МУШКУЛДУРСенсиз сабр қилиб чидаб туриш жуда мушкулдир,
Ёнимда бўлсанг, сен билан муомала қилиш ундан бадтар мушкулдир.
Сени жуда таъбинг нозик,
Мени бўлса ҳолим ёмон.
Аҳволимни айтай десам сенга
Мен учун бу иш ҳам жуда мушкулдир.
Менга юз минглаб душман аскарин жангда енгган осондир,
Аммо сенинг кўнглингни олиш жуда мушкулдир.
Майли, не ҳам дердим,
Ёрнинг васлига етиш осон эмасдир,
Унинг ноз-фироғига бир амаллаб чида энди, эй Бобур.
Ёр-ку майли, ҳатто боғдан бирон гулни узиб олиш ҳам мушкулдир.
Лавҳадаги ғазалнинг қисқача мазмуни шунақа. Сизга яна ҳам тушунарли бўлиши учун уни соддароқ тилга ўгирдим.
Ғазал муаллифи Заҳириддин Муҳаммад Бобур.
Шоҳона тонг, Азизлар!
@AdolatFarzandi