Фарғонада Ўзбекистон Қирғизистон Тожикистон Бош вазирлари учрашдиБугун, 8 январь куни Фарғона вилоятининг Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон давлат чегаралари туташган нуқтада уч мамлакат ҳукуматлари раҳбарлари бошчилигидаги делегациянинг учрашуви бўлиб ўтди.
Томонлар ушбу учрашув уч мамлакат Давлат раҳбарлари – Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев, Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров ва Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон ўртасида ҳамкорлик ва минтақавий интеграцияни мустаҳкамлаш мақсадида давлат чегараси масалалари бўйича аввал эришилган келишувлар доирасида ўтказилаётганини таъкидлади.
Мазкур учрашув халқларимизни бирлаштирувчи уч давлат чегараси туташган ҳудудда ўтказилгани рамзий маънога эга.
Боиси, Давлатларимиз раҳбарларининг кучли сиёсий иродалари ва конструктив муносабатларга асосланган сиёсатлари туфайли минтақада дўстлик ҳамда яхши қўшничилик, кўп қирали алоқалар мустаҳкамланиб, янги поғонага кўтарилди.
👉
@NAMANGAN_BUGUN