O'zNNTMA Namangan viloyat hududiy bo'linmasi


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Другое


O'zNNTMA Namangan viloyat hududiy bo'linmasi tomonidan amalga oshirilayotgan ishlarni hamda mahalliy NNTlar uchun amaliyotga joriy qilinayotgan yangiliklarni birinchilardan bo'lib tanishtirib borish uchun tashkil etildi.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Другое
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: Demokratik jarayonlarni tahlil qilish markazi|CADP
📰 Мақола

🔎 ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ:
ҚОНУНЧИЛИК, САМАРАДОРЛИК ВА ХАЛҚАРО ТАЖРИБА

Жамоатчилик назорати фуқаролик жамиятини ривожлантиришнинг муҳим шартларидан бири ҳисобланади. Жамоатчилик назорати бўлмаган ёки жамоатчилик назорати етарли даражада кучга эга бўлмаган мамлакатда фуқаролик жамияти шаклланишини ҳам тасаввур қилиш қийин.

📰
«Жамият» газетасининг 2024 йил 14 ноябрь кунги 46 (915)-сонида Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази Наманган вилояти бўлинмаси етакчи мутахассиси Улуғбек Мусабековнинг шу мавзуга оид мақоласи эълон қилинибди.

〰️〰️〰️〰️〰️
👉 Kanalga ulanish - @cadpuz


#Наманган
#ННТ

🇺🇿Жорий йилнинг 12-ноябрь куни Наманган вилоят “ННТлар уйи”да ЎзННТМА вилоят ҳудудий бўлинмаси ташаббуси билан ДХХ вилоят бошқармаси ва вилоят Адлия бошқармаси билан ҳамкорликда “ННТларини Устав фаолияти бўйича давлат органлари билан ижтимоий ҳамкорлиги” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

✅Тадбирга таклиф этилган вилоят Адлия бошқармаси бўлим бошлиғи З.Ахмедходжаева “Иш фаолиятини тўғри йўлга қўйиш ва ундаги мавжуд юзага келаётган муаммоларни бартараф этиш” мавзуси юзасидан маърузаси тингланди.

♻️Маърузачи ўз сўзида ҳар бир нодавлат нотижорат ташкилотлари ўз Низомларига мувофиқ иш фаолиятини тўғри ташкил этишлари, йиллик амалга ошириладиган ишлар сарҳисобини тўғри юритиб бориш, нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан фуқароларга кўрсатиладиган ижтимоий, ҳуқуқий ёрдамлар, ННТлар томонидан тадбирларни тўғри ташкил этиш ва унда доимий равишда фаол иштирок этиб боришлари, фаолият доирасида давлат ташкилотлари билан ҳамкорликда иш олиб боришлари ҳамда мавжуд муаммоларни бошқарув органлари билан ҳамкорликда қонун доирасида ечим топиш зарурлиги, бунда вилоят Адлия бошқармаси ва бир қатор давлат ташкилотлари томонидан етарли даражада кўмак кўрсатилиши юзасидан кўрсатмалар бериб ўтилди.

✅Тадбир давомида ДХХ вилоят бошқармаси маъсул ходими томонидан “Нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат органлари билан ижтимоий ҳамкорлиги” мавзусидаги маърузасида ННТлар томонидан тадбирларни ижтимоий тармоқларда тўғри ёритилишини ташкил этиш, фаолият доирасида Ўзбекистон Республикаси қонунларига зид равишда иш юритмаслик, фаолият юзасидан бошқарув органларини доимий ҳабардор этиб бориш, нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ҳамкорликни тўғри йўлга қўйиш, туманлар фаолиятига оид хужжатларни вилоят ташкилотлари томонидан доимий назорат қилиб бориш, тўғри юритилиши ташкил этиш, раҳбар ва ишчи ходим ўртасида ва фуқаролар билан муомала маданиятини тўғри йўлга қўйиш, этика-эстетика қоидаларига амал қилиш ҳусусида батафсил маълумот берилди.

♻️ЎзННТМА Наманган вилояти ҳудудий бўлинмаси бошлиғи И.Каримов маҳаллий ва хорижий грант лойиҳалар, ижтимоий буюртмаларни амалга ошириш ва уни муваффақияти якунлаш тартиб қоидалари ва хужжатларни юритиш юзасидан фикр-мулоҳазалари тингланди.

✅Нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари иштирокидаги мазкур тадбирда иштирокчилар томонидан фикр-мулоҳазалар тингланди ва келгусидаги амалга ошириши лозим бўлган вазифалар бўйича керакли ахборотларни олиш билан бирга мавзу юзасидан бир қатор таклифларни билдирдилар.

🌐Канал: @nnt_namangan

ӮзННТМА Наманган вилоят ҳудудий бўлинмаси.


#Наманган
#ННТ

Жорий йилнинг 12-ноябрь куни Наманган вилоят “ННТлар уйи”да ЎзННТМА вилоят ҳудудий бўлинмаси ташаббуси билан ДХХ вилоят бошқармаси ва вилоят Адлия бошқармаси билан ҳамкорликда “ННТларини Устав фаолияти бўйича давлат органлари билан ижтимоий ҳамкорлиги” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

👉БАТАФСИЛ👈


Репост из: Oʻzbekiston nodavlat notijorat tashkilotlari milliy assotsiatsiyasi
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#NNT #DBA #Malaka_oshirish

🔺Bugun O‘zbekiston nodavlat notijorat tashkilotlari milliy assotsiatsiyasi hamda O‘zbekiston nodavlat notijorat tashkilotlarini qo‘llab-quvvatlash jamoat fondi tashabbusi bilan O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Davlat boshqaruvi akademiyasida Nodavlat notijorat tashkilotlari rahbarlarini qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirishga qaratilgan joriy yilgi uchinchi bosqich o‘quvlarning ochilish marosimiga bag‘ishlangan tadbir bo‘lib o‘tdi.

🌎 ngo.uz 🚀Telegram
🎬Youtube🔵Facebook
📷Instagram


Репост из: Oʻzbekiston nodavlat notijorat tashkilotlari milliy assotsiatsiyasi
🔴#LIVE

Ayni vaqtda OʻzNNTMA tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Davlat boshqaruvi akademiyasida NNT rahbarlari uchun tashkil etilgan joriy yilgi III bosqish malaka oshirish kurslarining ochilish marosimi bo‘lib o‘tmoqda.

Ushbu o‘quv kursida respublikamiz boʻylab ariza topshirgan 145 ta talabgorlar orasidan saralab olingan 66 ta NNTlari rahbarlari malaka oshiradilar.

Malaka oshirish kursi 2024-yil 21- noyabrgacha davom etadi.

🌎 ngo.uz 🚀Telegram
🎬Youtube🔵Facebook
📷Instagram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
NNT faoliyati haqida tok-shou!

Tok-shouning maxsus soni doirasida bir nechta notijorat tashkilotlar o‘z hikoyalari, yutuqlari va noyob loyihalari bilan o‘rtoqlashdilar. Ishtirokchilar orasida “ISHONCH VA HAYOT” tashkiloti vakili ham bor edi. Har bir tashkilot o‘z missiyasi, shuningdek, jamiyatni qo‘llab-quvvatlash va rivojlantirish borasidagi faoliyatining ahamiyati haqida gapirdi. Ushbu ko‘rsatuvda NNTlar qanday qilib dolzarb muammolarni hal qilishda, psixologik va huquqiy yordam ko‘rsatishda, shuningdek, muhim tashabbuslarni qo‘llab-quvvatlashda ko‘rsatildi.


Репост из: Oʻzbekiston nodavlat notijorat tashkilotlari milliy assotsiatsiyasi
Saralab olingan tinglovchilar ro'yxati.docx
39.1Кб
📣 OʻzNNTMA tanlov natijalarini e'lon qiladi

❗️Xabaringiz bor, OʻzNNTMA tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Davlat boshqaruvi akademiyasida NNT rahbarlari uchun tashkil etiladigan malaka oshirish kurslariga talabgorlar arizalari qabuli eʼlon qilingan edi.

📝 Respublikamiz boʻylab 145 ta NNTlari rahbarlari oʻz arizalarini yuborishdi.

📆 Arizalar qabuli joriy yilning 20-oktyabr kuni yakunlandi.

📰 Nizomga muvofiq arizalar maxsus komissiya tomonidan koʻrib chiqildi. Komissiyasining xulosasiga koʻra, 2024-yil 11-21- noyabr kunlari
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Davlat boshqaruvi akademiyasida boʻlib oʻtadigan malaka oshirish kursining 3 bosqichida oʻqish uchun 66 nafar NNTlar rahbarlari tanlab olindi.

Toʻliq roʻyxat👆

🌎 ngo.uz 🚀Telegram
🎬Youtube🔵Facebook
📷Instagram


#Наманган
#III_Халқаро_асал_фестивали

🇺🇿Наманган шаҳрида 2024-йил 1-ноябрьдан 3-ноябрьга қадар “III-халқаро асал фестивали” ўтказилмоқда.

♻️Мазкур фестивалда маҳаллий ва хорижий асал етиштирувчилар ўз маҳсулотлари билан иштирок этмоқдалар.

👉Фестивал доирасида:

- дунёнинг 10 дан ортиқ давлатларидан ҳамда Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидан ташриф буюрган 150 нафар асаларичилар иштирокида “Асал ярмаркаси”;

- халқаро экспертлар иштирокида илмий-амалий анжуман;

- В2В форматидаги учрашувлар;

- маданий кўнгилочар шоулар;

- ош чемпионати;

- модалар фестивали бўлиб ўтиши режалаштирилган;

- хунармандлар кўргазмаси ташкил этилмоқда.

♻️Фестивал доирасида "Энг яхши қадоқланган асал" ва "Энг табиий асал" номинациялари бўйича танловлар ўтказилади.

♻️“III-халқаро асал фестивали” очилиш маросимида ЎзННТМА Наманган вилояти ҳудудий бўлинмаси, Наманган вилояти Асаларичилар уюшмаси, “Ҳунарманд уюшмаси” Наманган вилоят бошқармаси ва вилоятда фаолият юритаётган кўплаб ННТлар фаол иштирок этдилар.

🌐Канал: @nnt_namangan

ӮзННТМА Наманган вилоят ҳудудий бўлинмаси.


#Наманган
#III_Халқаро_асал_фестивали

Наманган шаҳрида 2024-йил 1-ноябрьдан 3-ноябрьга қадар “III-халқаро асал фестивали” ўтказилмоқда.

👉БАТАФСИЛ👈


#Очиқ_эшиклар_куни
#Наманган

🇺🇿2024 йил 31-октябрь куни, ЎзННТМА Наманган вилоят ҳудудий бўлинмаси ҳамда "Мадад" муассаса шаклидаги ННТнинг вилоятдаги бюроси билан ҳамкорликда навбатдаги “ОЧИҚ ЭШИКЛАР КУНИ” тадбири ўтказилди.

✅ Тадбирда, "Мадад" - муассаса шаклидаги Наманган шаҳар бюроси мутахассиси – И.Абдуллаев иштирок этди.

♻️ Кун давомида, ўтказилган “Очиқ эшиклар куни”да ННТлар томонидан умумий 3 та турли мазмундаги мурожаатлар билдирилди.

✅ Келиб тушган мурожаатлар:

➖ Ҳалқаро Амир Темур жамоат фонди Наманган вилоят бўлими раиси Боқиев Жамолхон Турғунпўлатович томонидан “Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 175 моддаси 2 қисмига асосан, фойда (даромад)лари ҳақидаги ҳисоботни тақдим этмаслик учун қўлланиладиган жарима” бўйича ҳуқуқий тушунтириш сўраган.

➖ Наманган шаҳар Истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш жамияти ҳуқуқий ҳимоя бўлими бошлиғи Ибрагимов Баҳромжон Маҳмудович томонидан “Ходимга иш ҳақини тўлаш ва унга тўланиши лозим бўлган бошқа тўловларни кечиктирганлик учун иш берувчининг моддий жавобгарлиги” ҳақида ҳуқуқий тушинтириш сўраган.

➖ Ўзбекистон ногиронлар ассоциацияси Наманган вилояти ҳудудий бўлими мутахассиси Бойдадаев Баҳром Комил ўғли томонидан “Якка тартибдаги тадбиркорлик ташкил қилиш ҳамда солиқ тўлаш тартиби” бўйича ҳуқуқий тушунтириш сўраган.

👨🏻💻 Ўтказилган тадбир давомида, келиб тушган барча мурожаатлар бўйича жойида ҳуқуқий ва консультатив тавсия ҳамда маслаҳатлар берилди.

❗️Маълумот учун: ННТлар фаолиятига оид муаммоли масалалар учраётганлиги сабабли йил давомида “Очиқ эшиклар куни” тадбирини ўтказиб бориш режалаштирилган.

🌐Канал: @nnt_namangan

🇺🇿 ӮзННТМА Наманган вилоят ҳудудий бўлинмаси.



Показано 11 последних публикаций.