YUSUPOV’s


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


✈️Дунёдаги энг узун саёҳат ҳам биринчи қадамдан бошланади. 👣
👨🏻‍💻Ҳуқуқшунос,DSc,Доцент
Дунё илм-фани,ҳуқуқий билимлар,ҳуқуқий маслаҳатлар.
Мурожаатлар учун 👇👇👇
@YusupovschannelMurojaatBot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: Kun.uz | Расмий канал
Нукус, Бухоро, Фарғона ва Наманганда техника университети очилади

Бу йўналишдаги 35 та муассасани йириклаштириш ҳисобига, 22 та техника университети ташкил қилинади. Шу йил охиригача яна 17 та муҳандислик мактаби очилади.

👉 https://kun.uz/kr/72820569

Kun.uz расмий канали




Репост из: Dilmurod Artikov
Маҳалла банкирлари нима иш қилади?

Президент ўтган йил охирида маҳалла банкирлари пайдо бўлиши ҳақида гапирган эди. Кейинчалик 1 февралгача жойларда бундай банкирлар фаолият олиб бориши маълум бўлди.

Январь ойидан бошлаб эса Ўзбекистондаги давлат банклари ҳудудларда маҳалла банкирлари фаолиятини жорий қила бошлади.

Хўш, маҳалла банкирлари ўзи қандай фаолият олиб боради?

Бу бўйича қонунчиликка тегишли ўзгартиришлар киритилди ва маҳалла банкирлари нима қилиши қонунан белгилаб қўйилди:

⏺Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш, янги лойиҳалар ишлаб чиқиш, кредит ажратиш;
⏺Тадбиркорликни ҳар бир босқичида молиявий хизматлар кўрсатилишини таъминлаш;
⏺Камбағал оилалар аъзоларини ишга жойлаштириш;
⏺Маҳаллаларда ёрдамчи агентлар орқали банк хизматларини тарғиб қилиш;
⏺Бошқа ҳудудларда ижобий тажрибаларни омаллаштириш;
⏺Аҳоли томорқаси ва ижара ерларда етиштирилган махсулотларни кафолатли сотиб олиш учун тадбиркорлар билан кооперация алоқаларини ўрнатиш ва лойиҳаларни молиялаштириш.

Маҳалла банкирлари фаолияти ўзига хос тажриба бўлади. Муҳими, бу тажриба фақат давлат банклари орқали амалга ошириляпти.

@bankir


Репост из: @salayevilmiymaktab
#ФАКТ.

Судья Жуди (Judith Sheindlin) йилига тахминан 47 миллион доллар ишлаб топади (бир йилда ўртача 52 кун суратга олиш ишлари олиб борилади(съёмка)).

Бир иш куни учун оладиган ойлиги "атиги" 900 000 доллардан кўпроқни ташкил этади.

У кенг жамоатчиликка 1996 йилдан бери бошловчилик қилиб келаётган "Судья Жуди" телекўрсатувининг бошловчиси сифатида танилган.

Илгари у Нью-Йоркда прокурор ва судья бўлиб ишлаган.

Унинг лойиҳаси Америка телевидениеси тарихидаги энг юқори баҳоланган кундузги дастурлардан бири ҳисобланади.

P.S. Браво!


Репост из: Ahrorxon Hoshimxonov
Буюклардан иқтибос.

"Муваффақият формуласини билмасам-да, аммо муваффақиятсизлик формуласини яхши биламан — бу барчани рози қилишга уринишдир".

 
Эрнест Хемингуэй


Telegram | Instagram | YouTube


Бу оламда вақтинг чегараланган. Шундай экан, уни кимнингдир ҳаётида яшаб бекорга совурма. Ички овозингнинг бошқаларнинг фикр-мулоҳазалари шовқинида қолиб кетишига йўл қўйма. Ва энг муҳими, қалбинг ва сезгиларингга эргашишни унутма.

Стив Жобс


Эдмунд Бёрк

“Ҳар бир улуғ инсон — ўтмиш, ҳозир ва келажак ўртасидаги кўприкдир.”


Бенжамин Дизраэл

“Ҳақиқий улуғлик — ўз йўлингда ёрқин из қолдиришдир.”


Юнон файласуфи Аристотель ўз вақтида, шундай деган эдилар:

“Ҳар бир учрашув — бу янги саҳифа, ҳар бир суҳбат — янги ҳикмат.” —



“Ақлли инсонлар билан суҳбат — ақл учун озуқа, қалб учун шифо.”

Имом Ғаззолий


Репост из: Xushnudbek.uz
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
"Mahalla yettiligi"ning vazifalari nimalardan iborat?

O'zbekiston Mahallalar uyushmasi tomonidan tayyorlangan yuqoridagi rolikda "Mahalla yettiligi" tarkibining vazifalari haqida ma'lumot berilgan.

"Yettilik" quyidagilardan tarkib topgan: mahalla raisi, hokim yordamchisi, yoshlar yetakchisi, xotin-qizlar faoli, profilaktika inspektori, soliq xodimi hamda ijtimoiy xodim.


👉 @xushnudbek 👈


Мен на бойваччаман,
Мен на султонман,
Ғариб бир онага ғариб ўғлонман.
Агар сен ер бўлсанг, мен ундан хоксор,
Агар сен шер бўлсанг – мен ҳам арслонман.

Кундайин йилларим ўтар тизилиб,
Бир бошга бир ўлим турар сузилиб,
Бўйним эгилгунча кетсин узилиб,
Орият йўлида кўкси қалқонман.

Борингда соянгга сажда этарлар,
Нонингни еб, қўлинг тишлаб кетарлар.
Йўғингда кўз қоқмай ташлаб кетарлар,
Дўст дегандан озор топган инсонман.

Қумга тўлиб қолган гавҳари кўзим,
Гоҳи тушунмасман ўзимга ўзим.
Худо бор-ку, дейман, ўксима, Азим,
Токай бу дунёда юраги қонман.

Дегайлар, ёлғизга Худойимдир ёр,
Бу дунёда беклар, у дунёда хор.
Ўзимдан ҳам содда болаларим бор,
Бўта етаклаган оғир карвонман.

Муҳаммад ЮСУФ


Улуғ мутасаввиф Иброҳим ибн Адҳам раҳматуллоҳи алайҳнинг ҳузурига бир кимса келиб баҳслашибди.
У:  “Барака деган нарса мавжуд эмас”, дебди.
Иброҳим ибн Адҳам жавоб берибдилар:
- Сен итлар ва қўйларни кўрганмисан?!
- Ҳа.
- Уларнинг қайси бирининг болалари кўп бўлади? Қайси бири кўпроқ туғади?
- Итлар еттита, қўйлар эса учтагача болалайди.
- Атрофингга назар солгин, қайси бири кўпроқ?
- Менимча, қўйлар кўп бўлса керак.
- Ахир қўйларни гўшти учун кўплаб сўйилади-ку, уларнинг сони камайиб кетиши керак эмасми?
- Ҳа.
- Мана шуни барака дейилади.
- Нима учун бундай бўлади (нимага қўйларда барака бор, итларда эса йўқ)?
Иброҳим ибн Адҳам: “Чунки қўйлар туннинг аввалги қисмида ухлаб, тонг отгунига қадар уйғонадилар ва Аллоҳнинг раҳмати ёғилаётган вақтда бедор бўлганлари учун уларга барака тушади. Итлар эса, туни билан вовуллаб юради, у ёқдан бу ёққа югуради, тонг отар вақтида эса уйқуга ётади. Раҳмат ёғилаётган вақтни ғафлатда ўтказгани боис уларга барака тушмайди”, деб жавоб берибдилар.


Репост из: Конспект
Бир қишлоқнинг кекса айилчиси (эшакнинг «эгари»ни ясовчи уста) омонатини Ҳаққа топширди. Бундан қувонган эшаклар қишлоқ майдонига тўпланиб, байрам бошладилар. Эшакларнинг бири бу ҳолга узоқдан ҳайрон қараб турган қари бир эшакни кўриб қолиб, унинг олдига борди ва:
— Сизнинг ҳеч нарсадан хабарингиз йўқ, шекилли. Айилчи уста ўлди, — деди. Ёши катта эшак пинагини ҳам бузмади.
— Ўлган бўлса, нима бўпти! Шунга байрам қилиш керакми? — деди.
— Ие, нега байрам қилмайлик? — деди ёш эшак ҳайратланиб. — Энди сиртимизга эгар урадиган йўқ. Бундан буён елкамиз яғир бўлмайди. Озодмиз энди!
— Тавба-тавба! Озод эмишлар! — киноя билан кулди қари эшак. Кейин бошини маҳзунлик билан сарак-сарак қилиб, деди: — Ҳеч эсингиз кирмас экан-да! Ўлган уста ҳарқалай ҳар биримизнинг ўлчовимизни биларди, бизга сиртимизни яра-чақа қилмайдиган, ўзимизга мос айиллар ясаб берарди. Эрта-индин унинг ўрнига бошқа бир эгар-жабдуқчининг келиши аниқ. У то бизнинг ўлчовларимизни тўғри олишни ўрганмагунигача сиртимиз яра-чақа бўлиб, адабимизни еймиз. Ақлингиз бўлса, эгарчидан эмас, эшакликдан қутулмоқ йўлини ахтаринг. Токи эшаклигингизча қолар экансиз, сизни эгарлайдиган албатта топилади...

@konspektor


Репост из: AKADEMIK BURCHAK
‼️Илмий тадқиқотчилар учун фойдали манбалар тўплами

Илмий иш қилаётган ходимларга ўртача иш ҳақи ва лавозими сақланган ҳолда қуйидаги муддатларга ижодий таътиллар берилади;

Қуйидаги ҳаволалар орқали ўзингизга керакли патент маълумотларини топишингиз мумкин ;

Мустақил илмий изланувчиликка педагогик стаж ҳам тил сертификати ҳам керак эмас;

Фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тайёрланган диссертатсия бўйича қандай талаблар мавжуд?- Жавоб;

Фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун тайёрланган диссертатсия бўйича қандай талаблар мавжуд?- Жавоб;

Олий таълимдан кейинги таълимни таянч докторантура ва докторантура шаклида ташкил этиш ҳақида;

Олий таълимдан кейинги таълим институтларини очиш тартиби тўғрисида;

Илмий тадқиқот ишлари учун энг фойдали манбалар ҳақида;

Изланувчилар фаолияти самарадорлигининг мониторинги ҳақида;

Диссертациялар илмий натижаларининг амалиётга жорий қилиниш;

Диссертация ва авторефератлар cайтлари ҳақида;

Ички ишлар вазирлиги академиясини юрист мутахассислиги бўйича тамомлаганлар магистратура ўқимасдан туриб, таянч докторантура ёки мустақил изланувчиликка қабул қилиниши мумкин;

IMRAD СТАНДАРТИ НИМА?

Mazkur havolalar orqali o‘zingizga kerakli patent ma’lumotlarini topishingiz mumkin;

Онг тадқиқотлари бўйича очиқ манбалар;

Турли мамлакатларнинг давлат стипендия дастурлари веб-сайтлари рўйхати;

Илмий иш қилаётган ходимларга ўртача иш ҳақи ва лавозими сақланган ҳолда қуйидаги муддатларга ижодий таътиллар берилади;

Таянч докторантурада ўқияпман ва айни вақтда ярим ставка кафедрада ишлаяпман. Яна ярим ставка ишга кирсам бўладими? Жавоб;

Хорижий тилларни билиш даражасини баҳоловчи миллий ва унга мос даражадаги халқаро сертификатларни қандай текшириш мумкин? Жавоб;

Олий талимдан кейинги таълим бўйича кўп сўраладиган саволлар ва уларга жавоблар;

Таълим ва илмий соҳага оид қидирув тизимлари;

IELTS ИМТИҲОНИНИГА ТАЙЁРЛАНИШ УЧУН 12 ТА ЭНГ ЯХШИ МАНБА;

ДОКТОРАНТЛАР (ТАЯНЧ ДОКТОРАНТ) ИШДАН БЎШАТИЛИШИ КЕРАКМИ? ЖАВОБ;

Stajyor-tadqiqotchilik, tayanch doktorantura (PhD), mustaqil izlanuvchilik (PhD)ga oʼqishga talabgorlar quyidagi hujjatlarni taqdim etadilar: Havola;

Kanalga ulanish👇
@akademik_burchak


Репост из: @salayevilmiymaktab
#ФАКТ.

БМТ экспертлари берган хулосаларга кўра, ҳозирда дунёда наркотик (гиёҳванд) моддалар савдоси айланмаси йилига тахминан 400-500 (яна бошқа манбаларга кўра 600) млрд. АҚШ долларини, одам савдоси жиноятида 12 млрд. АҚШ долларини, контрафакт маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва муомалага киритишда 923 млрд.дан 1,13 триллион АҚШ долларигача (шу маҳсулотларнинг 4/3 қисми Хитойда ишлаб чиқарилади) ташкил қилади.

Кибержиноятлардан дунё иқтисодиёти йилига 1 трлн. АҚШ доллари миқдорида зарар кўрмоқда.

P.S. Илмий тадқиқотлар учун долзарб йўналишлар.


Репост из: @salayevilmiymaktab
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#ЖИНОЯТ ҲУҚУҚИ ВА СУНЪИЙ ИНТЕЛЛЕКТ.

Фирибгарлар СИЗНИНГ ОВОЗИНГИЗНИ ЎҒИРЛАШИ МУМКИН. Бунда уларга сизнинг овозингиздан намуна олиш учун бир неча сония етарли бўлади холос. Кейин нейрон тармоқ қолган ҳамма ишни ўзи амалга оширади.

Натижа овоз асл ҳолатдан деярли фарқ қилмайди - фирибгарлар сизнинг номингиздан дўстларингиз ва оилангизни осонгина алдашлари мумкин.

Видеода қиз ўз овозини блогер билан баҳам кўришга рози бўлди ва бир неча дақиқадан сўнг унинг дўсти "хавфсиз ҳисоб" га пул ўтказишига муваффақ бўлди.

P.S. Сунъий интеллект ижтимоий ҳаётга шиддат билан кириб келмоқда. Жиноят ҳуқуқи "шокда"!


Репост из: @salayevilmiymaktab
#ЖИНОЯТ ҲУҚУҚИ.

Аскерлар ким эканлигини биласизми?

Аскер, инглизча “ask” яъни “сўрамоқ” маъносини англатиб, замонавий маънода тиланчилик қилишнинг алоҳида ва ўзига хос шакли ҳисобланади.

Улар кўча мусиқачилари гуруҳи аъзоси ҳисобланиб, гуруҳ аъзоси мусиқа чалганда, аскер атрофдаги одамлардан пул йиғиш функциясини бажаради.

P.S. Ўзбекистон қонунчилигига кўра тиланчилик қилиш таъқиқланган ва белгиланган тартибда маъмурий ёки жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин (айбдор беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин).


Бир устоздан минг хикмат… шу кунларда мени таъсирлантирган эски хикоянинг янги маъноси…

КЎРЛАР ВА ФИЛ.

Кўрлар мамлакатига бир фил келиб қолди. Ҳамма кўрлар филни кўришга бордилар.

Бири филнинг оёғини ушлаб: «Фил терак каби бир ҳайвон экан» деди. Бир кўр филнинг хартумини ушлаб: «Фил терак каби эмас, бир мўри каби махлуқ экан» деди.

Бу иккиси гaп талашаётганида учинчи кўр филга яқинлашди. Қўли билан филнинг қорнини ушлаб, бошқа кўрларга эътироз билдирди: «Фил теракка дам, мўрига дам ўхшамайди.

Фил девор каби бир ҳайвон экан» деди. Яна бир кўр қизиқиб, филга яқинлашди.

Филнинг думи қўлига теккач: «Фил на мўри, на девор ва на терак кабидир. Фил супурги каби ҳайвон экан» деди.

Завқи ошган бошқа бир кўр ҳам филга яқинлашиб, қулоғини ушлади. Сўнгра бошқа кўрларга кулиб: «Эй ахмоқлар! Фил на мўри, на девор каби, на супурги каби бир ҳайвондир. Фил, қалқон каби бир ҳайвон экан. Эҳ бечоралар!» дея бақирди.

Бошқа бир кўр филнинг эгри-бугри тишини ушлаб куриб, ҳайратда қолди. Қаҳ-қаҳа билан бошқа биродарларига кулиб: «Эй кўрлар! Эй ахмоқлар! Ишонмасангиз кўринглар. Фил қилич каби бир ҳайвондир», — деди.

Барча кўрлар ўзлари ушлаб кўрганларини ҳақиқат деб ҳисоблаганлари учун ғавғо қила бошладилар. Ҳаммаси бир- бирини ахмок деб ҳисобларди.

Буларни ва филни кўриб турган бир ориф, кўрларнинг ғавғосига кулиб:
— Ҳеч бирингиз ҳақиқатни тўлиқ топа олмадингиз, - деди.

Эй инсон! Бутун хатолар асл моҳиятни кўролмасликдандир.

Ҳодисалар асл моҳиятини билмаслик уларни ҳар ким ўз ақли ва тушунчаси билан ўлчашдан келиб чиқади.

Бу дунёда кўп кишилар бу ҳикоятда бўлгани каби бир нарса ҳақида турли фикр айтадилар.

Уларнинг ҳар бири фақат мен ҳақиқатни биламан дея севиниб, мамнун бўладилар.

Турли хил мазҳаб ва маслакдаги кишилар ҳодисалар моҳияти тўғрисида ўз тасаввур-тушунчалари доирасида бир назарияни илгари сурадилар.

Дунёда энг катта саодат ҳақиқатни кўриш билан бошланади.

https://t.me/yurist_yusupovs


Қадрдонимиз,яхши ва самимий инсон-Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Дилмурод Артиков расмий канал очибдилар.

Ота юрт равнақига оид мухим масалар,ҳуқуқий муаммолар уларнинг ечимига мутахасис,депутат ва олим сифатида муносабатларини билдириб боришни режа қилганлар.

Халқ вакилининг фаолиятини кузатиб боришни тавсия этаман.

Фаолиятларига юксак парвозлар тилаймиз…

Дилмурод Артиковнинг расмий канали 👇👇👇

https://t.me/+ZUp0yWdG-yEwMmQy


МБ Пул-кредит сиёсати 26.11.2024.pdf
1.8Мб
Пул
кредит сиёсати орқали
иқтисодиётни тартибга
солиш.

Керак бўлиб қолса шиори остида...

https://t.me/yurist_yusupovs


Репост из: Ahrorxon Hoshimxonov
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
"Beshikdan qabrgacha ilm izla" hadisiga amal qilib yashagan Abu Rayhon Beruniy.

TDYU 1-prorektori, yuridik fanlari doktori, professor Ahrorxon Hoshimxonov.

Ijtimoiy tarmoqdagi sahifalarimiz:
Telegram | Instagram | YouTube

Показано 20 последних публикаций.