AdolatFarzandi


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Telegram


Канал асосчиси:
Ғуломжон Турғунпулатович Хакимов.
Юридик фанлар номзоди, доцент.
I-даражали юрист.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Telegram
Статистика
Фильтр публикаций


Давлат маданият муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи оширилади.

Президент қарори билан давлат маданият муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи қуйидаги миқдорларда оширилади:

➖2025 йил 1 январдан бошлаб – 20 фоизга;

➖2025 йил 1 июлдан бошлаб – яна 15 фоизга оширилади.

Давлат маданият муассасалари ва ташкилотларида фаолият кўрсатаётган ходимларнинг иш самарадорлигини баҳолаш (KPI) тизими жорий қилинади.

@AdolatFarzandi


Ўзбек олимаси Шаҳло Турдикулова Бутунжаҳон фанлар академияси аъзоси бўлди.

Ўзбекистон Фанлар академияси вице-президенти Шаҳло Турдикулова Бутунжаҳон фанлар академияси (ТWАС) аъзоси этиб сайланди.

Олима бу йилги сайловларда МДҲ ва Марказий Осиёдан ягона вакил бўлди. У Ўзбекистон тарихида бу нуфузли Академияга сайланган еттинчи академик олим сифатида эътироф этилди.

@AdolatFarzandi


Адвокат мижозига «Суд ўта чиройли тарзда ўтади, хавотир олманг», деб ваъда берган экан...

Чиройли тонг, Азизлар!

@AdolatFarzandi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Партия фракцияси томонидан 2025 йилги бюджет лойиҳасини биринчи ўқишда маъқуллаш жараёнидан...

@AdolatFarzandi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Собиқ Совет Иттифоқининг энг узоқ ишлаган раҳбарларидан бири (Лениндан токи Брежневгача ишлаган) Анастас Микоян мактаб ўқувчиси, пионер Жегловнинг совхоз мулки бўлган қурилиш молларини ўғирлаётган ўз отаси ҳақида район НКВДсига қилган чақуви ҳақида «бизга шундай ёшлар керак», деб ғурурланиб нутқ сўзламоқда.

Ўз ўғлининг чақувига биноан ота қўлга олинган ва қамоққа тиқилган...

@AdolatFarzandi


Тошкентда ифлос ҳаводан дам олишга бағишланган илк арт инсталляция пайдо бўлибди.

«Мен билан нафас ол» номли биринчи оммавий арт инсталляция швейцариялик дизайнер Аннабелле Шнайдер томонидан яратилган.

@AdolatFarzandi


КУН МИШ-МИШИ

Турмушга чиқаётган қизлар агар Аргентинада туғмасам - эрга тегмайман, деб шарт қўйишни бошлашганмиш...

@AdolatFarzandi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Санкт-Петербургда украиналик телефон фирибгарларининг шериклари қўлга олинди, деб хабар бермоқда Россия Федерацияси ИИВ.

Ҳибсга олинганлар орасида гуруҳ ташкилотчиси экани айтилаётган шахс ва унинг 19 ёшдан 25 ёшгача бўлган тўрт нафар таниши ҳам бор. 

Уларнинг вазифаси Украина қўнғироқ марказларидан Россия фуқароларига қўнғироқ қилиш пайтида рақамларни алмаштириш учун ускуналарнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш бўлган. Улар, шунингдек, ўғирланган пулларни нақд қилиб олиб, криптовалюта биржалари орқали Украинадаги кураторларга ўтказишда гумон қилинмоқда.

Аввал ёзганимдек, бу ифлослар ҳеч қачон битта рақамдан телефон қилмайди. Менимча, менга қўнғироқ қилганлар ҳам украиналиклар эди.

Мижозларга қўнғироқ қилган телефон аппаратларини вибрация режимида бу ифлосларнинг кетига тиқиб кейин шу телефонга қўнғироқ қилиб росса дзззиллатиш керак...

@AdolatFarzandi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Барча ташкилотлар Янги Тошкентга кўчирилади.

Шавкат Мирзиёев барча давлат ижро ҳокимияти органларини (вазирлик ва идоралар) Янги Тошкентга кўчириш режаларини маълум қилди.

Биз ҳам бир пайтлар бу хусусда каналимизда сўз юритган эдик...

@AdolatFarzandi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
ИШ ТУГАМАСМИШ

Баҳор, ёз, кузу қиш,
Ҳеч тугамас меҳнат, иш.
Умр ўтар тўхтамай,
Белдан қувват кетармиш.

Бола-чақа, оила, аёл,
Сени кутар интизор,
Унутиб қўймасидан
Кўришиб тургин, «мардикор»!

Отангдан хабар ол,
Сўра онанг ҳолини,
Жигарларинг омонми?
Иш тугамас ҳали-бери.

Вақтинг кетди - нақдинг кетди,
Деб шошасан бир умр,
Умринг эса қаён кетди,
Дўппинг олиб ўйлаб кўр!

Иш, иш, иш, иш...
Иш эса тугамасмиш,
Мен ҳам яшай деганингда,
Бўлмасмикин афсус, кеч?!

©Ғ.Хакимов. «Ёзилмаган асар»📚

Хайрли душанба тонги, Азизлар!

@AdolatFarzandi


ТУЯ БИР ТАНГА ҚАНИ БИР ТАНГА?

Бир биткоиннинг нархи юз минг доллардан ошди.

2008-2009 биткоин энди чиққан йилларда 1 долларга 1 300 та биткоин берган!!! Тасаввур қиляпсизми? Яъни, 1 300 та биткоин атиги 1 доллар турган.


Ўша пайтлари биткоин ҳақида эшитганман, ундан хабарим бор эди. Интернетда ўтирсам биткоин сотиб олинг деган қалқиб чиқувчи рекламаларга кўп марта кўзим тушган. Сотиб олиш ҳам ҳозиргидек унча такомиллашмаган, битта клик билан сотиб олса бўлар эди.

Қўлимда ҳам ўша пайтда пул бўлган, ҳар қалай камида 100 долларлик жамғармам бўлган эди. Лекин шахсан мен бунақа электрон пулларга худди ҳозирги телефон орқали кодни сўраб пластик карточкадаги пулларни шилиб оладиган мошенникларга қарагандек муносабатда бўлганман, ишонмаганман.

Агар ўша пайтда ҳеч бўлмаганда 1 долларгина пулимга биткоин сотиб олганимда борми? Ҳозир канал юритиб дардимни дастурхон қилиб ўтирмаган бўлардим. Умуман унча-мунчаси билан гаплашиб ўтирмасдим. Менинг объективкамни Forbes журналидан ёки Wikipediaдан қидириб юрардингиз...

@AdolatFarzandi


Жаҳонгир Отажонов коррупционерларга атаб «Порам» қўшиғини куйлабди.

Кимга қанақа билмадиму лекин назаримда Отажоновда нафақат хонандалик, балки актёрликда ҳам кучли иқтидор бор. Унинг бош рол ижрочилигида зўр кино олса бўлади. Фақат Отажоновнинг характерига мос бўлган зўр образ керак (масалан, Жокерга ўхшаган образ)..

Унинг бошқа клипларини ҳам кўринг, ролларни қойилмақом қилиб ижро этган.

@AdolatFarzandi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Лавҳани кўриб худди ипподромда отлар мусобақаси бошланишидан аввал аренанинг эшигини очиб юборадиган ҳолат эсимга тушиб кетди.

Ёки замонавий ҳайдовчи-гладиаторлар жанги деса ҳам бўлади.


Менимча, мана шу олатасир, мин-минди навбатдан ҳам яхшигина пул ишласа бўлади. Яъни, газ заправкага қайси рақамдаги мошина биринчи, иккинчи, учинчи бўлиб киришига ставка белгилаш керак.

Четдан қараб турганлар мошиналарнинг рақамига пул тикишсин. Худди отлар кўпкарисига ўхшаб ёки чет элдаги отлар скачкасига ўхшаб зўр томоша бўлади.

Пулларни қабул қилиб оладиган битта букмекерни ҳам тайинлаб қўйиш керак.

Барибир пул тикилса-тикилмаса, ҳар куни шу аҳвол-ку, ахир. Бекор қараб ўтиргандан кўра, ҳеч бўлмаса, шунақа мусобақа уюштириб унга томоша тусини берайлик. Ҳам фойда, ҳам томоша бўлади. Совриндор мошиналар тушган пулдан мошинасини кейин таъмирлаб олаверади...

Минди-минди тонг, Азизлар!

@AdolatFarzandi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Лавҳада: Янги Зеландия армияси аскарлари лавозимга янги тайинланган қўмондонни анъанавий Ҳака рақси билан кутиб олишмоқда.

@AdolatFarzandi


«Суиқасддан сўнгги сукут» узоқ чўзилмади...

@AdolatFarzandi


- КУН ҚАЕРДАН ЧИҚМИШ?
- «ДРУЖБА» ТАРАФДАН
..

Ёнилғи қуйиш шохобчаларида пропан нархи кескин ошиб кетгани юзасидан масъул ташкилотларга депутатлик сўровлари юборилибди.

Янги сайланган депутатларнинг иш бошлаши ёмон эмас. Қойил, босинглар газини, асло тўхтаб қолманглар! Ҳали сўров юбориладиган масалалар талайгина.

@AdolatFarzandi


КУН НИЯТИ

Ёшлигимда 40 ёшга кирганимда менда мошина, уй, банкда пулларим бўлади, деб ният қилган эдим.

Ушбу ниятларимдан биттаси амалга ошди - мен 40 ёшга кирдим.

@AdolatFarzandi


Баъзан ўз ҳақ-ҳуқуқларингни ғалати усулларда бўлса ҳам талаб қилишга мажбур бўласан.

Амаки бир чоптирган эдилар - мана шарофати.

Очилиш маросимига шу кишини чақирсак, ўзлари шахсан бош бўлиб очиб берсалар, қандоқ бўлади?

@AdolatFarzandi


ШАНБА ТОНГИ МУТОЛААСИ 📚

Раҳматли отамиз Норматов Бошбек Иккинчи Жаҳон уруши қатнашчиси бўлганлар. Бола эдим. Отамиз одамни титратиб юборадиган бир воқеани онамизга гапириб берганлари ҳамон эсимда.

- Вязьма йўналишидаги бир чоғроқ шаҳарчани душмандан озод қилдик, – дея гап бошлади отамиз. – Қаҳратон қиш. Икки қаватли ёғоч уйлар, кўча тўла ўликлар...

Бир уйнинг иккинчи қаватига чиқсам, латта-путталар уюми ёнида бир аёл ўлиб ётибди. Битта ҳам душман йўқ – қочиб кетишган шекилли. Энди ўгирилиб кетмоқчи эдим, ўлик ёнидаги латта уюми қимирлагандай бўлди. Очиб кўрсам, ё қудратингдан, тирик чақалоқ ўлик онасини эмиб ётибди!..

Деразага югуриб бориб, пастдаги ҳамширани чақирдим. Зудлик билан ҳамшираю врачлар етиб келишди. Ҳайратланарли жойи шундаки, мурда совуқда қотиб қолган бўлса ҳам чақалоқ эмаётган кўкрак юмшоқ ва иссиқ эди, иккинчиси қотиб ётибди!

Ҳарбий врачлар ҳам ҳайратда: одам ўлгандан кейин узоғи билан йигирма дақиқадан сўнг организмдаги барча аъзолар ўз фаолиятини тўхтатиши керак-ку!..

Врачларнинг айтишича, бу аёлнинг жони узилганига ўн кун, бўлмаганда бир ҳафта бўлган экан!.. Ҳамширалар тезда гўдакнинг таглигини алмаштиришди, қайтадан йўргаклаб, шинелга ўрашди. Орадан кўп ҳам вақт ўтгани йўқ, бир пайт қарасак, ҳозиргина чақалоқ эмиб турган қайноқ ва юмшоқ кўкрак ҳам иккинчисига ўхшаб совуқда қотиб қолибди. Худди жигаргўшасининг ишончли қўлларга тушганидан хотиржам бўлгандай...

Биров гапириб берганида икки дунёда ҳам ишонмасдим, ўз кўзим билан кўрдим, ахир... – деб отамиз ҳикоясини тугатдилар.

Нима бу? Бу не синоат, не мўъжизаки, она ўлганидан кейин ҳам юрагининг бир парчасига уммон қадар меҳр, осмон қадар муҳаббат соғинса! Табиат қонунларига бўйсинмайдиган, тиббиёт қонунларини тан олмайдиган ОНА МЕҲРИ олдида бутун борлиқ таъзимда...

© Шароф Бошбеков

@AdolatFarzandi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Бош вазир Бойсундаги Кофрун қишлоғига борган экан.

Бош вазир Абдулла Арипов Президент топшириғига биноан Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманидаги Кофрун қишлоғидаги конда содир бўлган авария жойига борган.

Маълумотларга кўра, Бош вазир газни жиловлашнинг имкони бўлмаётган мазкур ҳудудга икки марта (29 сентябрь ва 11 ноябрь кунлари) бориб, аҳоли билан мулоқот қилган.

Қишлоқ оқсоқоллари билан суҳбат чоғида одамларни бошқа жойга кўчириш ҳам таклиф қилинган.

«Ҳамма шароитларни яратиб бериш — бу давлатнинг иши, буни қилиб берамиз, масала йўқ. Ҳали олдингларга яна 2-3 марта келаман, Худо хоҳласа. Бўлмаса кўчишни бир маслаҳат қилиб айтасизлар», – деган Бош вазир.

@AdolatFarzandi

Показано 20 последних публикаций.