Advokat Xayotbek Toshmatov


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Право


Ушбу каналда адвокат Тошматов Хаётбекнинг мулохазалари ва ҳуқуқий маслаҳатлари бериб борилади
Мурожаат учун: @Advokat_oper_uzb1622

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Право
Статистика
Фильтр публикаций


Меҳнат инспектори лавозимига ишга олишда ҳушёрроқ бўлиш керак.

Битта меҳнат инспектори меҳнат шартномалари ЯММТда рўйҳатдан ўтказилмаганлигини асос қилиб, бу ходимларга ноқонуний иш ҳақи тўланган ва бу пул маблағлари раҳбар томонидан талон-тарож қилинган деб хулоса берибди.

Ҳозир, шу раҳбарга ЖК 167-моддаси билан жиноят иши очилиб, тақдири жуда оғир ҳолатда турибди.

Ваҳоланки, меҳнат шартномасини ЯММТда рўйҳатдан ўтмаганини қўйинг, хатто меҳнат шартномаси тузилмаган тақдирда ҳам, агар иш берувчи ходимга ишни бошлашга руҳсат берган бўлса ва ходим иш бошлаган бўлса, у ишга қабул қилинган ҳисобланади. Бу Меҳнат кодексининг 128-моддаси талаби. Бундай ҳолларда, ходимга иш ҳақи тўланиши қонуний бўлади.

Лекин битта меҳнат инспекторининг қотиб қолган мияга берган хулосаси туфайли, бир айбсиз одам қамалиб кетиши мумкин.

Менимча, меҳнат ҳуқуқ инспекторларини бу лавозимга тайинлашда сал эҳтиёткор бўлиш керак, бунда: биринчидан, бу лавозимлар бўйича иш ҳақи миқдорини ошириш керак, иккинчидан, дордан қочган ва терговчилар нима деса ўшани ёзиб берадиган малакасиз одамларнинг келишига йўл қўймаслик керак.


Солиқ ва тадбиркорлик соҳасида янги қонун лойиҳаси

Ушбу қонунга кўра:

• Солиқ қонунчилиги кучайтирилади – Солиқ тўлашдан бўйин товлаш учун жавобгарлик оширилади, жарималар ва санкциялар кучайтирилади.

• Тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилинади – Суд жараёнларида тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун махсус вакиллар иштирок этиши мумкин бўлади.

• Давлат назорати мустаҳкамланади – Солиқ органлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари томонидан текширувлар аниқ тартиб асосида олиб борилади.

• Солиқ тўлаш тартиби енгиллаштирилади – Солиқ қарзини тўлиқ тўлаган шахслар айрим санкциялардан озод этилади.


Айтишларича, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ислоҳ қилиниб, Вазирлар Маҳкамаси ҳузурига қайтарилади.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
203 нафар фуқарони 62 миллиард сўмга алдаган "автосалончи"лар қамалди

Маълум бўлишича, улар хориждан автомобиль олиб кириш ва сотиш билан шуғулланувчи компания ташкил қилиб, фуқаролар номига автокредит олган. Ўз номига автокредит олишга рози бўлган шахсларга турли миқдорда пул мукофотлари берган ва уларни кредит пулларини тўлаб боришга ишонтирган. 


O‘zbekistonda diniy sohadagi davlat siyosati konsepsiyasi loyihasi bo‘yicha aholi fikr qabul qilinadi

Konsepsiya 7 ta bob, 41 ta banddan iborat. Unda diniy sohadagi davlat siyosatining maqsadi va unga xizmat qiluvchi 10 ta vazifa belgilangan.

@daryo_live


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Кафил бўлсанг кафансиз кетасан" деган мажозий гап шунчаки айтилмаган

Кафил бўлган яқинларга юбориб қўямиз

Канал👉 @ANDIJONLIKLAR


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
ДХХ ҳамда ИИВ тузилмалари томонидан жорий йилнинг 27-31 январь кунлари мамлакатимиз миқёсида «Антитеррор-тозалаш» кенг кўламли тадбирлари давомида "разборка" ишлари, товламачилик, босқинчилик ва безорилик билан шуғулланиб келган жиноий гуруҳлар фаолиятига чек қўйилди.

@generalissimo_marshal


⚡️Ҳайдовчилар энди техпаспорт, ҳайдовчилик гувоҳномаси ёки ID-карта олиб юришлари шарт эмас

2025 йил 1 июндан бошлаб ЙПХ ходимига ID-картанинг электрон версиясини смартфонида кўрсатиш кифоя қилади.

Шунингдек, банкларда, нотариусларда, темир йўл станцияларида ёки аэропортларда сиз ID-картангизни телефонингиз орқали кўрсатишингиз мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.12.2024 й. 897-сон “Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашда “ижтимоий карта“ тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида“ги қарори.

🌍 @DunyoTv - обуна бўлинг 👈


Меҳнат шартномасидаги реквизитларнинг аҳамияти.

Меҳнат шартномасидаги ходим ва иш берувчининг реквизитлари, жумладан манзиллари ва телефон рақамлари аниқ кўрсатилиши кейинги муносабатлар учун жуда муҳим.

Масалан, баъзи меҳнат муносабатлари ҳақида ходимнинг шахсан ўзига хабар бериш имкони бўлмаса, иш берувчи бу хабарларни ходимнинг манзилига юбориши керак бўлади.

Почта алоқаси орқали албатта. Масалан, меҳнат шартномаси бекор қилинганда, буйруқ нусхасини юбориш, меҳнат дафтарчасини олиб кетиш ҳақида хабарнома юбориш, меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақидаги огоҳлантириш хати юборишга тўғри келганда, иш берувчи ҳуқуқий жиҳатдан ходимнинг меҳнат шартномасида кўрсатилган реквизитларига, яъни реквизитлар таркибидаги расмий манзили ҳақидаги маълумотларга таянади. Тарафларнинг электрон манзиллари кўрсатилиши ҳам шу жиҳатдан муҳим.

Агар тарафларнинг, реквизитлари, дейлик, ходимнинг яшаш манзили орада ўзгарса нима бўлади? Бу борада Меҳнат кодекси 107-моддаси 5-қисмида “реквизитлар ўзгарган тақдирда, меҳнат шартномасининг тарафи улар ўзгартирилган пайтдан эътиборан 3 иш куни ичида бу ҳақда бошқа тарафга ёзма шаклда хабар қилиши керак” дейилган.

Демак, ходимнинг яшаш жойи манзили ўзгарадиган бўлса, у бу ўзгариш ҳақида иш берувчига 3 иш куни ичида ёзма хабар бериши шарт.

Албатта, бу мажбурият иш берувчига ҳам тегишли, яъни ташкилотнинг юридик манзили ёки фаолият манзили ўзгарадиган бўлса, иш берувчи ҳам ходимга бу ҳақида 3 иш куни ичида расмий хабар бериши шарт.


🧑‍🎓O'zbekistonda yillar nomi

💥1991-yil - Alisher Navoiy yili.
💥1992-yil - Hamshiralar yili.
💥1993-yil - Ahmad Yassaviy yili.
💥1994-yil - Mirzo Ulug'bek yili.
💥1995-yil - Abu Ali ibn Sino yili.
💥1996-yil - Amir Temur yili.
💥1997-yil - Inson manfaatlari yili.
💥1998-yil - Oila yili.
💥1999-yil - Ayollar yili.
💥2000-yil - Sog'lom avlod yili.
💥2001-yil - Ona va bola yili.
💥2002-yil - Qariyalarni qadrlash yili.
💥2003-yil - Obod mahalla yili.
💥2004-yil - Mehr-muruvvat yili.
💥2005-yil - Sihat-salomatlik yili.
💥2006-yil - Homiylar va shifokorlar yili.
💥2007-yil - Ijtimoiy himoya yili.
💥2008-yil - Yoshlar yili.
💥2009-yil - Qishloq taraqqiyoti va farovonligi yili.
💥2010-yil - Barkamol avlod yili.
💥2011-yil - Kichik biznes va xususiy tadbirkorlik yili.
💥2012-yil - Mustahkam oila yili.
💥2013-yil - Obod turmush yili.
💥2014-yil - Sog'lom bola yili.
💥2015-yil - Keksalarni e'zozlash yili.
💥2016-yil - Sog'lom ona va bola yili.
💥2017-yil - Xalq bilan muloqot va inson manfaatlari yili.
💥2018-yil - Faol tadbirkorlik innovatsion g'oyalar va texnologiyalarni qo'llab quvvatlash yili.
💥2019-yil - Faol investitsiyalar va ijtimoiy rivojlanish yili.
💥2020-yil - Ilm ma'rifat va raqamli iqtisodiyotni rivojlantirish yili.
💥2021-yil - Yoshlarni qo'llab quvvatlash va aholi salomatligini mustahkamlash yili.
💥2022-yil - Inson qadrini ulug'lash va faol mahalla yili.
💥2023-yil - Insonga e'tibor va sifatli ta'lim yili.
💥2024-yil - Yoshlar va Biznesni qoʻllab quvvatlash yili
💥2025- yil - Atrof muhitni asrash va Yashil iqtisodiyot yili


⚖️ Kanal
@HUQUQ_XUQUQ_QUIZLAR
👮‍♂️ADMIN
@YURIST_ADMIN_BOT


Келишув битими билан медиатив келишувни адаштирманг!

Медиатив келишувда:
✅ биринчи инстанция судида суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) суд ҳужжатини қабул қилиш учун чиққунига қадар тарафлар томонидан тузилиши мумкин.
✅ медиатив келишувни тузган шахслар ёки уларнинг вакиллари томонидан медиатор иштирокида имзоланади.
✅ медиатив келишув бажарилмаган тақдирда тарафлар ўз ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини сўраб судга мурожаат этишга ҳақли.
📌 агар тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, ариза кўрмасдан қолдирилганда давлат божи қайтарилади.

Келишув битимида:
✅ келишув битими суд ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида ва суд ҳужжатини ижро этиш жараёнида тузилиши мумкин.
✅ келишув битими у суд томонидан тасдиқланганидан кейин тузилган ҳисобланади
✅келишув битими суд томонидан тасдиқлангандан сўнг келишув битими шартларини қайта кўриб чиқишга ва (ёки) келишув битимини ижро этишдан бош тортишга қаратилган даъво билан мурожаат қилса, суд бундай талабларни қаноатлантиришни рад қилади.
📌 давлат божи қайтарилмайди.

Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈


Савол: Уй қамоғи эхтиёт чораси қўлланилган шахсларга  электрон браслет тақиб қўйилишини айтишяпти. Ушбу электрон браслетни  тақиб юриш тартиби қандай? Масалан қайси холларда ечиб қўйиш мумкин?

‼️ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.12.2024 йилдаги  813-сонли қарори билан тасдиқланган низомга қўра, қуйидагилар электрон браслет орқали масофадан туриб назорат қилиш тартибини бузиш деб ҳисобланади:
✅ уй қамоғи эҳтиёт чораси қўлланилган ёки озодликни чеклаш жазоси тайинланган шахс ўзига электрон браслет тақилишини рад этса;
✅уй қамоғи эҳтиёт чораси қўлланилган ёки озодликни чеклаш жазоси тайинланган шахс электрон браслетни белгиланган вақт ичида қувватлаб бормаганлиги (электр қуввати тугаганлиги) сабабли ягона электрон мониторинг маркази томонидан электрон браслет онлайн сигнали ишга тушганлиги ҳақида хабар берилган бўлса;
✅ уй қамоғи эҳтиёт чораси қўлланилган ёки озодликни чеклаш жазоси тайинланган шахс электрон браслетни ўзбошимчалик билан ечса;
✅ уй қамоғи эҳтиёт чораси қўлланилган ёки озодликни чеклаш жазоси тайинланган шахс ижрочи ходимларнинг ёзма рухсатисиз электрон браслетнинг техник топшириғида белгиланган радиус оралиғидан ташқарига чиқса;
✅ уй қамоғи эҳтиёт чораси қўлланилган ёки озодликни чеклаш жазоси тайинланган шахс электрон браслетга зарар етказиш билан боғлиқ ҳаракатларни амалга оширса.
📌Юқоридаги шахслар  электрон браслетни жароҳат мавжуд бўлган оёқдан ечиб, соғ оёққа ёки қўлга тақиш бўйича ижрочи ходимларга ёзма мурожаат қилиши ва тиббий кўрсатма асосида шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш ёки тиббий текширувдан ўтказиш давомида электрон браслетни вақтинча ечиб туришни сўраши мумкин.

Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
«Ўнг юзингизга урганда, чапини тутиб бермаслик керак» – жим туриш ва адвокат талаб қилиш ҳуқуқи ҳақида

Ўзбекистон Конституциясига кўра, фуқаролар суд ёки тергов жараёнларида ўзининг айбсизлигини исботлаши шарт эмас ва исталган вақтда сукут сақлаши мумкин. Юристларга кўра, шахсга нисбатан қамоқ жазоси қўлланаётган ҳолларда адвокат иштироки шартлиги қоидасини Маъмурий жавобгарлик кодексига ҳам татбиқ этиш керак. Бундан ташқари, ИИО ва суд томонидан фуқароларга бепул адвокат хизматидан фойдаланиш ҳуқуқи тушунтирилиши керак.

📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#dolzarb_mavzu

Адвокат давлат ташкилотида юрист бўлиб ишлаши мумкин.


Лекин фуқаролик-ҳуқуқий шартномаси бўйича ишлайдими, ёки меҳнат шартномаси бўйичами? Яна бир масала: асосий бўлиб ишлайдими, ёки ўриндошлик бўйичами?

☝️Юқоридаги видеода шу саволларга жавоб берганмиз.

👉@yuristkadr


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Тергов судьяси ким ва унинг асосий вазифаси нимадан иборат?

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Билиб қолса, ҳазил, билмаса чин😁

@generalissimo_marshal


‼️Автомактабларда ўқиш нархи ошди: энди 3.900.000 сўм ўрнига 6.000.000 сўм тўлайсиз!

Эндиликда Б тоифаси (енгил автомобиллар) учун ўқитиш ўртача 6 миллион сўмни, нуфузли автомактабларда эса 8-10 миллионгача!  БC тоифаси учун (автомобиллар ва юк машиналари) нархи тахминан 7,5 миллион сўмни ташкил қилади. 

Ва бу имтиҳонларни топшириш харажатларини ҳисобга олмайди.

Права олмоқчи бўлган дўстларингизни огоҳлантиринг - нархлар янада ошиши мумкин

👉 @tyxuzbek - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!


Тошкентда эркак "Telegram"да
2019 йилдаги аудио хабарлари учун 5 йилга қамалди


Олмазор туманида яшовчи 34 ёшли йигит 2019-йилда дўстларига овозли хабар юбориб, Ўзбекистон қонунлари "шариат қоидаларига зид" эканини айтган. Бунинг учун у 5 йилу 1 ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

❗️Танишларингизни огоҳлантиринг: 2024-йил охиридан "Telegram"даги ёзишмалар судда расмий далил сифатида ҳисобга олинади

Ҳатто оддий ёзишмалар учун ҳам қамалишингиз мумкин

👉 @tyxuzbek - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!


Абдумалик Абдуллаев судлардаги икки стандартлилик бўйича жуда қизиқ пост ёзибди.

1."Салимбой" номи билан танилган Салим Абдувалиев кейси

Куни кеча тармоқларда тарқалган хабарга кўзимиз тушиб қолди. Халқ тилида "Салимбой" номи билан танилган, ўқ отар қуролни қонунга хилоф равишда сақлаганликда айбланиб, 2024 йилнинг март ойида 6 йил муддатга озодликдан махрум қилинган Салим Абдувалиев хасталиги сабабли жорий йилнинг 12 январ куни суд томонидан айнан Жиноят кодексининг 75-моддаси (касаллик ёки меҳнат қобилиятини йўқотиш оқибатида жазодан озод қилиш) қўлланилиб, озодликка чиқарилибди.

ЖКнинг 75-моддаси ҳукм чиқарилгандан кейин жазони ўташга тўсқинлик қиладиган оғир касалликка чалинган шахс жазони ўташдан озод қилинишини назарда тутади.

2.Андижон шаҳрининг собиқ ҳокими Баҳром Ҳайдаров кейси

Яшнобод туман суди 2023 йил 15 ноябр куни 23-сон маҳкумлар учун ихтисослашган шифохона бошлиғининг маҳкум Б.Хайдаровни ЖКнинг 75-моддасига асосан касаллиги туфайли жазони ўташдан озод қилиш ҳақидаги тақдимномасини қаноатлантирмаган.

Ушбу ажримни Тошкент шаҳар суди 2023 йил 30 ноябрь куни ўзгаришсиз қолдирган. 2024 йил 1 февраль куни тафтиш тартибида қайта кўрилиб, юқоридаги суд қарорлари яна ўзгаришсиз қолдирилган. Ҳайдаров қамоқда қолиб кетиб, хасталиги сабабли у 2024 йил 5 март куни вафот этди.

3.Оддий фуқаро Б.Р. кейси

69 ёшли маҳкум, оддий фуқаро Б.Р.ни, жазони ўташда давом этишига монелик қиладиган оғир касалликка чалинганлиги туфайли ЖК 75-моддасига асосан жазони ўташдан озод қилиш ҳақида шифохона томонидан судга тақдимнома киритилган.

Тақдимномани Яшнобод туман суди 2024 йил 27 феврал куни қаноатлантирмаган. Мазкур иш келгусида пойтахт судида қайта кўрилиши ҳам ижобий натижа бермаган. (Б.Р.нинг асоссиз айблов қўйилганлиги ҳақидаги важлари бу бошқа мавзу).

Бу каби кейсларга мисолларимиз талайгина.

Ушбу норма албатта, инсон қадри, унинг ҳаёти, соғлиғи бошқа ҳар нарсадан, ҳатто жазонинг ижроси таъминланишидан ҳам устун эканлигинининг ифодаси бўлиб, айнан инсонпарварлик принципи талабидан келиб чиқиб, киритилган. Шу 75-модда, назаримизда, махсус аталган моддаларданмикин-да, об-ҳаволарга, шахсларга қараб, татбиқ этиладиган.

Сабаблар, асослар бир хил. Ҳар учала иш ҳам ижтимоий хавфли қилмиш содир этганликда айбдор деб топилган шахсга оид ва ҳар учала маҳкумнинг ҳам жазони амалда ўтаган қисмидан ўтамаган қисми кўпроқ. Ягона фарқ - шахслар.

Инсонпарварликни ҳам бунга "арзийдиганлар"га қилинади, денг, ҳурматли судьялар!?

Абдумалик Абдуллаев

👉@yuristkadr


Ўзбекистонда мулкчилик қайси қонун билан тартибга солинади?!

Ўзбекистон Республикасида мулкчиликка доир муносабатлар мустақилликдан аввал қабул қилинган қонун билан тартибга солинади.

“Ўзбекистон Республикасида мулкчилик тўғрисида”ги Қонун (кейинчалик – Қонун) 1990 йил 31 октябрда қабул қилинган бўлиб, бугунги кунга қадар амал қилиб келинади.

Қонуннинг асосий вазифаси – мулкчиликка доир муносабатларни тартибга солишдан иборат бўлиб, ўтган 35 йил давомида унга 8 марта ўзгартиш ва қўшимчалар киритилган.

Амалиётда мулкий низоларни ҳал этиш ва қарор қабул қилишда судья, прокурор, адвокат ва юристлар асосан 1995 йилда қабул қилинган Фуқаролик кодексига (кейинчалик – Кодекс) мурожаат қилишади.

Аксарият судларнинг мулкий низоларни кўриб чиқиш бўйича қарорларида ҳам Қонун нормалари эмас, балки Кодекс нормалари асос қилиб кўрсатилади.

Қонун ва Кодекснинг мулкчиликка доир қисми билан танишган киши улар ўртасида айрим фарқлар борлигини яққол кўриши мумкин.
Хусусан, Қонуннинг 5-моддасига кўра, мулк 5 шаклга, Кодекснинг 167-моддасига кўра эса, 2 шаклга бўлинади.

Шу каби, мулк ҳуқуқи субектлари ва мулк ҳуқуқи объектлари Кодекс ва Қонунда турлича таърифланган.

Ёки, маъмурий-ҳудудий тузилмалар мулки Кодекснинг 213-моддасида “муниципал мулк”, Қонуннинг 18-моддасида эса, “коммунал мулк” сифатида эътироф этилган.

Юқоридаги каби фарқ ва қарама-қаршиликларни Қонун ва Кодекснинг бошқа моддаларида ҳам учратиш мумкин.

Қайд этиш керакки, Қонуннинг шакли ва тузилиши ҳозирги замон қонунчилик теникаси талаб ва қоидаларига мос келмайди.

Қонун ижодкорларида бир гап бор: “Кеча қабул қилинган қонун – эски қонун. Қонунлар биз яшаб турган замон ва макон билан ҳамнафас бўлсагина, тараққиёт ва ривожланишга асос бўлиши ва ёрдам бериши мумкин”.

Мулкчилик барча замонлар ва давлатларда тараққиётнинг асосий омилларидан бири ҳисобланган.

Учинчи ренесанс сари қадам босаётган Янги Ўзбекистонда мустақилликдан аввал қабул қилинган мулкчиликка оид қонуннинг амалда бўлиши қанчалик мақсадга мувофиқ?!

Ҳар бир эски қонунни янгитдан қабул қилиш керак, деган фикрдан умуман йироқмиз. Бироқ, масала давлат ривожи, ватан равнақи ва юрт тараққиёти ҳақида кетганда, бефарқ бўлмаслик керак, деб ҳисоблаймиз.

Мустақилликдан аввал қабул қилинган Қонун билан яна бир бор танишиб чиқиб, уни ҳозирги замон талабларига уйғун равишда янги таҳрирда қабул қилиш масаласини янги сайланган депутатлар корпусига ҳавола қилиб қоламиз. Манба.

Показано 20 последних публикаций.