Расмий хабарлар I Официальные новости


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.
Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


🇲🇾 Малайзия сайёҳлик компаниялари билан ҳамкорликда янги “Умра плюс” йўналишлари ишлаб чиқилади

Ушбу масала Ўзбекистоннинг Куала-Лумпурдаги элчихонасида Малайзия туризм ассоциациялари, хусусан Ислом туризм маркази (ITC), Малайзиядаги Бумипутера туроператорлари ассоциацияси (BIMUTRA), Умра ва Ҳаж саёҳатлари бўйича мамлакатнинг етакчи туркомпаниялари вакиллари иштирокида ташкил этилган давра суҳбатида муҳокама этилди.

Давра суҳбати якунида Малайзия туристик сектори ва оммавий ахборот воситалари вакиллари учун Ўзбекистонга инфо-турлар ташкил этиш, шунингдек, Малайзия томони иштирокида янги туризм дастурлари ва “Умра плюс” маршрутларини ишлаб чиқиш бўйича келишувларга эришилди.


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


Президент Шавкат Мирзиёев кимё саноатида 2025 йилги режалар муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди.


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
❗️Республикамизда 4 та подстанция қуввати 617 мегавольт амперга оширилди

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ бошқарма бошлиғи Меҳри Валиева маълум қилди.

✔️2025 йилда умумий қиймати 259,2 млн доллар бўлган 6 та инвестиция лойиҳаси ишга туширилиши режалаштирилган бўлиб, натижада 220–500 киловольт кучланишли 485,0 км узунликда электр узатиш тармоқлари ва 2 102 мегавольт ампер қувватга эга 2 та подстанция ишга туширилади.

✔️Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти истеъмолчиларини электр энергияси билан таъминлашга хизмат қилувчи 1 602 мегавольт ампер қувватга эга 500 киловольтли подстанция ҳамда 237 км 220 киловольтли ва 72 км 500 киловольтли электр узатиш тармоқлари фойдаланишга топширилади;

✔️Бухоро вилоятида қурилаётган 500 МВт қувватли шамол электр станциясини энергетика тармоғига улаш учун 137 км узунликдаги 500 киловольт кучланишли электр узатиш тармоғи;

✔️Тошкент вилоятида технопаркни электр энергияси билан таъминлаш сифатини ошириш учун 31 км узунликдаги 220 киловольтли электр узатиш тармоғи ҳамда 500 мегавольт ампер қувватга эга 220 киловольтли подстанция фойдаланишга топширилади ва бошқалар.

🖊 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🌲 Февраль ойларида ҳам илиқ об-ҳаво бўлиши экилган ғаллаларни азотли ўғитлар билан озиқлантириш, суғоришни тақазо этмоқда

АОКАда ўтказилган брифингда жанубий деҳқончилик илмий-тадқиқот институти директори, профессор Ойбек Аманов ғалла парваришида кечиктириб бўлмайдиган устувор вазифалар юзасидан маълумот берди.

Ғалла майдонларини ниҳолларни ўсиш ривожланишига қараб 3 та гурухга ажратиб, қуйидаги агротехник чора-тадбирларни амалга ошириш зарур:

Гуруҳ - ғалла ниҳоллари ривождан орқада қолган 1-2 ва 3-4 баргли ғалла: бу майдонларга гектарига 100-150 кг меъёрда Аммоний сульфат минерал ўғитлар билан озиқлантиришни ҳамда шарбат усулида енгил суғориш ишларини амалга ошириш.

Гуруҳ - ғалла ниҳоллари тўлиқ туплашга кирмаган: ғалла майдонларга гектарига 150-200 кг меъёрда Аммоний сульфат ёки 100-150 кг Аммиакли селитра минерал ўғитлари билан озиқлантириш ва шарбат усулида суғориш.

Гуруҳ - ғалла ниҳоллари тўла туплаган майдонлар: тўлиқ туплаган майдонларда Аммиакли селитра ёки Карбамид ўғитидан гектарига 150-200 кг дан ўғитлаш ва шарбат усулида суғориш.

🌿Республикамизнинг Фарғона водийси ҳамда марказий вилоятларда баҳорги азотли ўғитлар билан озиқлантириш муддати 15-20 февралга қадар якунлаш.

🌿Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида 30 январдан бошлаб 15 февралга қадар, Қорақалпоғистон Республикаси Хоразм вилоятларида эса 20 февралдан бошлаб 1 мартга қадар якунлаш яхши самара беради.

🖊 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ижтимоий тармоқларда қарздорлик туфайли кўп квартирали уйни иссиқлик таъминотидан узиш тўғрисида “Veolia Energy Tashkent” корхонаси томонидан юборилган хабарнома кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

🏘 Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги мазкур ҳолат юзасидан расмий муносабат беради.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
❗️Бугунги кунда жазони ижро этиш тизимида 6 та умумтаълим мактаблари ва 4 та касб-ҳунар таълими марказлари фаолият олиб бормоқда

АОКАда ўтказилган брифингда Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари ўринбосари Нилуфар Бегматова жазони ижро этиш тизимида амалга оширилган ишлар таҳлили юзасидан маълумот берди.

⏺Жазо муддатини ўтаётган маҳкумларни муассасада ишлаган даврини умумий меҳнат стажига қўшиш орқали уларга келгусида пенсия олиш имконияти яратилди;

⏺Маҳкумларга сурдо-таржимон хизматидан фойдаланиш ҳуқуқи берилди;

⏺Жазо муддатини ўтаётган шахсларга нисбатан қийноқ ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турлари қўлланилишига йўл қўйилмаслиги қонун доирасида белгиланди;

Биринчи ёки иккинчи гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар учун мўлжалланган умумий турар жойларни махсус воситалар ва мосламалар (пандус) билан жиҳозланиши белгиланди;

⏺Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахслар жинси, ёши, соғлиғининг ҳолати, меҳнат қобилияти ва иложи борича, ихтисослигини ҳисобга олган ҳолда ишлаши белгиланди;

⏺Маҳкумларни тузалиш йўлига ўтганлигини баҳоловчи аниқ мезонларни белгилаш орқали уларга адолатли рағбатлантириш чоралари қўлланиши белгиланди.

✔️ Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ғалла парваришида кечиктириб бўлмайдиган устувор вазифалар

АОКАда Жанубий деҳқончилик илмий-тадқиқот институти директори, профессор Ойбек Аманов иштирокида брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин:

Брифинг

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🇺🇿🇲🇾Куала-Лумпурдаги Ўзбекистон-Малайзия саммитида имзоланган 5 миллиард долларлик савдо-иқтисодий битимлар ва маданий-гуманитар соҳадаги ҳамкорлик бўйича келишувлар икки томонлама муносабатларни стратегик шериклик даражасига олиб чиқиш йўлида муҳим қадам бўлди

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Магистрал электр тармоқларини ривожлантиришга қаратилган инвестиция лойиҳаларининг ижроси ва истиқболдаги режалари

АОКАда "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ бошқарма бошлиғи Меҳри Валиева иштирокида брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин:

Брифинг

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


❗️Автобусларда кунлик ташиладиган йўловчилар сони яна бир рекордни қайд этди

Бу ҳақда “Тошшаҳартарнсхизмат” АЖ ахборот хизмати хабар берди.

2025 йил 5 февраль куни автобуслардаги бир кунда ташилган йўловчилар сони 1 410 549 нафарга етди. Йўловчи оқими ўтган йилнинг мос даврга нисбатан 39,3 %га ошди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


📈 2024 йилда ЯИМ 115 млрд. долларга етиб, 6,5 фоизга ўсди. Аҳоли жон бошига ЯИМ ҳажми 3 минг 93 долларни ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 4,4 фоизга ўсди

⏺Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўрсатилаётган хизматлар сони 706 тага етказилди.

«Менинг уйим» биллинг тизими (мй.коммунал.уз) ишлаб чиқилиб, аҳолига қулайлик яратиш мақсадида коммунал тўловлар ҳақидаги маълумотлар бир тизимга жамланди;

⏺Халқаро курьерлик жўнатмалари ҳисобини юритишга қаратилган «Курьерлик жўнатмалари» ахборот тизими жорий этилиб, халқаро почта ва курьерлик жўнатмалари бўйича ҳужжатлар тайёрлаш 100 фоиз электрон кўринишга ўтказилди.

2024 йилги Давлат дастурининг «БАРҚАРОР ИҚТИСОДИЙ ЎСИШ ОРҚАЛИ АҲОЛИ ФАРОВОНЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ» йўналиши ижроси бўйича "Тараққиёт стратегияси" маркази тайёрланган инфографик маълумот билан батафсил танишингиз мумкин.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Жазони ижро этиш тизимида амалга оширилган ишлар таҳлили

АОКАда Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари ўринбосари Нилуфар Бегматова
иштирокида брифинг бошланди.


Қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин:

Брифинг

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
❗️Довонлар орқали бир суткада ўртача 45 мингдан 50 мингтагача автотранспорт воситалари ҳамда 150 минг нафардан ортиқ фуқаролар ҳаракатланади

АОКАда ўтказилган брифингда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бошқарма бошлиғи Толиб Абдунабиев довон йўлларида фавқулодда вазиятларни олдини олиш бўйича кўрилган чоралар ҳақида маълумот берди.

⏺Довон йўлларида 11 та хавфсизликни таъминлаш ва фуқароларга хизмат кўрсатиш штаблари, 24 та 2 мингга яқин фуқаролар учун мўлжалланган постлар, шунингдек, 620 га яқин ташкилот ва идораларнинг ходимлари довон йўлларида хавфсизликни таъминлаш мақсадида хизмат олиб боришмоқда.

⏺Қамчиқ довонидаги темирйўл туннели қурилиши мураккаблиги нуқтайи назаридан дунёда 8, узунлиги бўйича эса 25-ўринни эгаллаган. Туннел узунлиги 19 км. ортиқни ташкил этади.

"Ангрен-Поп” электрлаштирилган темир йўли орқали 25-30 та юк ва йўловчи поездлари қатнови амалга оширилиб, бир сутка давомида 80-90 минг тонна юк ҳамда 100 минг нафардан ортиқ фуқаролар ҳаракатланади.

⏺Довонда турли фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва содир бўлганда зудлик билан кечиктириб бўлмайдиган тадбирларни амалга ошириш мақсадида, Фавқулодда вазиятлар, Ички ишлар, Соғликни сақлаш вазирликлари ва Автомобиль йўллари қўмитаси билан ҳамкорликда 15 та механизациялашган назорат-кузатув гуруҳлари ташкил этилган.

➡️ Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
❗️Довон йўлларида фавқулодда вазиятларни олдини олиш бўйича кўрилган чоралар

АОКАда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бошқарма бошлиғи Толиб Абдунабиев иштирокида брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин:

🗣
Брифинг

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


💠 Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳамда унинг тизимости корхоналарида 2024 йилда амалга оширилган ишлар, лойиҳалар сарҳисоби ҳақида инфографика

Манба

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк



Показано 16 последних публикаций.