Устамалар нотўғри тўлангани учун мактаб директорига жарима қўллаш тўғрими?@Yurist_Xizmati 5083-савол:
Салом, саволим шундан иборатки ўқув йили бошида текшириш келди ва устамаларни текширди мендан камчилик топди менга жарима ёзишди мен ушбу жаримани тўлашга мажбурманми?ЮРИСТ ЖАВОБИ:❗️Агар сиз
мактаб директори бўлсангиз, унда жарима тўлашингиз тўғри.
Сабаби Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 823-сон қарори билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида”низом 16-бандига асосан умумтаълим муассасаси
педагог, психолог ва кутубхона ходимларининг базавий тариф ставкасига ҳар ойлик устама белгилаш, ходимларни мукофотлаш ва уларга моддий ёрдам кўрсатишнинг тўғри, холис ва адолатли амалга оширилиши учун жавобгарлик
Ишчи гуруҳ раҳбари зиммасига юклатилади.☝️Эътибор берган бўлсангиз,
устаманинг тўғри тўланиши учун Ишчи гуруҳ раҳбари жавобгар эканлиги қайд этилган. Бунда низомнинг 10-бандига мувофиқ
ишчи гуруҳ раҳбари – директор ҳисобланади.
✅Шунга кўра,
устамалар нотўғри тўланганлиги туфайли жавобгарлик директорнинг зиммасида ҳисобланади. Бироқ сиз ўқитувчи бўлсангиз, сизга ҳеч қандай жарима мавжуд эмас. Сизга тўланган устамани қайтариб олиш ҳам мумкин эмас.
Меҳнат кодекси 269-моддасига асосан ходимга ортиқча тўланган иш ҳақи (шу жумладан меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ёки меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар
нотўғри қўлланилганда) ундан ундирилиши мумкин эмас.✅ Ушбу норманинг мазмунига кўра
ҳисоб-китобда бўлган техник хатолик оқибатида тўланган ортиқча иш ҳақи қайтариб олиниши мумкинлиги белгиланган.
💁♂
Мисол учун сизга
1 млн сўм иш ҳақи ёзилиши керак эди, лекин бехгалтериядаги хатолик туфайли сизга
1 млн 100 минг сўм иш ҳақи чиқди. Шу ҳолатда сиз ортиқча тўланган
100.000 сўмни қайтаришингиз лозим. Лекин иш берувчи ўз ихтиёри билан тўлаган, шунингдек қонунни нотўғри қўлланиш оқибатида тўланган ортиқча иш ҳақи
қайта ундирилиши мумкин эмас.Энди қаранг! Фуқаролик кодексининг 1023-моддасига асосан қонунчиликда ёки битимда белгиланган асосларсиз бошқа шахс (жабрланувчи)нинг ҳисобидан мол-мулкни эгаллаб олган ёки тежаб қолган шахс (қўлга киритувчи) асоссиз эгаллаб олинган ёки тежаб қолинган
мол-мулкни (асоссиз орттирилган бойликни) жабрланувчига қайтариб бериши шарт. ✅ Қоиданинг мазмунига кўра
агар бу пул сизга асоссиз ёки қонунчиликка зид ҳолатда тўланган бўлса, уни қайтаришингиз керак.
Бироқ ФК 1030-моддасига асосан иш ҳақи ва унга тенглаштирилган
тўловлар, пенсиялар, нафақалар, стипендиялар, ҳаёт ёки соғлиққа етказилган зарар товони, алиментлар ва фуқарога турмуш кечириш воситаси сифатида берилган бошқа пул маблағлари, унинг томонидан
виждонсизлик қилинмаганда ва ҳисоб-китобда хатолар бўлмаганда асоссиз орттирилган бойлик сифатида қайтариб берилмайди.
➕
Қўшимча маълумот! Меҳнат кодексининг 248-моддаси ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 275-сон қарорига биноан
қўшимча тўловлар (шу жумладан мукофот пуллари, устама ҳам)
ўқитувчи иш ҳақининг таркибига киради.✉️ Юристга савол юбориш
📞 Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш
📝Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш
Расмий каналимиз:👉
@Yurist_Xizmati 👈