Фильтр публикаций


Репост из: Respublika "Hunarmand" uyushmasi rasmiy sahifasi
2025 йилнинг сентябрь ойида Қўқон шаҳрида учинчи халқаро ҳунармандчилик фестивали ва унга уйғун ҳолда Риштон туманида Халқаро кулолчилик форуми ўтказилиши режалаштирилган.

Халқаро тадбирда 50 та хорижий давлатдан 150 нафар, мамлакатимиздан 700 нафардан зиёд ҳунарманд иштирок этади.

Учинчи халқаро Ҳунармандчилик фестивалига иқтидорли ҳунармандлар ва истеъдодли ёшларни жалб қилиш мақсадида “Мен Қўқонга бораман” шиори остида икки босқичдан иборат кўргазма ва кўрик-танлов ташкил этилди.

Биринчи босқич туманлар (шаҳарлар) бўйича 2025 йилнинг март ойида ташкил этилади.

Иккинчи босқич Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича 2025 йилнинг апрель ойида бўлиб ўтади ва унда минг нафарга яқин ҳунарманд иштирок этиши режалаштирилган.
   
Батафсил

Fergana.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X


Ҳунарманд уюшмаси Косонсой туман бўлим ходимлари томонидан 31 январ куни Файзобод маҳалласида яшовчи ҳунарманд Бобоходжаева Шоирахонни иш фаолияти ўрганилди.
Ўрганиш жараёнида ҳунармандга солиқ имтиёзлари, бозор ҳудудида савдо қилиш  ҳамда уста-шогирд ананаси доирасида ўқиш машғулотлари тўғрисида тушунчалар берилди.
Фаолият йўналиши: Миллий либослар тайёрлаш.

© Ҳунарманд уюшмаси
Косонсой туман бўлими


телеграм каналимиз:
@kosonsoyhunarmandlari


Жорий йилнинг 30 январ куни Ҳунарманд уюшмаси Косонсой туман бўлим ходимлари томонидан Чуст кўча маҳалласида яшовчи ҳунарманд Аббосхўджаева Рисолатхонпари иш фаолияти ўрганилди.
Ўрганиш жараёнида ҳунармандга солиқ имтиёзлари, бозор ҳудудида савдо қилиш имкониятлари ҳамда уста-шогирд ананаси доирасида ўқиш машғулотлари тўғрисида тушунчалар берилди.
Фаолият йўналиши: Гул босилган газламалар ва чокли буюмлар тайёрлаш.

© Ҳунарманд уюшмаси
Косонсой туман бўлими


расмий телеграм каналимиз:
@kosonsoyhunarmandlari


Репост из: Расмий хабарлар I Официальные новости
↗️ Мамлакатимиздаги уста-ҳунармандлар сони 7 баробарга, шогирдлар сони 9 баробарга кўпайиб, соҳада банд бўлганлар 230 минг нафарни ташкил этмоқда

АОКАда "Ҳунарманд" уюшмаси раҳбарияти иштирокида бўлиб ўтган матбуот анжуманида 2024 йилда ҳунармандчиликни ривожлантириш борасида амалга оширилган ишлар ва 2025 йил режалари ҳақида маълумот берилди:

📤 Амалий санъат турларини қайта тиклашга қаратилган саъй-ҳаракатлар натижасида дастлаб амалда бўлган 25 та ҳунар турлари сони 34 тага, бугунга келиб эса 43 тага кўпайди.

📤 Уюшма аъзолари ва кам таъминланган ҳамда ишсиз, шунингдек ногиронлиги бўлган жами 19,4 минг нафар фуқароларга 18,3 млрд.сўм субсидия маблағлари ажратилди.

📤 Ўзбекистоннинг хорижий давлатлардаги элчихона ва ваколатхоналари кўмагида МДҲ, Европа ва АҚШ давлатларига ҳунармандчиликнинг кулолчилик, каштачилик, зардўзлик, ёғоч ўймакорлиги, гиламчилик ва қўлда газлама тўқиш йўналишлари бўйича 2024 йилда жами 15.2 млн. АҚШ доллари миқдоридаги маҳсулотлар экспорт қилинди.

📤 Ҳунармандларнинг халқ амалий санъати миллий каталогига фахрий ва халқаро кўргазма ҳамда танловларда ғолиб бўлган 261 нафар ҳунармандлар киритилди. Шунингдек, 2,6 мингдан ортиқ ҳунармандлар туризм реестрига киритилиб, ушбу соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшиб келмоқда.

📤 Жаҳонда маданият ва туризм соҳасида мамлакат имиджини ошириш, ижтимоий, маданий соҳаларда хорижий мамлакатлар билан ўзаро алоқаларни ривожлантириш мақсадида республика ҳудудида жами 15 та халқаро, 1 993 та маҳаллий тадбирлар ўтказилди.

📤 Бундан ташқари, ўтган уч йилда 21 та хорижий давлатда 37 та фестиваль, кўргазма ва ярмаркалар ташкил этилиб, унда 541 нафар ҳунарманд иштироки таъминланди.

📤 Бугунга келиб, республиканинг 14 та ҳудудида умумий майдони 58,3 гектарга тенг жами 77 та ҳунармандчилик марказлари қурилиб, уларда 4,7 минг нафар (шундан, 1,8 минг ҳунарманд, 2,8 минг шогирд) ҳунарманд ва уларнинг шогирдлари фаолият юритиб келмоқда.

📌 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


Репост из: Respublika "Hunarmand" uyushmasi rasmiy sahifasi
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
2024 йилда ҳунармандчиликни ривожлантириш борасида амалга оширилган ишлар ва 2025 йил режалари юзасидан матбуот анжумани

Расулжон Мирзааҳмедов, "Ҳунарманд" уюшмаси раиси:


Соҳада амалга оширилган ишлар бўйича маълумот.

Telegram
FacebookInstagramYouTube


Репост из: Kosonsoy.uz | rasmiy kanal
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
📹 Наманганлик ҳунарманд қиз ясаган буюмлар хорижликлар эътирофида.

👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube


Репост из: Namangan Bugun
🇺🇿❌Ўзбекистондан чиқишга “запрет” бор-йўқлигини телефондан текшириш мумкин – йўриқнома

Хорижга чиқиш учун тақиқ борлигини 4 та йўл билан текшириш мумкин:

▪️ЯИДХП (my.gov.uz) дан;
▪️Мажбурий ижро бюроси сайтидан;
▪️МИБ иловасидан;
▪️МИБнинг махсус Telegram ботидан (@mibuzrasmiy_bot).

Telegram бот орқали текшириш энг осони:

1. Мессенжер орқали ботни ишга туширасиз;
2. “Ижро ҳужжатлари” тугмасига босасиз;
3. Паспорт серия ва рақамини киритасиз (масалан: AA1234567);
4. Туғилган кунингизни киритасиз (масалан: 20.02.2002);
5. Бот сизга номингизда ижро ҳужжати бор-йўқлигини кўрсатади.

Йўқ бўлса, табриклаймиз. Сизда мамлакатни тарк этишга тақиқ йўқ👌

Постни яқинларга улашинг, бизга обуна бўлинг!


Канал 👉@NAMANGAN_BUGUN


O‘zbekiston mard o‘g‘lonlari,
Baxodirlar pahlavonlari.
Tinchligimiz chin posbonlari,
Bayramingiz muborak bo‘lsin.

O‘zbekiston Respublikasi “Hunarmand” uyushmasi jamoasi barcha Vatan himoyachilarini bayram bilan muborakbod etadi!


Репост из: Savdo-sanoat palatasi
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
✔️ Наманганда "Камбағалликдан фаровонлик сари" дастури доирасида олиб борилаётган ишлар таҳлил қилинди.

Бу борада наманганлик тадбиркорларнинг режалари қандай

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube


Репост из: O'zNNTMA Namangan viloyat hududiy bo'linmasi
Нодавлат нотижорат ташкилотлар раҳбарлари учун

ЭСЛАТМА



Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 389-моддасининг 2-қисмига асосан нодавлат нотижорат ташкилотлар томонидан ҳар ойда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ органларига топширилиши шарт бўлган “Жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ хисоботи” ойнинг 15-санасига қадар топширишлари белгиланган.
Хисоботларни белгиланган муддатларда топширмаслик Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 175-моддаси 2-қисмида белгиланган маъмурий жавобгарликка тортилишига сабаб бўлиши (фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида, мансабдор шахсларга эса — ўн баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади) тўғрисида эслатиб ўтамиз.

Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси


Репост из: Respublika "Hunarmand" uyushmasi rasmiy sahifasi
Assalomu alaykum, qadrli yurtdoshlar, hurmatli hunarmandlar!

Mana shunday quvonchli kunlarda barchangizni qutlug‘ ayyom - kirib kelayotgan Yangi yil bayrami bilan chin qalbimdan samimiy muborakbod etaman!

Sihat-salomatlik, tinchlik-xotirjamlik, fayzu barokat, baxt va omad hamisha hamrohingiz bo‘lsin!

Yangi – 2025 yilning qadami jonajon Vatanimizga qutlug‘ va barakali kelsin!

Yangi yil barchamizga muborak bo‘lsin, azizlar!



Показано 12 последних публикаций.