ЮРИДИК САВОДХОНЛИК


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Huquq


КУЧ—АДОЛАТДА !

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Huquq
Statistika
Postlar filtri


Gorizont dan repost
Журналист: “Сизни турк дунёсининг Илон Маски дейишяпти. Бунга фикриз қандай?”

Селчук Байрактар: “Йўқ. Мен турк дунёсининг Фарғонийсиман.”

Батафсил Gorizontда...


Kun.uz | Rasmiy kanal dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Jo‘lan tepaliklari qanday strategik ahamiyatga ega?

So‘nggi bir yilda Falastin va Livanda urush olib borgan Isroil qo‘shinlari endi Suriya hududiga ham bostirib kirdi. 8 dekabr kuni tongda SAHAL askarlari Jo‘lan tepaliklaridagi bufer zonani egallab oldi. Kun.uz'ning “Geosiyosat” dasturida professor Farhod Karimov bu hududning strategik ahamiyatini tushuntirib beradi.

📹 To‘liq video


Dunyo Uz | Tezkor Xabarlar dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Ибрат
Дунёдаги энг яхши фильм деб топилган 10 дақиқалик кино ҳақида! 😢

Хулоса қилинг ва Йўл ҳаракати қоидаларига риоя қиламиз!


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🇸🇾 Фуқаролар уруши бошланишидан аввалги Сурия.


⚡️Bir kun keladi. Erta tongda uyg‘onasiz. Tarixga-ortga qaraysizda, bajarolmagan ishlaringizni eslab, chuqur xo‘rsinasiz. "Endi u damlar ortga qaytmaydi", deb ham qo‘yasiz. Kelajakdan turib ortga qaraganda o‘sha kunning nomi BUGUN deb ataladi.

• Bugun boshlang!
• Bugun urinib ko‘ring!
• Bugun qadam tashlang!


❗️Ertaga kech bo‘lishi mumkin.

© Paulo Koelo


23.5° бурчак остида dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🇷🇺 Владимир Путин Қозондаги BRICS саммити якунлари бўйича матбуот анжумани ўтказди

Россия президентининг матбуот анжуманида билдирган фикрларидан асосий иқтибослар:

◾️BRICS'нинг 16-саммити муваффақиятли якунланди;

◾️ BRICS'нинг янги аъзолари биргаликда ишлаш ва натижага эришиш мумкинлигини англаб етди;

◾️ Россия ўз муаммоларини ўзи енгади;

◾️ BRICS ёпиқ ташкилот эмас, у ўз қадриятларига эга бўлган ҳамма учун очиқ;

◾️ BRICS ҳеч нарсага, жумладан SWIFT'га муқобил тизимларни яратмайди;

◾️ Украинадаги можаро имкон қадар тезроқ ва тинч йўл билан тугатилишини таъминлашни барча қўллаб-қувватлайди;

◾️ Шимолий Корея раҳбарияти ўзаро келишувларимизни жиддий қабул қилишига ҳеч қачон шубҳа қилмаганмиз;

◾️ Россия ва АҚШ ўртасидаги муносабатлар Трамп даврида қандай йўлга қўйилиши Вашингтоннинг ўзига боғлиқ, танлов келажакдаги маъмуриятда;

◾️ Трамп билан суҳбатларда унинг бизга таҳдид қилгани ҳақида эслолмайман;

◾️ Россияга таҳдид қилишнинг маъноси йўқ, бу бизни фақат хурсанд қилади;

◾️ Украинадаги кескинликка Россиянинг ҳаракатлари эмас, балки 2014 йилги давлат тўнтариши сабаб бўлди;

◾️ Россия армияси фронтнинг барча қисмларида олдинга силжийди;

◾️ Суверенитетимизни мустаҳкамлаш ҳам хавфсизлигимизни оширишни англатади;

◾️ Мен учун энг муҳими Россия хавфсизлигидир;

◾️ Россиянинг Ғарб давлатларида тартибсизликлар келтириб чиқараётгани ҳақидаги баёнотлар бемаънилик, бундай тартибсизликлар ушбу давлатларнинг сиёсати натижасидир;

◾️ Президент Мадуро Венесуэладаги сайловда адолатли ғалаба қозонганига ишонамиз;

◾️Россия Яқин Шарқдаги кескинликдан стратегик жиҳатдан ҳеч нарса ютмайди;

◾️ Ўтган йили қарши ҳужум пайтида Украинанинг йўқотишлари 16 000 кишини ташкил этди. Шунингдек, Украина Курск йўналишида 26 000 аскарини йўқотди;

◾️ Украинада ҳарбий ҳолатнинг бекор қилиниши сайловлар ўтказиш заруратига олиб келади, мамлакатнинг амалдаги ҳукумати бунга тайёр эмас;

◾️ Туркия орқали Украина билан музокаралар ўтказиш бўйича таклифлар олгандик ва рози бўлгандик, бироқ эртаси куни Зеленский бунга рад жавобини берган эди;

◾️ Украинанинг жанг майдонидаги йўқотишларини айтишдан кўра, музокаралар столига ўтирган маъқул;

◾️ Биз ер юзидаги жорий воқеликлардан келиб чиққан ҳолда тинчлик келишувининг ҳар қандай вариантини кўриб чиқишга тайёрмиз;

🔥 @burchakostida


Strategic Focus: Central Asia - LIVE dan repost
⚡️“Markaziy Osiyo davlatlari o‘rtasida ‘Tolibon’ borasida yakdillik yo‘q”.

“Ittifoqdoshlik – tashqi xavflarga birgalikda qarshi turish degani. Lekin mintaqa mamlakatlari faqat oʻz manfaatlari nuqtayi nazaridan ʻTolibon’ bilan munosabatlarni oʻrnatishi, Markaziy Osiyo integratsion jarayoniga putur yetkazishi mumkin. Mintaqa davlatlari nafaqat ʻTolibon’ boʻyicha, balki umuman boshqa davlatlar bilan aloqalarni oʻzaro kelishilgan holda amalga oshirishi kerak. Biroq men mamlakatlar oʻrtasida bunday yakdillikni koʻrmayapman”, — “Bilim Karvoni” nodavlat ta’lim muassasi direktori Farhod Tolipov.


Strategic Focus: Central Asia - LIVE


Edu - Taʼlim yangiliklari dan repost
⚡️ Yuridikka topshiradigan abituriyentlarga qiyin bo'ldi

◾️ Bilimlarni baholash agentligi hamma fandan test tuziladigan dasturlarni e'lon qildi. Huquqshunoslik fanidan e'lon qilingan qonunchilik hujjatlari ro'yxatiga bir qator qonun, kodeks va protsessual kodekslar kiritilgan.

Bu yilgi yuridik yo'nalishlarga topshirgan abituriyantlar bilan muammo bo'lganidek muammo bo'lmasin deb hammasini birato'la ro'yxatga kiritishgan shekilli. Abituriyentlar madhiya haqida savol tushganidan nolishgandi, aynan shu qonun ro'yxat boshida turibdi.

📄 Hujjatlar bilan birga berilgan kichik izoh: ushbu qonunchilik hujjatlariga huquqshunoslik fanlari bo‘yicha o‘quv dasturiga kiritilgan mavzular doirasida murojaat qilinadi. Lekin buni batafsil tushuntirib bera oladigan izozh berilsa yaxshi bo'lardi.


💬 Bularni o'qib tugata olasizlarmi, abituriyentlar?

Edu - ta'lim yangiliklari👇
https://t.me/+uvviIr74utA1MGUy
https://t.me/+uvviIr74utA1MGUy


Ona-tilim bayraming muborak bo‘lsin 🇺🇿


Ajabo! Tush degan narsa qiziq-da,
O‘lib qolganmishman tushda nogahon.
Ko‘ksimda qo‘rg‘oshin, quyosh tig‘ida,
Tog‘lar orasida yotibman bejon.

Uzoqda sharqirab soylar oqmoqda,
Borliqda bir ajib dilbarlik hokim.
Men esam o‘ylayman yotib tuproqda,
Mana shu tuproqqa qo‘shilar xokim.

Men o‘lib yotibman kimsasiz, unut,
Hech kimsa qayg‘urmas va chekmas yohu.
Faqat cho‘qqilarda qurqurar burgut.
Faqat vodiylarda ingraydi ohu.

Navqiron yoshimda bo‘ldim-ku ado,
Otash yuragimni o‘ydi axir o‘q.
Na onam, na yorim beradi sado,
Do‘st tugul, hattoki yig‘ichi ham yo‘q.

Fig‘on otiladi jonsiz bag‘rimdan,
(Go‘yo fi g‘on bordek murda dilida.)
Shu payt ikki kishi o‘tdi naridan,
Quvnoq suhbat qurib avar tilida.

Men-ku bu dunyodan ko‘z yumdim mangu,
Ular kulib-kulib so‘zlashar borin.
Qandaydir Hasanning turfa ishi-yu,
Qandaydir Alining sho‘x kirdikorin.

Avar so‘zin tinglab kirdi menga jon,
Ohista tirildim va shunda bildim:
Meni tuzatolmas hech dori-darmon,
Jonimga Masihdir shu ona tilim.

Mayli, kim qay tildan zavq-u shavq olsa,
Mening o‘z tilimga ming jonim fi do.
Erta ona tilim agar yo‘qolsa,
Men bugun o‘lishga bo‘lurman rizo.

Mayli, qashshoq bo‘lsin, mayli, behasham,
Lekin mening uchun aziz va suyuk.
Jahon minbaridan yangramasa ham
Ona tilim menga muqaddas, buyuk.


TECHNO BLOG dan repost
Ўзбек тилидаги нейрон тармоқ энди Телеграмда! Бепул. Ҳеч қандай чекловларсиз.

Танишинг: @GENT_GPT_UZ_bot

Ушбу нейрон тармоқ ҳар қандай саволларга жавоб бериш, сизга ўқиш ва ижодда ёрдам бериш, иш ва уйдаги мураккаб масалаларни ҳал қилишда кўмаклашади.

Нейрон тармоқ маҳаллий дастурчилар томонидан яратилган ва ўзбек интернет базасида ўқитилган. Камчиликлар бўлиши мумкин, лекин тармоқ ўзбек сегментида янги маълумотлар кўпайгани сари ўзини ўзи бойитиб бораверади.

👉 Ботни ишлатиб кўринг: @GENT_GPT_UZ_bot


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish


davletovuz dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Кеча президент ҳузурида янграган айрим рақам ва вазифалар:

➖бюджетга тушумларни ошириш билан бирга харажатлар оптималлаштирилади, иқтисод қилинган ресурслар инсон манфаатларига йўналтирилади.

➖асосий солиқ ставкалари сақланиб қолган ҳолда, бюджет даромадларини оширишнинг ягона йўли солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш ҳисобланади.
Давлат раҳбари буни тадбиркорлар фаолиятига аралашиш йўли билан ҳал этмаслигини таыкидлаган.

➖2030 йилда ЯИМ ҳажмини 160 млрд.долларга етказиш бўйича мақсадли кўрсаткични яхшилаган ҳолда, янги прогнозни 200 млрд.доллар этиб ўзгартириш бўйича топшириқ олинган. Шунда жон бошига ЯИМ 2030 йилга бориб 5 000 долларни ташкил этади.

➖2024 йил якунлари бўйича ЯИМ ҳажми 111 млрд.долларга етади.

➖2025 йилда инфляция 7%дан ошмаслиги, 2026 йилда 5-6% даражасида сақланиши ва 2027 йилдан бошлаб 5% ва ундан паст бўлиши бўйича вазифалар қўйилган.

➖2030 йилгача суверен рейтинг инвестицион даражага олиб чиқилади. Иқтисодчи Отабек Бакировга кўра, ҳозирда Ўзбекистоннинг суверен рейтинги Ba3 (Moody’s), ВВ- (S&P ва Fitch) даражасига эга. Рейтинг шкалалари бўйича инвестицион тоифа Baa3 (Moody’s) ва BBB- (S&P ва Fitch) даражасидан бошланади. Яъни суверен рейтингни инвестицион тоифагача яхшилаш учун камида уч марта юқорига сакраш керак бўлади.


Xitoyda barcha erkin va norozilik bildiruvchi fikrlar, qanchalik yuqoriga parvoz qilmasin, bir kun kelib albatta yerga qulab tushadi, chunki voqelikning tortish kuchi haddan tashqari kuchli.


© Lyu Tsisinning "Uch jism muammosi" kitobidan


Абдулла Қодирийнинг ушбу шеъри ҳали ҳам ўз аҳамиятини йўқотмагандек...

АҲВОЛИМИЗ

Кўр бизим аҳволимиз, ғафлатда қандай ётамиз,
Жойи келган чоғида виждонни пулға сотамиз.

Ўғлимизға на адаб, на фан, на яхши сўйламак,
На Худони буйруғи бўлғон улум* ўрготамиз.

Коримиз шундан иборат бўлди ушбу вақтда,
Ўнтадин бедона боқиб, ёзу қиш сайротамиз.

Ҳамда ҳар кун такяларда наша кўкнори чекиб,
Баччаға кокил солиб, оҳ-воҳ ила ўйнотамиз.

Қоримиз, боёнимиз, балки бу вақт аҳвондамиз,
Ногаҳон кўрсак агар бир бесоқолни қотамиз.

Ўртадан чиқса агар миллатни яхши суйгучи,
Биз ани даҳрий санаб, тафонча бирла отамиз.

Келингиз, ёшлар, зиёлилар, бу кун ғайрат қилинг,
Ухлағонларни, агар қодир эсак, уйғотамиз.

1915 йил

* Улум – илмлар.




GENERALISSIMUS dan repost
7131778.pdf
3.5Mb
7132128.pdf
1.9Mb
7132120.pdf
1.5Mb
ЖК, ЖПК ва МЖТКга гиёҳвандлик воситаларининг, улар аналогларининг ёки психотроп моддаларнинг, шунингдек кучли таъсир қилувчи ва заҳарли моддаларнинг қонунга хилоф муомаласига қарши курашишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

@generalissimo_marshal


Девонайи Ҳақгўй dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
К.Алламжонов Президент Администрациясидан лойқа сувлар тиниши билан кетибди...

@adolat_kuychisi


Markaziy Osiyo dan repost
‼️Ёш сиёсатшунос, социолог ва тарихчилар ўқиши муҳим бўлган манбалар!

Ўзбекистон давлат арбоблари ва олимлари асарлари:

1. Сафоев С - Марказий Осиёдаги геосиёсат;
2. Хасан
ов А. - Геосиёсат;
3. Рахмон Фармонов - Ў
збекистон геосиёсати;
4. Хафизова К - Хитой дипломатияси Марказий Осиёда;
5. Т.Турсунмуратов - Марказий Осиё хавфсизлигини таъминлашда илмий-технологик салоҳият омили;
6. Ш.Вохидов, Р.Холиқова - Марказий Осиёда давлат бошқаруви тарихи;
7. Жумаев Р.З, Убайдуллаев У.А, Хўжанов Б.А. - Конфликтология асослари;
8. Сайфиддин Жўрайев - Xалқаро муносабатлар ва халқаро ташкилотлар;
9. Zohidilla Munavvarov - Xalqaro munosabatlarga kirish;
10. М.Хайруллаев - Ўзбек дипломатияси тарихидан;
11. Муртазаева Р.Х. - Ўзбекистонда миллатлараро муносабат ва бағрикенглик;
12. Мусаев. М - МИССИОНЕРЛИК ВА ПРОЗЕЛИТИЗМНИНГ ЖАМИЯТ БАРҚАРОРЛИГИГА ТАҲДИДИ;
13. Қирғизбоев М - Сие‌сатшунослик;
14. Одилкориев - Сиёсатшунослик;
15. B. Biturayev - Siyosatshunoslikka kirish;
16. Ғойибназаров Ш - Сиёсий маданият;
17. Бахтиёр Омон - Сиёсий етакчининг нотиқлик маҳорати;
18. Ахмадали Асқаров – Ўзбек этногенези;
19. Карим Шониёзов - Ўзбек халқининг шаклланиш жараёни;
20. Насриддин Назаров - Афғонистон ўзбеклари;
21. M.Boboxo‘jayev - Afg‘onistonning yangi tarixi (1747-1918);
22. И.Бобоқулов. – Афғонистон луғат;

Чет давлат арбоблари ва олимлари асарлари:

1. Den Syaopen - Xitoy islohotlarining me’mori;
2. Бодо Шефер -
"Ғолиблик қонуниятлари";
3. Юлиан Семёнов - ТАСС маълум қиладики;
4. Nikollo Makiavelli – Hukmdor;
5. Ашин - Элитология;
6. Фукуяма - Сильное государство;
7. Самуель Хантингтон - Цивилизациялар тўқнашуви;
8. Адолф Гитлер - "Менинг курашим";
9. Збигнев Бжезинский - "Великая шахматная доска";

Library @centerasia_library

Каналга обуна бўлинг👇
@centerasiastudy


Xushnudbek.uz dan repost
26-sentyabr — Davlat xavfsizlik xizmati organlari xodimlari kuni.

O‘zbekistonning konstitutsiyaviy tuzumini, suverenitetini, hududiy yaxlitligini tashqi va ichki tahdidlardan himoya qilishda hormay-tolmay, kechani kecha, kunduzni kunduz demay sidqidildan mehnat qilayotgan barcha fidoyi xodimlarni chin qalbimdan tabriklayman. Siz-u bizning tinch hayot kechirishimiz uchun xizmat qilayotganlar baraka topishsin.

Maʼlumot uchun, 1991-yil 26-sentyabrdagi Prezident farmoni bilan O‘zbekiston SSR Davlat xavfsizlik komiteti tugatilib, o‘rniga Milliy xavfsizlik boshqarmasi (sobiq) tashkil etilgan va Prezidentga bo‘ysundirilgan edi.


👉 @xushnudbek 👈

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.