МЕН ҲАҚИМДА КИТОБ ЁЗИШИБДИ!
Ассалому алайкум, аслзода ўқирманлар. Ўтган ҳафта бир ўқитувчим билан иккаламизга ҳам таниш бўлган бир йигитнинг муваффақиятлари ҳақида гаплашдик. Хуллас, у йигитнинг оиласи камбағалгина, отаси ўта бир бемаъсулият одам эди. Ичувчи эди. "Ахмоқдан чақмоқ тўрайди" деган шахсиятни ерга урувчи мақолларни ёқламайман. Аммо, шунақа инсоннинг фарзанди шундай натижаларга эришганидан жуда хурсанд бўлдим. Ўша боланинг онаси фаррошлик қилиб, боласини китобга меҳр қўйдирган эди. Бола ҳам "Бу жарликдан чиқишимиз керак" дегандир-да, роса ўқиди. Хуллас, ўша бола ўқишларга кириб, яхши ишларга кириб, оиласини камбағалликдан чиқариб, ҳаммасини одам қилибди. Хурсанд бўлдим.
Худди шуни аксини ҳам кўрганман. Эшитганман! Энг эсимда қолгани, бир яхши оиланинг фарзанди бўлар эди. Ичувчи, урушқоқ, жиноятчи бўлиб катта бўлди. 5 мартача қамалиб чиққан эди. На ота на онанинг гапига кирмас эди. Ўша болани онаси: "Сенга ҳозир кучимиз етмай қолди. Чақалоқ пайтингда кетимни тагига бир босиб ўлдириб қўйсам бўларкан" деганини ўз қулоғим билан эшитганман. Онанинг бу ноласи қалбимни ларзага солган эди. Момоқалдироқ чаққандек қулоғим остидан кетмайди. Илоҳим, ҳеч биримизнинг фарзандимиз унақа афсуслантирадиганлардан бўлмасин!
Шунақа ҳолатларни кузата туриб кўп ўйлайман. Одамзотдаги виждон деган тушунчани китоб шакллантирар экан. Китоб ўқимаган одам, маиший муаммоларда ҳам, оилавий муаммоларда ҳам жуда катта ташвиш бўлар экан. Тушунтиролмай эзилиб кетасиз. Аксинча, болалигидан китоб ўқиган одам, бойваччаю-амалдор бўлиб кетмаса ҳам, ҳаёти мазмунли бўлар экан. Китоб ўқиган ҳунарманд, спортчи, бизнесмен, қўйингки ҳар қандай касб-ҳунарда китоб ўқимаганидан баракали, омадли бўлади.
Шунинг учун болаларимизни китобга меҳрини уйғотайлик, азизлар. Мен кеча тундан-тонгача банан излаб чиқмасдан,
G'iyosiddin Yusuf акамиз совға қилиб жўнатган "ГЎЗАЛ ХУЛҚЛАР" номли китобни ўқиб тугатдим. "Машетта, реклама кетди" демоқчи бўлган азиз кўмирқалблар, тўхтанг) Мени танимасангиз танишиб олайлик. Мен анча-бунча реклама берувчилардан бойроқ, омадлироқ ва "Череччур" келишганроқман. Қўрқмасдан Баҳодир Бойвачча деб чақиришингиз мумкин)
Ҳақиқатда китоб ажойиб ёзилибди. Болаларга болалар тилида ёзилган. Мактабда қандай қилиб яхши ўқувчи бўлишдан тортиб, ота-она, катталарга хурмат, вақтни қадрлаш, ИЛМГА ТАРҒИБ ва ТАРБИЯ асосий ғоя бўлибди.
Нафақат болалар катталар ҳам ўқиши керак бўлган ажойиб асар бўлибди. Мен бу китобни ўқиб, Япониянинг энг кучли болалар ёзувчиларидан бири бўлган-Мамору Сузукинининг асарларини эсладим.
Ғиёсиддин Юсуф ака, Илоҳим, китобларингиз Япон адибиникидек 10 миллионлаб болажонларга етиб борсин! Ҳаммаларингизга тавсия этиёрум. Бояги наъмунали бола мисол қилиб кўрсатилган жойлари мен ҳақимда ёзилибди. Ўқиб кўринг-да, сиз ҳақингизда ҳам бўлиши мумкин)) Ҳа, "Ўқиб олим бўлармидинг?" деб 100 тадан битта чиқиб қолган, нариги маҳалладаги билимдон аммо, қўшнини кучугига ҳам нафи тегмаган, шўртумшуқ Мардонбойни мисол қилиб кўрсатмай, қолган 99 та натижага эришганларни кўрсатинг-да, онониб кетай сизлардан) Битта тушликни пулига китоб олиб беринг 10-15 йилда натижасини албатта кўрасиз.
Хурмат билан,
Баҳодир ИСКАНДАРОВ.