⚡️⚡️⚡️МУҲТОЖЛАРГА БИР МАРТАЛИК МОДДИЙ ЁРДАМ БЕРИЛАДИ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини манзилли қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
☑️Унга кўра, Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолининг қуйидаги қатламларига бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади:
👉ёшга доир, ногиронлик пенсияси ва нафақасини олувчиларга, болаликдан ногиронлик нафақасини ҳамда боқувчисини йўқотганлик пенсиясини ва нафақасини олувчи ҳар бир оила аъзосига ҳамда ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парваришлаш нафақасини олувчиларга:
▪️Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда – 300 минг сўмдан;
▪️Тошкент шаҳрида – 400 минг сўмдан.
Ўзбекистон Республикаси республика бюджети ҳисобидан бошқа органлар орқали пенсия олувчиларга тегишли вазирлик ва идоралар томонидан мазкур бандда назарда тутилган шартларда ва миқдорларда бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади;
👉«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали кам таъминланган сифатида моддий ёрдам олувчи оилаларга ҳамда кам таъминланган сифатида болалар нафақасини олувчи оилаларнинг ҳар бир 18 ёшга тўлмаган боласига – 200 минг сўмдан.
☑️Бир нечта тоифа бўйича бир марталик моддий ёрдам олиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларга бир марталик моддий ёрдам ҳар бир тоифа бўйича тўлаб берилади.
☑️Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) ҳокимлари, сектор раҳбарлари томонидан:
▪️«Темир дафтарга киритилган ҳамда мазкур қарорга асосан бир марталик моддий ёрдам пулларини олмаган эҳтиёжманд оилалар рўйхатини шакллантирсин ҳамда «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан ушбу оилаларнинг ҳар бир аъзосига 20 килограммдан бепул ун тарқатилади;
▪️Ижтимоий аҳволи оғир бўлган оилаларга «Саховат ва кўмак» жамғармаси ва бошқа манбалар ҳисобидан бепул ун тарқатишни ёки нақд пул кўринишида моддий ёрдам кўрсатиб боришни таъминлайди.
☑️Қуйидагилар масъул этиб белгиланди:
▪️Пенсия жамғармаси – бир марталик моддий ёрдам учун шакллантирилган тўлов қайдномалари бир кунда Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат Халқ банки ва бошқа тижорат банкларига етказилишини таъминлайди;
▪️Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат Халқ банки, бошқа пенсия ва нафақа тарқатувчи тижорат банклари, Ўзбекистон Республикаси республика бюджети ҳисобидан пенсия тайинловчи вазирлик ва идоралар – тегишлилиги бўйича бир марталик моддий ёрдам пуллари эгаларига ўз вақтида манзилли етказилишини ташкил этади.