ФҲШ БЎЙИЧА ИШЛАЙДИГАН ШОФЁР ЕТКАЗГАН ЗАРАР ҚАНДАЙ УНДИРИЛАДИ?
САВОЛ.
Саволим шундай. Бизнинг юридик шахс (МЧЖ)мизда фуқаролик-ҳуқуқий шартнома тузилган хайдовчи ишлайди. Шу ҳайдовчи томонидан фирмага етказилган зарар ундан қай тартибда ундириб олинади?
ЖАВОБ.
Жуда қизиқ савол. Аслида, фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнрма билан ишга жалб қилинган шахсларга меҳнат қонунчилиги, ёки Меҳнат кодексидаги қоидалар ва талаблар тадбиқ этилмайди. Лекин, айни зарар масаласида қонунчиликда бошқачароқ бир нормалар ҳам бор.
Қаранг, Фуқаролик кодексининг 989-моддаси 2-қисмида:
➖"ушбу бобнинг қоидаларига мувофиқ, меҳнат шартномаси асосида, шунингдек фуқаровий-ҳуқуқий шартнома асосида иш бажараётган фуқаролар, агар бунда ишларни бехатар олиб бориш юзасидан тегишли юридик шахснинг ёки фуқаронинг топшириғи бўйича ёки назорати остида ҳаракат қилган бўлсалар ёки ҳаракат қилишлари лозим бўлган бўлса, ходимлар деб эътироф этиладилар" деган қоида бор.
Ушбу боб деганда, ФКнинг 2-қисмидаги “зарар етказишдан келиб чиқадиган мажбуриятлар” деган 57-боби назарда тутиляпти.
Фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида фаолият юритаётган фуқаро ҳам зарар учун жавобгарлик масаласини белгилашда ходим сифатида эътироф этилар экан, демак у ўзи фаолият юритаётган корхона олдида ҳам худди бошқа ходимлар каби, ходимдек жавоб беради.
Буёғига энди Меҳнат кодексининг 207-моддасини қўллаймиз, яъни:
➖ўртача ойлик иш ҳақидан ортиқ бўлмаган миқдорда етказилган зарар суммаси айбдор ходимдан иш берувчининг фармойишига мувофиқ ундирилади;
➖етказилган зарарнинг ходимдан ундирилиши лозим бўлган суммаси унинг ўртача ойлик иш ҳақидан ошиб кетса ёки зарар аниқланган кундан кейин бир ойлик муддат ўтган бўлса, зарар суд тартибида ундирилади.
Демак, ҳулоса шундай:
Агар зарар миқдори ўша хайдовчининг ўртача иш ҳақидан ортиқ бўлмаса, корхона раҳбари фармойиш чиқариб, унинг оладиган иш ҳақидан ушлаб қолиш мумкин.
Агар зарар миқдори унинг ўртача иш ҳақидан кўп бўлса, ёки ундан кам бўлиб, шунчаки орадан 1 ой ўтиб кетган бўлса, бу зарарни ундириш учун фуқаролик судига даъво аризаси киритиш керак бўлади.