ХОДИМ СОХТА ДИПЛОМ ТАҚДИМ ЭТГАН, УНИ ҚАЙСИ АСОС БИЛАН БЎШАТАМИЗ?
САВОЛ.
Ассалому алайкум. Бир корхонага директор тайинлашда дипломининг ҳақиқийлиги ўша вақтда ўрганилмаган. Орадан 2 йил ўтиб унинг дипломи ҳақиқий эмаслини аниқланган. Ушбу ходимни МКни 106 моддаси буйича бЎшатиш асосли бўладими? Жавоб учун рахмат.
ЖАВОБ.
Ҳа, асосли бўлади деб ўйлайман.
Бундай ҳолатлар, Меҳнат кодексининг 106-моддаси 4-бандига тушади.
Тўлиқроқ айтадиган бўлсак, МК 106-моддаси 4-бандига кўра:
➖ходимни ишга қабул қилиш юзасидан белгиланган қоидалар бузилганлиги муносабати билан, агар йўл қўйилган қоидабузарликни бартараф этишнинг имкони бўлмаса ва у ишни давом эттиришга тўсқинлик қилса, меҳнат шартномаси тарафлар ихтиёрига боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра бекор қилинади.
Ўша ходимни айнан мана шу асос бўйича ишдан бўшатасиз.
Фақат бунда ишга қабул қилиш ходимнинг айби билан бузилганлиги, яъни бу жараён ходимнинг сохта ҳужжатлар тақдим этганлиги билан боғлиқ ҳолда юз берганлигини ҳисобга олиб, унга ишдан бўшатиш нафақаси тўланмайди (МК 109-модда).