Segment.uz


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси
Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Лойиҳани қўллаб-қувватлаш учун — https://tirikchilik.uz/segmentuz

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Дубайда президент Шавкат Мирзиёев БАА вице-президенти, бош вазири, Дубай амири Шайх Муҳаммад Ол Мактум билан учрашди.

Telegram | Instagram | Facebook


Ўзбекистон ва БАА президентлари ўртасида бўлиб ўтган музокаралар якунида қуйидаги ҳужжатлар имзоланди:

Стратегик шериклик ўрнатиш тўғрисида декларация;

Инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш тўғрисида ҳукуматлараро битим;

Молиявий-техник ҳамкорлик тўғрисида ҳукуматлараро битим;

Стандартлаштириш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;

➖ инвестициялар, саноат ва илғор технологиялар, адлия, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги, фойдали қазилмалар соҳаларида ҳамкорлик қилиш тўғрисида идоралараро битимлар;

Маданият соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида баённома, Дипломатик академиялар ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим ва бошқалар.

Telegram | Instagram | Facebook


❗️ Айрим тадбиркор ва юридик шахслар давлат божини тўлашдан озод этилади

Президент томонидан имзоланган Қонун билан “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга қўшимчалар ва ўзгартириш киритилди.

Уларга кўра, маъмурий-ҳудудий бирликлар тузилганлиги ёки тугатилганлиги, уларнинг чегаралари ёки бўйсунуви ўзгартирилганлиги натижасида тадбиркорлик субъектларининг ва бошқа юридик шахсларнинг жойлашган ери (почта манзили) ўзгарганда улар қайта давлат рўйхатидан ўтказганлик учун давлат божини тўлашдан озод этилади.

Шунингдек, суғурта қилдирувчилар мажбурий суғурта шартномаларидан келиб чиқадиган даъволар юзасидан давлат божини тўлашдан озод этилишини назарда тутувчи қўшимчалар киритилмоқда.

Бунда суғурта қилдирувчилар (суғурталанган шахслар, наф олувчилар, жабрланувчилар) мажбурий суғурта шартномаларидан келиб чиқадиган даъволар юзасидан Фуқаролик ишлари бўйича судларда ва Иқтисодий судларда давлат божини тўлашдан озод этилади.

Telegram | Instagram | Facebook


14 январь — Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан куч тузилмалари раҳбарлари “Янги Ўзбекистон” боғидаги Мустақиллик монументига гул қўйди.

Расмда чап тарафдан:

Мудофаа вазири — генерал-майор Шуҳрат Холмуҳамедов;
ДХХ раиси — генерал-полковник Баҳодир Қурбонов;
ДХХ раиси ўринбосари — генерал-майор Ботир Турсунов;
Ички ишлар вазири — генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов;
Миллий гвардия қўмондони — генерал-майор Рустам Жўраев;
Фавқулодда вазиятлар вазири — генерал-майор Абдулла Қўлдошев;
Божхона қўмитаси раиси — генерал-майор Акмалхўжа Мавлонов.

Фото: Мудофаа вазирлиги ахборот хизмати

Telegram | Instagram | Facebook


❗️Маҳалла раисларининг ваколат муддати 3 йилдан 5 йилга узайтирилмоқда.

Шунингдек, маҳалла раислари сайловини ўтказиш ваколати Сенат кенгашидан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашига ўтказилмоқда.

Депутатлар қонунчилик ташаббуси асосида ишлаб чиқилган қонун лойиҳаси уч ўқишда қабул қилинди.

Telegram | Instagram | Facebook


Тошкент шаҳридаги Президент мактаби барқарор ривожланиш бўйича Шайх Зоид Ол Наҳаён номидаги нуфузли мукофотнинг "Глобал ўрта мактаблар" номинациясида ғолиб деб топилди.

Мукофотни Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён топширди.

Абу-Дабидаги тақдирлаш маросимида Президентимиз Шавкат Мирзиёев иштирок этди. Давлатимиз раҳбари мактаб вакиллари билан учрашиб, уларни ғалаба билан қизғин табриклади.

Telegram | Instagram | Facebook


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Юртнинг кучи бирликда, қадри эса тинчликдадир!

Ватан ҳимоячилари куни муборак бўлсин!

Telegram | Instagram | Facebook


Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Бирлашган Араб Амирликларига келди. Абу-Даби халқаро аэропортида давлатимиз раҳбарини БАА вице-президенти Шайх Мансур Ол Наҳаён ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Ташриф дастурига мувофиқ эртага, 14 январь куни Ўзбекистон Президенти "Абу-Даби барқарор ривожланиш ҳафталиги" халқаро саммитида иштирок этади.

БААнинг етакчи ташкилотлари, компания ва банклари раҳбарлари билан учрашувлар ҳам режалаштирилган.

15 январь куни олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтади.

Telegram | Instagram | Facebook


Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 33 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳи мукофотланди.

Telegram | Instagram | Facebook


❗️“HUMO” 65 млн долларга сотилди

“Миллий банклараро процессинг маркази”, яъни HUMO’нинг 100 фоиз давлат акцияларини сотиш бўйича очиқ савдолар ўтказилди. Унда олтита номзод қатнашишга таклиф қилинган.

65 миллион АҚШ доллари миқдорида энг юқори харид баҳосини таклиф қилган “Paynet” АЖ кимошди савдосининг ғолиби деб топилди.

Харидор жамиятга тегишли бўлган “Humo” тўлов тизими фойдаланувчиларининг махфий (шахсий ва банк) маълумотларини ҳимоя қилишни зиммасига олган.

Telegram | Instagram | Facebook


❗️Эртага, 14 январь — барча учун иш куни

14 январь – Ватан ҳимоячилари куни Ўзбекистонда кенг нишонланади, бироқ бу кун дам олиш куни ҳисобланмайди.

Меҳнат кодексининг 208-моддасига кўра, қуйидаги 9 та ишланмайдиган байрам куни бор:

1 январь — Янги йил;
8 март — Хотин-қизлар куни;
21 март — Наврўз байрами;
9 май — Хотира ва қадрлаш куни;
1 сентябрь — Мустақиллик куни;
1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни;
8 декабрь — Конституция куни;
Рўза ҳайит (Ийд ал-Фитр) диний байрамининг биринчи куни;
Қурбон ҳайит (Ийд ал-Адҳа) диний байрамининг биринчи куни.

Қонун билан тасдиқланган байрамлар сони 30 дан ортиқ бўлиб, уларнинг 9 таси дам олиш куни ҳисобланади, қолганлари эса ишланадиган байрам кунларидир. 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни ҳам қонун билан белгиланган ишланадиган байрам кунларидан биридир.

Telegram | Instagram | Facebook


❗️Президент фармони билан:

Болалар соғломлаштириш оромгоҳларига йўлланма олиш ахборот тизими “ФҲДЁнинг ягона электрон архиви” ахборот тизими билан интеграция қилинади.

Бунда йўлланма харид қилиш жараёнида Болалар соғломлаштириш оромгоҳларига йўлланма олиш ахборот тизимига болаларнинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномасининг маълумотлари (ЖШШИР ёки гувоҳнома серияси ва рақами) киритилганда ушбу боланинг тўлиқ исм-шарифи, жинси, туғилган санаси, ойи ва йили ҳақидаги маълумотлар автоматик равишда шаклланади.

Telegram | Instagram | Facebook


❗️Президент фармони билан:

Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг бўйсунуви
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигидан Вазирлар Маҳкамасига ўтказилганлиги муносабати билан қонунчилик ҳужжатлари ўзаро мувофиқлаштирилади.

Telegram | Instagram | Facebook


Жисмоний шахсларга ўзини ўзи банд қилган ҳолда таксичилик қилишига берилган вақтинчалик рухсат энди доимий бўлади.

Икки йил олдин вақтинча жорий қилинган ушбу тартиб натижасида таксичилар сони 6 баробар ошиб, 457 мингга етди.

Telegram | Instagram | Facebook


Шавкат Мирзиёев 13-16 январь кунлари расмий ташриф билан Бирлашган Араб Амирликларида бўлади.

Telegram | Instagram | Facebook


Шавкат Мирзиёев қисқа муддатли меҳнат таътилини якунлади.

Telegram | Instagram | Facebook


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
2025 йилги давлат дастури ва уни тасдиқлаш тўғрисидаги президент фармони лойиҳалари ишлаб чиқилиб, кенг жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.

Давлат дастури лойиҳасида 5 та устувор йўналиш бўйича 2025 йил учун амалий чора-тадбирлар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхати ва мақсадли кўрсаткичлар назарда тутилмоқда.

Лойиҳа 2025 йил 22 январга қадар жамоатчилик ва экспертлик муҳокамаларидан ўтказилади.

Telegram | Instagram | Facebook


Taqiqlangan manbalar - Oliy sud.pdf
2.7Mb
❗️Ўзбекистонда тақиқланган диний манбалар рўйхати

Олий суд 2025 йил 8 январь ҳолатига интернетда диний экстремистик, террористик ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган деб топилган ҳамда Ўзбекистонга олиб кириш, тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ва намойиш этилиши тақиқланган манбалар рўйхатини эълон қилди.

Telegram | Instagram | Facebook


Энди шахсни тасдиқловчи ва бошқа ҳужжатларнинг электрон шакли ҳам расман тан олинади

1 июлдан шахсни тасдиқловчи ва бошқа ҳужжатларнинг my.gov.uz даги электрон шакли расман тан олинади. Уларнинг қоғоз нусхалари банкларда, нотариал идораларда, аэропорт, вокзал каби тегишли ҳужжатларни сўрайдиган ташкилотларда талаб этилмайди.

Бу президентнинг “Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашда “ижтимоий карта” тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида назарда тутилган.

Ҳужжатга мувофиқ, “Рақамли ҳукумат” тизими идоралараро интеграциялашув платформаси доирасида шахсий ҳужжатларнинг унификацияланган рақамли сервислари жорий этилади.

Telegram | Instagram | Facebook


Тошкент вилоятида иссиқ сув ва иситиш таъминоти нархи оширилади

Халқ депутатлари вилоят кенгашининг қарорига мувофиқ, 1 февралдан иссиқлик корхоналарининг иссиқ сув ва иситиш хизматлари тарифлари ўзгарди.

Telegram | Instagram | Facebook

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.