Тадбиркорга гоя ва ёрдам(Кишлок Тадбиркорлигини ривожлантириш-2 фаза лойхаси доирасида)


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Ушбу каналда сиз узингиз тадбиркорлик бошлаш учун ғоя олишингиз ва мувофакиятли бизнесингиз туғрисида маълумот беришингиз ,тадбиркорлик сохасида булаётган янгиликлар ва имтёзларбилан танишишингиз, ушбу гурух тадбиркорликни ривожлантириш максадида тузилган

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Segment.uz dan repost
❗️Нодавлат мактабгача ва мактаб ташкилотлари барча турдаги солиқ ва йиғимлардан озод қилинади

Президент қарори (ПҚ-403-сон, 22.11.2024) билан:

2030 йил 1 январга қадар
нодавлат мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотлари:

барча турдаги солиқ (бундан ижтимоий солиқ мустасно) ва йиғимлардан озод қилинади;

➖унда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган чет эллик ўқитувчи ва мутахассислар жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқ тўламайди.

Шунингдек, 2030 йил 1 январга нодавлат мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотларининг қуйидаги Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган товар жиҳозларига божхона тўловлари тўланмайди (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно):

➖ замонавий ўқув ва лаборатория ускуналари;
➖ компьютер техникаси ва дастурий маҳсулотлар;
➖ ўқув ва илмий-методик адабиётлар, анжомлар ва моддий-техник ресурслар.

❗️2025 йил 1 январдан бошлаб:

➖нодавлат таълим ташкилотларига доимий жалб этиладиган педагог хорижий мутахассисларга “А-2” ўқитувчилар кириш визаларини бериш йўлга қўйилади;

➖давлат ва нодавлат таълим ташкилотлари томонидан хориждан жалб қилинган мутахассисларга меҳнат қилиш ҳуқуқини берувчи тасдиқнома бериш йиғим миқдори БҲМнинг 30 бараваридан 1 бараваригача камайтирилади.

Telegram | Instagram | Facebook




Innovatsion rivojlanish agentligi huzuridagi Jahon banki "MUNIS" loyihasi doirasida Innovatsion salohiyatni oshirish "Innovation Capabilities Program (ICP)" grant dasturining 2- tanlov turi e’lon qilindi.

➡️ Grant ajratilishi rejalashtirilgan sohalar:
🔸Agro oziq-ovqat texnologiyalari
🔹Tibbiyot va tibbiy texnologiyalar
♦️Yangi materiallar va kimyoviy texnologiyalar
🔹Konchilik va metallurgiya sanoati
🔸Biotexnologiyalar va farmatsevtika
🔹Mashinasozlik va avtomobilsozlik

Har bir loyiha uchun maksimal 50 ming AQSh dollar mablag‘ ajratiladi.
Arizalarni qabul qilishning oxirgi kuni - 2024-yil 7-dekabr.

Batafsil ma’lumot uchun:⏬
https://wbgrants.uz/uz/contests/104

Bizni kuzating:
https://t.me/djizakinnovation


MUNIS World Bank Project dan repost
📣 KICHIK VA O'RTA BIZNES VAKILLARI DIQQATIGA!

⚡️ Jahon bankining "MUNIS" loyihasi Innovative Capability Program (ICP) dasturi doirasida 2024-yil 7-noyabrda kichik va o‘rta biznes sub’yektlari uchun grantlar ajratish loyihasini 2-bosqichini e’lon qiladi.

🟢Arizalar MUNIS loyihasini amalga oshirish guruhi tomonidan 1.2 - Innovatsion imkoniyatlar dasturlari (ICP) subkomponent tanlov tartib-qoidalariga muvofiq qabul qilinadi.

🗓 Arizalarni qabul qilishning oxirgi kuni - 2024-yil 7-dekabr.

✅ Telegram guruh:https://t.me/Innovation_Capabilities_Program

📍Qoʻshimcha maʻlumot uchun
➡️Grant dasturi qoʻllanmasini koʻring: wbgrants.uz.
🌐 Barcha arizalar onlayn qabul qilinadi: app.wbgrants.uz.

☎️ Tel: +998 99 887 77 98;
              +998 94 353 90 45;
+998 97 774 57 77;
————————————————
📣 ВНИМАНИЮ ПРЕДСТАВИТЕЛЕЙ МАЛОГО И СРЕДНЕГО БИЗНЕСА!

⚡️В рамках проекта Всемирного банка «Модернизация национальной инновационной системы Узбекистана»
(MUNIS) 07 ноября 2024 года объявлен 2-тур приема заявок на грантовое финансирование программы инновационного потенциала для малых и средних предприятий.

🟢 Заявки будут приниматься Группой реализации проекта MUNIS в соответствии с конкурсными процедурами подкомпонента
1.2 - Innovation Capacity Programs (ICP).

🗓Последний день прием заявок 07 декабря 2024 года

➡️ Для подробной информации и для подачи заявок:
https://wbgrants.uz/ru/contests/104

Группа в телеграмм:
https://t.me/Innovation_Capabilities_Program

☎️ Телефоны доверия:
+998 99 887 77 98;
+998 94 353 90 45;
+998 97 774 57 77;


🇺🇿Bankxabar dan repost
❗️ Айрим тадбиркорлар учун солиқ имтиёзлари: тўланган солиқнинг бир қисмини қайтариб олинг!

☑️ Янги Ҳукумат Қарорига (745-сон, 07.11.2024) асосан, умумий овқатланиш, туроператорлик ва меҳмонхона хизматлари билан шуғулланувчи тадбиркорлар учун тўланган қўшилган қиймат солиғининг бир қисмини қайтариш имконияти яратилди.

Кимлар учун?

▪️2024 йил 1 октябрдан: туроператорлик ва меҳмонхона хизматлари – тўланган солиқнинг 20%и қайтарилади.

▪️2025 йил 1 январдан: умумий овқатланиш хизматлари – ойлик айланманинг нақд пулсиз қисми
➖ 60% ва ундан юқори бўлса, солиқнинг 40%и;
➖ 60%дан кам бўлса, солиқнинг 20%и қайтарилади.

🗓 Қай тартибда?
Тадбиркор солиқ ҳисоботини тақдим этгандан сўнг, 3 ой ичида қайтариш учун мурожаат қилиш мумкин. Барча талаблар бажарилган тақдирда, солиқ автоматик равишда қайтарилади.

📌 Қоидалар 2028 йил 1 январгача амал қилади.

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar






Akmal Nasridinov salesblog dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Тўлиқ видео шу хавола орқали >> http://akmalnasridinov.tilda.ws/bepulvideo

@AkmalNasridinov
Сотиш ва савдони бошқариш ҳақида
О продажах и управлении продажами


YURIST MASLAHATI dan repost
7180726.pdf
4.4Mb
Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш тартиби тасдиқланди

30.10.2024 йилдаги ВМҚ 720-сон

#Янги_ҳужжат

Саволингизни:
@yuristgamurojaat гa қолдиринг

👉
@yuristlar_maslahati 👈


Huquqiy axborot dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Иқтисодиётда хусусий мулкнинг улуши янада оширилади


Манба: ПФ-159-сон, 16.10.2024 й.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Huquqiy axborot dan repost
#Биласизми

✅ Қонунчиликка кўра, маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетишнинг минимал даврийлиги чиқинди тўплаш шохобчаларидан — 1 кунда бир маротаба ва якка тартибдаги турар жой секторидан "сигнал" усулида — 3 кунда бир маротабани ташкил қилади.

⏩ Чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш жадвали маҳалла билан келишилган ҳолда белгиланади, бунда санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ маиший чиқиндиларни сақлашнинг чекланган муддати ўтиб кетмаслиги лозим.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Банкирлар учун dan repost
Эндиликда юк автомобиллари йўлнинг четки чап қаторида ҳаракатланса, жаримага тортилади

Ушбу ҳаракат базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисми миқдорида (187 минг 500 сўм) жарима солишга сабаб бўлади. Рухсат этилган ҳоллар бундан мустасно.

Бу ҳақдаги қонун расман эълон қилинди ва кучга кирди.

@bankirlaruchun


Hokim yordamchisi dan repost
Хусусий боғча очиш учун кредит берилади

4 та банк хусусий боғча очиш учун 14 фоиздан бошлаб 10 йил муддатга кредит беради. Икки йил имтиёзли даври ҳам бор.

Асос: Вазирлар Маҳкамасининг 604-қарори


Savdo-sanoat palatasi dan repost
Ҳурматли тадбиркорлар!

"Савдони ривожлантириш компанияси" АЖ томонидан ташиш харажатларини қоплаб беришда, ҳаво транспорти орқали мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилувчи корхоналар учун:

➖ Россия Федерацияси, Хитой Халқ Республикаси ва Афғонистон Ислом Республикасига экспорт амалга оширилганда экспорт қийматининг 13 фоизи;

Қолган давлатларга (Россия Федерацияси, Хитой Халқ Республикаси, Афғонистон Ислом Республикаси ҳамда чегарадош давлатлардан ташқари) экспорт амалга оширилганда экспорт қийматининг 15 фоизи миқдорида компенсация қилиш механизми жорий қилинди.

Аризани қуйидаги ҳавола орқали юборишингиз мумкин:
👍 https://subsidiya.epauzb.uz

Батафсил маълум
от учун:
☎️+998
(71) 207 04 06 (105)

🕊Telegram
📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube


Jet.uz - Pul masalasi dan repost
Kredit olgan shaxs xorijga chiqishi mumkinmi?

Kredit olgan yoki olishni rejalashtirayotganlar uchun qarzdorlik xorijga chiqish imkoniyatiga qanday ta’sir qilishini bilish muhim. Ayniqsa, xorijga ishlash yoki sayohatga ketishni rejalashtirayotganlar uchun bu masala dolzarb.

Kredit bilan bog‘liq holatlarda xorijga chiqish imkoniyatlari va cheklovlari qanday?

Batafsil JET loyihasidagi yangi maqolada:
https://jet.bank.uz/article/kredit-olgan-shaxs-xorijga-229

Pul va biznes xabarlari 👉 @pulmasalasi


🇺🇿Bankxabar dan repost
📱КАРТАДАН-КАРТАГА ФОИЗСИЗ ПУЛ ЎТКАЗУВЧИ ИЛОВАЛАР

🏦 Бизнесни ривожлантириш банки иловасида — бир ойда 10 млн сўмгача 0%.
📱Иловани юклаб олиш👉 Play Market ёки App Store

🚗 Chakana pay иловасида — бир ойда 10 млн сўмгача 0%.
📱Иловани юклаб олиш👉 Play Market ёки App Store

🏦 Халқ банки Xazna иловаси — бир ойда 5 млн сўмгача 0%.
📱Иловани юклаб олиш👉 Play Market ёки App Store

🏦 Ўзсаноатқурилишбанк Joyda иловасида — бир ойда 5 млн сўмгача 0%.
📱Иловани юклаб олиш👉 Play Market ёки App Store

🏦 Smart bank иловасида — бир ойда 5 млн сўмгача 0%.
📱Иловани юклаб олиш👉 Play Market ёки App Store

🏦 Давр банк иловасида — бир ойда 3,5 млн сўмгача 0%.
📱Иловани юклаб олиш👉 Play Market ёки App Store

🏦 Тенге банк иловасида — бир ойда 10 млн сўмгача 0%.
📱Иловани юклаб олиш👉 Play Market ёки App Store

🏦 МКБанк иловасида — бир ойда 3 млн сўмгача 0%.
📱Иловани юклаб олиш👉 Play Market ёки App Store

🏦 Ўзмиллийбанк иловасида бир ойда 3 млн сўмгача 0%(идентификациядан ўтиш керак).
📱Иловани юклаб олиш👉 Play Market ёки App Store

▪️ Oson иловасида бир ойда 5 млн сўмгача 0%.
📱Иловани юклаб олиш👉 Play Market ёки App Store

💳 Paynet иловасида бир ойда 3 млн сўмгача 0%.
📱Иловани юклаб олиш👉 Play Market ёки App Store

▪️ SelloPay иловасида бир ойда 3 млн сўмгача 0%.
📱Иловани юклаб олиш👉 Play Market ёки App Store

▪️alif mobi иловасида бир ойда 1 млн сўмгача 0%.
📱Иловани юклаб олиш👉 Play Market ёки App Store

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar


Spot.uz – бизнес и технологии dan repost
АКБ «Банк развития бизнеса», являющийся основным опорным банком комплексной программы поддержки малого бизнеса, предлагает предпринимателям бесплатные учебные курсы (реклама):

https://www.spot.uz/ru/2024/10/22/brb/


ҲИКМАТЛАР ҲАЗИНАСИ...

✨ Тўғри ва ҳақ йўлдан юрган кишининг қадам босиши арслон юришидан ҳам маҳобатлироқ ҳайбатлироқдир.

✨ Донолар сўзига қулоқ илмасанг, Энг нодон сендирсан – билгил, билмасанг.

✨ Яхшилик ҳақида ўйлашлик ўша яхшиликка амал қилишга ундайди.
Ёмонликка надомат эса, ўша ёмонликни тарк этишга чорлайди.

✨ Одамларнинг тубан даражалиси ҳам ўзидан тубанроқ бўлган бировга эгалик ва раислик қилишдан холи эмас.

✨ Сенинг нажотингга хайрихоҳ бўлмаган кишидан ҳожатингни сўрама.

✨ Бир ҳаким зотдан: «Нима учун сизга ёмонлик қилган кишидан ўч олмайсиз?» деб сўрашди. Донишманд табассум билан деди: «Ит мени тишласа, мен ҳам уни тишлашим керакми?»

✨ Сен ҳақингдаги хоҳ мақтов, хоҳ айблов сўзлар кўпайган пайтда атрофингдаги кишиларни шу даражада машғул қилганингга ишон!
Улар ўзларига керакли нарсани тарк этиб, сенга аҳамият беришни бошлашибди!

✨ Сен ўз муваффақиятингга эришишда давом этавер. Сўзлаш завқини уларга қўйиб бер!

✨ Одамлар сени иккиюзламалигинг учун яхши кўрганидан кўра, дангаллигинг туфайли ёқтирмагани яхши.

🔍Veb sayt| 🌐Telegram | 📱Instagram| 🛜Facebook| 🎥YouTube


Xonqa.uz |Rasmiy| dan repost
"E-auksion" platformasida 5500 dan ortiq tadbirkorlik va shaharsozlikga mo'ljanlangan yer uchastkalarini sotib oling!

🔹Urganch shahrida 5 ta -(ko'rish)
🔹Xiva shahrida 9 ta -(ko'rish)
🔹Bog'ot tumanida 532 ta - (ko'rish)
🔹Gurlan tumanida 642 ta - (ko'rish)
🔹Qo'shko'pir tumanida 116 ta -(ko'rish)
🔹Urganch tumanida 640 ta -(ko'rish)
🔹Hazorasp tumanida 420 ta -(ko'rish)
🔹Tuproqqal'a tumanida 628 ta -(ko'rish)
🔹Xonqa tumanida 261 ta -(ko'rish)
🔹Xiva tumanida 901 ta -(ko'rish)
🔹Shovot tumanida 623 ta -(ko'rish)
🔹Yangiariq tumanida 462 ta -(ko'rish)
🔹Yangibozor tumanida 337 ta -(ko'rish)

Savollarga javob olish

☎️: 71 202 21 11
☎️: 99 207 26 03

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube


Segment.uz dan repost
❗️Президент Фармонига кўра:

2025 йил 1 февралдан 2030 йил 1 январгача
экспорт хизматлари ҳажми календарь йил давомида 10 миллион АҚШ долларидан ошган IT-парк резидентларига ахборот технологиялари соҳасидаги хизматларини кўрсатган, Ўзбекистон билан иккиёқлама солиққа тортишнинг олдини олиш тўғрисида битим тузилмаган давлатларнинг юридик шахслари ушбу календарь йил якунигача фойда солиғидан озод этилади.

2025 йил 1 февралдан 2040 йил 1 январгача жами даромади таркибида экспорти ҳажми 50 фоиздан ортиқ бўлган IT-парк резидентларининг таъсисчилари (иштирокчилари) – Ўзбекистон норезидентлари бўлган жисмоний ва юридик шахсларнинг дивидендлар тарзидаги даромадларига жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳамда фойда солиғининг 5 фоиз ставкаси татбиқ этилади.

Telegram | Instagram | Facebook

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.