⚡️
Ўзбекистондаги камбағал оиланинг фарзандига эндиликда таълим кредити фоизсиз берилади, қўшимча грант ажратилади, контракт тўловининг бир қисми қоплаб берилади➖ Иқтидорли, билимга чанқоқ, лекин
оғир оилавий шароити сабабли ўқиш имкониятига эга бўлмаган ёшларни хорижда ўқитиш бўйича янги тизим –
“Ёрқин истеъдод” лойиҳаси жорий этилади.
Бунда ҳар бир маҳалладан
ижтимоий ҳимояга муҳтож, билимга чанқоқ ёшлар саралаб олиниб, иқтидори аниқланади. Уларнинг салоҳиятига мос хорижий олийгоҳ танланиб,
тайёргарлик курсларида ўқитилади.➖Хорижда таълим олиб қайтган ёшлар
Миллий кадрлар захирасига тўғридан-тўғри киритилади, улар
давлат органларига танловсиз ишга олинади.➖Ҳар йили саралашдан ўтган
1 минг нафар ёшлар дунёнинг
“топ-100” олийгоҳларига юборилиб, ўқиш ва яшаш харажатлари қоплаб берилади.➖
Энергетика, транспорт, урбанизация, замонавий архитектура, тиббиёт йўналишларида
“Эл-юрт умиди” жамғармаси квоталари кўпайтирилади.@XORAZMLIKLAR — Хоразмдаги энг тезкор ва ишончли хабарлар манбааси.
Instagram | YouTube | Twitter | Web-sayt