КАСАБА УЮШМАСИГА АЪЗОЛИК БАДАЛИ МУЖБУРИЙМИ?
@Yurist_Xizmati 3220-савол:
Ассалом алайкум юрист хизмати канали ходимлари, Канални доим кузатиб бораман, каналдаги савол жавоблар мен учун жуда ҳам фойдали бўляпти, бунинг учун сизларга катта рахмат. Мен тиббиёт давлат тиббиёт марказида ҳисобчи бўлиб ишлайман. Бухгалтерия томонидан ишчи-ходимларнинг иш ҳақидан 1% касаба уюшмаси бадали сақлаб уни вилоят касаба уюшмалари ҳисоб рақамига кўчириб берилади ва уюшма кўчириб берилган маблағнинг 50% миқдори марказ ишчи-ходимлари учун аризаларга мувофиқ харажатларни амалга оширади. Охирги вақтлардан ходимлар "ушбу ушлаб қолинаётган касаба уюшма бадали мажбурий эмас, ихтиёрий бу, мендан ушлаб қолманг" деб кимдир ёзма ва яна кимдир оғзаки мурожаат қилмоқда. Саволим шундан иборатки, касаба уюшма бадали ушлаб қолиш мажбурийми ёки ихтиёрийми? Ихтиёрий ёки мажбурий бўлганда уни ходимни иш ҳақидан ушлаб қолиш тартиби тўғрисида аниқ асослар билан тушунча беришингиз илтимос қиламан.
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
❗️Бадал ходим розилиги билан ундрилади, қачонки ходим касаба уюшмасига аъзо бўлса.
❌ Агар ходим касаба уюшмасига аъзо бўлмаган бўлса, бу ҳолатда унинг иш ҳақидан ушлаб қолинмайди.
1️⃣ Биринчидан, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 59-моддасида Касаба ташкилотларига аъзо бўлиш ихтиёрий эканлиги мустаҳкамланган.
2️⃣ Иккинчидан, Касаба уюшмалари тўғрисидаги қонуннинг 18-моддасига мувофиқ иш берувчи касаба уюшмасининг аъзолари бўлган ходимларнинг ёзма аризалари мавжуд бўлганда касаба уюшмасининг тегишли ҳисобварағига ходимларнинг иш ҳақидан ушлаб қолинган касаба уюшмасига аъзолик бадалларини, агар жамоа шартномасида, келишувида шундай қоида назарда тутилган бўлса, ўз вақтида ўтказиши шарт.
Меҳнат кодекси 164-моддасига кўра умумий қоидага кўра, ходимнинг ёзма розилиги билан, бундай розилик бўлмаган тақдирда эса, — суднинг қарорига асосан меҳнат ҳақидан ушлаб қолиниши мумкин.
💁♂️ Шуни таъкидлаш керакки, ходимлар касаба уюшмасига аъзо бўлиш ёки бўлмаслигидан қатъи назар уларнинг ҳуқуқлари бир хил равишда ҳимоя қилинади. Ходимларни бу тоифага қараб ажратиш эса Меҳнат кодекси 6-моддасига зиддир.
❗️Юқоридаги қоидаларга кўра ходимларнинг иш ҳақидан касаба уюшмасига аъзолик бадали уларнинг ёзма аризаси асосида ушлаб қолинади ва касаба уюшмасининг ҳисобрақамига ўтказилади.