Ёзи жазирама иссиқ, қиши қаҳратон совуқ, ерлари кучли шўрланган Хоразмда нафақат меҳнат қилиш, балки боғ яратиш, мўл ҳосил ундириш – бу, очиқ айтиш керак, ҳар кимнинг ҳам қўлидан келмайди. Шунинг учун хоразмлик деҳқонларни бир эмас, икки марта қаҳрамон, десак ҳеч қандай муболаға бўлмайди.
Кеча Президентимиз борган Хонқа туманидаги “Собиржон Юсуф” оилавий фермер хўжалиги раҳбари Ойимжон Отажанова ана шундай фидойи инсонлардан бири.
Ҳалол меҳнати билан нафақат оиласи, балки маҳалладошларини ишли қилиб, фаровонлигига ҳисса қўшаётган деҳқон аёлимизнинг ибратли фаолияти муносиб эътироф этилди. Президентимиз фармони билан унга "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалиги ходими" фахрий унвони берилди.
Facebook|Instagram|X