Kun.uz | Расмий канал


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали
O'zbekcha 👉 @kunuz
Русский 👉 @kunuzru
English 👉 @kunuzen
Тезкор 👉 @kunonline
Сайт: kun.uz
Мурожаат учун: @kunuzmurojaat
Реклама:
+998781137733

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


Тошкентда қисқа муддатли чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин

Якшанба куни пойтахтда ёмғир ёғиши олдидан қисқа муддатли чанг-тўзон кўтарилиши мумкин. Махсус комиссия шамол 14 метр/сониягача кучайиб, ҳавода PM10 чанг заррачалари ортишидан огоҳлантирди.

👉 https://kun.uz/kr/36056522

Kun.uz расмий канали


Россия Киевдаги кўприкларга мунтазам зарба бермоқда

Россия ҳарбийлари Украина пойтахтидаги муҳим транспорт томирларидан бирига – Днепр дарёси устидан ўтган кўприкларга зарбалар бера бошлади. Сўнгги тўрт кун давомида шаҳардаги икки асосий кўприк кетма-кет ҳужумларга учради.

Бу вақтда ОАВда ғарблик дипломатлар «кутилмаган ҳолатлар учун» элчихоналарни Киевдан кўчириш режасини тайёрлаётгани хабар қилинди.

👉 https://kun.uz/kr/21622691

Kun.uz расмий канали


БАА ҳукумати: Flydubai рейсининг иккинчи учувчиси командирга кабинадаги болтача билан ҳужум қилган

Бирлашган Араб Амирликлари бош прокурори маълум қилишича, Дубай-Тел-Авив рейсидаги иккинчи учувчи теракт амалга оширишга уринган ва асосий учувчига дастлабки хабарларда айтилганидек, пичоқ билан эмас, учувчилар кабинасидаги болтача билан ҳужум қилган.

ОАВда иккинчи учувчи ҳақида қўшимча маълумотлар пайдо бўлди.

👉 https://kun.uz/kr/71075060

Kun.uz расмий канали


Роғун тўғони 190 метрга етди: режада — 335 метр

Тожикистонда қурилаётган Роғун ГЭС тўғонининг баландлиги қарийб 190 метрга етди. Қурилиш якунлангач, 335 метрлик иншоот дунёдаги энг баланд тўғон бўлиши кутилмоқда.

Лойиҳа доирасида ишлаб чиқариладиган электр энергиясининг бир қисмини Ўзбекистон ва Қозоғистонга экспорт қилиш имконияти ҳам кўриб чиқилмоқда.

👉 https://kun.uz/kr/09096128

Kun.uz расмий канали


Англия Хорватияга 7 та гол урди, Ямалда ноодатий серия

Миллатлар лигаси гуруҳ босқичида 3-тур доирасида навбатдаги ўйинлар бўлиб ўтди: Модрич Англияга қарши ўйиндан кейин узр сўради, Ямал қаторасига учинчи ўйинда тезкор гол урди, Швейцария ва Шимолий Македония ўйинини ит тўхтатиб қўйди.

📸 👉 https://kun.uz/kr/47359102

Kun.uz расмий канали


"Урганч–Хива" пулли автомобил йўлидан фойдаланиш учун тўлов миқдори транспорт воситаси тоифасига қараб белгиланади

Қайд этилишича, тўлов миқдори Транспорт вазирлиги томонидан белгиланган энг юқори миқдорлардан ошмаган ҳолда оператор томонидан белгиланади.

Мазкур ҳужжат расмий эълон қилинган кундан кучга киради ҳамда пулли автомобил йўлларидан фойдаланиш тартибини белгиловчи Вазирлар Маҳкамаси қарори кучга киргунига қадар амал қилади.

👉 https://kun.uz/kr/93715399

Kun.uz расмий канали


Чемпионларга уй ва машина, зўравонларга умрбод қамоқ — ҳафта дайжести

➖ Самарқандда ғолиб бўлган шахматчиларимизга уй, автомобил ва 200 минг доллардан мукофот берилди.

➖ Олти кунда парламентдан ўтган қонун: Учқўрғондаги фожиадан сўнг 14 ёшга тўлмаган болаларга нисбатан жинсий жиноятлар учун умрбод қамоқ жазоси маъқулланди.

➖ Ўқитувчилар энди малакасини ўзи танлаган жойда оширади.

Ортда қолаётган ҳафтанинг Ўзбекистон ҳаётига оид асосий воқеалари – Kun.uz дайжестида.

📹 ВИДЕОШАРҲНИ ТОМОША ҚИЛИНГ


Бухородаги «Карвон» бозорида ёнғин содир бўлди

3 октябр куни Бухоро шаҳрида жойлашган «Карвон» бозорида ёнғин содир бўлди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг билдиришича, тан жароҳати олганлар тўғрисида хабар келиб тушмаган.

Соат 00:12 да ёнғин тўлиқ ўчирилди.

👉 https://kun.uz/kr/66309957

Kun.uz расмий канали


Икки вазирликни бирлаштиришдан кўзланган мақсад ҳақида маълумот берилди

Ўзбекистон президенти фармони билан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ягона Таълим ва илм-фан вазирлиги сифатида қайта ташкил этилди.

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов таълим соҳасидаги бугунги янгиланишларнинг асосий мазмун-моҳияти бўйича тушунча берди.

“Олий таълимда давлат аралашувини кескин қисқартириш, олийгоҳлар мустақиллигини кенгайтириш ва нодавлат сектор учун имкониятлар яратиш лозим, қайси олийгоҳ сифатли таълим бераётганини эса эркин рақобат ва бозор талаби кўрсатиши керак”.

👉 https://kun.uz/kr/41160316

Kun.uz расмий канали


“7 октябрь ҳужумидан олдин Нетаняҳу огоҳлантирилган бўлиши мумкин” – cиёсатшунос

Бенямин Нетаняҳунинг Абу-Дабига дастлаб ошкор қилинмаган ташрифи ортидан унинг асл мақсади юзасидан турли хабарлар пайдо бўлди. Учрашувда Эрон ва ҳусийчилар таҳдиди, Исроил ва БАА ўртасидаги хавфсизлик ҳамкорлиги ҳамда разведка маълумотлари алмашинуви муҳокама қилингани айтилмоқда. Шунингдек музокараларда Саудия Арабистони вакили қатнашгани ҳақидаги хабарлар ҳам эътибор тортди. Нетаняҳунинг ташрифи Исроилда яқинлашаётган сайловлар фонида ҳам алоҳида аҳамият касб этмоқда.

Kun.uz'нинг “Геосиёсат” дастурида айни шу масалалар муҳокама қилинди.

📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ


Президент администрацияси ҳузурида таълим стратегияси бўйича махсус ишчи гуруҳ ташкил этилмоқда

Президент администрацияси ҳузурида Инсон капиталини ривожлантириш ва узлуксиз таълим стратегияси бўйича умуммиллий концепцияни ишлаб чиқадиган махсус ишчи гуруҳ ташкил этилмоқда.

Гуруҳ таркибига таълим муассасаларини йўлга қўйиш ва самарали тизимлар яратишда тажрибага эга тадбиркорлар, соҳа мутахассислари, олимлар ҳамда халқаро экспертлар жалб қилинади. Унга жамоатчилик асосида тадбиркор Зафар Ҳошимов раҳбарлик қилади.

👉 https://kun.uz/kr/31412244

Kun.uz расмий канали


Обид Ҳакимов Президент администрацияси раҳбарига ўринбосар бўлди

Обид Ҳакимов президентнинг иқтисодий сиёсат бўйича маслаҳатчиси лавозимини тарк этди ва Президент администрацияси раҳбарининг таълимни ислоҳ қилиш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига ўтказилди. У бу лавозимда Илҳом Сирожев ўрнига тайинланди (Сирожев қайтадан ташкил этилган таълим ва илм-фан вазирлиги раҳбарининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари лавозимига ўтган).

Ҳакимовнинг ўрнига эса Камолиддин Мардонов (суратда ўнгда) президентнинг иқтисодий сиёсат масалалари бўйича янги маслаҳатчиси лавозими сифатида иш бошлади.

👉 https://kun.uz/kr/61510607

Kun.uz расмий канали


Таълим ва илм-фан вазирлиги ташкил этилди

Президент фармони билан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ягона Таълим ва илм-фан вазирлиги сифатида қайта ташкил этилди.

Қайд этилишича, ушбу ислоҳотнинг асосий мақсади мамлакатда таълим, тарбия ва илм-фаннинг яхлит тизимини замон талаблари асосида ташкил этиш, таълим сифати ва самарадорлигини ошириш ҳамда инсон капиталини ривожлантириш бўйича ишларни янги даражага олиб чиқишдан иборат.

👉 https://kun.uz/kr/85478928

Kun.uz расмий канали


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
«Бу тоифа жиноятлар тарихда ҳам бўлган»: Тошкент вилоятида маняк 28 нафар қизалоқни зўрлаб ўлдиргани ҳақида

Ҳуқуқшунос Комила Абдуллаева Ўзбекистонда бундан аввал ҳам педофиллар билан боғлиқ даҳшатли ҳолатлар юз берганини айтди. Шулардан бири 28 нафар қизалоқнинг ўлими билан боғлиқ ва бу Тошкент вилоятида содир бўлган.

У воқеани ўша пайтда вилоят прокурори бўлиб ишлаган устозидан эшитганини таъкидлади.

📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ




Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
«Тоза ҳаво»: ҳаво «қизил» даражага етса, корхоналар фаолияти тўхтатилиши мумкин

Ҳаво ифлосланиши «тўқ сариқ», «қизил» ёки «бинафша» даражага етиб, ҳолат камида бир кун давом этиши прогноз қилинса, махсус лабораториялар юборилиб, ифлосланиш манбалари аниқланади. Зарур ҳолларда корхоналар фаолияти вақтинча тўхтатилиши мумкин.

Бу ҳақда «Тоза ҳаво» умуммиллий лойиҳасига бағишланган матбуот анжуманида мутахассислар маълумот берди.

👉 https://kun.uz/kr/88222983

Kun.uz расмий канали


Осиё ўйинлари кундалиги. Ўзбекистон битта олтин билан кифояланди ва Ҳиндистонни олдинга ўтказиб юборди

Олимпиада чемпиони бўлган курашчи Рамзанбек Жамалов биринчи баҳсидаёқ ютқазди, Олимпиада финалчиси Светлана Саидова (Осипова) эса Осиё ўйинларида финалгача етиб кела олмади. Финалга чиққан икки ўзбекистонлик – эркин курашчи Шерзод Поёнов ва таэквондочи Марат Мавлонов олтин учун баҳсларни бой берди. Футбол жамоаси ҳам бронза учун ўйинда Хитойдан пеналтилар сериясида мағлуб бўлди.

Куннинг ягона олтин медали бадиий гимнастикачи Тахмина Икромова томонидан қўлга киритилди. Ўзбекистон бу сафар 21 та олтин қўлга киритди ва Осиё ўйинларидаги рекордини такрорлай олмади. Сўнгги ҳафта давомида эгаллаб турилган тўртинчи ўрин Ҳиндистонга бой берилди (агар бу ўрин сақлаб қолинганида бу жамоанинг турнирдаги энг яхши натижасига айланган бўларди).

👉 https://kun.uz/kr/38405170

Kun.uz расмий канали


Ҳиндистонда одам савдоси қурбони бўлган ўзбекистонлик аёл қутқарилди

Ҳиндистон ОАВ полиция томонидан ўтказилган рейд давомида одам савдоси қурбони бўлган Ўзбекистон фуқаролари қутқарилгани ҳақида хабар тарқатди. Ташқи ишлар вазирлигининг Kun.uz сўровига кўра маълум қилишича, воқеа Ҳайдаробод шаҳрида содир бўлган.

👉 https://kun.uz/kr/94900383

Kun.uz расмий канали


Қўшработда низоли оила келинига шилқимлик қилган маҳалла раиси 5 суткага қамалди
 
Тумандаги Катта Оқмачит маҳалласи раиси низоли оилани яраштириш чоғида аёлнинг телефон рақамини олиб, кейин унга шаҳвоний шилқимлик қилган. Раис аёлга Telegram орқали уятсиз видеолар жўнатган ҳамда жинсий яқинлик таклиф этган.
 
Маҳалла раиси айбига иқрорлик билдирмаган. У бу ҳаракатларни телефонидаги бегона рақам кимлигини билиш учун турмуш ўртоғи содир қилганини айтган.

👉 https://kun.uz/kr/43315729

Kun.uz расмий канали


Францияда ўқувчилар норозилиги: 5 мингдан ортиқ киши ушланди

Францияда ўқувчилар намойишлари бошланганидан буён 5 мингдан ортиқ киши ушланган. Ички ишлар вазирлигига кўра, уларнинг қарийб 85 фоизи вояга етмаганлар, аксарияти эса мактаб ўқувчиларидир.

Иш ташлашлар ва кириш йўлларини тўсиш ҳаракатлари мамлакатдаги 564 та ўрта мактабни қамраб олган.

👉 https://kun.uz/kr/66302784

Kun.uz расмий канали

Показано 20 последних публикаций.