🇨🇳
Си Цзиньпин океанлараро темирйўл қуришни таклиф қилдиХитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин Тинч ва Атлантика океанлари ўртасида темирйўл барпо этиш лойиҳасида иштирок этиш имкониятини кўриб чиқмоқчи. Бу ҳақда у билан учрашувдан сўнг Боливия Президенти Луис Арсе маълум қилди.
“Шунингдек, у Перунинг Чанкай мегапортидан бошланиб, Боливия ва Бразилия каби БРИКС ҳамкор давлатлари ҳудуди орқали ўтувчи Тинч ва Атлантика океанларини боғлайдиган океанлараро темирйўл қуриш имкониятини кўриб чиқишдан манфаатдорлигини билдирди”, деди у.
Боливия етакчисининг сўзларига кўра, Хитой раҳбари Бразилияга ташрифи чоғида у билан учрашувда литий ва қазиб олиш саноатида қўшма лойиҳаларга ҳам қизиқиш билдирган.
🌍
@DunyoTv - обуна бўлинг 👈