2025 йилги Давлат дастури лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди“Ўзбекистон – 2030” стратегиясини
2025 йил — “Aтроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йили"да амалга ошириш бўйича Давлат дастури ва уни тасдиқлаш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳалари кенг жамоатчилик муҳокамаси учун эълон
қилинди.Давлат дастури лойиҳасида
5 та устувор йўналиш бўйича 2025 йил учун
295 та амалий чора-тадбирлар,
87 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхати ва мақсадли кўрсаткичлар назарда тутилмоқда.
Лойиҳа
2025 йил 22 январга қадар кенг жамоатчилик ва экспертлик муҳокамаларидан ўтказилади.
2025 йилги Давлат дастури лойиҳаси муҳокамасида фаол иштирок этишни истаган фуқаролар
uzbekistan2030.uz онлайн портали орқали ўз таклиф ва ташаббусларини билдиришлари мумкин.
〰️〰️〰️〰️〰️
👉 Kanalga ulanish -
@cadpuz