🇿🇦🇺🇸
Жанубий Африкада G20 ташқи ишлар вазирларининг учрашуви бошланмоқда, аммо АҚШ давлат котиби унда иштирок этишдан бош тортдиҚўшма Штатлар Давлат котиби Марко Рубио G20 давлатлари ташқи ишлар вазирларининг Жанубий Африкадаги йиғилишида иштирок этмаслигини маълум қилди.
"Менинг вазифам АҚШнинг миллий манфаатларини илгари суришдан иборат, солиқ тўловчиларнинг пулини сарфлаш ёки антиамериканизмга ён босиш эмас", — дея ўз қарорини изоҳлади Рубио.
АҚШ ва Жанубий Африка ўртасида бир қатор масалаларда келишмовчиликлар мавжуд. Бунга асосий сабаб, ЖАР президенти Сирил Рамафоса томонидан 2025 йил январида имзоланган ерларни мусодара қилиш тўғрисидаги қонуни ҳисобланади.
Қўшма Штатлар президенти Доналд Трампнинг фикрича, ушбу қонун Жанубий Африка ҳукуматининг оқ танли аҳолига нисбатан дискриминациясига олиб келади, чунки қонун йирик мулкдорларга тегишли ерларни қора танли аҳолига қайта тақсимлашни кўзда тутади.
Шу билан бирга, Трамп Жанубий Африкага ёрдам дастурларини музлатиб қўйди ва африкаанерларни (ЖАРдаги оқ танли аҳоли) АҚШга кўчириш ташаббусини илгари сурди.
Трампнинг қарорини тадбиркор Илон Маск ҳам қўллаб-қувватламоқда. Маск Жанубий Африканинг Претория шаҳрида туғилган ва 17 ёшигача шу ерда яшаган бўлиб, кейинчалик АҚШга кўчиб ўтган.
🔥
@burchakostida