Xushnudbek.uz

@xushnudbek Yoqdi 155

Ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиевнинг Телеграм каналига хуш келибсиз!
• www.xushnudbek.uz
• fb.com/xushnudjohn
• twitter.com/xushnudbeck
• instagram.com/xushnudbek
Тижорий таклифлар учун:
👉 @xushnudbekreklama
Kanal hududi va tili
O‘zbekiston, O‘zbek tili
Kategoriya
Bloglar


Muallifga yozish
Kanalning hududi
O‘zbekiston
Kanal tili
O‘zbek tili
Kategoriya
Bloglar
Indeksga qo‘shilgan
09.05.2018 00:21
reklama
TGStat Bot
Telegram'дан чиқмай туриб каналлар статистикасини олиш
Telegram Analytics
TGStat хизмати янгиликларидан бохабар бўлиш учун обуна бўл!
TGAlertsBot
Каналингиз репостлари ва эсловлари ҳақида хабар беради.
172 448
ta obunachilar
~100.9k
1 ta e’lon qamrovi
~713.9k
kunlik qamrov
~9
ta e’lon 1 kunda
58.5%
ERR %
695.65
iqtibos olish indeksi
Kanalning repost va eslovlari
10716 ta kanal eslovlari
6196 ta e’lonlar eslovlari
5535 ta repostlar
MVD Uz™
6 Dec, 21:06
TerDU DENOV FILIALI
8-Maktab🎓🇺🇿
Online Darslar
Tarix va Kelajak
"REGISTON" O'quv Markazi
Biology | uz
Hodiyev Education
Ўйлашимча!?
davletovuz
14 - Maktab
Talaba.uz | official
Ma'ruf TONGOTAROV
Sardor Bazarbaev
Dtm axborotnoma
Axborotnoma !!!
KIMYO "VODIY ZIYO" ATM
Davlat Test Markazi
O'QITUVCHILAR UCHUN
KENEGES.UZ
KENEGES.UZ
KENEGES.UZ
O'zDSMI
XALQ TA'LIMI XODIMI
5 Dec, 16:00
XALQ TA'LIMI XODIMI
5 Dec, 15:55
"ALOQALOYIHA" DUK
quqonmaktab42.zn.uz
Sardor Bazarbaev
IMO2020
🖥 Uzb Dasturchilar
🎓 Kitob tuman XTB 📚
@xushnudbek iqtibos olgan kanallari
davletovuz
davletovuz
Edu.uz rasmiy kanali
5 Dec, 09:10
davletovuz
davletovuz
Huquqiy axborot
Bloger Shahnoza
2 Dec, 08:50
Sevara Urinbayeva
2 Dec, 07:44
САФАРИ
30 Nov, 13:03
BBCUZBEK
29 Nov, 20:25
Turon Line
29 Nov, 14:01
Daryo — LIVE
29 Nov, 12:21
Замбаракнинг ўқи
29 Nov, 08:09
NAJOT NUR
MINENERGY.UZ
davletovuz
28 Nov, 19:15
Saida Mirziyoyeva
28 Nov, 15:53
27 Nov, 12:31
Daryo — LIVE
27 Nov, 12:31
27 Nov, 12:27
Daryo — LIVE
27 Nov, 12:27
bakiroo
27 Nov, 06:42
NAJOT NUR
Media Hall Saylov-2019
26 Nov, 17:01
Daryo — LIVE
26 Nov, 09:51
NAJOT NUR
Bosh prokuratura
Daryo — LIVE
23 Nov, 14:22
NAJOT NUR
davletovuz
22 Nov, 19:56
TSUE.UZ
22 Nov, 17:39
Edu.uz rasmiy kanali
Daryo — LIVE
22 Nov, 07:20
Ко дну
21 Nov, 07:56
Эхо Узбекистана
21 Nov, 07:56
Daryo — LIVE
21 Nov, 07:56
NAJOT NUR
Markaziy saylov komissiyasi
20 Nov, 11:00
20 Nov, 08:52
NAJOT NUR
davletovuz
18 Nov, 19:23
Huquqiy axborot
18 Nov, 13:07
So‘nggi e’lonlar
O‘chirilgan e’lonlar
Eslovlar bilan
Repostlar
Xushnudbek.uz 7 Dec, 09:20
Ёшлар иттифоқида янги тайинловлар амалга оширилди

Бугун Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий кенгашининг йиғилишида ташкилий масалалар кўриб чиқилди. Унга кўра:

👉 Сатторов Хайрулла Файзуллаевич – Ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши раиси биринчи ўринбосари, «Ёшлар — келажагимиз» жамғармаси ижро этувчи директори лавозимига сайланди.

Аввалги директор Бунёдбек Баҳромбеков бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан лавозимидан озод этилди.

👉 Холмуродов Ботир Бурхониддинович – Ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши раиси ўринбосари, молия-иқтисод комплекси раҳбари этиб сайланди.

Аввалги ўринбосар Суҳробжон Мақсудов бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан лавозимидан озод этилди.

👉 Омонов Фаррух Фарходжонович - Ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши раиси ўринбосари, халқаро ҳамкорлик ва лойиҳалар комплекси раҳбари этиб сайланди.

Аввал ушбу лавозим вакант эди.


👉 @xushnudbek 👈
To‘liq o‘qish
Xushnudbek.uz 7 Dec, 07:40
“Янги Ўзбекистон - янги сайловлар” миллий акциясини ўтказиш таклиф этилмоқда

14 декабрь куни республиканинг барча ҳудудларида
бир вақтнинг ўзида кенг жамоатчилик учун оммавий тадбирлар ўтказиш режалаштирилмоқда. Унда таниқлик инсонлар билан учрашувлар ташкил этилиб, сайловга тайёргарлик жараёнлари, қонунчиликдаги ўзгаришлар ҳақида ахборотлар берилади, мусиқий дастурлар ва турли викториналар ўтказилади. Сайловлар ҳақида барча маълумотлар содда ва тушунарли тилда аҳолига етказилади. Тадбир жараёнлари ОАВ ва блогерлар томонидан тўғридан-тўғри ёритилиши мумкин.

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати барча таклифлар учун очиқ. Ҳозирда акция формати ишлаб чиқилмоқда. Шу муносабат билан, барча манфаатдор вазирлик ва идоралар, бизнес вакиллари, сиёсий партиялар ва бошқа жамоат ташкилотларини ҳамкорликка чорлаймиз.

Тадбирларни янада самарали ўтказиш бўйича фикр ва таклифларни “Юксалиш” УМҲ ҳудудий бўлинмалари ёки марказий офисига тақдим қилишингиз мумкин.

👉Батафсил: https://bit.ly/33V1Ebc
“Янги Ўзбекистон - янги сайловлар” миллий акциясини ўтказиш таклиф этилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари учун ўтказиладиган сайловларга саноқли кунлар қолмоқда. У ёки бу номзодга овоз бериш орқали биз келгуси йўналишларимизни белгилаймиз. Умумий келажагимизни қуришда барчанинг овози муҳим. Шу боис, барчани овоз бериш ҳуқуқидан фойдаланишга ва ўзларининг фуқаролик позицияларини фаол намойиш этишга ундаш мақсадида “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати “Янги Ўзбекистон - янги сайловлар” миллий акциясини ўтказишни таклиф этади.…
To‘liq o‘qish
Xushnudbek.uz 7 Dec, 05:15
Навбатдаги афв эълон қилинди

Президент Ш.Мирзиёевнинг фармонига асосан, Конституциямиз қабул қилинганининг 27 йиллиги муносабати билан афв эълон қилинди.

Унга кўра, эҳтиётсизлик оқибатида жиноят содир этган, бироқ қилмишидан чин юракдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 92 нафар маҳбус афв этилган.

Афв этилганлардан 20 нафари жазодан тўлиқ озод этилади, 37 нафари — шартли равишдан муддатидан аввал озод этилади, яна 16 нафар шахсга нисбатан белгиланган жазо енгилроғига алмаштирилади, бир сўз билан айтганда, жазони ижро этиш муассасаларидан ҳамда пробация хизмати органлари ҳисобидан чиқариладиган фуқаролар сони 73 нафарни ташкил этади.

Бундан ташқари, яна 19 нафар шахсга нисбатан озодликдан маҳрум этиш кўринишида белгиланган жазо қисқартирилади.

Афв этилганлар орасида 3 нафар эркакнинг ёши 60 дан ортиқ, 3 нафар аёл бор. 79 киши муқаддам тақиқланган ташкилотлар фаолиятида иштирок этишган.


👉 @xushnudbek 👈
👍 1.2K
👏🏻 402
To‘liq o‘qish
Xushnudbek.uz 6 Dec, 16:19
dan repost: davletovuz
​​Танқидий материалларнинг 73 фоизига жавоб қайтарилган

Бугун нафақат оммавий ахборот воситаларида, балки ижтимоий тармоқларда ҳам у ёки бу ташкилот фаолияти ҳақида танқидий фикрлар билдирилса, унга мумкин қадар тезкор реакция билдиришга ҳаракат қилишмоқда. Ахборот хизматлари анча жонланди. Матбуот котиблари раҳбарнинг маслаҳатчисига айланди, ўринбосарга тенг шароитларга эга бўлди.

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги маълумотларига кўра, ўтган даврда 100 дан ортиқ республика ташкилотлари, 200 га яқин туман ва шаҳар ҳокимликларида ахборот хизматлари ташкил этилди. Деярли барча ахборот хизматлари раҳбарларининг ижтимоий тармоқлар саҳифалари, мессенжерларда каналлари очилмоқда. Воқеа-ҳодисалар ҳамда янгиликлар бўйича баёнотлар бериб бориш, танқидий материалларга муносабат билдириш йўлга қўйилди.

Маълумотларга кўра, АОКА томонидан биргина ўтган ноябрь ойида оммавий ахборот воситалари ва интернет тармоғида республика даражасидаги 20 та давлат ва хўжалик бошқаруви органлари фаолиятига оид эълон қилинган жами 334 та танқидий материалнинг 264 таси (79%) га, 14 та маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятига оид 314 та танқидий материалнинг 211 таси (67%)га муносабат бирдирилиши ташкиллаштирилган.

Ваҳоланки, шу йил июнь ойида танқидий материалларга муносабат 18 фоиздан ошмасди.
To‘liq o‘qish
Xushnudbek.uz 6 Dec, 08:06
Тестда қайси фандан неча балл берилади?

Жуда кўпчиликни шу савол қийнаётгани рост. Ҳозирча фанлар мажмуаси расман тасдиқланмади, қачон тасдиқланиши ҳам номаълум.

Шундай бўлсада, Сизларга лойиҳа вариантини эълон қилмоқчиман. Ушбу файлда (сифати учун узр) қайси йўналиш бўйича қайси фанларни мутахассислик фани сифатида киритиш бўйича лойиҳа акс этган.

Айрим ўзгаришлар бор, хусусан, барча юридик йўналишлар учун тарих ҳамда чет тили фанларини мутахассислик фани сифатида киритиш таклиф этилмоқда.

ЭСЛАТМА: ҳозирча бу лойиҳа, расман тасдиқлангани йўқ.

💾 PDF, 3,85 мб.


Абитуриентларга оид бошқа хабарлар:
👉 @xushnudbek 👈
Attached file
To‘liq o‘qish
Xushnudbek.uz 6 Dec, 07:00
«Солиқ тўловчилар эътирофи – 2019» жамоатчилик сўрови

Ривожланган демократик давлатларда фуқароларга солиқ тўловчилар сифатида қараш анъанаси мавжуд. Сабаби айнан халқ тўлаётган солиқлар мамлакат ҳаётида жуда катта аҳамиятга эга. Солиқ тўловчилар давлат хизматчиларини исталган масалада сўроққа тутишга, жамоатчилик уларни назорат қилишга ва улардан ҳисобот сўрашга ҳақли.

Бизда ҳали бу анъана кенг тарқалмаган, лекин қувонарли томони йилдан йилга фуқароларнинг ҳуқуқий онги ошиб бориши асносида ўзларини солиқ тўловчилардек ҳис эта бошламоқда. Ўз навбатида солиқ тўловчилар давлат ташкилотларининг фаолиятига баҳо беришга ҳам тўлақонли ҳаққи бор.

2019 йил якунланишига ҳам оз фурсатлар қолди. Одатда йил якунлаб борар экан, йилнинг энг яхшиларини аниқлаш удуми бор. Бу бутун дунёда кенг тарқалган анъана.

Биз ҳам @xushnudbek канали орқали йил якунлари бўйича жамоатчилик сўрови орқали айрим хулосаларни чиқармоқчимиз.

Лойиҳага «Солиқ тўловчилар эътирофи» деб ном бердик. Бу ном бежизга берилмади, сабаби биз сўровномалар орқали 10 та номинация бўйича фақат давлат ташкилотлари орасидаги энг яхши ёки энг ёмонларни аниқлаймиз. Шунингдек, йил давомида амалга оширилган ислоҳотларга ҳам баҳо берилади.

Сўровномалар 2 босқичда ўтказилади:

1-босқич — 7-14 декабрь кунлари ўтказилади. Унда алоҳида постда номинация номлари эълон қилинади ҳамда муштарийлар мазкур номинация бўйича ўз вариантларини изоҳларда ёзиб қолдиришади.

2- босқич — 16-27 декабрь кунлари бўлиб ўтади. Унда 1-босқичда номи энг кўп зикр этилган давлат ташкилотлари сўровномага киритилади ва муштарийлар томонидан яширин овоз бериш йўли орқали ғолиблар аниқланади.

Камида 30 минг овоз берилганда сўровнома ҳақиқий деб ҳисобланади.

Битта давлат ташкилоти фақат битта номинация бўйича якуний сўровномага киритилиши мумкин. Агар битта давлат ташкилоти 1-босқичда турли номинациялар бўйича кўп бора номи зикр этилган бўлса, бундай ҳолатда изоҳлар сонига қаралади ҳамда энг кўп изоҳ қолдирилган номинация бўйича сўровномага киритилади.

Номинация номлари ҳамда бошқа қўшимча шартлар ҳақида келгусида канал орқали батафсил маълумот бериб борилади.

Умид қиламанки, Сиз солиқ тўловчи сифатида ўтказилаётган жамоатчилик сўровида фаол иштирок этасиз ва давлат ташкилотларининг ютуқ ва камчиликларини эътироф этасиз.


👉 @xushnudbek 👈
To‘liq o‘qish
Xushnudbek.uz 5 Dec, 17:14
Xushnudbek.uz 5 Dec, 17:14
Бугун Адлия вазирлигида «Ҳуқуқий тарғибот ишлари аълочиси» кўкрак нишони соҳибларига адлия вазири Русланбек Давлетов мукофотларни топширди.

Тадбир самимий ва дўстона руҳда ўтди. Мазкур кўкрак нишони билан тақдирланган қолган мутахассисларни ҳам чин қалбдан табриклайман. Ўзим учун эса, етказганига беҳисоб шукр дейман.

P.S.: суратда Русланбек Давлетов “адлияни камроқ танқид қилинг” деб ҳазиллашиб турган пайти муҳрланибди ))
To‘liq o‘qish
Xushnudbek.uz 5 Dec, 17:14
Xushnudbek.uz 5 Dec, 16:07
Xushnudbek.uz 5 Dec, 16:07
Xushnudbek.uz 5 Dec, 16:07
Xushnudbek.uz 5 Dec, 16:07
Xushnudbek.uz 5 Dec, 16:07
Xushnudbek.uz 5 Dec, 16:07
Xushnudbek.uz 5 Dec, 16:07
Xushnudbek.uz 5 Dec, 16:07
Xushnudbek.uz 5 Dec, 16:07
Xushnudbek.uz 5 Dec, 16:07
Бугун ноширлик-матбаа коллежининг янгиланган биноси тантанали равишда очилди.

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги қошидаги ушбу ўқув муассасаси янги моддий-техник базага, ўқувчи ва ўқитувчилар эса ўз салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқариши учун янада кенг имкониятларга эга бўлди.
Xushnudbek.uz 5 Dec, 15:00
Тўлдириш:

👉 кўпчилик талабалар 50 % чегирма асосида йўл чипталари бугундан амал қилишни бошлайдими, деб сўрашмоқда. Йўқ, аслида ундай эмас экан.

Имтиёзли чипталарни бугундан сотиб олиш мумкин, аммо фақат 16 декабрдан 22 декабрь кунига қадар ҳамда 1 январдан 6 январга қадар бўлган вақт оралиғида амал қилади. Бошқа кунларга мўлжалланган чипталар учун имтиёз назарда тутилмаган.

👉 вазирлик хабарида “ўқувчилар” деган сўз ишлатилган, шу сабабли кўпчилик мактаблар учун ҳам қишки таътил кунлари ўзгардими, деб сўрамоқда.

Йўқ, мактаблар учун ҳозирча ҳеч қандай ўзгариш бўлгани йўқ. Ушбу қарор коллеж ва академик лицей ўқувчилари учун тааллуқли холос. Ўқувчи деганда улар назарда тутилган, мактаб ўқувчилари эмас.


👉 @xushnudbek 👈
To‘liq o‘qish