Kosonsoy.uz | rasmiy kanal


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Косонсой туман ҳокимлигининг телеграмдаги расмий канали
Сайт: kosonsoy.uz
Telegram:
https://t.me/kosonsoyhokimligi
Facebook:
https://www.facebook.com/kosonsoyhokimligi/
Instagram:
https://instagram.com/kosonsoyhokimligi
👨‍💼 Aloqa: @hokimgamurojaat_bot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#uzbekistan24

🖥 Косонсой туманида махсус-тахтик ўқув машқи ўтказилди

👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube


🔰 Президент Шавкат Мирзиёев қишлоқ хўжалиги соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга оид тақдимот билан танишди.

👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube


🔰 Зафар Ҳошимов «Савдо ва сервис» уюшмаси раиси лавозимига тайинланди

▫️«Савдо ва сервис» уюшмасини ташкил этиш президент Шавкат Мирзиёев раислигида 7 февраль куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилиши тадбиркорлар томонидан таклиф қилинган ва мазкур таклиф президент томонидан маъқулланганди.

👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🖐Qadrli yoshlar! Siz kutgan kun keldi!

🖐 Mahalla yoshlari o‘rtasida an’anaviy tarzda o‘tkazilib kelinayotgan 5 bosqichli “Besh tashabbus olimpiadasi”ning 2025-yilgi mavsumida ishtirok etishga tayyormisiz? Unda joriy yilning mart – noyabr oylarida bo‘lib o‘tadigan tanlov, loyiha va sport musobaqalarida faol ishtirok eting!

Olimpiada doirasida:
Madaniyat va san’at (Yoshlar ovozi, Yosh musavvir, Mohir fortepianochi)
Sport musobaqalari (Voleybol, Futbol, Stritbol)
Kompyuter texnologiyalari va IT (Kibersport)
Kitobxonlik (Yosh kitobxon, Yosh kitobxon oila)
“Zakovаt” intellektual o‘yinlari
Kasb tanlovlari (Dizaynerlik, Novvoychilik, Sartaroshlik, Payvandlash, Elektromontaj)


❗️Shuningdek, nogironligi bo‘lgan yoshlar uchun “Adaptiv” sport turlaridan musobaqalar tashkil etiladi. Olimpiada doirasidagi tanlov va loyihalar 10-martdan boshlanadi!

💠 Tanlov va musobaqalarda ishtirok etish istagidagi mahallamiz yoshlari biz bilan bo’g’lanishi mumkin.

👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube


🔰 Педагогларни аттестациядан ўтказиш, касбий сертификатлаш ва рағбатлантириш тизими такомиллаштирилади

▫️Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра, 2025 йил 1 сентябргача:

Навбатдаги мажбурий аттестацияга жалб этилмаган, шунингдек, аттестациядан ўтганлик муддати тугаган ва амалдаги малака тоифаси сақланиб қолган қуйидаги педагоглар мажбурий аттестацияга жалб этилмайди ҳамда уларга амалдаги малака тоифаси (лавозими) бўйича ҳақ тўланади:

олий малака тоифасига (бош ўқитувчи лавозимига) эга бўлганидан сўнг ушбу тоифани (лавозимни) 15 йил давомида сақлаб келган ва узлуксиз иш стажига эга бўлган;
педагогик фаолият бўйича 25 йил ва ундан кўп иш стажига эга бўлган;
ёшга доир пенсияга чиқиши учун 5 йилдан кўп бўлмаган вақт қолган;
педагогик фаолият билан шуғулланаётган пенсия ёшига тўлган педагоглар;

Қуйидаги талаблардан бирига жавоб берадиган педагогларга тўғридан-тўғри малака тоифаси (лавозими) берилади:

педагогик фаолият бўйича 25 йил ва ундан кўп иш стажига эга бўлган педагогларга – уларнинг амалдаги малака тоифаси (лавозими);
ёшга доир пенсияга чиқиши учун 5 йилдан кўп бўлмаган вақт қолган педагогларга – уларнинг амалдаги малака тоифаси (лавозими);
олий малака тоифасига (бош ўқитувчи лавозимига) эга бўлганидан сўнг ушбу тоифани (лавозимни) 15 йил давомида сақлаб келган ва узлуксиз иш стажига эга бўлган педагогларга – олий малака тоифаси (бош ўқитувчи лавозими).

Шунингдек, қуйидагилар назарда тутилмоқда:

таълим ташкилотларида фаолият юритаётган мусиқа маданияти ва жисмоний тарбия фани педагоглари, пенсия ёшидаги педагоглар ҳамда олий маълумотга эга бўлмаган педагогларни аттестациядан ўтказиш;
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимида фаолият юритаётган малакали педагог кадрлар ва илғор ходимларни рағбатлантириш;
Мактабгача ва мактаб таълими вазири жамғармаси фаолиятини такомиллаштириш.


❗️ Азиз Тошпўлатов ички ишлар вазири лавозимига тайинланди. Бунгача у Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи лавозимини эгаллаб келаётганди.


🔰 Ўзбекистонда 11 та давлат хизматлари хусусий секторга ўтказилади

▫️Ҳисоблагичларни қиёслаш, карантин остидаги маҳсулотларни зарарсизлаштириш, қурилиш ишларини назорат қилиш ва экологик сертификатлаш аккредитатсиядан ўтган тадбиркорлик субъектларига берилади.

Шунингдек, риэлторлар, баҳоловчилар ва суд бошқарувчилари учун малака имтиҳонлари ҳам жамоат бирлашмалари ёки уюшмаларга топширилади.


🔰 2025 йил 1 апрелдан бошлаб кам таъминланган оилалар учун нафақалар тўланади

▫️2025 йил 1 апрелдан бошлаб «Ёшлар дафтари» жамғармалари орқали, 2025 йил 1 сентябрдан бошлаб эса «Аёллар дафтари» жамғармалари орқали тўланадиган бир марталик моддий ёрдамлар ўрнига Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан кам таъминланган оилалар учун назарда тутилган нафақалар тўланади.


🔰 Ипотека кредитлари учун субсидия олишга аризалар қабули бугундан бошланди

▫️Ипотека кредитлари бўйича субсидиялар тўлашнинг тасдиқланган мақсадли кўрсаткичлари доирасида аризалар қабул қилиш 2025 йилнинг 3 март куни соат 09:00 да бошланиши маълум қилинди.

Хабарга кўра, президент фармони билан жорий йилда ипотека кредитлари бўйича субсидиялар тўлашнинг мақсадли кўрсаткичлари тасдиқланган бўлиб, субсидиялар сони ўтган йилгига нисбатан 1,5 бараварга оширилди ҳамда дастур доирасида 30 000 нафар талабгорларга ипотека кредитлари бўйича субсидиялар ажратиш белгиланмоқда.

Шунингдек, ариза берувчи ва/ёки унинг яқин қариндошларининг (бунда, яқин қариндошлар аризада кўрсатилган ҳолларда) ўртача даромад миқдори:

—Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда — меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 2,7 бараваридан (3 млн 118 минг 500 сўм) 8 бараваригача (9 млн 240 минг сўм);

—Тошкент шаҳрида — меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 2,7 бараваридан (3 млн 118 минг 500 сўм) 9,2 бараваригача (10 млн 626 минг сўмгача) бўлиши зарур.

👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube


📊 Namangan viloyati bo'yicha 2 533 ta tadbirkorlik uchun yer uchastkalari mulk va ijara huquqi bilan savdoga chiqarildi:

▪️Mingbuloq tumanidan 129 ta (koʼrish)
▪️Kosonsoy tumanidan 126 ta (ko'rish)
▪️Namangan tumanidan 12 ta (koʼrish)
▪️Norin tumandan 33 ta (koʼrish)
▪️Pop tumandan 647 ta (koʼrish)
▪️To'raqo'rg'on tumanidan 466 ta (ko'rish)
▪️Uychi tumanidan 61 ta (ko'rish)
▪️Uchqo'rg'on tumanidan 41 ta (ko'rish)
▪️Chortoq tumanidan 142 ta (ko'rish)
▪️Chust tumanidan 429 ta (ko'rish)
▪️Yangiqo'rg'on tumanidan 282 ta (ko'rish)
▪️Namangan shahridan 15 ta (ko'rish)
▪️Davlatobod tumanidan 25 ta (ko'rish)
▪️Yangi Namangan tumanidan 125 ta (ko'rish)

✅ Barcha hududlardan yer maydonlari savdoga chiqarildi, endilikda yerlar soni ko'payishda davom etadi.

☎️: 71-202-21-11,
📞: 99 207-36-12, 99 207-26-12

👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube


#Мотивация

✍️ Лаҳзалардан завқланинг

📌 Ҳаёт биз ўйлагандан тезроқ ўтиб кетади, шунинг учун ҳар бир куннинг қадрига етиш муҳим.

📌 Кичик нарсалардан хурсанд бўлишни, оддий вазиятларда ҳам ижобий томонни топишни ва ҳаётингизни ёқимли онлар билан тўлдиришни ўрганинг.

📌 Бахт учун идеал шароитларни, махсус воқеаларни ёки “тўғри вақт”ни кутманг. У ҳозир ва шу ерда — табассумларда, учрашувларда, янги таассуротларда. Хаётни тўлиқ ҳис қилиб яшанг, қувончни кейинга қолдирманг!


🌦 🌨 Наманганда 3 март куни вақти-вақти билан қор ёғади

Ўзгидромет” Ўзбекистон бўйлаб 3 март, душанба куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

▫️Наманган вилоятида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан қор ёғади. Ғарбдан секундига 7-12  метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси ва кундузи 2 даража совуқ, 3 даража илиқ бўлади.  

▫️Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда қор ёғиб, туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси ва кундузи 3-8 даража совуқ бўлади.


📄 Корхона архиви ёки меҳнат дафтарчаси йўқолиб қолган тақдирда йўқолган иш стажларини қандай қилиб “тиклаш” мумкин?

🔎 Агар фуқаронинг иш стажи тўғрисидаги маълумотлари йўқолган бўлса, ушбу вазиятда йўқолган меҳнат фаолияти даврлари тўғрисидаги маълумотлар суднинг қарори билан белгиланади.

🧑‍⚖️ Бундай ҳолатга тушиб қолган фуқароларимиз иш стажларини тиклатиш учун судга мурожаат қилишлари мумкин.

💻 Бунда Пенсия жамғармасининг ҳудудий бошқармалари фуқароларга иш стажини тасдиқлаш учун қонунчиликда назарда тутилган асос мавжуд бўлган тақдирда, судларга даъволар тайёрлашда кўмаклашади.


🔰 Давлат ОТМларида контракт тўловини бўлиб тўлаш муддатлари

▫️Талабаликка тавсия этилган абитуриентлар:
— Тўлов миқдорининг камида 25% 15 сентябргача (ёки Давлат қабул комиссияси белгилаган муддатгача).

▫️Иккинчи ва ундан юқори курс талабалари:
1 октябргача (ёки ОТМ раҳбарияти узайтирган муддатгача).

▫️Барча курс талабалари учун умумий тартиб:
1 январгача — белгиланган тўловнинг камида 50%;
1 апрелгача75%;
1 июлгача100% (ёки ОТМ раҳбарияти узайтирган муддатгача).

▫️Хорижий фуқаролар учун — ОТМ раҳбарияти белгилаган муддатларгача.

▫️Нодавлат ОТМлар — контракт тўлаш муддатлари талаба ва олийгоҳ ўртасидаги шартномага асосан белгиланади.


#ТАҚВИМ

🔰 8 март муносабати билан ўзбекистонликлар неча кун дам олади?


▫️Меҳнат кодексида дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилиши белгиланган.

Шундай қилиб, 8 март — Халқаро хотин-қизлар кунида шанба, дам олиш кунига тўғри келгани сабабли дам олиш куни 10 март, душанба кунига кўчирилади.

Бунда:

— 8 март, шанба — байрам куни, дам олиш куни;
— 9 март, якшанба — дам олиш куни;
— 10 март, душанба — қўшимча дам олиш куни бўлади.

👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Диний ташкилотлар ва давлат органлари ўзаро бир-бирининг фаолиятига аралашмайди


🔰 Концепцияга кўра, диннинг давлатдан ажратилганлиги принципи диний ташкилотлар ва давлат органлари ўзаро бир-бирининг фаолиятига аралашмаслиги, давлат диний ташкилотлар зиммасига давлатнинг бирор-бир вазифаларини юкламаслиги, диний ташкилотларнинг давлат функцияларини амалга оширишига йўл қўймаслигига оид қоидаларни назарда тутади.

📢 Ушбу принцип диний қарашлардан қатъи назар, конституциявий ҳуқуқий тизим (ҳуқуқ нормалари ва уларни қўллаш), демократия, дунёвийлик, эркинлик, тенглик, инсонпарварлик, ижтимоий адолат ва бирдамлик, инсон ҳуқуқлари ғояларига таянади.


🔰 3 мартдан ипотека кредитлари учун субсидия олишга аризалар қабули бошланади

▫️Ипотека кредитлари бўйича субсидиялар тўлашнинг тасдиқланган мақсадли кўрсаткичлари доирасида аризаларни 3 март куни соат 09:00дан бошлаб жўнатиш мумкин. Бу ҳақида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги хабар берди.

Аризаларни Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона портал (my.gov.uz) орқали топшириш мумкин. Бунда ариза берувчи хоҳиши билан унинг даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадлари киритилиши мумкин.

Шунингдек, аризачи ёки унинг турмуш ўртоғининг (шу жумладан, кафил сифатида келтирган яқин қариндошлари) ўртача даромади қуйидагича бўлиши керак:

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда — меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 2,7 бараваридан 8 бараваригача (ҳозирда 3,11 млн — 9,24 млн сўм);

⁃ Тошкент шаҳрида — меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 2,7−9,2 баравари (ҳозирда 3,11 млн сўм — 10,62 млн сўм).


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларни қўллаб-қувватлашнинг янги инструментлари яратилади

⚡️ Фармонга мувофиқ, 2025 йил 1 апрелдан Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалар учун “Ижтимоий дафтарлар” жамғармалари орқали қўллаб-қувватлашнинг қуйидаги янги инструментлари жорий этилади:

1️⃣ камида 3 нафар хотин-қизлар, ёшлар ва аҳолининг бошқа эҳтиёжманд тоифаларининг бандлиги ҳамда ижтимоий фаоллигини таъминлашга қаратилган ижтимоий лойиҳаларни молиялаштириш учун тегишинча “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” ва “Саховат ва кўмак” жамғармалари ҳисобидан БҲМнинг 60 бараваригача грантлар ажратиш;

2️⃣ “Ёшлар дафтари” жамғармаси ҳисобидан:

▪️ногиронлиги бўлган ёшларга параспорт тўгаракларига қатнашиши учун йўл ҳақи харажатларини ҳар ойда БҲМнинг 1 бараваригача миқдорда қоплаб бериш;

▪️6 ой давомида мунтазам равишда спорт ва санъат тўгаракларига қатнашаётган ёшлар учун қиймати БҲМининг 10 бараваридан ошмайдиган махсус спорт форма, инвентарь, мусиқа ва чолғу асбобларини харид қилиш;

3️⃣ ёнғин, сув тошқини, зилзила ва бошқа техноген ҳодисалар оқибатида зарар кўрган оилаларга уй-жойларини тиклаш ва таъмирлаш харажатларини қоплаш учун “Саховат ва кўмак” жамғармаси орқали БҲМнинг 150 бараваригача бўлган миқдорда ёрдам кўрсатиш.

👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube


🔰 "Санъат ниҳоллари" танловида косонсойлик ёшлар ғолиблар қаторида

▫️Тошкент шаҳрида "Санъат ниҳоллари" Халқаро танлови ўз якунига етди ва энг иқтидорли ёшлар ғолиблик шоҳсупасига кўтарилди. Тадбир давомида иштирокчиларнинг ижодий чиқишлари барчани ҳайратга солди. Уларнинг маҳорати, саҳнадаги ишончи ва санъатга бўлган меҳри томошабинларга унутилмас онларни туҳфа этди.

Косонсой туманидаги 4-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчилари “Анъанавий хонандалик” синфи ўқитувчилари Замира Қодирова ҳамда Арслонбек Саҳадуллаевлар билан иштирок этиб фахрли 1-2-3-даражали диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Хусусан, Сафина Қаҳрамонова 1-ўрин, Гулина Исаева 2-ўрин, Бекзод Турдалиев 3-ўринни қўлга киритишди.

👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
📌📌📌📌📌📌

🥹O’zgalar parvarishiga muhtoj shaxslar bir yilda bir marotaba bepul chuqurlashtirilgan tibbiy ko’rikdan o’tkaziladi

🎬 Videorolik orqali qisqacha tanishing!

☺️ Batafsil ma'lumot  uchun mahallangizdagi ijtimoiy xodimlarga yoki hududingizdagi "Inson" ijtimoiy xizmatlar markazlariga murojaat qilishingiz mumkin.

🟢Ijtimoiy himoya milliy agentligi Namangan viloyati boshqarmasi matbuot xizmati

👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube

Показано 20 последних публикаций.