davletovuz dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Кеча президент ҳузурида янграган айрим рақам ва вазифалар:
➖бюджетга тушумларни ошириш билан бирга харажатлар оптималлаштирилади, иқтисод қилинган ресурслар инсон манфаатларига йўналтирилади.
➖асосий солиқ ставкалари сақланиб қолган ҳолда, бюджет даромадларини оширишнинг ягона йўли солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш ҳисобланади.
Давлат раҳбари буни тадбиркорлар фаолиятига аралашиш йўли билан ҳал этмаслигини таыкидлаган.
➖2030 йилда ЯИМ ҳажмини 160 млрд.долларга етказиш бўйича мақсадли кўрсаткични яхшилаган ҳолда, янги прогнозни 200 млрд.доллар этиб ўзгартириш бўйича топшириқ олинган. Шунда жон бошига ЯИМ 2030 йилга бориб 5 000 долларни ташкил этади.
➖2024 йил якунлари бўйича ЯИМ ҳажми 111 млрд.долларга етади.
➖2025 йилда инфляция 7%дан ошмаслиги, 2026 йилда 5-6% даражасида сақланиши ва 2027 йилдан бошлаб 5% ва ундан паст бўлиши бўйича вазифалар қўйилган.
➖2030 йилгача суверен рейтинг инвестицион даражага олиб чиқилади. Иқтисодчи Отабек Бакировга кўра, ҳозирда Ўзбекистоннинг суверен рейтинги Ba3 (Moody’s), ВВ- (S&P ва Fitch) даражасига эга. Рейтинг шкалалари бўйича инвестицион тоифа Baa3 (Moody’s) ва BBB- (S&P ва Fitch) даражасидан бошланади. Яъни суверен рейтингни инвестицион тоифагача яхшилаш учун камида уч марта юқорига сакраш керак бўлади.