🇺🇿Bankxabar


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Банк ва молия янгиликлари — биринчи бизда!
Канал статистикаси: @bankxabar_statistika
Ҳамкорлик ва тижорат масалалари бўйича: @xabaryozishbot
Мурожаат учун: @Xabaryozishbot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
✈️ Кредит олган шахс хорижга чиқиши мумкинми? Чеклов бор ёки йўқлигини қаердан билса бўлади?

Банкда кредити бор ёки кредит олмоқчи бўлган кўпчиликда шундай савол туғилиши мумкин. «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқиш тартиби тўғрисида»ги низомда фуқароларга қачон чет элга чиқишни чеклаш ҳолатлари келтириб ўтилган. 

☑️ Банкдан кредит олган шахс кредит шартномаси шартларига мувофиқ тўловларни ўз вақтида амалга ошириб келаётган бўлса хорижга чиқишига ҳеч қандай чеклов бўлмайди. 

❌ Кредити бор шахс фақат битта ҳолатда хорижга чиқа олмайди. Қарздорлик судга оширилиб суднинг ҳал қилув қарори чиқарилганда ва кредит қарздорлиги ижрога (МИБ) қаратилганда чет давлатга чиқишга тақиқ қўйилади.

👉 Хорижга чиқишга чеклов бор ёки йўқлигини билиш учун ариза берувчи ЯИДХП(my.gov.uz)да рўйхатдан ва/ёки авторизациядан ўтади ва сўров юборади. Тизим автоматик тарзда ижро хужжатлари асосида қарздорлик бўйича Ўзбекистон Республикасидан чиқишига вақтинчалик чеклов қўйилганлик ҳолати мавжудлиги ёки йўқлиги тўғрисида маълумот беради. Хизмат бепул амалга оширилади.

Ушбу видеолавҳада хизматдан қандай фойдаланиш ҳақида тушунтириб ўтилган.

👉Хизматдан фойдаланиш👈

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar


💳UZCARD ВА 💳 HUMO КАРТАЛАРИНГИЗНИ ТЕЛЕГРАМ ОРҚАЛИ БОШҚАРИШ МУМКИНЛИГИНИ БИЛАСИЗМИ?

💳 @CardXabarBot ёрдамида:
▪️Ботга чексиз миқдордаги карталарни бириктириш;
▪️Истаган вақтингиз балансни текшириш;
▪️Харажатлар ҳақида батафсил маълумот олиш;
▪️Транзакция маълумотларини Excel'га экспорт қилиш;
▪️Квитанцияларингизни кўриш ва чиқаришингиз мумкин.
▪️Бундан ташқари, сиз учун тўловлар ҳақида маълумот олишнинг 3та усули тақдим этилади: СМС орқали, Телеграм бот орқали ёки комбинацияланган ҳолда. Хизмат пуллик. Бир ойлик хизмат нархи 1000 сўм

💳@HUMOcardbot ёрдамида:
▪️карта йўқолганда уни блоклашингиз ва топилган тақдирда уни блокдан чиқаришингиз;
▪️Пин-код нотўғри терилганда блокланиб қолган картангизни блокдан чиқаришингиз;
▪️Харажат ва даромадларингизни назорат қилишингиз;
▪️карталардаги маблағлар қолдиғини текшириб туришингиз мумкин.

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar


❗️АҚШ долларининг сотув курси ўзининг рекордини янгилади

Бугун айрим тижорат банкларида АҚШ долларининг сотув курси 12 920 сўм этиб белгиланди.

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar


РАСМИЙ ДАРОМАДГА ЭГА БЎЛМАГАН ЁКИ ЎЗИНИ ЎЗИ БАНД ҚИЛГАНЛАР УЧУН МИКРОҚАРЗЛАР
(Банкларнинг Бош офис масъул ходимлари томонидан берилган маълумот асосида тайёрланди)

🏦 Асакабанк
Миқдори - 17 млн сўмгача
Муддати – 13-36 ойгача
Фоизи-27%
☎️ 1152
Батафсил

🏦 Трастбанк
Фоизи - 28% дан бошланади
Муддати - 36 ойгача
Миқдори - 50 млн сўмгача
☎️ 1287
Батафсил

🏦 Ипак йўли банки
Фоизи - 24.90% дан бошланади
Муддати - 5 йилгача
Миқдори - 100 млн сўмгача
☎️ 1296
Батафсил

🟠 Май банк
Фоизи - 31,9%
Муддати - 36 ойгача
Миқдори - 100 млн сўмгача
☎️(55) 520 44 44
Батафсил

🏦 Анорбанк
Фоизи - 43,99%
Муддати - 60 ойгача
Миқдори - 300 млн сўмгача
☎️1290
Батафсил

🏦 Халқ банки
Фоизи - 25%
Муддати - 36 ойгача
Миқдори - 100 млн сўмгача
☎️1106
Батафсил

🏦 Пойтахтбанк
Фоизи - 34%
Муддати - 36 ойгача
Миқдори - 100 млн сўмгача
☎️(71) 214 20 00
Батафсил

🏦 МКБанк
● Ekspress микроқарз:
Фоизи - 29% дан бошланади
Муддати - 60 ойгача
Миқдори - 100 млн сўмгача
Батафсил

● Mahalla-Biznes микроқарз:
Фоизи - 27% дан бошланади
Муддати - 48 ойгача
Миқдори - 17 млн сўмгача
Батафсил

● Biznesga birinchi qadam микроқарз:
Фоизи - 27%-30%
Муддати - 36 ойгача
Миқдори - 6.8 млн сўмгача
Батафсил
☎️1285

🏦 БРБ
Муддати- 12 ойдан, 48 ойгача
Фоизи - 27 %дан, 30 %гача
Миқдори – 100 млн.сўмгача
Батафсил
☎️1254

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar


🇺🇿 Президент 2025 йилни юртимизда
Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили

деб эълон қилишни таклиф қилди.

Йиғилганлар ушбу ташаббусни тўлиқ қўллаб-қувватладилар.

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar


🏦 Сулайманов Бекзод Анварович Марказий банкнинг Наманган вилояти Бош бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди!

🏦 2024 йил февраль ойидан буён "Асакабанк" АЖ Кредит мониторинги департаменти директори лавозимида ишлаб келган Бекзод Анварович Сулайманов Марказий банкнинг Наманган вилоят Бош бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Б.Сулайманов 1987 йил Наманган вилояти Наманган шаҳрида туғилган.Наманган мухандислик Иқтисодиёт институти (бакалавр) кундузги, 2021 йил Ўзбекистон Республикаси Президенти хузуридаги Давлат бошқарув академияси Магистратура (сиртқи) босқичини тамомлаган.

Б.Сулайманов 2009 йилдан 2022 йилгача Ипак йўли банки Наманган филиалида турли раҳбарлик лавозимларида, шу жумладан 2019-2022 йиллар Ипак Йўли банки Наманган филиали бошқарувчиси, 2022-2023 йиллар Наманган вилояти ҳокимлиги молия-иқтисод ва камбағалликни қисқартириш масалалари котибяти мудири, 2023-2024 йиллар Асакабанк Наманган филиали бошқарувчиси лавозимида ишлаган.

@Bankxabar канали Бекзод Анваровичнинг келгуси фаолиятига омад тилайди. Халқ хизматидан чарчаманг!

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar


❗️ 21 ноябрдан АҚШ доллари сотув курси ошиши кутилмоқда

21 ноябр санасидан бошлаб тижорат банкларида АҚШ долларининг сотув курси 12 910 сўмдан ошиши прогноз қилинмоқда.

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar


Бугунги кун ҳақиқати:)

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
ХОРИЖИЙ ВАЛЮТАДАГИ ЮҚОРИ ФОИЗЛИ ОМОНАТЛАР
(Банкларнинг Бош офис масъул ходимлари томонидан берилган маълумот асосида тайёрланди)

🏦 Асакабанк
◦ Фоизи - 7.5%
◦ Муддати - 24 ой
◦ Энг кам миқдори - 50$
Батафсил

🏦 Туронбанк
◦ Фоизи - 7.2%
◦ Муддати - 18 ой
◦ Энг кам миқдори - чекланмаган
Батафсил

🏦 БРБ
◦ Фоизи - 6%
◦ Муддати - 13 ой
◦ Энг кам миқдори - 100$
Батафсил

🏦 Ўзмиллийбанк
◦ Фоизи - 5%
◦ Муддати - 27 ой
◦ Энг кам миқдори - 10$
Батафсил

🏦 Халқ банки
◦ Фоизи - 4.5%
◦ Муддати - 18 ой
◦ Энг кам миқдори - 10$
Батафсил

🏦 Гарант банк
◦ Фоизи - 6%
◦ Муддати - 24 ой
◦ Энг кам миқдори - 10 000$
Батафсил

🏦 Ипак Йўли банки
◦ Фоизи - 3%
◦ Муддати - 3 ой
◦ Энг кам миқдори - 500$
Батафсил

🏦 Трастбанк
◦ Фоизи - 7%
◦ Муддати - 24 ой
◦ Энг кам миқдори - 1000$
Батафсил

🏦 МКБанк
◦ Фоизи - 7.5%
◦ Муддати - 36 ойгача
◦ Энг кам миқдори - 100$
Батафсил

🏦 Пойтахт банк
◦ Фоизи - 7%
◦ Муддати - 25 ой
◦ Энг кам миқдори - 100$
Батафсил

🏦 Агробанк
◦ Фоизи - 7%
◦ Муддати - 24 ой
◦ Энг кам миқдори - 100$
Батафсил

🏦 Май банк
◦ Фоизи - 6%
◦ Муддати - 13 ой
◦ Энг кам миқдори - 100$
Батафсил

👉Сўмдаги омонатлар рўйхати👈

❗️Унутманг! омонатдаги маблағларингиз давлат томонидан ҳимояланади ва олган даромадларингиз солиқлардан озод қилинади.

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar


❗️20 ноябрь санасидан бошлаб тижорат банкларида АҚШ долларининг сотув курси 12 900 сўмдан ошиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 20 ноябрдан бошлаб АҚШ долларининг расмий курси 12 844,00 сўмни ташкил этади, бу ўтган кунги курсга нисбатан 18,99 сўмга ошишни билдиради. Йил бошидан бери курс 491 сўмга кўтарилган.

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar


Biznes-Analitik (bank dasturiy ta'minoti)

Kompaniya haqida


CSFinSoft – korxonasi IT mahsulot yaratish va IT xizmat ko‘rsatishga ixtisoslashgan yirik xalqaro IT-tashkilot bo‘lib, bank va moliya tashkilotlari uchun zamonaviy IT- yechimlari va xizmatlarini taklif qiladi. Biz mahalliy va xalqaro loyihalarni amalga oshiramiz, biznes jarayonlar va moliya bozor operatsiyalarini kompleks avtomatizatsiya qilish tizimlarini, kadrlar va biznes boshqaruvini, hisobot tayyorlashni tashkil qilamiz.

27 yillik tajriba. 500 dan ortiq mutaxassis: ishlab chiquvchilar, Oracle va IBM sertifikat egalari, moliya ekspertlari.
Hozirda biz O‘zbekiston banklari uchun kredit yo‘nalishidagi yechimlarni qo‘llab-quvvatlash bo‘yicha Biznes-Analitik lavozimiga ish tajribasiga ega nomzodlarni qidirmoqdamiz (bankda kredit yo‘nalishidagi ish tajribasi bo‘lishi shart).

Asosiy vazifalar:

- Mavjud funksional imkoniyatlar bo‘yicha mijozlarga maslahat berish va muammolarni hal qilishda yordam berish
- Dasturiy ta'minotda yuzaga kelgan muammolarni aniqlash, ishlab chiquvchilar bilan hamkorlikda ularni bartaraf etish, ularning oldini olish uchun talablarni tayyorlash
- Mijozlar, ishlab chiquvchilar guruhi, maslahatchilar va boshqalar bilan dasturiy ta'minotni takomillashtirish va rivojlantirish bo‘yicha faol aloqada bo‘lish
- Tegishli tizimlar bo‘yicha dasturiy ta'minotni takomillashtirish texnik topshiriqlarini ishlab chiqishda ishtirok etish

Kasbiy ko‘nikma va bilimlarga talab:


- Bankda ish tajribasi – 4 yildan yuqori
- Axborot tizimlarini ekspluatatsiya qilishda ish tajribasi
- Tahlil qilish ko‘nikmalari
- Rus tili va o‘zbek tilini bilish (A, A+)
- MS Excel’dan mukammal foydalanish
- Oliy ma'lumot

Talablarga qo‘shimcha foydali tajribalar:

- Biznes-talablar va Texnik talabnoma yozish
- Buxgalteriya hisobvaraqlari rejasi va Markaziy bank ma’lumotnomalari tuzilishi bo‘yicha bilimlar
- Ma’lumotlar bazasi bilan ishlash tajribasi, SQL so‘rovlarini mustaqil yozish ko‘nikmasi

Ish sharoitlari va ishga joylashish:
- Qiziqarli, murakkab va noyob loyihalar ustida ishlash
- Mehnatga yuqori haq to‘lash
- Kasbiy va karera rivojlanishi imkoniyati
- Rasmiy ishga qabul qilish, haq to‘lanadigan ta’til va kasallik varaqalari.

Batafsil ma'lumot olish uchun biz bilan quyidagi manzil orqali bog'lanishingiz mumkin: Toshkent sh., Yunusobod tumani, A.Temur shoh ko'chasi, 107-B, tel: +99878 113 1997. mob: +998 998660929


❗️Элликқалъада 33 киши номига, Ғиждувонда эса 26 киши номига кредит расмийлаштириб, пулларни талон-торож қилган Ҳоким ёрдамчилари аниқланди!

Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент томонидан ўтказилган текширувларда ҳоким ёрдамчилари томонидан қонунбузарлик ҳолатлари аниқланди.

▪️Қорақалпоғистон Республикаси: Элликқалъа тумани Ҳоким ёрдамчиси 33 нафар фуқарога тавсиянома расмийлаштириб, улар номига 1 млрд. 88 млн. сўм имтиёзли кредит ажратилишига эришган. Кейин мазкур маблағларни ўзи бошқараётган МЧЖ орқали нақдлаштириб, талон-торож қилган. Шунингдек, турмуш ўртоғи ва синглиси номига ажратилган 65,9 млн. сўм кредитни ҳам мақсадсиз сарфлаган.

▪️Бухоро: Ғиждувон тумани Ҳоким ёрдамчиси 26 нафар фуқарога имтиёзли кредит ажратилиши учун тавсиянома бериб, 821,8 млн. сўмни сохта ҳужжатлар орқали талон-торож қилган.

Икки ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 167 ва тегишли моддалар билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов давом этмоқда.

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar


Конституция байрами куни (8 декабрь) якшанбага тўғри келгани сабабли, Меҳнат кодексига мувофиқ, душанба куни қўшимча дам олиш куни берилади. Шунга кўра:

◦  7 декабрь (шанба) – 5 кунлик иш жадвалидаги ходимлар учун дам олиш куни, 6 кунликлар учун иш куни;
◦  8 декабрь (якшанба) – байрам куни, барча учун дам олиш;
◦  9 декабрь (душанба) – қўшимча дам олиш куни;
◦  10 декабрь (сешанба) – Барча учун иш куни.

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar


❗️Диққат! Телеграмдаги фирибгарлик хавфи ҳақида огоҳлантирув!

Сўнгги кунларда телеграмда айрим профиллар орқали "Сизга 1 йиллик Telegram Premium обунаси совға қилинди" каби ёзувлар билан хавфли ҳаволалар тарқатилаётгани ҳақида хабарлар келиб тушмоқда. Бу хабарлар фирибгарлик мақсадида юборилади ва мазкур ҳаволага кирсангиз, телеграм аккаунтингиз взлом қилиниши мумкин!

☑️ Шундай хабарларни олсангиз, қуйидагиларга амал қилинг:
1. Ҳеч қачон шубҳали ҳаволаларни босманг ва уларга кирманг.
2. Бундай хабарларни юборган профилларга жавоб берманг ва уларни блоклаб, "спам" сифатида белгиланг.
3. Телеграмда фақат расмий манбаларга ишонинг. Telegram Premium обуналари расмий телеграм иловасидан сотиб олинади.

Қандай қилиб ўз аккаунтингизни ҳимоя қилиш мумкин?
- Телеграм аккаунтингизда икки босқичли аутентификацияни ёқинг.
- Паролингизни кучли ва такрорланмас қилиб танланг.
- Ҳеч қачон шахсий маълумотларингизни ёки кодларни бошқаларга узатманг.

Биз барчани огоҳ бўлишга чақирамиз ва бундай фирибгарликларга тушиб қолмасликни тавсия қиламиз.

Каналга уланиш👉🏻
@Bankxabar


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
ОМОНАТЛАР
(Банкларнинг Бош офис масъул ходимлари томонидан берилган маълумот асосида тайёрланди)

🏦 Асакабанк
Фоизи - 23%
Муддати - 24 ойгача
Энг кам миқдори - 100 минг сўм
Батафсил
☎️1152

🏦 Ўзмиллийбанк
Фоизи - 22%
Муддати - 6 ой
Энг кам миқдори - 500 минг сўм
Батафсил
☎️1344

🏦 Агробанк
Фоизи - 23%
Муддати - 13 ой
Энг кам миқдори - 500 минг сўм
Батафсил
☎️1216

🏦 Тенге банк
Фоизи - 23%
Муддати - 13 ой
Энг кам миқдори - 100 млн сўм
Батафсил
☎️1245

🏦 Май банк
Фоизи - 24%
Муддати - 13 ойгача
Энг кам миқдори - 1 млн сўм
Батафсил
☎️(55) 520-44-44

🏦 Гарант банк
Фоизи - 23%
Муддати - 18 ой
Энг кам миқдори - 1 млн сўм
Батафсил
☎️1326

🏦 ЎзСҚБ
Фоизи - 24%
Муддати - 24 ой
Энг кам миқдори - 1 млн сўм
Батафсил
☎️1180

🏦 Пойтахт банк
Фоизи - 25%
Муддати - 24 ой
Энг кам миқдори - 1 млн сўм
Батафсил
☎️(71) 214-20-00

🏦 Трастбанк
Фоизи - 23%
Муддати - 24 ой
Энг кам миқдори - 500 минг сўм
Батафсил
☎️1287

🏦 МКБанк
Фоизи - 25%
Муддати - 24 ойгача
Энг кам миқдори - 1 млн сўм
Батафсил
☎️1285

🏦 Халқ банки
Фоизи - 23%
Муддати - 24 ой
Энг кам миқдори - 100 минг сўм
Батафсил
☎️1106

🏦 БРБ
Фоизи - 25% гача
Муддати - 24 ой
Энг кам миқдори - 500 минг сўм
Батафсил
☎️1254

❗️Унутманг! омонатдаги маблағларингиз давлат томонидан ҳимояланади ва олган даромадларингиз солиқлардан озод қилинади.

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar


💰 ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ ТОМОНИДАН ТАКЛИФ ЭТИЛАЁТГАН МИКРОҚАРЗЛАР
(Банкларнинг Бош офис масъул ходимлари томонидан берилган маълумот асосида тайёрланди)

🏦 Асакабанк
● Онлайн: Тўхтатилган
● Банкка бориб олинадиган:
◦  Фоизи - 30% дан бошланади
◦  Муддати - 48 ойгача
◦  Миқдори - 100 млн сўмгача
Батафсил
☎️1152

🏦 Агробанк
Онлайн:
Фоизи - 32%
Муддати- 2 йил
Миқдори- 50 млн. сўмгача
Батафсил

Банкка бориб олинадиган:
Фоизи - 32% дан бошлаб
Муддати- 4 йилгача
Миқдори- 100 млн.сўмгача
Батафсил
☎️ 1216

🏦 Ипак йўли банки
● Онлайн — Тўхтатилган
● Банкка бориб олинадиган:
◦  Фоизи - 29.9% дан бошланади
◦  Муддати - 5 йилгача
◦  Миқдори - 100 млн сўмгача
Батафсил
☎️1296

🏦 Халқ банки
● Онлайн:
◦  Фоизи - 25% дан бошлаб
◦  Муддати - 48 ойгача
◦  Миқдори -  100 млн. сўмагача
Батафсил
● Банкка бориб олинадиган: вақтинча тўхтатилган.
☎️ 1106

😊Пойтахтбанк
● Онлайн: Мавжуд эмас.
● Банкка бориб олинадиган:
◦  Фоизи - 28% дан бошланади
◦  Муддати - 36 ойгача
◦  Миқдори - 100 млн сўмгача
Батафсил
☎️ (71) 214 20 00

🏦 Ҳамкорбанк
● Онлайн:
◦  Фоизи - 32% дан бошланади
◦  Муддати - 36 ойгача
◦  Миқдори - 50 млн сўмгача
Батафсил

● Банкка бориб олинадиган:
◦  Фоизи -  25.99% дан бошланади
◦  Муддати - 36 ойгача
◦  Миқдори - 100 млн сўмгача
Батафсил
☎️1256

🏦 МКБанк
● Онлайн: Тўхтатилган.
● Банкка бориб олинадиган:
◦  Фоизи - 27% дан бошланади
◦  Муддати - 60 ойгача
◦  Миқдори - 100 млн сўмгача
Батафсил
☎️1285

🏦 Ўзмиллийбанк
● Онлайн: Тўхтатилган
● Банкка бориб олинадиган:
◦  Фоизи - 25% дан бошланади
◦  Муддати - 36 ойгача
◦  Миқдори - 100 млн сўмгача
Батафсил
☎️1344

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar


"СМС-ПЕНСИЯ" хизмати: Пенсия маълумотларини олишда янги қулайликлар

Энди сиз my.gov.uz портали орқали "СМС-ПЕНСИЯ" хизматига онлайн уланишингиз ва телефон рақамингизни янгилашингиз мумкин. Бу орқали @pensiyauzbot Telegram боти ёрдамида пенсия миқдорингиз ҳақида тез ва осон маълумот олиш имкониятига эга бўласиз.

👉Хизматдан фойдаланиш учун ҳавола👈

Хизмат мутлақо бепул.

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🪙 Олтин — ишончли инвестиция!

📈 Олтин нархи сўнгги бир йилда 40% га ошди. Пулларингизни хавфсиз ва фойдали активга айлантириш учун ажойиб имконият!

Асакабанк 5, 10, 20 ва 50 граммли олтин қуйма таклиф этмоқда.

☑️ Харид қилиш жуда осон:
1) Паспорт билан яқин филиалга боринг.
2) Олтин қуймани харид қилинг.
3) Қадоқни бузмай, эҳтиёт сақланг.

💯 Кейинчалик қуймани банкка нарх бўйича сотишингиз мумкин.

🏦 Асакабанк — тажрибали ва ишончли ҳамкор.

Манба

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar


Тижорат_банкларида_касса_ишини_ташкил_этиш,_нақд_пул_ва_бошқа_қимматликларни.pdf
871.2Kb
❗️Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, нақд пул ва бошқа қимматликларни инкассация қилишга доир йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

☑️ 12-бандга ўзгартириш киритилди:
▪️"Банк мижози бўлган хўжалик юритувчи субъектларга касса хизматларини кўрсатади ҳамда" деган сўзлар чиқариб ташланган. Бу банк касса хизматларининг айрим мижозларга кўрсатилишига оид чекловларни белгилайди.

☑️ 132-бандга ўзгартириш киритилди:
▪️Пулларни саралаш қоидалари янгиланди:
— 1000 сўмликлар алоҳида,
— 2000 ва 5000 сўмликлар алоҳида,
— 10000, 20000 ва 50000 сўмликлар алоҳида,
— 100000 ва 200000 сўмликлар алоҳида.

☑️ 190-бандга қўшимча киритилди:
▪️Аҳолидан тўловларни қабул қилишда электрон тўлов ҳужжатларининг реестрини кунлик кунда жорий этиш мумкинлиги қўшилди. Реестрда:

— Тўловчи номи,
— Қабул қилувчи ташкилот номи,
— Тўлов миқдори ва мақсади кўрсатилади.

☑️ 197-бандга қўшимча киритилди:
▪️Касса ҳужжатларининг электрон шаклда расмийлаштирилиши ва сақланиши жорий этилди.

☑️ 219-банд ўзгартирилди:
▪️Чет эл валюталари ва эскирган купюраларни қайд этиш қоидаларида аниқлик киритилди:

— Тўғридан-тўғри банк ҳисобварағига мувофиқ қайд этиш талаб қилинди.

☑️ 327-банд ўзгартирилди:
▪️Наъд пулларни ташишга доир фармойишлар электрон имзо билан расмийлаштирилиши ёки сканер қилинган шаклда юборилиши қўшимча қилинди.

☑️ 36-иловага ўзгартиришлар киритилди:
▪️"Эскирган" пулларни қайд этиш ва ҳисобга олиш терминологияси қайтадан ифодаланди. "Марказий банкка топширилган" атамаси "Эскирган" сўзига алмаштирилди.

👆Мазкур ўзгартиришлар 11 ноябрдан кучга кирди.

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar


Ўзбекистон_Республикаси_Марказий_банк_бошқаруви_қарори.pdf
844.1Kb
❗️Бир қарз олувчи, ўзаро алоқадор қарз олувчилар гуруҳи, шу жумладан банкка алоқадор шахслар учун таваккалчиликнинг энг кўп миқдори тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилди

Қуйида мазкур ўзгартиришларни содда ва тушунарли тарзда изоҳлаб ўтамиз:

☑️ Муҳим тушунчаларни аниқлаштирилди:

▪️Низомнинг кириш қисми янгиланиб, аниқроқ тушунча берилди: Эндиликда Низом қарз олувчилар, уларнинг ўзаро алоқадорлиги, шунингдек банкка алоқадор шахслар билан битимлар қандай қилиб назорат қилинишини белгилайди. Бу банклар учун қандай таваккалчиликларга йўл қўймаслик кераклигини тушунтириб беради.

☑️ Янги қоидалар қўшилди (2-банд)

▪️Агар банк қарздордан пул йиғиш ҳуқуқига эга бўлмаса ёки бу ҳуқуқдан фойдаланиш зарурати бўлмаса, бу хизмат таваккалчилиги қарздорнинг зиммасига юкланади.
▪️Агар банк ушбу ҳуқуқдан фойдаланиши зарур бўлса, таваккалчилик мижознинг зиммасига тушади.

☑️ Бошқа муҳим ўзгартишлар:
▪️16-банд: Банклар мижозлар ва қарз олувчилар ўртасидаги алоқадорликни аниқлашда халқаро молиявий ҳисобот стандартларидан фойдаланиши мумкин. Лекин бу мезонлар қонунларга зид бўлмаслиги керак.
▪️23-банд: Агар қарз олувчи аввал банкка алоқадор бўлмаган бўлса, лекин кейинчалик алоқадор шахсга айланса:

— Унинг таваккалчилиги белгиланган чекловдан ошган бўлса ҳам, бу қоидабузарлик деб тан олинмайди.

— Лекин банк бу ҳақда Марказий банкни 10 кун ичида хабардор қилиши ва белгиланган муддатларда барча таваккалчиликларни қонунга мувофиқлаштириши шарт.

👆Мазкур ўзгартиришлар 14 декабрдан кучга киради.

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.