davletovuz


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Siyosat


Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot
Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklamabot


Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Siyosat
Statistika
Postlar filtri


Қашқадарё вилоятидаги автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларига табиий газни етказиб бериш жорий йилнинг 8 декабридан ҳар кунлик эрталаб соат 06:00дан соат 15:00га қадар белгиланди.


Шу йилнинг 11–12-декабр кунлари Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тарих институти ва Туркий давлатлар ташкилоти ҳамкорлигида “Жадидлар: миллий ўзлик, истиқлол ва давлатчилик ғоялари” мавзусида илмий конференция бўлиб ўтади.

Батафсил: jadidconf.com


One IDдан шахсан ўзингиз рўйхатдан ўтинг

One ID – бу нафақат Ягона портал, балки кўплаб давлат ташкилотларининг маълумотлар базасидан хавфсиз фойдаланиш имкониятини берадиган Ягона идентификация тизимидир.

Шунинг учун ҳам субсидия, кредит, кўчмас мулк, кадастр каби юзлаб хизматларга хавфсизлик нуқтаи назаридан мураккаброқ логин ва пароль билан мустаҳкамланган One ID тизими орқали кирилади.

Ҳозирги кунда шахсий маълумотларга бефарқлик туфайли идентификацион рақам бегоналар қўлига тушиб қолиши сабаб бошқалар номидан рўйхатдан ўтиш ҳолатлари учрамоқда.

Агар сизнинг номингиздан бегоналар иш юритишини хоҳламасангиз, ҳеч кимга ЖШШИР рақамингизни берманг. One IDдан шахсан ўзингиз рўйхатдан ўтинг.

Шахсни тасдиқловчи паспорт маълумотлари ва телефон рақамини бириктирган ҳолда One ID тизимида рўйхатдан ўтсангиз, бошқалар сизнинг номингиздан иш юритолмайди.

One ID тизимидан рўйхатдан ўтиш тартиби билан ушбу видеороликда танишинг: https://youtu.be/IL7z72X5tPw?si=no-GEwzkHjEKRzZj

Кўпроқ малумот олиш учун бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:

🚀Telegram 🔵Facebook  🎬YouTube 📷instagram

Реклама


Ҳудудларда “метан заправка”ларда чеклов ўрнатилмоқда.

— Қорақалпоғистон Республикасида тун-у кун режимидан соат 6:00 дан 15:00 гача ишлаш режимига ўтилмоқда;

— Сурхондарёда эса метан газ қуйиш шохобчалари соат 8:00 дан 17:00 гача фаолият юритади.

— Аввалроқ, Андижон вилоятида “метан заправка”лар соат 06:00 дан соат 15:00 га қадар фаолият юритиши эълон қилинган эди.

— Ижтимоий тармоқларда Тошкентдаги шохобчалар ишлашида ҳам узилишлар/навбатлар бўлаётгани айтилмоқда.


Талабалар контракт тўловларини Zoomrad, PayMe иловалари ҳамда my.gov.uz орқали комиссиясиз (0%) тўлашлари мумкин.


Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги вакиллари АҚШга ташрифи давомида мамлакат президентининг халқаро ногиронлик сиёсати бўйича махсус маслаҳатчиси Сара Минкара билан учрашув ўтказибди.

Сара Минкара ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш бўйича ташаббусларни илгари суришда ва Ўзбекистонда "инклюзив таълим" ни жорий этиш соҳасида биргаликда ишлашга тайёрлигини маълум қилибди.

Сара Минкара инклюзив жамият яратиш йўлидан бориб, ногиронлик атрофидаги ижтимоий стигмага қарши курашувчи Empowerment Through Integration (ETI) нотижорат ташкилотига асос солган шахс саналади. У дунё миқёсида Ливан, Малайзия, Никарагуа, Руанда, Таиланд ва Буюк Британия каби мамлакатларда ногиронлик ҳуқуқлари ва инклюзивликни фаол қўллаб-қувватлайди.


Россияда президент сайлови 2024 йил 17 март куни бўлиб ўтади.


Саёҳат учун ваучер ютиб олинг!

Сизда янги йилни саёҳат билан бошлаш имконияти бор. Бунинг учун Locas tour акциясида қатнашиш кифоя.

Ғолиблар 30.12.2023 санасида Instagram жонли эфирида аниқланади.

Шартлар ҳақида батафсил

787777377 | Telegram: @LocasTourbot

Реклама


Конституциявий суд вилоят, туман (шаҳар) судьяларининг тегишли халқ депутатлари Кенгашлари олдида ахборот бериш амалиёти судьянинг мустақиллиги ва холислигига раҳна солиши мумкинлигини инобатга олиб, ваколатли давлат органларини ушбу тартибни бекор қилишга чақирди.


"Корзинка" ва "Объединенные кондитеры" бош совринига квартира қўйилган акцияни бошлади

Корзинкада Тошкент шаҳрида бизнес-классдаги квартира ютиб олиш имкониятини тақдим этувчи супер акцияга старт берилди!

Корзинка" ва "Объединенные кондитеры" томонидан ўтказилаётган акцияда иштирок этиш учун "Красный Октябрь", "Бабаевский", "Рот Фронт" ёки "Eco-botanica" брендларидан 50 000 сўм ва ундан юқори суммага, Korzinka Plus картасидан фойдаланган ҳолда харидларни амалга ошириш етарли бўлади. Акцияда совринга қуйидаги совғалар қўйилган:

Суперсоврин — Тошкент шаҳридаги NRG Qorasuv бизнес-классга оид квартира
Ҳафталик совринлар — Корзинкага 1 000 000 номиналлик (ҳафтасига 10та сертификат) сертификатлар ва янги йилга ширингина совғалар

Акция 31 декабр охиригача амал қилади ва акция шартлари билан Корзинканинг расмий сайтида танишишингиз мумкин.
Чеклар сони қанча кўп бўлса — соврин ютиш имконияти шунча кўп бўлади!

App | Telegram-bot | Facebook | Insta | Web | Реклама


Ўзбекистондаги қизиқ манзиллар, одамлар кўп ҳам бормаган сирли ҳудудлар ҳақида ҳикоя қилувчи Локация Ўзб лойиҳаси бу сафар Жиззахга саёҳат уюштирибди. Чўлдан тортиб кўлгача, тоғдан то ўзига хос ғоргача бўлган саёҳат қизиқ чиққан.

Кўришни тавсия қиламан:
https://www.youtube.com/watch?v=ulJ866Lv5wU


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Тошкентда Олий суднинг катта консультанти 10 минг доллар, Сурхондарёда эса судья катта ёрдамчиси 6 минг доллардан ортиқ пора билан қўлга олинибди.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Инсон қаерда бўлишидан қатъи назар, муносиб ҳақ олишга ҳақлидир.

Бундай имкониятлар йўқ эмас. Масалан, Савдо-саноат палатаси чиқарган эълонда Германияда касбий таълимда ўқиш ҳақида сўз борган. Ўқиш учун немис тилини B1 даражада билиш кифоя экан. Таълим олаётганларга 1200 еврогача стипендия тўланиб, ўқиш мобайнида заводларда амалиёт ўташ, ўқишни битиргандан сўнг у ерга ишга жойлашиш имкони мавжуд экан. Маълумот учун 1094 рақамига қўнғироқ қилинг ва касбий таълим гуруҳига аъзо бўлинг.


“Салимбой” қўлга олинди

Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан қўзғатилган жиноят иши доирасида ўтказилаётган тергов-тезкор ҳаракатлари давомида жиноий фаолият олиб борган бир нечта шахслар гумонланиб ушланди.

Жумладан, 1950 й.т. Абдувалиев Салим Киргизбаевич (248-модда 1-қисми, ўқотар қуролни қонунга хилоф равишда сақлаш) гумон қилинувчи тарзида жалб этилиб, процессуал тартибда ушланган.


Uzbekistan Airways талабалар учун чегирма эълон қилди

Қишки таътил арафасида ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасалари талабалари учун маҳалий йўналишлар авиачипталари тарифидан 50% чегирма эълон қилинди.

Чегирма 2023 йил 23 декабрдан бошлаб 2024 йил 7 январига қадар амалга ошириладиган авиақатновлар учун амал қилади.


Ўзгидромет раҳбари Шерзодхўжа Ҳабибуллахўжаев 9-14 декабрь кунлари шимолдан совуқ ҳаво массалари кириб келишини маълум қилди.

11 декабрь куни республика бўйлаб ёмғир, қор ёғиши кузатилади.

Ҳарорат кечаси -10-13 даражагача, кундузи -5-8 даражагача совиб кетади.


Коррупцияга қарши курашиш агентлиги раҳбари Акмал Бурҳонов:

Давлат харидларида коррупция содир қилган тадбиркорларнинг рўйхати юритилади, улар харидларда қатнаша олмайди. Ҳукумат қарори билан буюртмаларни тендерсиз бериш ҳам чекланади. Бундан ташқари, соҳада миллиард сўмлик қонунбузарлик қилиб, арзимас жарима билан қутулиб қолаётганлар учун ҳам жазо чоралари кучайтирилади. 

Батафсил https://youtu.be/3XZg4zebAx4?si=XsAIhfOFE2o8vfXY


Андижон вилоятидаги мавжуд автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларига табиий газни етказиб бериш 4 декабрдан ҳар кунлик эрталаб соат 06:00 дан - соат 15:00 га қадар белгиланди.


UzAutoMotors 2024 йилдан Lacetti/Gentra русумидаги автомобиль ишлаб чиқаришни тўхтатади - Spot


Шавкат Мирзиёев 2023 йил 4 декабрдан қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқди - президент матбуот хизмати

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.