 миллиард сўмгача ва 3 йилдан ошганда 5 миллиард сўмгача кредитлар ажратилади;

🔷кредит линияси маблағларининг камида 70 фоизи Нукус шаҳридан, вилоятларнинг маъмурий марказларидан ва вилоят бўйсунувида бўлган шаҳарлардан ташқари ҳудудларда фаолият кўрсатаётган тадбиркорларга ажратилади.


«КРЕДИТ ТАРИХИ» асосий масалалар

1. Кредит тарихи деган тушунча, қонунийми? Қайси қонунга мувофиқ тартибга солинади?

Жавоб: Албатта қонуний тушунча ва банкларнинг бу йўналишдаги талаблари асосли. Ўзбекистон Республикасининг «Кредит ахбороти алмашинувини» тўғрисидаги қонунига асосланади.

2. Кредит тарихи сабабли кредит ажратиш рад этилиши мумкинми?

Жавоб: Ҳа. Кредит бериш тўғридан-тўғри рад этилиши мумкин. Шунинг учун барча кредит тўловларини ўз вақтида, кредит шартномасига илова қилинган тўлов графигига асосан тўлаб боринг.

3. Кредит тарихининг салбийлиги, қанча муддат давомида кредит олувчининг кредит олишида салбий таъсир кўрсатади?

Жавоб: Юқоридаги қонуннинг 5-моддасига кўра, «Кредит ахбороти субъектининг бажарилиш санасидан эътиборан беш йилдан кўп вақт ўтган пул суммасини тўлаш мажбуриятлари тўғрисидаги маълумотлар кредит тарихига киритилмайди». Яъни, беш йил давомида маълумотлар сақланади.

4. Кредит тарихини қандай қилиб олиш мумкин?

Жавоб: Энг аввал Ягона порталдан (http://my.gov.uz) рўйхатдан ўтасиз. Бу жуда содда жараён бўлиб, сиздан сўралган ахборотларни киритасиз холос. У ерда кредит тарихи ҳақида маълумот олиш билан бирга, ўз кредит тарихингизни онлайн кузатиб боришингиз ҳам мумкин. Асосийси фирибгарлар сизнинг номингиздан кредит олмоқчи бўлишганда ҳам бундан хабардор бўласиз! Ягона портал орқали кредит тарихи бир йилда бир марта бепул тақдим этилади.

5. Кредит тарихини сўраб мурожаат қилинганида, қанча вақт ичида жавоб берилади?

Жавоб: Қонуннинг 7-моддасига кўра, «Кредит ҳисоботи кредит бюроси уни тақдим этиш тўғрисида сўров олган кундан эътиборан икки иш кунидан кўп бўлмаган муддатда тақдим этилади».

Ҳар доим ўзингизнинг кредит тарихингизни ижобий сақлашга ҳаракат қилинг.


ФҲШ БЎЙИЧА ИШЛАЙДИГАН ШОФЁР ЕТКАЗГАН ЗАРАР ҚАНДАЙ УНДИРИЛАДИ?

САВОЛ.
Саволим шундай. Бизнинг юридик шахс (МЧЖ)мизда фуқаролик-ҳуқуқий шартнома тузилган хайдовчи ишлайди. Шу ҳайдовчи томонидан фирмага етказилган зарар ундан қай тартибда ундириб олинади?

ЖАВОБ.

Жуда қизиқ савол.
Аслида, фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнрма билан ишга жалб қилинган шахсларга меҳнат қонунчилиги, ёки Меҳнат кодексидаги қоидалар ва талаблар тадбиқ этилмайди. Лекин, айни зарар масаласида қонунчиликда бошқачароқ бир нормалар ҳам бор.

Қаранг, Фуқаролик кодексининг 989-моддаси 2-қисмида:

➖"ушбу бобнинг қоидаларига мувофиқ, меҳнат шартномаси асосида, шунингдек фуқаровий-ҳуқуқий шартнома асосида иш бажараётган фуқаролар, агар бунда ишларни бехатар олиб бориш юзасидан тегишли юридик шахснинг ёки фуқаронинг топшириғи бўйича ёки назорати остида ҳаракат қилган бўлсалар ёки ҳаракат қилишлари лозим бўлган бўлса, ходимлар деб эътироф этиладилар" деган қоида бор.

Ушбу боб деганда, ФКнинг 2-қисмидаги “зарар етказишдан келиб чиқадиган мажбуриятлар” деган 57-боби назарда тутиляпти.

Фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида фаолият юритаётган фуқаро ҳам зарар учун жавобгарлик масаласини белгилашда ходим сифатида эътироф этилар экан, демак у ўзи фаолият юритаётган корхона олдида ҳам худди бошқа ходимлар каби, ходимдек жавоб беради.

Буёғига энди Меҳнат кодексининг 207-моддасини қўллаймиз, яъни:

➖ўртача ойлик иш ҳақидан ортиқ бўлмаган миқдорда етказилган зарар суммаси айбдор ходимдан иш берувчининг фармойишига мувофиқ ундирилади;

➖етказилган зарарнинг ходимдан ундирилиши лозим бўлган суммаси унинг ўртача ойлик иш ҳақидан ошиб кетса ёки зарар аниқланган кундан кейин бир ойлик муддат ўтган бўлса, зарар суд тартибида ундирилади.

Демак, ҳулоса шундай:
Агар зарар миқдори ўша хайдовчининг ўртача иш ҳақидан ортиқ бўлмаса, корхона раҳбари фармойиш чиқариб, унинг оладиган иш ҳақидан ушлаб қолиш мумкин.

Агар зарар миқдори унинг ўртача иш ҳақидан кўп бўлса, ёки ундан кам бўлиб, шунчаки орадан 1 ой ўтиб кетган бўлса, бу зарарни ундириш учун фуқаролик судига даъво аризаси киритиш керак бўлади.


ХОДИМ СОХТА ДИПЛОМ ТАҚДИМ ЭТГАН, УНИ ҚАЙСИ АСОС БИЛАН БЎШАТАМИЗ?

САВОЛ.
Ассалому алайкум. Бир корхонага директор тайинлашда дипломининг ҳақиқийлиги ўша вақтда ўрганилмаган. Орадан 2 йил ўтиб унинг дипломи ҳақиқий эмаслини аниқланган. Ушбу ходимни МКни 106 моддаси буйича бЎшатиш асосли бўладими? Жавоб учун рахмат.

ЖАВОБ.

Ҳа, асосли бўлади деб ўйлайман.

Бундай ҳолатлар, Меҳнат кодексининг 106-моддаси 4-бандига тушади.

Тўлиқроқ айтадиган бўлсак, МК 106-моддаси 4-бандига кўра:

ходимни ишга қабул қилиш юзасидан белгиланган қоидалар бузилганлиги муносабати билан, агар йўл қўйилган қоидабузарликни бартараф этишнинг имкони бўлмаса ва у ишни давом эттиришга тўсқинлик қилса, меҳнат шартномаси тарафлар ихтиёрига боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра бекор қилинади.

Ўша ходимни айнан мана шу асос бўйича ишдан бўшатасиз.

Фақат бунда ишга қабул қилиш ходимнинг айби билан бузилганлиги, яъни бу жараён ходимнинг сохта ҳужжатлар тақдим этганлиги билан боғлиқ ҳолда юз берганлигини ҳисобга олиб, унга ишдан бўшатиш нафақаси тўланмайди (МК 109-модда).


⚡️⚡️⚡️МУҲТОЖЛАРГА БИР МАРТАЛИК МОДДИЙ ЁРДАМ БЕРИЛАДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини манзилли қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

☑️Унга кўра, Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолининг қуйидаги қатламларига бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади:

👉ёшга доир, ногиронлик пенсияси ва нафақасини олувчиларга, болаликдан ногиронлик нафақасини ҳамда боқувчисини йўқотганлик пенсиясини ва нафақасини олувчи ҳар бир оила аъзосига ҳамда ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парваришлаш нафақасини олувчиларга:

▪️Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда – 300 минг сўмдан;

▪️Тошкент шаҳрида 400 минг сўмдан.

Ўзбекистон Республикаси республика бюджети ҳисобидан бошқа органлар орқали пенсия олувчиларга тегишли вазирлик ва идоралар томонидан мазкур бандда назарда тутилган шартларда ва миқдорларда бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади;

👉«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали кам таъминланган сифатида моддий ёрдам олувчи оилаларга ҳамда кам таъминланган сифатида болалар нафақасини олувчи оилаларнинг ҳар бир 18 ёшга тўлмаган боласига 200 минг сўмдан.

☑️Бир нечта тоифа бўйича бир марталик моддий ёрдам олиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларга бир марталик моддий ёрдам ҳар бир тоифа бўйича тўлаб берилади.

☑️Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) ҳокимлари, сектор раҳбарлари томонидан:

▪️«Темир дафтарга киритилган ҳамда мазкур қарорга асосан бир марталик моддий ёрдам пулларини олмаган эҳтиёжманд оилалар рўйхатини шакллантирсин ҳамда «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан ушбу оилаларнинг ҳар бир аъзосига 20 килограммдан бепул ун тарқатилади;

▪️Ижтимоий аҳволи оғир бўлган оилаларга «Саховат ва кўмак» жамғармаси ва бошқа манбалар ҳисобидан бепул ун тарқатишни ёки нақд пул кўринишида моддий ёрдам кўрсатиб боришни таъминлайди.

☑️Қуйидагилар масъул этиб белгиланди:

▪️Пенсия жамғармаси – бир марталик моддий ёрдам учун шакллантирилган тўлов қайдномалари бир кунда Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат Халқ банки ва бошқа тижорат банкларига етказилишини таъминлайди;

▪️Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат Халқ банки, бошқа пенсия ва нафақа тарқатувчи тижорат банклари, Ўзбекистон Республикаси республика бюджети ҳисобидан пенсия тайинловчи вазирлик ва идоралар – тегишлилиги бўйича бир марталик моддий ёрдам пуллари эгаларига ўз вақтида манзилли етказилишини ташкил этади.


❗️ Пенсионерлар, нафақахўрлар, кам таъминланганлар бир марталик пул ёрдами олади

Президент қарори билан қуйидаги шахсларга бир марталик ёрдам берилади:

➖ ёшга доир, ногиронлик пенсияси ва нафақасини олувчиларга, болаликдан ногиронлик нафақасини ҳамда боқувчисини йўқотганлик пенсиясини ва нафақасини олувчи ҳар бир оила аъзосига ҳамда ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парваришлаш нафақасини олувчиларга:

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда – 300 минг сўмдан;

Тошкент шаҳрида – 400 минг сўмдан.

➖ “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали кам таъминланган сифатида моддий ёрдам олувчи оилаларга ҳамда кам таъминланган сифатида болалар нафақасини олувчи оилаларнинг ҳар бир 18 ёшга тўлмаган боласига – 200 минг сўмдан.


🟢 БИР МАРТАЛИК МОДДИЙ ЁРДАМНИ ОЛОЛМАГАНЛАР НИМА БЎЛАДИ ?

Темир дафтарга киритилган лекин бир марталик моддий ёрдам пулларини олмаган эҳтиёжманд оилалар рўйхати шакллантирилади ҳамда ушбу оилаларнинг ҳар бир аъзосига 20 килограммдан бепул ун тарқатилади;

✅ Ижтимоий аҳволи оғир бўлган оилаларга бепул ун тарқатилади ёки нақд пул кўринишида моддий ёрдам кўрсатилади.

❗️Моддий ёрдамни тарқатишга қуйидагилар масъул этиб белгиланди:

🟢 Пенсия жамғармаси – бир марталик моддий ёрдам учун шакллантирилган тўлов қайдномалари бир кунда Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат Халқ банки ва бошқа тижорат банкларига етказилишини таъминлайди;

🟢 Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат Халқ банки, бошқа пенсия ва нафақа тарқатувчи тижорат банклари, Ўзбекистон Республикаси республика бюджети ҳисобидан пенсия тайинловчи вазирлик ва идоралар – тегишлилиги бўйича бир марталик моддий ёрдам пуллари эгаларига ўз вақтида манзилли етказилишини ташкил этади.


Фотография
_⚡️РАСМАН

_⚡️✅ 400 МИНГ СЎМГАЧА ПУЛ ТАРҚАТИЛАДИ.

❗️Пенсионерлар, нафақахўрлар, кам таъминланган оилал
арга бир марталик ёрдам пули тарқатилади.

📃 Президентнинг тегишли қарори билан ушбу ёрдам пули қуйидаги тоифадаги шахсларга берилади:

✅ ёшга доир, ногиронлик пенсияси ва нафақасини олувчиларга, болаликдан ногиронлик нафақасини ҳамда боқувчисини йўқотганлик пенсиясини ва нафақасини олувчи ҳар бир оила аъзосига ҳамда ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парваришлаш нафақасини олувчиларга:

🟢 Тошкент шаҳрида – 400 минг сўмдан.

🟢 Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда – 300 минг сўмдан;

🟢 “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали кам таъминланган сифатида моддий ёрдам олувчи оилаларга ҳамда бола пули олувчи оилаларнинг ҳар бир 18 ёшга тўлмаган фарзандига – 200 минг сўмдан.

778 0 11 12 2

🟢 Шаърий никоҳда бўлган аёл турмуш ўртоғидан уй-жой талаб қилиши мумкинми ?

⚡️Савол;

Турмуш ўртоғим билан шаърий никоҳ асосида 4 йил яшадим ва ажралишдик. Ўртада фарзадлар мавжуд эмас. Никоҳ гувохномасиз хам турмуш ўртоғимнинг мол-мулкига давогарлик қилишим ёки ўзим учун алоҳида уй олиб беришини талаб қилишим мумкинми ?

⚡️Жавоб;
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 13-моддасида, диний расм-русмлар билан тузилган никох ҳуқуқий хисобланмаслиги кўрсатилган бўлиб, ушбу ҳолатда қонуний никоҳ асосида оила қурмаганлигингиз сабабли Сиз унинг мол-мулкига давогарлик қила олмайсиз. Ўз навбатида у хам сиздан моддий манфаатдор бўла олмайди.


«Ёшлар дафтари»га кирганларга қандай имкониятлар мавжуд?

Президентнинг «Ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва бандлигига кўмаклашиш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда бўш вақтини мазмунли ташкил этишга оид қўшимча чора-тадбирлар» тўғрисида (20.04.2021й, ПФ-6208-сон) фармонига кўра,

Ёшларни тадбиркорликка жалб қилиш, уларни доимий иш билан банд қилиш, қўшимча даромад олиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича қуйидаги тартиб жорий қилинган.

▪️ 2021 йил 1 майдан бошлаб:

2023 йил 1 январга қадар
иш берувчиларга (бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари, устав жамғармаси (капитали)да давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар бундан мустасно) улар томонидан 25 ёшдан ошмаган ходимлар учун тўланган ижтимоий солиқ суммаси Давлат бюджетидан тўлиқ қайтариб берилади. Бунда, ижтимоий солиқ суммаси ёш ходимлар олти ой давомида узлуксиз меҳнат фаолиятини амалга ошириши шарти билан еттинчи ойдан бошлаб қайтарилади;

▪️«Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларга тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ва ўзини ўзи банд қилишга зарур бўлган асбоб-ускуналар ва меҳнат қуролларини харид қилиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 40 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда «Ёшлар дафтари» жамғармалари ҳисобидан субсидия ажратилади;

▪️«Ёшлар дафтари»га киритилган ишсиз ёшларни ишга қабул қилган тадбиркорлик субъектларига давлат мулкини ижарага олишда ижара тўловларидан имтиёзлар тақдим этилади;

▫️ 2021 йил 1 июндан бошлаб:

«Ёшлар дафтари»га киритилган тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун бино ва иншоотларни ижарага олган ёш тадбиркорларга бир йиллик ижара харажатларининг 30 фоизи, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 бараваригача бўлган миқдори «Ёшлар дафтари» жамғармалари ҳисобидан компенсация қилинади;

▪️профессионал таълим ташкилотларида таҳсил олаётган «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларга улар ишлаб-чиқариш ёки хизмат кўрсатиш корхоналарида амалиёт ўтаган вақтида, бироқ олти ойдан кўп бўлмаган муддатда профессионал таълим ташкилотлари томонидан Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида ҳар ойлик субсидия ажратилади.


🟢 Алимент олаётган бола касал бўлиб қолса уни фақат она даволатиши керакми

⚡️Савол;

Оилам билан ажралишганмиз. Хозирги кунда бир нафар фарзандимга 217 минг сўм алимент оламан. Фарзандим яқинда хасталаниб қолди ва уни даволатишга бирярим миллион сўм пул кетаркан. Менда шунча пул йўқ. Мен турмуш ўртоғимдан фарзандимни даволатиш учун пул талаб қилишга ҳақлиманми ?

⚡️Жавоб;
Оила кодексининг 103-моддасида ота-она фавқулодда ҳолатлар (боланинг оғир шикастланиши, касал бўлиши ва бошқалар) туфайли келиб чиққан, боланинг таъминоти учун зарур бўлган қўшимча харажатларда иштирок этиши шарт эканлиги белгиланган. Қўшимча харажатларда иштирок этишдан бош тортган ота ёки онадан суд уларнинг оилавий ва моддий аҳволини ҳисобга олиб, қўшимча харажатларни қисман пул билан тўланадиган қатъий суммада ундириш ҳақида ҳал қилув қарори чиқариши мумкин.

✏️ Бу нима дегани ? Бу агар алимент олаётган бола касал бўлиб қолса, уни даволатишга кетадиган харажатлар учун фақат у билан бирга яшаётган она эмас ота хам моддий томондан масъул дегани. Агар ота бу харажатлардан қочса, она томон судга мурожаат қилиб болани даволатишга кетадиган харажатлар учун отадан маблағ талаб қилиши мумкин.


КАСАБА УЮШМАСИГА АЪЗОЛИК БАДАЛИ МУЖБУРИЙМИ?

@Yurist_Xizmati 3220-савол:

Ассалом алайкум юрист хизмати канали ходимлари, Канални доим кузатиб бораман, каналдаги савол жавоблар мен учун жуда ҳам фойдали бўляпти, бунинг учун сизларга катта рахмат. Мен тиббиёт давлат тиббиёт марказида ҳисобчи бўлиб ишлайман. Бухгалтерия томонидан ишчи-ходимларнинг иш ҳақидан 1% касаба уюшмаси бадали сақлаб уни вилоят касаба уюшмалари ҳисоб рақамига кўчириб берилади ва уюшма кўчириб берилган маблағнинг 50% миқдори марказ ишчи-ходимлари учун аризаларга мувофиқ харажатларни амалга оширади. Охирги вақтлардан ходимлар "ушбу ушлаб қолинаётган касаба уюшма бадали мажбурий эмас, ихтиёрий бу, мендан ушлаб қолманг" деб кимдир ёзма ва яна кимдир оғзаки мурожаат қилмоқда. Саволим шундан иборатки, касаба уюшма бадали ушлаб қолиш мажбурийми ёки ихтиёрийми? Ихтиёрий ёки мажбурий бўлганда уни ходимни иш ҳақидан ушлаб қолиш тартиби тўғрисида аниқ асослар билан тушунча беришингиз илтимос қиламан.

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

❗️Бадал ходим розилиги билан ундрилади, қачонки ходим касаба уюшмасига аъзо бўлса.

❌ Агар ходим касаба уюшмасига аъзо бўлмаган бўлса, бу ҳолатда унинг иш ҳақидан ушлаб қолинмайди.

1️⃣ Биринчидан,
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 59-моддасида Касаба ташкилотларига аъзо бўлиш ихтиёрий эканлиги мустаҳкамланган.

2️⃣ Иккинчидан, Касаба уюшмалари тўғрисидаги қонуннинг 18-моддасига мувофиқ иш берувчи касаба уюшмасининг аъзолари бўлган ходимларнинг ёзма аризалари мавжуд бўлганда касаба уюшмасининг тегишли ҳисобварағига ходимларнинг иш ҳақидан ушлаб қолинган касаба уюшмасига аъзолик бадалларини, агар жамоа шартномасида, келишувида шундай қоида назарда тутилган бўлса, ўз вақтида ўтказиши шарт.

Меҳнат кодекси 164-моддасига кўра умумий қоидага кўра, ходимнинг ёзма розилиги билан, бундай розилик бўлмаган тақдирда эса, — суднинг қарорига асосан меҳнат ҳақидан ушлаб қолиниши мумкин.

💁‍♂️ Шуни таъкидлаш керакки, ходимлар касаба уюшмасига аъзо бўлиш ёки бўлмаслигидан қатъи назар уларнинг ҳуқуқлари бир хил равишда ҳимоя қилинади. Ходимларни бу тоифага қараб ажратиш эса Меҳнат кодекси 6-моддасига зиддир.

❗️Юқоридаги қоидаларга кўра ходимларнинг иш ҳақидан касаба уюшмасига аъзолик бадали уларнинг ёзма аризаси асосида ушлаб қолинади ва касаба уюшмасининг ҳисобрақамига ўтказилади.


КАСАБА УЮШМАСИ МАЖЛИСИНИ 1 КИШИ ЎТКАЗИШИ МУМКИНМИ?

@Yurist_Xizmati 3222-савол:

Assalomu aleykum ishchining roziligisiz kasaba uyushmasi a'zolarining 6ta a'zosidan bittasi yiģilish òtkazib ishchini bòshatishga ruxsat berisha haqqi bormi.qolgan 5ta kasaba uyushmasi a'zosi shunchaki yiģilishni telefon orqali audio ovozni eshitib ishchini bòshatishga ruxsat bersa bòladimi?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Бу вазиятда сиз касаба уюшмалари федерациясига мурожаат қилишингиз лозим.

Меҳнат кодекси 101-моддаси иккинчи қисмига кўра касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилишга розилик бериш масаласи бўйича қабул қилган қарори ҳақида иш берувчига ёзма равишда хабар бериши керак, бундай хабар меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахснинг ёзма тақдимномаси олинган кундан бошлаб ўн кунлик муддат ичида маълум қилинади.

Энди қаранг! Ўзбекистон Республикаси Касаба уюшмалари федерацияси Ижроия қўмитасининг 2021 йил 19 мартдаги 2-37.к сонли қарори 3-иловаси билан тасдиқланган Касаба уюшмаси органларида иш берувчининг тақдимномасини кўриб чиқиш Тартибининг 10-бандида тақдимнома касаба уюшмаси органининг мажлисида кўриб чиқилиши белгиланган. Бунда такдимнома юзасидан сўров йўли билан ёки бошқа тарзда сиртдан қарор қабул қилишга йўл қўйилмайди.

☝️Айнан шу қоидага кўра сизни ишдан бўшатиш тўғрисидаги тақдимномани кўриб чиқиш тартиби бузилган.

Ушбу тартибнинг 15-бандига кўра касаба уюшмаси органининг мажлисида баённома юритилади ва тақдимномани кўриб чиқиш натижаси юзасидан қарор қабул қилинади.

Шунингдек, тартибнинг 18-бандига мувофиқ касаба уюшмаси органи қарорида асослантирилган тарзда тақдимномага розилик бериш ёки розилик беришни рад этиш ҳақидаги тўхтам кўрсатилади.
Бунда қарор далиллар билан исботланган ҳамда меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатларга, меҳнат шартномасига асосланган бўлиши керак.

Юқоридагилардан хулоса қиладиган бўлсак, сиздаги вазиятда касаба уюшмаси тақдимномани кўриб чиқиш тартибини бузган. Шунинг учун сиз бу вазиятда Касаба уюшмалари федерациясига мурожаат қилишингиз мумкин.

Ушбу саволга жавоб беришда амалий ёрдам берган ҳамкоримиз Шерзод ака Толиповга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.


МАКТАБДА ЎИБДЎ ВА ММИБДЎ ЎЗ МУТАХАССИСЛИГИ БЎЙИЧА ДАРС БЕРИШИ МУМКИНМИ?

@Yurist_Xizmati 3223-савол:

Savol. Assalamu aleykum bir savolim bor edi. Maktabimizda o’quv ishlari bo’yicha direktor o’rinbosari 0,5 shtatta 2 ta odam bor. Manaviy va marifiy ishlari bo’yicha direktor o’rinbosari 0,5 shtatta 2 ta odam bor. Hozirda shu odamda qoshimcha 20-soat, 14-soat, 18-soat, 18-soat dars oqitadi. Shu kungacha shtatta ishlab turib yuqoridagi soatlarni oqitib keldi. Endi 2022-jili Yanvar oyida Tarifni tastiyiqlashda tuman Xalq ta’limi bo’limi ekonomisti 0,5 shtatga 10 soattan ortiq oqitishga ruxsat etilmaydi deyishdi shu togrimi yoki notogrimi?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

✅ Мактабда директор ўринбосари лавозимида ишлаётган ходим бир вақтнинг ўзида ўз мутахасислиги бўйича дарс ўтиши ҳам мумкин.

Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 275-сон қарори билан тасдиқланган низомнинг 14-бандида халқ таълими муассасасининг раҳбар ходими томонидан асосий лавозимнинг бир ҳафтада 10 соатгача ҳажмда ўқитувчи лавозими билан қўшиб олиб борилишига йўл қўйилади дейилган. Фақат бу ерда 0.5 ставкада ишлайдиган раҳбар ходимлар назарда тутилмаган.

Шунинг учун ҳам 14-бандда қайд этилган “асосий лавозим” деган жумлага эътибор бериш лозим.

💁‍♂️ Янада тушунарлироқ қилиб айтадиган бўлсак, 0.5 ставкада ишлаётган раҳбар ходимларнинг асосий иши ўқитувчилик бўлиб, раҳбарлик қилиш уларга қўшимча иш сифатида юклатилади. Тўлиқ бир ставка ишлаётган раҳбар ходимлар учун эса аксинча, дарс ўтиш қўшимча иш ҳисобланади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 18 октябрдаги 297-сон қарори билан тасдиқланган низомга мувофиқ, ходим томонидан меҳнат шартномасида кўрсатилган ўзининг асосий иши билан бир қаторда айни шу ташкилотда асосий касб ва лавозим бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган иш вақти давомида бошқа касб ва лавозимдаги қўшимча ишни бажариш бир неча касбда ва лавозимда ишлаш ҳисобланади.

Таълим муассасалари раҳбарларининг эса ўқитувчи лавозими бўйича йиллик иш режасида (иш вақти нормаси билан) назарда тутилган жами иш вақтининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган ҳажмда ўқитувчилик иши билан шуғилланишларига йўл қўйилади.

Яъни, тўлиқ бир ставкада ишлаётган директор ўринбосари фақат 10 соатгача дарс олиши мумкин, агар ўша ходимга 0.5 ставка ўринбосарлик қўшимча вазифа сифатида юклатилган бўлса, унда 20 соатгача дарс олиши мумкин бўлади. Ана ўша ҳолатда ходим жами иш вақтининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган ҳажмда ўқитувчилик иши билан шуғилланаётган ҳисобланади.

Хулоса шуки,
таълим муассасасида фаолият юритаётган педагог ходимлар, у оддий ўқитувчи бўладими ёки раҳбар ходим бўладими, қонунчиликда белгилаб берилган нормаларга амал қилган ҳолда бемалол 1.5 ставкагача ишлаши мумкин.

Бунда иш берувчилар ходимга 0.5 ставка ўринбосарлик лавозимини вақтинча юклатадиган бўлса, яъни ходимнинг асосий лавозимини ўқитувчи деб, ўриндошлик асосида ёки ички буйруқ билан вақтинча 0.5 ставка ўринбосарлик лавозими юклатилсин деб буйруқ чиқарса, шунда ўша ўринбосар 20 соатгача дарс олиш хуқуқига қонуний равишда эга бўлади. Чунки, иш юритишда чиқарилаётган буйруқлар ҳам муҳим роль ўйнайди.

Агарда иш берувчи, ўқитувчини 0.5 ставка раҳбарлик лавозимига ишга олаётиб, буйруқни нотўғри чиқариб, асосий лавозим сифатида директор ўринбосарликни кўрсатиб қўйган бўлса, унда ўша раҳбар ходим фақат 10 соатдан ортмаган ҳолда дарс олишга мажбур бўлиб қолади.

❗️Шу сабабли буйруқ чиқаришда ўта ҳушёр бўлиш талаб этилади.

Эслатиб ўтамиз,
педагог ходимларга (раҳбар ходимларга ҳам) дарс соатлари “Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида”ги низомида белгиланган тартибда тақсимланади.

❗️Шуни алоҳида қайд этиб ўтиш жоизки, мазкур савол жавобини Халқ таълими вазири ўринбосари Темур Комилов ҳам тўғри эканлигини тасдиқлади. Шу сабали мазкур масалани ҳудудий халқ таълими бўлими иқтисодчилари ортиқча муҳокама этишларига ҳожат йўқ.


МАГИСТРАТУРА ТАЛАБАСИ СИНФ РАҲБАР БЎЛИШИ МУМКИНМИ?

@Yurist_Xizmati 3224-савол:

Assalomu alaykum men shu yili magistraturaga qo'shimcha kontrakt asosida o'qishga kirdim. Dars soatim 19 soat va sinf rahbarligim ham bor edi. Direktor dars soatimni 15 soatga qisqartirib, sinf rahbarligimni ham oldi. Bilishimcha sinf rahbarlik o'qituvchiga yuklatiladi. Direktor dars qisqartirib sinf rahbarligimni olishga haqlimi. Olgan taqdirda ham menga asoslab, buyruq bilan tanishtirishi kerakmi? Savolga qo'shimcha qilaman. Magistraturada o'qib ham sinf rahbarlik qilishim mumkinmi.
Hozirda muhtaram Prezidentimizni yagona sinf rahbar tayinlash to'g'risida chiqargan qarorlari bor. Men sinfimga 5-sinfdan buyon sinf rahbarlik qilib kelmoqdaman. O'quvchilarimga bog'lanib qolganman, ular esa menga. Bu holat o'quvchilarimning o'zlariga ham ularning ota-onalariga ham salbiy ta'sir ko'rsatadi. Chunki o'quvchilarimning har qaysisini o'ziga yarasha fe'l -atvori bor. O'smirlik davriga kelib qolgan. Hozir boshqa sinf rahbar tayinlashsa o'rtalarida kelishmovchilik yuzaga chiqadi deb o'ylayman.

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Президент қарори йўқ.

Лекин Халқ таълими вазирининг 2021 йил 22 февралдаги 41-сон буйруғи билан тасдиқланган Умумий ўрта таълим муассасасининг синф раҳбарлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги низомга кўра Синф раҳбари қуйидаги мезонларга асосан танлаб олинади:
- камида 3 йиллик педагогик иш стажига эга бўлган;
- мактабда тўлиқ ставкада асосий ишчи сифатида фаолият олиб бораётган;
- одоб-ахлоқи ва хулқи билан ўқувчиларга шахсий намуна бўла оладиган;
- руҳий жиҳатдан барқарор бўлган;
- ўқувчилар билан ишлаш жараёнига масъулият билан ёндаша оладиган.

Шунингдек, низомнинг 12-бандига мувофиқ бир ўқитувчига фақатгина битта синф раҳбарлиги топширилади.

Директор ўринбосарлари, психологлар, ёшлар етакчиси синф раҳбари бўлиши мумкин эмас.

✅ Юқоридаги қоидаларга кўра, сиз мазкур талабларга жавоб берсангиз, унда синф раҳбари бўлишингиз мумкин.

❌ Магистратурада ўқиётганингиз учун синф раҳбарликни олиб қўйиш мумкин эмас.


🟢 ҲОМИЛАДОР АЁЛНИ ИШГА ҚАБУЛ ҚИЛМАСЛИК ТАҚИҚЛАНАДИ.

⚡️САВОЛ;
Иш берувчи томонидан ҳомиладор аёлни ҳомиладорлиги сабабли ишга қабул қилишни рад қилиш қонунийми ?

⚡️ЖАВОБ;
Меҳнат кодексининг 78-моддасига кўра, иш берувчи қонунга мувофиқ меҳнат шартномаси тузиши шарт бўлган шахсларни (белгиланган минимал иш жойлари ҳисобидан ишга юборилган шахсларни; ҳомиладор аёлларни ва уч ёшга тўлмаган болалари бор аёлларни — тегишинча уларнинг ҳомиладорлиги ёки боласи борлигини важ қилиб) ишга қабул қилмаслик қатъиян таъқиқланиши кўрсатилган.

✏️ Юқоридаги нормани содда тилга таржима қиладиган бўлсак, масалан Сиз ҳомиладорлик пайтингизда меҳнат органларига иш сўраб мурожаат қилдингиз. Меҳнат органи Сизни бўш иш ўрни мавжуд бўлган, ўзингизга мос келадиган иш жойига юборди. Лекин Сизни ишга олиши керак бўлган ташкилот Сизни ҳомиладорлигингиз сабабли ва тез орада декрет таътилига кетишингиз мумкинлигини назарда тутиб ишга қабул қилмаса, ўша ишга қабул қилмаган шахс юқоридаги тартибни бузган хисобланади ва унинг бу ҳаракати жавобгарликка сабаб бўлади.


🟢 БОЛА АСРАБ ОЛИШ ТАРТИБИ ҚАНДАЙ.

⚡️САВОЛ;
Биз турмуш ўртоғимиз билан бола асраб олмоқчимиз. Бунинг учун биз қаерга мурожаат қилишимиз керак.

⚡️ЖАВОБ;
Оила кодексининг 151-моддасига кўра, фарзандликка олишга фақат вояга етмаган болаларга нисбатан ва фақат уларнинг манфаатларини кўзлаб йўл қўйилади.
Фарзандликка олиш болани фарзандликка олишни истаган шахсларнинг аризасига кўра, васийлик ва ҳомийлик органларининг фарзандликка олишнинг асослилиги ва фарзандликка олинаётган бола манфаатларига тўғри келиши ҳақидаги хулосаси ҳисобга олинган ҳолда суд томонидан амалга оширилади.

✅ Фуқаролик процессуал кодексининг 298-моддасига асосан, фарзандликка олиш тўғрисидаги ариза болани фарзандликка олишни истаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан фарзандликка олинаётган боланинг яшаш жойидаги фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судига берилади.

✅ Фарзандликка олиш жараёни фарзандликка олувчилар, васийлик ва ҳомийлик органлари вакиллари, шунингдек прокурор иштирокида суд томонидан кўриб чиқилади.


МАҲАЛЛА ТОМОНИДАН БЕРИЛАДИГАН УН КИШИ БОШИГА НЕЧА КГ ВА НЕЧА СУММАДАН БЎЛИШИ КЕРАК?

@Yurist_Xizmati 3421-савол:

Ассалому алейкум. Кишлогимизга келиб ун паёк берилади жон бошига 3кг дан,нархи кг=3000сумдан. Утган ой паёк ололмай колдик, бугин келди паёк яна етмай колди(ой охирида берармиш). Колдирилган ойларни паёги берилмайди умуман деди магазинчи. Савол: 1.Колдирилган ойларнинг паёгини олишга хаклиманми (7кишимиз 21кг олишим керак). 2.Ун паёк халкка аслида неча кг дан ва кг ми неча сумдан берилиш керак. Конуний ва норматив хужжатлар асосида аник-тиник жавоб беришларингизни илтимос киламан.

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 14 октябрдаги «Дон, ун ва нон етказиб бериш тизимига бозор механизмларини тўлиқ жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ ун нархини давлат томонидан назорат қилиш тўхтатилган.

Давлат харидлари доирасида сотиб олинган буғдойни қайта ишлашдан олинган ун барча истеъмолчиларга тўлов 100 фоиз олдиндан тўланган ҳолда очиқ биржаларда сотилади.

Бу нима дегани?
Бу ҳар бир тадбиркор унни эркин нархда сотиш ҳуқуқига эга дегани. Биз сизга манабу одам ҳар бир одамга бунчадан унни мана бунча нархда сотиши керак деб айта олмаймиз.

Асосий истеъмол қилинадиган ун маҳсулотлари чекка ҳудудларда ташкил этилган арзонлаштирилган савдо дўконларига тўғридан-тўғри етказилиши мақсадида ҳар бир ҳудудга туман ҳокимликлари ва прокуратураси томонидан мана шундай режали сотувлар амалга оширилмоқда.

🙅‍♂️ Лекин бунинг ҳеч бири қайсидир норматив ҳужжатга асосланмаган.

❗️Бугунги кунда вилоятларда маҳалла томонидан халққа бериладиган ун киши бошига баъзи вилоятларда 2.4 кг бўлса, баъзи вилоятларда 3 кг'ни ташкил этмоқда. 1-навли уннинг нархи ўртача 2800, 3000 ва 3500 сўмни ташкил этмоқда.

❕Ушбу маълумотни маҳалла группаларига юбориб қўйинг.


БИР ВАҚТНИНГ ЎЗИДА ҲАМ ЎИБДЎ ҲАМ ММИБДЎ ЛАВОЗИМЛАРИДА ИШЛАШ МУМКИНМИ?

@Yurist_Xizmati 3420-савол:

Мен мактабда 2019 йил 4 октябрдан 0,5 штат бирликда Укув тарбиявий ишлар буйича директор уринбосари ва 0,5 штат бирликда Маънавий- маърифий ишлар буйича директор уринбосари вазифаси юклатилган. Ойлик маошим штатлар жадвали асосида тулаб берилаётган эди, лекин энди 0,5 штат бирликдаги Маънавий-маърифий ишлар буйича директор уринбосари лавозмининг 50% микдорида хак туланишини айтиб менга кулимга тегишли булган 17000000 сумни кайтариб тулашим кераклигини айтишяпти шу тугрими?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

🙅‍♂️ Ортиқча тўланган пулни қайтармайсиз.

❌ Бироқ сиз бир вақтнинг ўзида ҳам ЎИБДЎ ҳам ММИБДЎ лавозимида ишлашингиз мумкин эмас.

Бу саволга жавоб бериш учун Меҳнат кодекси 279-моддасини таҳлил қилиб ўтамиз. Ушбу нормага мувофиқ иш берувчи томонидан ихтиёрий равишда тўланган, шу жумладан қонунни нотўғри қўлланиш оқибатида тўланган ортиқча иш ҳақи қайта ундириб олиниши мумкин эмас, ҳисоб-китобда йўл қўйилган хато оқибатидаги ортиқча тўловлар бундан мустасно.

☝️Ушбу норманинг мазмунига кўра ҳисоб-китобда бўлган техник хатолик оқибатида тўланган ортиқча иш ҳақи қайтариб олиниши мумкинлиги белгиланган. Мисол учун сизга 900.000 сўм иш ҳақи ёзилиши керак эди, лекин бехгалтериядаги хатолик туфайли сизга 990.000 сўм иш ҳақи чиқди. Шу ҳолатда сиз ортиқча тўланган 90.000 сўмни қайтаришингиз лозим.

🙅‍♂️ Лекин иш берувчи ўз ихтиёри билан тўлаган, шунингдек қонунни нотўғри қўлланиш оқибатида тўланган ортиқча иш ҳақи қайта ундирилиши мумкин эмас.

Мазкур норманинг иккинчи қисмида ходимга у берган ёлғон маълумотлари ёки тақдим этган сохта ҳужжатлари оқибатида тўланган суммалар ундан суднинг қарори ёки ҳукми асосида ундириб олиниши мумкинлиги белгиланган.

❌ Демак сиздан пул қайтариб олиш мумкин эмас.

Энди лавозимларга келсак.
Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 18 октябрдаги 297-сонли қарори 2-бандига кўра бир вақтнинг ўзида иккита раҳбарлик лавозимини эгаллашга йўл қўйилмайди.

❗️Халқ таълими вазирининг 406-сон буйруғига кўра ЎИБДЎ ва ММИБДЎ лавозимлари раҳбарлик лавозими эканлиги қайд этилган.

❌ Шунинг учун сиз бу лавозимларда бир вақтнинг ўзида ишлай олмайсиз.


⚡️⚡️КИМЛАР ҲАРБИЙ ХИЗМАТДАН ОЗОД ЭТИЛАДИ?

❇️ Савол: Мен оилада ёлғиз ўғилман. Оилада ягона боқувчиман. Муддатли ҳарбий хизматга бормасам бўлади?

Жавоб: "Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида"ги Қонуннинг 22-моддасига кўра, муддатли ҳарбий хизматга ҳамда сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга (бир ойлик ҳарбий хизмат) чақирилишдан қуйидагилар озод этиладилар:

1) саломатлигига кўра ҳарбий хизматга яроқсиз деб топилган чақирилувчилар;

2) яқин қариндошларидан бири (ака-укаси, опа-синглиси) ҳарбий хизматни ўташ вақтида ҳалок бўлган ёки вафот этган чақирилувчилар;

3) рўйхатдан ўтган диний ташкилотлардан бирида диний рутба эгаси бўлган чақирилувчилар.

Ушбу модданинг 2-бандида кўрсатилган шахслар (яқин қариндошларидан бири (ака-укаси, опа-синглиси) ҳарбий хизматни ўташ вақтида ҳалок бўлган ёки вафот этган чақирилувчилар;) ўз розиликлари билан ҳарбий хизматга чақирилишлари мумкин.

Жиноий жавобгарликка тортилган, шунингдек судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган фуқаролар ҳарбий хизматга чақирилмайдилар.

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

236

obunachilar
Kanal statistikasi