Huquqiy axborot


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Право


Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.
▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Право
Статистика
Фильтр публикаций


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-1045-сон, 11.03.2025 й.) билан Ўзбекистон яна бир конвенцияга қўшилди


Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


#Хотин_қизлар_ҳуқуқи

✔️ Қонунчиликка кўра, “Мўътабар аёл” кўкрак нишони таъсис этилган бўлиб, мазкур кўкрак нишони билан қуйидаги хотин-қизлар тақдирланиши белгиланган:

🔸жамият ва давлат ҳаётида фаоллик ва ташаббускорлик кўрсатган;

🔸ўзининг самарали меҳнати билан оиланинг шаклланишига ва фаровонлиги мустаҳкамланишига, оналик ва болалик муҳофазасига муносиб ҳисса қўшган;

🔸соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, уларни ватанпарварлик ва истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш, жойларда маънавий-ахлоқий муҳитни соғломлаштириш ва миллий қадриятларимизни кенг тарғиб этиш борасида ибратли фаолият олиб бораётган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Йўл ҳаракати иштирокчиларининг йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя этиши таъминланади


Манба: ЎРҚ-1033-сон, 20.02.2025 йил.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Қонунчилик ёки шартнома билан белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси нима деб аталади?
Опрос
  •   Жарима
  •   Пеня
  •   Фоиз
  •   Неустойка
1018 голосов


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Қонун билан “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди


Манба: ЎРҚ-1032-сон, 20.02.2025 йил.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


#Хотин_қизлар_ҳуқуқи

⚡️Қонунчиликка кўра, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизлар ўзларига етказилган маънавий ва моддий зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги даъво ариза билан судга мурожаат қилганда, давлат божини тўлашдан озод қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️“Хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантиришни қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-96-сон, 07.03.2025 й.) қабул қилинди


Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


#Биласизми

🔖 Қонунчиликка кўра, ҳар бир шахс меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш ва қонунда кўрсатилган тартибда ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқига эга.

🚫 Суд ҳукми билан тайинланган жазони ўташ тартибидан ёки қонунда кўрсатилган бошқа ҳоллардан ташқари мажбурий меҳнат тақиқланади.

📝 Ёлланиб ишлаётган барча фуқаролар дам олиш ҳуқуқига эга. Иш вақти ва ҳақ тўланадиган меҳнат таътилининг муддати қонун билан белгиланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️“Банклардаги омонатларни ҳимоя қилиш кафолатлари тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди


Манба: ЎРҚ-1031-сон, 18.02.2025 йил.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


#Хотин_қизлар_ҳуқуқи

✔️Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалардаги бакалавриат ва магистратуранинг кундузги йўналишида таълим олаётган хотин-қизлар ёки уларнинг таҳсил олаётган икки ва ундан ортиқ фарзандларининг бир нафарига тўлов-контракт суммасининг 50 фоизигача, бироқ БҲМнинг 50 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда бир маротаба тўлов-контракти тўлаб берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


#Адлия_табриги

Азиз аёллар!

Сизларни 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни билан чин қалбдан самимий муборакбод этамиз.

Сизларга сиҳат-саломатлик, оилангизга тинчлик-хотиржамлик тилаймиз. Доимо эътибор ва эътирофда, азиз ва мукаррам бўлиб юринг! Байрамингиз муборак бўлсин!

Ҳурмат билан Адлия вазирлиги жамоаси

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Ягона етказиб берувчилар реестрига киритиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тартиби белгиланди


Манба: ВМҚ 102-сон, 18.02.2025 йил.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Қонун (ЎРҚ-1044-сон, 07.03.2025 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди


Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


#Хотин_қизлар_ҳуқуқи

🔰Қонунчиликка кўра, ҳомиладор аёл, уч ёшга тўлмаган боласи бор аёл ёки уч ёшга тўлмаган болани ёлғиз ўзи тарбиялаётган ота ёки васийга нисбатан ишга қабул қилинаётганда дастлабки синов белгиланмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️“Uzagrostar xolding” компанияси ташкил этилади


Манба: ПҚ-57-сон, 14.02.2025 йил.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


#Биласизми

✅ Қонунчиликка кўра, ишланмайдиган байрам кунлари арафасида ҳар кунлик ишнинг (сменанинг) давомийлиги барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади.

➡️ Агар ишни қисқартириш имкони бўлмаса (масалан, узлуксиз ишлайдиган ташкилотларда ва айрим турдаги ишларда) ортиқча ишлаганлик учун ходимга қўшимча дам олиш вақти берилади ёки ўша вақт учун 2 ҳисса ҳақ тўланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Ходим учун иш вақтининг нормал давомийлиги беш кунлик ёки олти кунлик иш ҳафтасида ҳафтасига неча соатдан ортиқ бўлиши мумкин эмас?
Опрос
  •   36 соатдан
  •   38 соатдан
  •   40 соатдан
  •   41 соатдан
2574 голосов


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
❗️ai.lex.uz - сунъий интеллект жавоб беради


Савол:
8 март байрами арафасида ходимларга мукофот пули берса бўладими?

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️“Наманган” махсус экспорт зонаси ташкил этилади


🏢 Фармонга кўра, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги махсус иқтисодий зоналарни бошқариш бўйича ваколатли орган ҳисобланади ҳамда хусусий бошқарувга берилган махсус иқтисодий зоналар фаолиятини мувофиқлаштиради.

Саноат зоналари маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан бошқарилади ҳамда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги томонидан уларнинг фаолияти мувофиқлаштирилади.

🌐Наманган вилоятида “Наманган” махсус экспорт зонаси ташкил этилади.

🗓 2025 йил 1 июндан махсус иқтисодий зоналар иштирокчилари томонидан маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва экспортга реализация қилиш учун фойдаланадиган импорт хомашё, материал ва бутловчи қисмларни божхона тўловларини тўламаган ҳолда “товарларни божхона ҳудудида қайта ишлаш” божхона режимига жойлаштириш орқали уларни божхона расмийлаштирувидан ўтказиш амалиёти йўлга қўйилади.

🔍 2028 йил 1 январгача махсус иқтисодий ва саноат зоналари дирекциялари ер солиғи бўйича ҳисобланган сумманинг бир фоизи миқдорида улар томонидан ижарага берилган ер майдонлари учун тўловни амалга ошириши белгиланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Махсус иқтисодий ва саноат зоналар фаолияти самарадорлиги оширилади


“Махсус иқтисодий ва саноат зоналари фаолиятининг самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ-41-сон, 04.03.2025 й.) қабул қилинди

🔰 Фармонга кўра, 2025 йилда махсус иқтисодий ва саноат зоналарини ривожлантиришнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб қуйидагилар белгиланди:

🔹махсус иқтисодий зоналарда 2,3 миллиард АҚШ доллари миқдоридаги инвестицияларни ўзлаштириш, экспорт ҳажмини 1 миллиард АҚШ долларига етказиш, ишлаб чиқариш ҳажмини 4,3 миллиард АҚШ долларига тенг миқдорда таъминлаш ва 12 мингта янги доимий иш ўринларини яратиш;

🔹саноат зоналарида 800 миллион АҚШ доллари миқдоридаги инвестицияларни ўзлаштириш, экспорт ҳажмини 512,2 миллион АҚШ долларига етказиш, ишлаб чиқариш ҳажмини
1,8 миллиард АҚШ долларига тенг миқдорда таъминлаш ва 17 мингта янги доимий иш ўринларини яратиш.

✅ Янги барпо этиладиган ихтисослаштирилган зоналар фақат махсус иқтисодий зона ёки саноат зонаси шаклида ташкил этилади.

📜 Махсус иқтисодий зоналар фаолияти бўйича фақат экспортга йўналтирилган лойиҳаларга ихтисослашган, майдони ўралган махсус экспорт зонаси турида ҳам ташкил этилиши мумкин.

🚫 Махсус иқтисодий зоналарнинг фаолият кўрсатиш муддатига оид чекловлар бекор қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot

Показано 20 последних публикаций.