Markaziy Osiyo


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Канал - жаҳон сиёсати, тарих ва халқаро алоқалар бўйича сизга ҳамрох. Баъзида янгиликларга шарҳ берилади.
Мурожаат учун - @markazga_murojaat_bot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


#Биласизми

▪️2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси 7 та йўналиш, 100 та мақсаддан ташкил топган.

I. Инсон қадрини юксалтириш ва эркин фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш орқали халқпарвар давлат барпо этиш.

II. Мамлакатимизда адолат ва қонун устуворлиги тамойилларини тараққиётнинг энг асосий ва зарур шартига айлантириш.

III. Миллий иқтисодиётни жадал ривожлантириш ва юқори ўсиш суръатларини таъминлаш.

IV. Адолатли ижтимоий сиёсат юритиш, инсон капиталини ривожлантириш

V. Маънавий тараққиётни таъминлаш ва соҳани янги босқичга олиб чиқиш.

VI. Миллий манфаатлардан келиб чиққан ҳолда умумбашарий муаммоларга ёндашиш.

VII. Мамлакатимиз хавфсизлиги ва мудофаа салоҳиятини кучайтириш, очиқ, прагматик ва фаол ташқи сиёсат олиб бориш.

👉 Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси

👉 Инфографика

Каналга уланиш
@centerasiastudy




Қўқон хонлиги ҳукмдорлари

Шоҳруҳбий – 1709-1721 йй.
Абдураҳимбий – 1721-1733 йй.
Абдукаримбий – 1733-1750 йй.
Абдураҳмонбий – тўққиз ой ҳукмронлик қилган
Эрдонабий – 1751-1753йй.
Бобобек – 1753-1754 йй.
Эрдонабий (иккинчи марта) – 1755-1769 йй.
Сулаймонбек – 1769 йилда олти ой ҳукмронлик қилган
Норбўтабек – 1770-1801 йй.
Олимхон – 1801-1810 йй.
Умархон – 1810-1820 йй.
Муҳаммад Алихон – 1821-1842 йй.
Бухоро амири ноиби Исҳоқ манғит – 1842 й. Уч ой.
Шералихон – 1842-1844 йй.
Худоёрхон – 1845-1858, 1863(тўрт ой), 1865-1875 йй.
Маллахон – 1858-1862 йй.
Шоҳмуродбек – 1862-1863 йй.
Султон Муродхон – 1863-1865 йй.
Насриддинбек – 1875-1876 йй.

Каналга уланиш
@centerasiastudy


Doktorantlar va ilmiy izlanuvchilar | PhD, DSc dan repost
Ilmga rag'bat mana shunday bo'ladi.

Qadimda, Iroqda kimki biron ilmiy kitobni arab tiliga o'girishga qodir bo'lsa, unga o'sha kitobning vaznicha oltin bilan qalam haqi to'langan. Bundan maqsad, kitoblar oltindan afzal ekanini bildirish bo'lgan.

Bu holat yettinchi asrdan boshlab o'ninchi asrgacha davom etgan. O'sha vaqtda arab va musulmonlar kitob o'qish bo'yicha eng oliy ko'rsatkich va o'rinda, omilik va savodsizlik darajasi bo'yicha eng past darajada bo'lishgan.


👨🏿‍🔬Yanada batafsil: @ILM_NUR_2020 🔗


"40 fil" uyushmasi (ingl. "Forty Elephants", shuningdek, "Forty Thieves" nomi bilan mashhur)

Britaniya tarixidagi eng yaxshi jinoiy uyushmalardan biri bo'lib, 1873-1950-yillarda faoliyat yuritgan. Ular asosan shoplifting (magazinlarni o'marish) bilan shug'ullangan hamda uzoq vaqt davomida politsiya tomonidan oshkor etilmagan.

Ammo, ushbu uyushmaning o'ziga xosligi bunda emasdi. Qanchalar hayratlanarli bo'lmasin, jinoiy uyushmaning barcha a'zolari ayollar bo'lgan.

Library @centerasia_library

@centerasiastudy


Qirg‘iziston prezidenti Sadir Japarovning ma’lum qilishicha, Xitoy-Qirg‘iziston-O‘zbekiston temiryo‘li qurilishi 27-dekabrdan boshlanishi rejalashtirilmoqda. Qirg‘iziston Vazirlar Mahkamasi va qo‘shma temiryo‘l kompaniyasi loyiha bo‘yicha investitsiya bitimini imzoladi (tafsilotlar).

Batafsil: https://www.gazeta.uz/oz/2024/12/21/uzb-kg-china/

Kanalga ulanish
@centerasiastudy


20 декабрь куни Пекинда Тожикистон ва Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки ўртасида «Роғун ГЭСни ривожлантириш дастури» бўйича 270 млн доллар (1,92 млрд юань) миқдоридаги маблағ ажратиш бўйича келишув имзоланди.

Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки томонидан Роғун ГЭС қурилиши учун умумий 500 млн доллар миқдорида маблағ ажратилади.

Бундан бир неча кун олдин Жаҳон банки халқаро тараққиёт ассоциацияси томонидан Роғун ГЭС лойиҳасини якунлаш учун 350 млн долларлик грант ажратишни маъқуллаган эди.

Роғун ГЭСни максимал баландликда қуриш хавфли эканлиги ва бу қўшни республикалар аҳолисига ҳам хавф солиши ҳақида «Чегара билмас дарёлар» халқаро экологик коалицияси Жаҳон банки директорлар кенгаши аъзоларига ҳисобот йўллаган.

Роғун ГЭС қурилишини якунлаш учун умумий 6,29 млрд доллар керак.

3600 МВт ўрнатилган қувватга эга бўлган Роғун ГЭС Марказий Осиёдаги энг йирик гидроэлектр станцияга айланиши мумкин.

Манба: @mufasa_mh

👉@centerasia_library

Каналга обуна бўлинг👇
@centerasiastudy


🇰🇬🇹🇯🇺🇿 Тожикистон ва Қирғизистон чегарани делимитация ва демаркация қилиш, давлат чегарасининг лойиҳа чизиғини ҳуқуқий расмийлаштириш учун материалларни тайёрлашга киришиш масалаларини муҳокама қилди.

Садир Жапаров: Қирғизистон Ўзбекистон ва Тожикистон билан чегара масаласини ҳал қилди.

Минтақа марказида жойлашган Ўзбекистон Марказий Осиёнинг барча мамлакатлари билан умумий чегарага эга. Унинг узунлиги 7000 километрдан зиёд, жумладан,
🇰🇿Қозоғистон билан – 2356,31,
🇰🇬Қирғизистон билан – 1476,12,
🇹🇯Тожикистон билан – 1296,9,
🇹🇲Туркманистон билан – 1831,49,
🇦🇫Афғонистон билан – 143 километрни ташкил этади.


Батафсил

👉@centerasia_library

Каналга обуна бўлинг👇
@centerasiastudy


​​Собиқ иттифоқ республикалари ўз конституцияларини қачон қабул қилган?

СССР парчаланганидан сўнг 15 та республика мустақилликка эришгач, ўз конституциясини қабул қилган:

🇹🇲 Туркманистон — 1992 йил 18 май;
🇪🇪 Эстония — 1992 йил 28 июнь;
🇱🇹 Литва — 1992 йил 2 ноябрь;
🇺🇿 Ўзбекистон — 1992 йил 8 декабрь;
🇰🇬 Қирғизистон — 1993 йил 5 май;
🇱🇻 Латвия — 1993 йил 6 июль;
🇷🇺 Россия — 1993 йил 25 декабрь;
🇧🇾 Беларус — 1994 йил 15 март;
🇲🇩 Молдова — 1994 йил 27 август;
🇹🇯 Тожикистон — 1994 йил 6 ноябрь;
🇦🇲 Арманистон — 1995 йил 5 июль;
🇬🇪 Грузия — 1995 йил 24 август;
🇰🇿 Қозоғистон — 1995 йил 30 август;
🇦🇿 Озарбойжон — 1995 йил 27 ноябрь;
🇺🇦 Украина — 1996 йил 28 июнь.

Каналга уланиш
@centerasiastudy


2024-yil 11 oyida Oʻzbekiston tashqi savdo aylanmasi 59,4 milliard dollarga yetdi

Eng asosiy hamkorlar qatorida Xitoy va Rossiya yetakchilik qilmoqda.


Library @centerasia_library

Kanalga ulanish👇
@centerasiastudy


Усмонли империясидаги эркаклар нега сирға тақишган?

Ушбу анъана турклар маданиятидан келиб чиққан. Агар бир эркак битта сирға таққан бўлса, бу унинг оилада ягона ўғил эканлигини билдирган. Шу сабабли у маълум ҳарбий имтиёзларни олган, масалан, унинг ҳаёти тўғридан-тўғри хавф остида қолмаслиги учун уни олдинги отрядларга юбормасликка ҳаракат қилишган.

Агар бирор киши иккита сирға тақиб олган бўлса, уни ҳарбий хизматдан бутунлай озод қилишлари мумкин эди - бу унинг ўз оиласини ягона давомчиси эканлигини билдирган. Иккинчи сирғани фақат отаси вафот этган одам тақиб юриши мумкин бўлган.

Шунингдек, Усмонли империясида ҳарам оғалари ҳам сирға тақиб юришлари мумкин бўлган. Аммо уларнинг келиб чиқиши мусулмон бўлмаган. Бир қатор манбалар аҳолининг айрим қатламлари орасида безак мақсадида заргарлик буюмларини тақиш имкониятини истисно этмайди.

👉@centerasia_library

Каналга обуна бўлинг👇
@centerasiastudy


🇷🇺🇮🇷 Сурияда Асад режими ағдарилганидан сўнг Россия Федерацияси Хмеймим ҳарбий базасидан Эрон тарафдори бўлган тўрт минг жангчини Теҳронга етказди. Бу ҳақда Россия Президенти Владимир Путин кеча, 19 декабрь куни матбуот анжумани чоғида айтиб ўтди.

Путин Суриядаги вазият ва Россия Федерациясининг бу давлатдаги позициясига эътибор қаратди. Унинг таъкидлашича, баъзилар “Сурияда содир бўлаётган ҳамма нарсани қандайдир муваффақиятсизлик, Россиянинг мағлубияти сифатида кўрсатишни хоҳлайдилар”.

“Сизни ишонтириб айтаманки, бу ундай эмас. Ва сабабини сизга айтаман. Ахир биз Сурияга 10 йил аввал бошқа мамлакатларда, айтайлик, Афғонистонда кузатганимиздек, у ерда террористик анклав яратилмаслиги учун келганмиз. Умуман олганда, мақсадимизга эришдик”, деди Президент.
Library @centerasia_library

Каналга уланиш
@centerasiastudy


Vietnam urushida partizanlar tomonidan qo'llanilgan tunnellar, muhandislikning yorqin namunasi.

Hozirda turistlar eng ko‘p tashrif buyuradigan joylardan biriga aylangan.

👉Bu linkdagi videoni ko‘ring👈

Library @centerasia_library

Kanalga ulanish👇
@centerasiastudy


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Барчамизга бирдек қизиқарли бўлган мавзу: Марказий Осиё ҳудудида яшаган "Ўзбекнинг 92 уруғи" ҳақида.

Library @centerasia_library

Каналга уланиш
@centerasiastudy


Фране Селакни дунёдаги энг омадли инсон дейиш мумкин. У етти марта ҳалокатли вазиятларда омон қолган ва 73 ёшида илк бор лотерея олиб, 1 110 000 доллар ютиб олган.

Фране 1929-йилда Хорватияда туғилган. У дирижёр ва мусиқа ўқитувчиси бўлган. У узоқ йиллар мактаб хорига раҳбарлик қилган.

Селак биринчи марта 1962-йил январь ойида поезд ҳалокатида омон қолган. У кетаётган поезд релсдан чиқиб кетган ва музлаган канён дарёсига қулаган.
Кейинги йили у ҳалокатга учраб, 19 кишининг ҳаётига зомин бўлган самолёт ичида бўлган. Самолёт қулаётганда у эшикдан тушиб кетган ва пичан устига тушган.
1966-йилда у кетаётган автобус йўлдан сирғалиб дарёга қулаб тушган. У кичик жароҳатлар билан қирғоққа сузиб чиқишга муваффақ бўлган.
1970-йилда у бошқараётган машина ёниб кетган, бироқ у машинадан чиқиб олишга муваффақ бўлган. Бир неча сониядан сўнг ёнилғи баки портлаган.
1972-йилда унинг машинасининг двигатели ишламай қолган, натижада вентиляция тешикларидан олов чиққан. Фране яна тирик қолган.
1995-йилда уни Загребдаги кўчалардан бирида автобус уриб юборган, аммо у енгил жароҳатлар олган.
1996-йилда машинасини тоғли бурилишли йўл бўйлаб ҳайдаб кетаётганда, юк машинасига урилиб кетишига оз қолган. Унинг машинасини панжарага бориб урилиб, тоғдан 90 метр пастга қулаган. Фране дарахт шохини ушлаб қолган ва тирик қолган.

73 ёшида эса умрида илк бор лотерея сотиб олган ва 1 110 000 доллар ютиб олган! Пулнинг бир қисмини ўзи учун сарфлаган, катта қисмини эса қариндошлари, дўстлари ва танишларига тарқатган.

Фране Селак камтарона ҳаёт кечирган ва 2016-йилда 87 ёшида вафот этган.

Markaziy Osiyo | Library | Science


“Йил бестселлерлари 2024” рейтинги эълон қилинди!

Ундан йил давомида Asaxiy орқали Ўзбекистон бўйлаб энг кўп сотилган китоблар ўрин олган.


Йил бестселлерлари 2024:

1. Жеймс Клир: Атом одатлар

2. Жорж Оруэлл: Молхона 

3. Мей Маск: Режали аёл. Бахтли ҳаёт қоидалари 

4. Жавлон Жовлиев: Қўрқма 

5. Жорж Оруэлл: 1984 

6. Браян Трейси: Самарадорликнинг 21 йўли

7. Кел Нюпорт: Диққат: Чалғитувчи дунёда муваффақият сирлари  

8. Дарон Ажемўғли, Жеймс А. Робинсон: Мамлакатлар таназзули сабаблари: қудрат, фаровонлик ва камбағаллик манбалари

9. Марк Менсон: Бепарволикнинг нозик санъати

10. Жон Г. Миллер: СОС! Савол ортидаги савол

11. Питер Ҳопкирк: Катта ўйин. Икки империя тўқнашуви  

12. Девид Бах, Жон Девид Манн: Латте омили. Молиявий мустақиллик ва эркин ҳаёт сари

13. Малколм Гладуэлл: Зукколар ва ландавурлар

14. Барбара Оукли: Рақамлар учун яралган идрок. Математика ва табиий фанларни қандай қойиллатса бўлади

15. Рей Бредбери: Фаренгейт бўйича 451º

16. Ҳанс Рослинг: Factfulness 

17. Аллан Диб: Бир варақли маркетинг режа 

18. Эрнест Хемингуэй: Тўқчилик ва йўқчилик 

19. Девид Николлс: Бир кун. Бир муҳаббат тарихи

20. Чарлз Уилан: Яланғоч иқтисодиёт. Мураккаб соҳанинг содда қиёфаси


Ушбу бестселлерларни фақат Asaxiy орқали ягона тўпламда 1 099 000 сўм ўрнига чегирма нархда 899 000 cўмдан харид қилса бўлади.
Asaxiy буюртмани бутун Ўзбекистон бўйлаб бепул етказади.

Харид қилиш: asaxiy.uz/u/bestseller-2024


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
KPI bu - samarali yoki samarasiz kadr ishiga baho berishning samarali tizimi. Ushbu videorolikda tizim maqsadi va kutiladigan natijani qisqacha tushuntirib berilgan.

Library @centerasia_library

Kanalga obuna bo‘ling
👉@centerasiastudy


Машҳур испан шоири Федерико Гарсиа Лорка уни отиб ташлашларидан олдин шеър ўқимоқда. Ушбу расм танаси ҳам топилмаган буюк шоирнинг абадийлигини янада оширган холос.

Лорканинг "Энг қайғули шодлик" шеърий тўпламини Шавкат Раҳмон ўзбек тилиги ўгирган.

Library @centerasia_library

Каналга уланиш
@centerasiastudy


🇸🇾🇷🇺 Сурия ҳукумати 2018-2019 йилларда Москвага икки тонна нақд пул юборган. Жами 250 миллион доллар миқдоридаги банкнотлар ташиб борилиши учун 21 рейс амалга оширилган - Financial Times

Сурия банки 2018 йил мартидан 2019 йил сентябрига қадар Россияга самолётларда доллар ва евро банкнотларининг йирик партиясини йўналтирган, деб хабар берди 15 декабр куни Financial Times газетаси Import Genius божхона маълумотлари агрегатори маълумотларига таяниб.


FT хабарида айтилишича, Асад режими жами икки тонна оғирликдаги 100 доллар ва 500 евро қийматдаги банкноталарни Москвадаги Внуково аэропортига ташиб борган. Кўрсатилган давр мобайнида Суриядан Москвага шу мақсадда 21 рейс қатнаган, самолётларда жами 250 миллион доллардан ортиқ маблағ олиб ўтилган.

Markaziy Osiyo | Library | Science


Холид Коссер: Марказий Осиё Суриядан фуқароларини қайтаришда етакчилик қилмоқда.

Барқарор жамиятни мустаҳкамлаш глобал жамғармаси (GCERF) раҳбари Холид Коссернинг Риа Новостига берган интервьюсида айтишича, Марказий Осиё давлатлари можаро ҳудудларидан ўз фуқароларини қайтариш бўйича дунёда етакчилик қилмоқда. Коссернинг маълумотига кўра, мазкур йўналишдаги дастур бошлангандан буён 2200 нафар марказий осиёлик фуқаролар ўз юртига қайтарилган;

Қозоғистон 754 нафар
Қирғизистон 533 нафар
Ўзбекистон 531 нафар
Тожикистон 381 нафар


Шунингдек, Коссер турли манбаларга таяниб маълум қилишича, Суриянинг шимоли-шарқида, яъни "Сурия демократик кучлари" ва АҚШ назорати остидаги араб-курд бўлинмаларида асосан ИШИД террор ташкилоти оилаларидаги аёллар ва болалардан ташкил топган 65 мингдан 70 нафаргача бўлган қочоқлар лагери мавжуд.

Манба: @suhrob_buranov

Markaziy Osiyo | Library | Science

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.