Huquqiy axborot


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Huquq


Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.
▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Huquq
Statistika
Postlar filtri


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Ихтиёрий экологик маркировкалаш тизими такомиллаштирилади


“Ўзбекистон Республикасида маҳсулот ва хизматларни ихтиёрий экологик маркировкалаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (20-сон, 20.01.2025 й.) қабул қилинди

⚡️Қарорга кўра, қуйидагилар жорий этилади:

🔹Ўзбекистон ҳудудида ISO 14024 халқаро стандартига мувофиқ бутун ҳаётий давр бўйича (I тип) “Yashil belgi” маҳсулот ва хизматларни ягона ихтиёрий экологик маркировкалаш тизими (экологик маркировкалаш тизими);

🔹маҳсулот ва хизматларнинг экологик маркировкалаш стандартларига мувофиқлигини экологик маркировкалаш тизимида авторизациядан ўтган юридик шахслар (экологик маркировкалаш органи) томонидан баҳолаш тартиби.

🏢 Экология вазирлиги экологик маркировкалаш тизимини тартибга солиш соҳасида ваколатли давлат органи этиб белгиланди ҳамда унга қуйидаги вазифалар юкланди, жумладан:

➖экологик маркировкалаш тизимини тартибга солиш ҳужжатларини, шу жумладан, экологик маркировкалаш тизими қоидалари, экологик маркировкалаш органини авторизациядан ўтказиш, хорижий давлатларнинг экологик маркировка тизимларини тан олиш ҳамда экологик маркировка белгисини қўллаш тартибларини тасдиқлаш;

➖экологик маркировкалаш органларига қўйиладиган талабларни тасдиқлаш;

➖экологик маркировкалаш стандартларига мувофиқ экологик жиҳатдан афзал, шу жумладан, ресурсларни тежовчи, кам чиқитли ва чиқиндисиз, атроф-муҳитга салбий таъсири камайтирилган маҳсулотларни кенг ишлаб чиқаришни рағбатлантиришга қаратилган таклифларни ишлаб чиқиш ва киритиш;

➖экологик маркировкалаш стандартларини ишлаб чиқиш.

✳️ Шунингдек, экологик маркировка белгиси тасдиқланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Суғурталовчилар рейтингини аниқлаш тартиби белгиланди


“Суғурталовчилар рейтингини аниқлаш ва юритиш тартиби тўғрисида”ги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 3601, 20.01.2025 й.)

🔍 Низом суғурталовчи ёки қайта суғурталовчиларнинг суғурта хизматлари кўрсатилиши сифати бўйича рейтингини аниқлаш ва юритиш тартибини белгилайди.

🏢Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги мазкур соҳада ваколатли давлат органидир.

📝 Рейтинг Агентликнинг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимида шакллантирилади ва расмий веб-сайтида ҳар ойнинг 10 санасида янгиланган ҳолда эълон қилиб борилади.

✅ Суғурталовчи қуйидаги кўрсаткичлар асосида даврийликда баҳоланади:

▪️умумий кўрсаткичлар;
▪️балларни камайтирувчи кўрсаткичлар;
▪️қўшимча балл берувчи кўрсаткичлар.

🖥 Рейтинг маълумотлари бўйича суғурталовчининг эътирозлари мавжуд бўлганда, ўз шахсий кабинети орқали ваколатли давлат органига мурожаат қилади.

🗓 Суғурталовчи томонидан баҳолаш кўрсаткичи юзасидан билдирилган эътирозлар тақдим этилган кундан бошлаб ваколатли орган томонидан 5 иш куни ичида кўриб чиқилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Камбағал оилалар аъзоларини касб-ҳунарга ўқитиш харажатларини қоплаб бериш бўйича ваучер тизими жорий қилинади


Қарорга мувофиқ:

🔸2025 йил 1 февралдан касбларга ўқитиш мақсадида ажратиладиган стипендиялар ногиронлиги бўлган шахсларга, шунингдек, муддати 3 ойдан кўп давом этадиган ўқув курсларига қабул қилинган Камбағал оилалар реестридаги оилаларнинг ишсиз аъзоларига тўланади.

🔸2025 йил 1 майгача ишсиз аҳолини, шу жумладан, устувор равишда камбағал оилалар аъзоларини касб-ҳунарга ўқитиш харажатларини қоплаб бериш бўйича ваучер тизими жорий қилинади.

🗓 Мазкур тизим 2025 йил 1 февралдан Самарқанд вилояти ва Тошкент шаҳрида синовдан ўтказилади.

📢 Маҳаллаларда камбағал оила аъзоларининг ишлаш иштиёқини ва ташаббускорлигини оширишга қаратилган “Фаровон ҳаётга илк қадам”, “Ишонч” лойиҳалари ва “Маърифат орқали камбағалликни қисқартириш” дастури амалга оширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Камбағал оилалар аъзоларига қишлоқ хўжалиги кооперативлари устав фондига улуш сифатида киритиш учун субсидия ажратилади


✳️ Қарорга кўра, оғир тоифадаги 300 та маҳаллада кооперация асосида 180–500 кВт қувватга эга қуёш фотоэлектр станциялари барпо этилади.

🗓 2025 йил 1 апрелдан 2028 йил 1 январга қадар янги ташкил этиладиган қишлоқ хўжалиги ва доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш кооперативлари учун ижтимоий солиқ ҳамда уларга ишга қабул қилинган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ставкалари 1 фоиз этиб белгиланади.

✔️ Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалар аъзоларига қишлоқ хўжалиги кооперативлари устав фондига улуш сифатида киритиш учун БҲМнинг 10 бараваригача миқдорда субсидиялар ажратилади.

📋 Тошкент ходимларни бошқариш ва меҳнатни муҳофаза қилиш коллежи негизида 2025 йил 1 декабргача креатив соҳалар кластери ташкил қилинади.

Касбий кўникмалар марказларида:

▪️2025 йил 1 февралдан иш берувчилар буюртмаси ва тижорат банклари мижозлари эҳтиёжи асосида ишсиз аҳолини, шу жумладан, камбағал оилалар аъзоларини меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларга манзилли ўқитиш тизими жорий этилади;

▪️2025 йил 1 мартдан аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш ва бандлигини таъминлаш жараёнларини рақамли назорат қилиш тизими йўлга қўйилади;

▪️2025 йил 1 апрелдан 12 та янги касб йўналишлари бўйича ўқув курслари ташкил этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Аҳоли бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорликка жалб қилиш ва даромадларини ошириш бўйича янги ёндашувлар жорий қилинади


“2025 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-12-сон, 17.01.2025 й.) қабул қилинди

✔️Қарорга кўра, 2025 йилда аҳолини даромадли меҳнат билан таъминлаш дастури ҳамда унинг доирасида мақсадли кўрсаткичлар тасдиқланди.

📢 2025 йилда Дастур ижроси доирасида 5,2 миллион аҳолини иш билан банд қилиш ҳамда даромадли меҳнат билан таъминлаш мақсадида айрим ташкилотлар масъул этиб белгиланди.

🗓 2025–2026 йилларда Наманган, Тошкент, Хоразм ва бошқа вилоятларда паррандачилик соҳасида кооперация тизимида замонавий сўйиш корхоналари (кушхоналар) ва музлаткичли омборхоналар, маҳсулотлар ва чиқиндиларни қайта ишлаш, наслли жўжалар етиштириш ва парранда маҳсулотлари ишлаб чиқариш қувватларини ўз ичига олган тайёр бизнес лойиҳалари амалга оширилади.

🔍 2025 йилда камбағал оила аъзоларини жалб этган ҳолда:

🔹20 минг гектар ўрмон фонди ерларида саноатбоп, манзарали ва мевали дарахт турларидан иборат ўрмонлар барпо этиш, кўчатхоналар ташкил этиш ва доривор ўсимликлар етиштириш лойиҳалари амалга оширилади;

🔹жами 100 гектар ер участкаларида бруссонетия дарахтини етиштириш бўйича пилот лойиҳалар амалга оширилади.

✳️ 2025 йил 1 июлдан “Экофаол фуқаро” платформасига ўзи эккан дарахти тўғрисида маълумотлар киритган камбағал оилалар аъзоларига ўрмон фонди ерларида экилган ҳар 100 та дарахт учун БҲМнинг 1 баравари миқдорида субсидия ажратилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Карантин остидаги маҳсулотни экспорт қилувчилар учун қулай шарт-шароитлар яратилади


Қонун (ЎРҚ-1020-сон, 20.01.2025 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди


🔰 “Ўсимликлар карантини тўғрисида”ги Қонунга киритилган қўшимчага кўра, юридик шахсларга Ўзбекистондан олиб чиқилаётган карантин остидаги маҳсулотнинг фумигацияси бўйича фаолиятни лицензия асосида амалга ошириш ҳуқуқи берилади.

📚 “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Қонунга Ўзбекистондан олиб чиқилаётган карантин остидаги маҳсулотнинг фумигацияси бўйича фаолиятни лицензиялаш тартибини назарда тутувчи қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда.

✔️ Шунингдек, минерал ўғитларни ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситаларнинг улгуржи ҳамда чакана савдоси ва Ўзбекистондан олиб чиқилаётган карантин остидаги маҳсулотнинг фумигацияси бўйича фаолиятни лицензиясиз амалга оширганлик учун жарималар миқдорлари белгиланмоқда.

📕 “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунида минерал ўғитларнинг ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситаларнинг улгуржи ва чакана савдоси бўйича фаолиятни ҳамда Ўзбекистондан олиб чиқилаётган карантин остидаги маҳсулотнинг фумигацияси бўйича фаолиятни лицензиялаганлик учун давлат божи миқдорлари белгиланмоқда.

🔘 Бунда давлат божи, минерал ўғитларни ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситаларнинг улгуржи ҳамда чакана савдоси бўйича фаолиятини лицензиялаганлик учун БҲМнинг 2 баравари, Ўзбекистондан олиб чиқилаётган карантин остидаги маҳсулотнинг фумигацияси бўйича фаолиятни лицензиялаганлик учун БҲМнинг 3 баравари этиб белгиланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Пахта хомашёсини ўз маблағлари ҳисобидан етиштирганларга белгиланган миқдорда субсидия ажратилади


🗓Фармонга мувофиқ, 2025 йил пахта ҳосилидан:

🔹фьючерс шартномалари календарь йилнинг 1 ноябридан кейинги йилнинг 1 июнигача хўжаликлар ва қайта ишловчилар ўртасида биржада эркин шаклланадиган, бироқ эълон қилинган бошланғич нархдан паст бўлмаган нархда тузилади;

🔹форвард шартномалари календарь йилнинг 1 ноябридан кейинги йилнинг 1 мартигача хўжаликлар ва қайта ишловчилар ўртасида ўзаро келишилган нархларда тузилади;

🔹спот шартномалари реал вақт режимида омборда сақланаётган пахта хомашёси ҳажмига хўжаликлар ва қайта ишловчилар ўртасида ўзаро келишилган нархда тузилади;

🔹сақлаш омборлари ёки ижара шартномалари мавжуд бўлмаган хўжаликлар ўзи етиштирадиган пахта хомашёси бўйича ҳар ҳосил йилининг 1 мартигача форвард ёки 1 июнигача фьючерс шартномалари расмийлаштиради;

📜 Шунингдек, 2025 йил ҳосилидан пахта хомашёсини ўз маблағлари ва тижорат кредитлари ҳисобидан етиштириб, Биржада сотган хўжаликларга шаклланган ҳисобварақ-фактура қийматининг 10 фоизи миқдорида субсидия ажратилади.

🖥 Бундан ташқари, пахта хомашёсини етиштириш учун олинган имтиёзли кредитларни ҳосил йилининг якунига (тегишли йилнинг 31 декабрига) қадар қайтарган хўжаликларга ушбу кредитлар бўйича тўланган фоиз тўловларининг 4 фоизлик пунктини субсидия сифатида қайтариб бериш тартиби жорий этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Пахта хомашёсининг бошланғич нархи Нью-Йорк биржасидаги фьючерс котировкаларидан келиб чиқиб белгиланади


“Пахта хомашёсини етиштириш ва сотишда бозор механизмларини қўллашни изчил давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-7-сон, 17.01.2025 й.) қабул қилинди

⚡️Фармонга кўра, 2025 йил пахта ҳосилидан:

▪️Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси календарь йилининг 1 ноябрь кунида (2025 йил ҳосили учун 1 февралда) пахта толасининг Нью-Йорк биржасидаги фьючерс котировкаларининг охирги 6 ойдаги ўртача котировкасидан келиб чиққан ҳолда келгуси йил ҳосили учун пахта хомашёсининг бошланғич нархини (биринчи нав, иккинчи синф) аниқлаб, Биржанинг расмий веб-сайтида эълон қилади;

▪️мулкчилик шаклидан қатъи назар барча пахта хомашёси етиштирувчи хўжаликлар ва кластерлар ҳамда пахта хомашёсини қайта ишлаш ва ип-калава ишлаб чиқариш занжирига эга тўқимачилик корхоналари ўртасида пахта хомашёси етказиб бериш бўйича олди-сотди (фьючерс, форвард ва спот) шартномалари Биржанинг пахта хомашёси секциясида ҳар бир ҳудуд бўйича алоҳида ўтказиладиган савдоларда тузилади;

▪️хўжаликлар ҳамда қайта ишловчилар ўртасида тузиладиган шартномалар томонларнинг эркин танлови асосида ўтказиладиган биржа савдолари орқали хўжаликлар томонидан етказиб бериш муддатларини ҳамда бир ёки бир нечта харидорни мустақил равишда танлаш орқали расмийлаштирилади;

▪️Биржада барча шартномалар “Агроплатформа” ахборот тизими билан интеграция қилинган маълумотлар базасида мавжуд бўлган хўжаликлар ва қайта ишловчилар ўртасида тузилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


#Биласизми

🗓 Қонунчиликка кўра, никоҳ тузиш никоҳланувчиларнинг фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларига ариза берганларидан кейин 1 ой ўтгач, шахсан уларнинг иштирокида амалга оширилади.

🚫 Диний расм-русумларга биноан тузилган никоҳ ҳуқуқий аҳамиятга эга эмас.

📝 Узрли сабаблар бўлганда фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органи 1 ой ўтгунга қадар никоҳ тузишга рухсат бериши мумкин. Алоҳида ҳоллар (ҳомиладорлик, бола туғилиши, бир тарафнинг касаллиги ва бошқалар)да никоҳ ариза берилган куни тузилиши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️"Космик фаолият тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди


Манба: ЎРҚ-1017-сон, 13.01.2025 йил.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


#Биласизми

⏰ Қонунчиликка кўра, иш куни давомида ходимга дам олиш ва овқатланиш учун давомийлиги камида 30 дақиқа ва кўпи билан 2 соат бўлган, иш вақтига киритилмайдиган танаффус берилиши керак.

📋 Дам олиш ва овқатланиш учун танаффус бериш вақти ва унинг аниқ давомийлиги ички меҳнат тартиби қоидаларида ёки ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра белгиланади.

⚠️ Ходимлар дам олиш ва овқатланиш учун танаффусдан ўз ихтиёрига кўра фойдаланади. Бу вақтда улар иш жойидан чиқиб кетиши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
❗️ai.lex.uz - сунъий интеллект жавоб беради


Савол:
Талабаман, биринчи семестрда жами 50 соат дарс қолдириб ўқишга бормабман. Ўқишимда кредит-модул тизими жорий этилган. Ўқув бўлимидагиларнинг менга айтишича мени ўқишдан четлаштиришмоқчи экан? Шу тўғрими? Талаба неча соат дарс қолдирилса ўқишдан четлаштирилади?

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Ҳафта давомида қабул қилинган қонунчиликдаги янгиликлар билан танишинг:


🧠Органик ва органик-минерал ўғитлар хавфсизлиги тўғрисидаги техник регламентнинг янги таҳрири тасдиқланди ➖ Манба: (9-сон, 11.01.2025 й.);

🧠Айрим техника воситалари хавфсизлигига қўйиладиган талаблар белгиланди ➖ Манба: (10-сон, 11.01.2025 й.);

🧠Айрим таълим ташкилотлари ошхоналари тадбиркорларга “E-auksion” орқали ижарага берилади ➖ Манба: (8-сон, 11.01.2025 й.);

🧠“Қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари уюшган бозорида олди-сотди битимларини амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди ➖ Манба: (рўйхат рақами 3596, 27.12.2024 й.)

🧠Айрим тадбиркор ва юридик шахслар давлат божини тўлашдан озод этилади ➖ Манба: (ЎРҚ-1018-сон, 13.01.2025 й.);

🧠“Космик фаолият тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди ➖ Манба: (ЎРҚ-1017-сон, 13.01.2025 й.);

🧠“Халқаро шартномаларни тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди ➖ Манба: (ПҚ-6-сон, 13.01.2025 й.);

🧠Сақланиши тақиқланган ёввойи ҳайвонларни сақлаганлик учун жавобгарлик белгиланди ➖ Манба: (ЎРҚ-1019-сон, 16.01.2025 й.);

🧠Инсофсиз ижрочилар реестри шакллантирилади ➖ Манба: (рўйхат рақами 3599, 17.01.2025 й.)

🧠Кўп квартирали уйлар ертўласидан фойдаланганлик учун ижара тўлови “Менинг уйим” биллинг тизимида тўланади ➖ Манба: (17-сон, 17.01.2025 й.);

🧠Алоҳида дори воситаларини клиник тадқиқотларсиз давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби белгиланди ➖ Манба: (рўйхат рақами 3600, 17.01.2025 й.).

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Енгил автомобилларда юк ташишга уларнинг том қисмига ўрнатилган юкхонадаги юкнинг узунлиги автомобилнинг габаритидан неча метрдан ошмаган тақдирда йўл қўйилади?
So‘rovnoma
  •   0.5 метр
  •   1 метр
  •   1.5 метр
  •   2 метр
2493 ta ovoz


#Эслатма

⚡️ Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳамда ҳуқуқий масалаларда фойдали маълумотлар билан @huquqiyaxborot телеграм каналининг қуйидаги тилларда юритилаётган версиялари орқали ҳам танишиб боришингиз мумкин:

🔹 @huquqiyaxborot_lotin (лотин алифбосида);
🔹 @pravoinf (рус тилида);
🔹 @leginf (инглиз тилида);
🔹 @huqiqiymalimleme (қорақалпоқ тилида)

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


#Биласизми

🔰 Ҳозирги кунда Ўзбекистон ҳудудида:


🔹меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 1 155 000 сўм;

🔹базавий ҳисоблаш миқдори – 375 000 сўм;

🔹пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 428 000 сўм;

🔹ёшга доир энг кам пенсия – 834 000 сўм;

🔹ногиронлик пенсиялари, жумладан иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори – 920 000 сўм;

🔹меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ва болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 920 000 сўм;

🔹белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан (834 000 сўмдан) 920 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир пенсиялари – 920 000 сўм;

🔹зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа – 745 000 сўм;

🔹иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 745 000 сўм.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Айрим техника воситалари хавфсизлигига қўйиладиган талаблар белгиланди


Манба: ВМҚ 10-сон, 11.01.2025 йил.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


#Биласизми

🔖 Президент қарорига кўра, 2025 йилда Туркистон жадидлик ҳаракатининг асосчиси, атоқли адиб ва жамоат арбоби, ношир ва педагог Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллудининг 150 йиллиги кенг нишонланиши белгиланган.

📝 Шунингдек, чора-тадбирлар дастури тасдиқланган бўлиб, унда қуйидаги масалаларга алоҳида эътибор қаратилиши кўзда тутилган:

▪️мутафаккир адибнинг “Танланган асарлар” тўплами, унинг ҳаёти ва фаолиятига бағишланган илмий-оммабоп китобларни нашрга тайёрлаш ва чоп этиш;

▪️2025 йил октябрь ойида “Маҳмудхўжа Беҳбудий мероси ва жадидлик ҳаракатини ўрганишнинг долзарб масалалари” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ташкил қилиш;

▪️2025 йил ноябрь ойида Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллудининг 150 йиллигига бағишланган тантанали адабий-маърифий хотира кечасини ўтказиш.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Қуйидагилардан қайси бири манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ муносабатларни тартибга солиш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи ҳисобланади?
So‘rovnoma
  •   Бош прокуратура
  •   Давлат хавфсизлик хизмати
  •   Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти
  •   Коррупцияга қарши курашиш агентлиги
2455 ta ovoz


#Биласизми

✔️ Қонунчиликка кўра, секторлар ишчи гуруҳлари томонидан "Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизларнинг уй-жойи ҳолати ўрганилади.

🏢 Ҳар бир уй-жойни таъмирлаш ишларига "Аёллар дафтари" жамғармаси ҳисобидан БҲМнинг 30 бараваригача (11 млн 250 минг сўм) миқдорда маблағ ажратилиши белгиланган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.