Ҳишом ибн Абдулмалик Аъмашга:
- Менга Усмон ибн Аффоннинг ёмонликларини ва Али ибн Абутолибнинг фазилатларини ёзиб бер, - деди.
Аъмаш шундай ёзди:
"Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Аммо баъд...
Бутун замин аҳлининг ёмонликлари бир Усмонда жам бўлганда ҳам сенга унинг зарари йўқ. Бутун замин аҳлининг фазилатлари бир Алида мужассам бўлганда ҳам сенга унинг фойдаси йўқ.
Сен ўзингни бил, ўзгани қўй. Одамларнинг айблари, қоқилишлари ва тойилишлари билан овора бўлиб қолишдан эҳтиёт бўл. Зеро, сен бу ишга жавобгар эмассан. Одамларнинг яхшиликлари ўзларига. Сенга эмас.
Ўзингдаги хатоларни тузатиш, гуноҳларингдан тавба қилиш ва яхши ишларингни кўпайтириш пайида бўл. Зеро, номаи аъмолингда қоладигани мана шулардир.
Бировларнинг айбларини титкилаш билан банд бўлиш ҳамма нарсани бой бериш аломатидир".
Арабчадан Муқим Маҳмуд таржимаси
2024-12-23
Telegram |
Instagram |
Youtube