Daryo — LIVE

@daryo_live Нравится 14
Это ваш канал? Подтвердите владение для дополнительных возможностей

«Дарё» (www.daryo.uz) интернет-нашрининг муштарийлар тилида юритиладиган Телеграм канали.
Мурожаатлар учун: info@simple.uz, @daryo_livebot
Бошқа каналларимиз: @daryo
@daryo_lotin
@daryo_kirill
@daryo_sport24
Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ


Гео канала
Узбекистан
Язык канала
Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Добавлен в индекс
23.07.2017 07:07
реклама
TGAlertsBot
Мониторинг упоминаний ключевых слов в каналах и чатах.
SearcheeBot
Ваш гид в мире Telegram-каналов
Telegram Analytics
Подписывайся, чтобы быть в курсе новостей TGStat.
114 837
подписчиков
~30.9k
охват 1 публикации
~1.2m
дневной охват
~41
постов / день
26.9%
ERR %
664.92
индекс цитирования
Репосты и упоминания канала
18683 упоминаний канала
7564 упоминаний публикаций
7382 репостов
BUVAYDADA DUV-DUV GAP
Shirin qovunlar mamlakati
TADBIRKOR.UZ 🇺🇿
Aktam XAITOV | rasmiy kanal
O'ZBEKISTON24 OZBEKISTON 24
TOSHLOQLIKLAR ✔️
O'ZBEKISTON24 OZBEKISTON 24
O'ZBEKISTON24 OZBEKISTON 24
ГЕНЕРАЛИССИМУС
МИБ фаолиятидан
O'ZBEKISTON24 OZBEKISTON 24
O'ZBEKISTON24 OZBEKISTON 24
O'ZBEKISTON24 OZBEKISTON 24
O'ZBEKISTON24 OZBEKISTON 24
O'ZBEKISTON24 OZBEKISTON 24
Zabihulla_Saipov®🎯
O'ZBEKISTON24 OZBEKISTON 24
TOSHLOQLIKLAR ✔️
O'ZBEKISTON24 OZBEKISTON 24
MAXIMALIST
TADBIRKOR.UZ 🇺🇿
O'ZBEKISTON24 OZBEKISTON 24
Xo‘jaobod Futboli online!⚽!
Kosonsoyliklar | Расмий !
АГРОМИР ЯЙПАН
O'ZBEKISTON24 OZBEKISTON 24
ГЕНЕРАЛИССИМУС
O'ZBEKISTON24 OZBEKISTON 24
Каналы, которые цитирует @daryo_live
.
davletovuz
davletovuz
MJ Developers
Daryo.uz | Rasmiy kanal
Nasafnews.uz | Rasmiy kanal ®
Sherzod Shermatov
Booknomy.uz | Rasmiy kanal
Daryo.uz | Rasmiy kanal
Daryo.uz | Rasmiy kanal
YHXBB_UZ
Daryo.uz | Rasmiy kanal
UZBEKTV
Водий бозор
Водий бозор
Daryo.uz | Rasmiy kanal
Bosh prokuratura
Daryo.uz | Rasmiy kanal
ARTEL
YHXBB_UZ
Rasul Kusherbayev
Rasul Kusherbayev
Daryo.uz | Rasmiy kanal
Daryo.uz | Rasmiy kanal
Последние публикации
Удалённые
С упоминаниями
Репосты
Daryo — LIVE 2 Mar, 21:26
​​ОТМлар ётоқхоналарида яшашга эҳтиёжи бор талабалар сони маълум қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида 2 март куни ўтказилган «Ҳукумат соати»да Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов талабаларнинг ётоқхоналарга бўлган эҳтиёжи ҳақида сўз юритди, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири.

«Ўтган тўрт йил давомида ОТМларга қабул квотаси, талабалар сони 2 баравардан 3 бараваргача ошган бир шароитда, ётоқхоналарнинг ўрин сони эса атиги 25 фоизга ошди. Шунинг учун ҳам жуда кўп талабалар ижарада, қариндошиникида яшашга ва кўплаб муаммоларга дуч келди.

Ҳозирда республикада мавжуд 228 та талабалар турар жойида 58 минг нафар талаба истиқомат қиляпти. 2017 йилда эса 194 та талабалар турар жойида 50,5 минг нафар талаба яшаган. Рақамлардан кўриниб турибдики, мамлакат олий таълим муассасалари тасарруфида бўлган ётоқхоналар бугунги кунда мавжуд эҳтиёжларнинг маълум бир қисминигина қамраб олган», — деди Тошқулов.

Унинг маълум қилишича, 2017 йилдан бошлаб ҳукумат қарорлари билан фаолияти тугатилган касб-ҳунар коллежларининг 35 тасини 6 минг 130 ўринга эга бўлган ётоқхоналари қўшимча қувват сифатида ОТМларга ўтказиб берилган.

«Ҳисоб-китобларга кўра, бугунги кунда ётоқхоналарда яшашга эҳтиёжи бўлган талабалар сони 149 минг 400 нафарни ташкил этмоқда. Абитуриентларга 5 та таълим йўналишини танлашдек имкониятнинг берилиши талабалар турар жойига бўлган эҳтиёжни ошириб юборди. Ҳаттоки сиртқида ўқийдиган талабаларга ҳам. Бошқа вилоятдаги ОТМнинг сиртқи бўлимига ўқишга кирган талаба ҳам 1 ой бўлса-да, талабалар турар жойига муҳтож бўляпти. Чунки унинг ўша жойда қариндоши йўқ, меҳмонхоналар қиммат... Буни амалиётда ўзимиз кўрдик», — деди Тошқулов.

@daryo_live
Читать полностью
Daryo — LIVE 2 Mar, 20:56
​​Андижонда 1-синф ўқувчисининг телефонини ўғирлаб кетган 23 ёшли йигитга нисбатан жиноий иш қўзғатилди

Андижонда 7 ёшли боланинг қўлидан телефонини алдаб олиб, ўғирлаб кетган йигитга нисбатан жиноий иш очилди, дея хабар бермоқда Тергов департаменти.

Маълум қилинишича, 2021 йилнинг 27 февраль куни соат 19:15 ларда номаълум шахс ўзининг бошқарувидаги Spark русумли автомашинасида Олтинкўл тумани «Кўмакай» МФЙ ҳудудида йўл четида кетаётган вояга етмаган 1-синф ўқувчиси 7 ёшли А.Б.нинг олдида тўхтаб, унинг қўлидаги нархи 450 000 сўмлик RedMi 5 русумли уяли телефон аппаратини бир маротаба қўнғироқ қилиб олиш учун олиб, ҳодиса жойидан қочиб кетган.

Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида вояга етмаган А.Б. ушбу Spark русумли автомашинанинг давлат рақамини эслаб қолиб отасига маълум қилган.

Натижада ушбу жиноятни 23 ёшли Ҳ.Р. содир этганлиги аниқланиб, ўз хоҳиши билан талончилик орқали қўлга киритган уяли телефон аппаратини А.Б.нинг отасига олиб бориб берганлиги маълум бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан Олтинкўл тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ҳусниддин Р.га нисбатан Жиноят кодексининг 166-моддаси 1-қисми (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов давом этмоқда.

Бундан аввал Наманганда ўзидан бир ёш катта йигитни уриб, телефонини олиб қўйган мактаб ўқувчиларига нисбатан жиноят иши қўзғатилгани, Фарғонада ўзгага тегишли 44 млн сўмлик 4 қоп сочни тортиб олганлар аниқлангани ҳамда Тошкентда 35 ёшли эркакни калтаклаб, телефонини олиб қўйган уч нафар шахс қўлга олингани ҳақида хабар берилганди.

@daryo_live
Читать полностью
Daryo — LIVE 2 Mar, 20:17
​​«Тўрт йилда олий таълим тизими ҳам ‘реанимация’ бўлди» – олий ва ўрта махсус таълим вазири

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида 2 март куни ўтказилган «Ҳукумат соати»да Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов тизимда амалга оширилаётган ишлар ва муаммолар тўғрисида сўз юритди, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири.

«Бугун олий таълим тизимидаги таълим сифати, лабораториялар, ўқув бинолари каби кўплаб масалалар атрофида ҳар қанча фикрлашиш мумкин. Лекин улар ичида энг долзарби ва ижтимоий аҳамиятга эга бўлгани бу – талабаларнинг нафақат ўқиши, балки уларнинг яшаши, турар жойи ҳамдир. Мен нима учун бу гапни айтяпман? Куни кеча Юнусободда беш нафар талабани ҳамда қурилишда юридик университети талабасининг нобуд бўлгани ҳаммамизнинг юрагимизга қайғу солди. Бунга кимдир бепарво бўлди, кимдир қарамади, барчамизга ёмон таъсир қилди. Бугунги мавзу ҳам айнан шу масалага қаратилгани учун мен ҳеч нарсани хаспўшлаб, тараф олиш ниятида эмасман, ҳақиқий ҳолатни сизлар билан фикрлашиб олишдан манфаатдорман», — деди Тошқулов тадбир аввалида.

Унинг таъкидлашича, 2020 йилда ОТМларга қабул квотаси 58 минг нафардан 148 минг нафарга ошган.

«Ўзбекистонда барча соҳалар қатори таълим, хусусан, олий таълим ҳам қайсидир маънода ‘реанимация’ бўлди, десак муболаға бўлмайди. Тўрт йилда 55 та ОТМ қўшилди, яъни улар сони 77 тадан 132 тага етди. Қабул квотаси 58 минг 12 нафардан 2020 йилда 148 минг 114 нафарга, яъни 2,6 баробарга ошди. Талабалар контингенти 279 минг нафардан 640 минг нафарга етди, бу 2,3 баробарга тўғри келади. Қамров даражаси 9 фоиздан 25 фоизга, яъни қарийб 3 баробар ошди. Бу жуда катта кўрсаткич, бу халқимиз фарзандлари учун катта имконият», — деди вазир.

@daryo_live
Читать полностью
Daryo — LIVE 2 Mar, 20:04
​​Ўзбекистон ва Россия ТИВ раҳбарлари Шавкат Мирзиёевнинг Москвага кутилаётган ташрифига тайёргарликни муҳокама қилди

Ўзбекистон Шавкат Мирзиёевнинг Москвага ташрифи 2021 йилда бўлишига умид қилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ раҳбари Абдулазиз Комилов Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров билан 2 март куни ўтказилган учрашувда маълум қилди.

«Албатта, икки томонлама муносабатлар кун тартибида асосий масала — ташриф (Ўзбекистон президентининг Россияга ташрифи — таҳр.)… Ташриф саналарига келсак, мен бу тўғрисида Шавкат Миромонович билан гаплашдим. Албатта, биз вазиятга қараб иш тутамиз, лекин барибир онлайн тадбирларни ўтказмасликни хоҳлардик, (учрашув) расмиятчиликка бўлиб қолмаслиги учун. Биз шахсий учрашувлар бўлишини хоҳлардик. Бу борада вазиятга қараймиз ва ҳали маслаҳатлашамиз», — дея Абдулазиз Комиловнинг сўзларини келтирган «Gazeta.uz».

Вазир, шунингдек, олдинда 24 октябрда ўтказилиши белгиланган президент сайлови ташвиши турганини, агар унгача ўтказишга улгурилмаса, унда президент сайловидан кейин биринчи ташрифни Россияга амалга ошириш таклифи борлигини билдирган.

Абдулазиз Комилов, шунингдек, Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш ҳолатлари камайганини, бу муайян соҳаларда икки томонлама ҳамкорликни тиклашни муҳокама қилишга имконият беришини қайд этган.

«Қўшнилар билан муносабатларга келсак, у ҳақиқатан ҳам маълум жиҳатдан тўхтатилган эди. Аммо ҳозирда биз буларни очяпмиз ва ҳаммасини тиклаймиз», — деб қўшимча қилган вазир.

Бундан ташқари, Ўзбекистон ТИВ раҳбари минтақадаги сиёсий вазият динамик тарзда ривожланаётганини таъкидлаган.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев Москвада охирги марта 2020 йилнинг июнь ойида амалий ташриф билан бўлган эди.

Аввалроқ Ўзбекистон транспорт вазири Жасурбек Чориев Ўзбекистон COVID-19 билан боғлиқ эпидемиологик вазият яхшиланаётганини ҳисобга олиб март—апрель ойларида Россия билан мунтазам авиақатновларни тиклашга умид қилаётганини билдиргани ҳақида хабар берилган эди.

@daryo_live
Читать полностью
Daryo — LIVE 2 Mar, 19:28
​​Абдуқодир Тошқулов Юнусободда мурдаси топилган беш талабанинг яқинларига моддий ёрдам кўрсатилганини маълум қилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида 2 март куни ўтказилган «Ҳукумат соати»да олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов Юнусобод туманида ўлик ҳолда топилган 5 нафар талабанинг яқинларига моддий, маънавий ёрдам кўрсатилганини таъкидлади, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири.

«Тергов-суриштирув жараёнлари ҳали якунига етмади, сабаблари тўлиқ аниқланмади. Лекин барча ректорлар жаноза тадбирларида қатнашиб, марҳумларнинг ота-оналарига моддий, маънавий ёрдам, қолаверса, психологик хизмат кўрсатиб, бутун жамоаси билан бирга бўлди. Бу нохуш ҳолатга ректорлар бефарқ эмас, қатъий назоратга олинган», — деди Абдуқодир Тошқулов.

Аввалроқ Тошкентнинг Юнусобод туманида беш нафар талаба ўлик ҳолда топилгани ҳақида хабар берилган эди.

Маълум қилинишича, уларнинг мурдалари 27 февраль куни соат 20:50 ларда «Фирдавсий» МФЙ, Инжобод кўчасида ижарада яшаб келган уйдан топилган. Жами беш нафар талаба — Тошкент Ахборот технологиялари университети 2-босқич талабалари М.У., Р.С., Д.Ғ. ва Сингапур университети 2-босқич талабаси О.И. ҳамда Инҳа университети 1-босқич талабаси С.Х. вафот этган.

Ушбу ҳолат юзасидан шу куннинг ўзида Юнусобод туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 259-моддаси 2-қисми «а» банди (ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Суд тиббиёт экспертизасининг 27 февраль кунги дастлабки хулосасига кўра, жабрланувчиларнинг ўлими номаълум моддадан ўткир заҳарланиш натижасида юз берган.

Мазкур жиноят иши тергови Бош прокуратура томонидан назоратга олинган.

@daryo_live
Читать полностью
Daryo — LIVE 2 Mar, 19:01
​​Россия ташқи ишлар вазири «Спутник V» вакцинаси Ўзбекистонда рўйхатга олинганини айтди

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров коронавирусга қарши «Спутник V» вакцинаси Ўзбекистонда тезлаштирилган тартибда рўйхатга олинганини айтди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

«Шу кунларда Ўзбекистон аҳолисини оммавий эмлаш бошланади. ‘Спутник V’ вакцинасини Ўзбекистонда ишлаб чиқариш масаласи кўриб чиқилмоқда, ушбу вакцина Ўзбекистонда тезлаштирилган тартибда рўйхатга олинган. Биз бу борадаги ҳамкорликни жуда қадрлаймиз», — деган у Ўзбекистон ТИВ раҳбари Абдулазиз Комилов билан учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида.

Лекин Фармацевтика агентлигининг «Gazeta.uz»га маълум қилишича, «Спутник V» вакцинаси фақат сертификациядан ўтган. Сертификация қилиш жараёни ҳар бир олиб кириладиган партия учун амалга оширилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда «Спутник V» вакцинасини оммавий қўллаш жараёнига 17 февраль куни рухсат берилган эди.

Ўзбекистонда коронавирусга қарши илк вакцина сифатида Хитойнинг Zhifei Longcom Biopharmaceutical Co. Ltd компанияси билан ҳамкорликда ишлаб чиқарилган вакцина 1 март куни давлат рўйхатидан ўтказилган. Ўзбекистоннинг ҳиссаси ва саъй-ҳаракатларини инобатга олиб, компания ZF 2001 вакцинани бирга яратган ҳаммуаллиф мамлакат сифатида белгилади. Ушбу янги вакцина ZF-UZ-VAC 2001 номи билан ишлаб чиқариш фойдаланишга келишилган.

Хитой компанияси мазкур вакцинани ҳамкорликда ишлаб чиқариш учун Ўзбекистонда фаолият юритаётган бир қатор фармацевтика корхоналари фаолиятини ўрганиб, лаборатория ҳамда техник ва ишлаб чиқариш қувватларини инобатга олиб, Журабек Лабораториэс МЧЖ қўшма корхонасини танлаган.

@daryo_live
Читать полностью
Daryo — LIVE 2 Mar, 18:42
​​Абдуқодир Тошқулов талабалар ўлими билан боғлиқ воқеалардан сўнг маҳаллаларда талабабай юришлар бошланганини маълум қилди

Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов 2 март куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида ўтказилаётган «Ҳукумат соати»да талабаларни турар жойи билан таъминлаш масаласида чиқиш қилди. Бу ҳақда «Gazeta.uz» маълум қилди.

Вазир ўз чиқиши давомида ишчи гуруҳлар тузилиб, эндиликда маҳаллаларда талабабай юриш бошланганини маълум қилди.

Шунингдек, Тошқулов ижарада турувчи талабалар ҳам яшил, сариқ ва қизил рангларга ажратилишини қайд этиб ўтди.

Вазирнинг айтишича, у талабалар ётоқхонасига бориб, ўша ердаги бир талаба билан суҳбатлашгани, тунни талабалар ётоқхонасида ўтказганини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, 27 февраль куни Юнусобод туманидаги хонадонлардан бирида ижарада яшаб келган 5 нафар талаба жасади ўткир заҳарланиш аломатлари билан топилган. Ушбу фожиадан сўнг ижарада яшовчи талабаларни мониторинг қилиш бўйича топшириқ берилди.

Шунингдек, Тошкент давлат юридик университетининг 3-босқич талабаси ҳам ишлаб, ҳам яшаётган қурилиш объекти ҳудудидаги лифт шахтасига йиқилиб вафот этган.

@daryo_live
Читать полностью
Daryo — LIVE 2 Mar, 18:33
​​UzAuto Motors янгиланган Lacetti Redline автомобилини тақдим этди. Машина ойналари заводдан «тонировка» билан чиқарилади

UzAuto
Motors Lacetti’нинг янги Redline моделини ишлаб чиқаришни бошлайди. Бу ҳақда компания бўлими бошлиғи Мақсуд Абдуҳакимов «Дарё» мухбирига берган интервьюсида маълум қилди.

Лойиҳаларни бошқариш бўлими бошлиғининг маълум қилишича, Lacetti Redline дискалари қорайтирилган ҳолда чиқарилади. Ойналарнинг туси ҳам ўзгартирилган («тонировка») бўлади.

Машина интерьерида ҳам ўзгаришлар бўлган. Чехол заводдан қўйилади. Интерьер ранглари ҳам қора ва қизил (Redline) аралашмасида бўлади.

Шунингдек, автомобиль завод томонидан камера билан жиҳозланган. Орқага ҳаракатланиш вақтида орқа камера ёқилади. Бар ҳам олдинроққа чиқарилган. Фаралар ҳам янгича услубда ишланган.

UzAuto Motors директори вазифасини вақтинча бажарувчи Рустам Ражабовнинг айтишича, ушбу хизматлар учун қўшимча ҳақ олинади. Ҳозирча ушбу хизматларнинг қиймати аниқ эмас. Моделларни ишлаб чиқариш 6 ойдан сўнг (августда) йўлга қўйилади.

Бундан аввал Ўзбекистонда Spark, Nexia, Cobalt ва Lacetti хариди учун шартнома бериш 3 мартдан қайта тикланиши, Ўзбекистонда Chevrolet Onix 9-12 минг доллар атрофида сотилиши кутилаётгани ҳамда Ўзбекистонда ҳар 100 та уй хўжалигига қанча автомобиль тўғри келиши маълум қилингани ҳақида хабар берилганди.

@daryo_live
Читать полностью
Daryo — LIVE 2 Mar, 18:20
​​«Equinox ва Tahoe’ларнинг юқори нархи орқали Spark ва Nexia каби арзон машиналарни ишлаб чиқаришдаги зарар қопланмоқда» — «Ўзавтосаноат»

UzAuto Motors компанияси 2020 йилда Nexia ва Spark автомобилларини ишлаб чиқаришдан 550 миллиард сўм миқдорида соф зарар кўрган. Бу ҳақда «Ўзавтосаноат» бошқаруви раиси ўринбосари Азизбек Шукуров 2 март куни Асакадаги автозаводда журналистлар билан бўлиб ўтган учрашувда маълум қилди, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири Мусулмонбек Иброҳимов.

2020 йил ноябрида UzAuto Motors АҚШ компаниясидан 8750 дона Chevrolet Equinox сотиб олиш учун қиймати 199,9 миллион долларлик шартнома имзолагани маълум бўлган эди. Бунда бир дона автомобиль 22 845 доллардан тушган; худди шу вақтда UzAuto Motors ушбу моделдаги автомобилни Ўзбекистонда 349 миллион сўмдан (33 минг доллардан ортиқ) сотаётган эди. Бу автомобилнинг импорт нархидан салкам 11 минг долларга кўп эди.

Азизбек Шукуровнинг таъкидлашича, UzAuto Motors томонидан бир йилда нечта автомобиль ишлаб чиқарилди-ю, нечта машина импорт қилинди деган савол қўйилса, мамлакатга олиб кирилган қиммат машиналар улуши 5 фоиздан ошмаслигини кўриш мумкин. «Яъни, биз сотаётган машиналаримизнинг фақат 5 фоизини импорт қиляпмиз, қолган 95 фоизини ишлаб чиқаряпмиз», — деди Шукуров.

«Ўзавтосаноат» вакили импорт қилинаётган автомобиллар юқори даромадли харидорларга мўлжалланганини тан олди. UzAuto томонидан 2020 йилда ишлаб чиқарилган 280 мингта автомобиль эса бюджет моделлари ҳисобланади — Шукуров Damas ва Spark’нинг нархи 7 минг доллардан, Nexia ва Cobalt каби седанларнинг баҳоси эса 8—10 минг доллардан эканини эслатиб ўтди.

«Сизларга бир тижорий сирни очяпман — Spark ёки Nexia каби машиналарни ишлаб чиқаришда даромад умуман йўқ, нафақат даромад йўқ, балки йўқотиш ҳам бор. Оммага арзон машинани кўпроқ етказиш имкониятини яратиш учун кам миқдорда олиб кирилаётган қиммат машиналарнинг даромадини баланд қилиб қўямиз. Қиммат машинани сотиш ҳисобидан олаётган даромадимиз билан арзон машина сабаб йўқотилаётган пул ўрнини тўлдирамиз», — деди у.

Азизбек Шукуровнинг таъкидлашича, UzAuto Motors 2020 йилда Spark ва Nexia автомобилларини ишлаб чиқаришдан 550 миллиард сўм пул йўқотган, Equinox, Malibu, Traverse, Tahoe каби «катта машиналар»дан 500 миллиард сўм фойда кўрган. «Нима қилган яхши — Equinox, Malibu, Traverse’ларнинг нархини тушириб, Spark ва Nexia’ларнинг нархини кўтариб қўйган яхшими ёки ҳозирги бизнес-моделни давом эттирганми?», — деб савол қўйди «Ўзавтосаноат» вакили.

@daryo_live
Читать полностью
Daryo — LIVE 2 Mar, 18:04
​​«ОТМ ётоқхонасида бир талаба билан тонггача суҳбат қуриб, ундан бутун сир-асрорни сўраб олдим» - Абдуқодир Тошқулов

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида 2 март куни ўтказилган «Ҳукумат соати»да Ўзбекистондаги ОТМлар талабаларини турар жой билан таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар ва режалар муҳокама қилинди.

«Дарё» мухбири Миролим Исажоновнинг хабар беришича, тадбирда Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов айрим талабалар турар жойларидаги шароитлар ҳақида гапираркан, ўзи ҳам бир кеча талаба билан тунаганини гапирди.

«Баъзи олий ўқув юртларидаги ётоқхоналарнинг шароити яхши эмаслигига сабаб шуки, шахсан ректорнинг эътиборсизлиги, олий таълим муассасаси раҳбарининг ўша ётоқхонага кирмаслигидир, бошқа сабаб йўқ.

Ҳар қандай ОТМ шароит яратиш учун пул топа олади. Чунки талабалар турар жойида яшаётган талаба муассаса ҳисоб-китобидан келиб чиқиб, оз бўлса-да, пул тўлайди. 50 минг сўм тўлайди, 80 минг сўм тўлайди... барибир ойига тўлайди. Бу арзимас пул, лекин ўша пулни ўзига сарфласа ҳам, барча жиҳозини тайёр қилиб қўйса бўлади. Чунки электр энергияси ва бошқа харажатлар асосий ҳисобдан тўланади.

Мен бир талабалар турар жойига бориб, бир кеча ётдим. Бир талаба билан унинг хонасида тунни тонгга улаб суҳбат қилиб чиқдик ва ундан бутун сир-асрорни сўраб олдим. Унинг овқатидан едим, ўзим ҳам нимадир олиб келтирдим. Яшаш шароити, санузеллар ҳолати билан танишдим... бир дунё муаммо. Талаба 40 фоиз дарслардан норози. Жами ўқитувчилардан 40 фоизининг бераётган билимидан норози. У қайси олий ўқув юрти эканлигини айтмайман. Чунки ижтимоий тармоқларда нотўғри талқин бўлиши мумкин.

Нега ётоқхонада автомат кир ювиш машиналари турмаслиги керак? Нега қизларимиз шундан фойдаланмаслиги керак?! Ҳамма нарса номига қилиб қўйилган, қизлар ташқарида кир ювади, ташқарида кир ёяди, бунга ҳеч қанча харажат кетмайди, бунга эътибор керак, холос. Бунга шахсан ректор жавобгар ҳисобланади», — деди вазир.

@daryo_live
Читать полностью
Daryo — LIVE 2 Mar, 17:37
​​Ўзбекистон май ойигача Россия билан мунтазам авиақатновлар тикланишига умид қилмоқда

Ўзбекистон март—апрель ойларида Россия билан мунтазам авиақатновларни тиклаш ниятида. Мамлакатда коронавирус билан боғлиқ вазият Россияда белгиланган мезонларга мос келади. Бу ҳақда транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев 2 март куни журналистларга маълум қилди, деб хабар бермоқда «Gazeta.uz».

«Ҳозирча биз Россия томоннинг жавобини кутяпмиз. Менимча март—апрель ойларида қандайдир ижобий натижа бўлади», — деган у Тошкентда Ўзбекистон транспорт дипломатиясига бағишлаб ўтказилган давра суҳбатида.

Жасурбек Чориевнинг таъкидлашича, Ўзбекистон томон COVID-19 билан боғлиқ эпидемиологик вазият ҳақидаги барча маълумотларни Россия Федерациясининг коронавирусга қарши кураш бўйича махсус комиссиясига юборган.

«Биз мунтазам парвозларни тиклаш учун Россия комиссияси томонидан белгиланган мезонларга мувофиқ барча стандартларга мос келамиз», — деб қўшимча қилган у.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон 1 октябрдан бошлаб барча халқаро авиа, темир йўл ва автойўл қатновлари учун ўз чегараларини очди. Uzbekistan Airways 2020 йилнинг сентябрида Туркия, БАА, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон билан, 2021 йилнинг январида Тожикистон, февраль ойида Германия, март ойида Ҳиндистон билан мунтазам авиапарвозларни тиклади.

Коронавирус билан боғлиқ вазият жиддий бўлиб қолаётган мамлакатларга, хусусан, Россияга парвозларни махсус рейсларда амалга ошириш давом этмоқда. Ўзбекистондан Россияга авиарейс орқали бориш учун ПЗР-тест натижаси салбий чиққан маълумотномага, шунингдек, даволаниш ёки оила билан бирланиш учун зарур ҳужжатга эга бўлиш лозим.

@daryo_live
Читать полностью
Daryo — LIVE 2 Mar, 17:30
​​Абдулазиз Комилов ва Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров учрашув ўтказди

Москва шаҳрида 2021 йилнинг 2 март куни амалий ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар қилди.

Маълум қилинишича, учрашув чоғида вазир Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россия томонини 2021- йили Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» мавзусидаги халқаро конференцияга таклиф қилган мактубини топширди.

Ташқи сиёсат маҳкамалари раҳбарлари сиёсий-дипломатик, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа томонларни қизиқтирган соҳалардаги Ўзбекистон – Россия муносабатларининг бугунги ҳолати ва ривожланиш истиқболларини муҳокама қилди.

Илгари эришилган келишувларнинг ижро жараёни ҳамда бўлажак олий ва юқори даражалардаги тадбирлар жадвали кўриб чиқилди.

Таъкидланишича, томонлар Ўзбекистон ва Россия ўртасида доимий авиақатновларни тиклаш масаласини, Ўзбекистон фуқароларининг Россия ҳудудига киришлари билан боғлиқ чекловларни бекор қилиш имконияти юзасидан фикр алмашди.

Вазирлар БМТ, МДҲ, ШҲТ ҳамда бошқа халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликнинг турли жиҳатлари борасида ҳам сўз юритди.

Афғонистондаги бугунги вазият, инклюзив афғонлараро музокараларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва Афғонистон иштирокида транспорт-коммуникация лойиҳаларини амалга ошириш йўлидаги саъй-ҳаракатларга алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашув якунида Ташқи ишлар вазирларининг оммавий ахборот воситалари учун брифинги ўтказилиб, музокараларнинг натижалари эълон қилинди ва журналистлар саволларига жавоблар берилди.

Бундан аввал Абдулазиз Комилов Қирғизистон президенти Садир Жапаров билан учрашиб, унга Шавкат Мирзиёев мактубини топширгани, Афғонистон президенти қабулида бўлгани ҳамда Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон билан учрашгани ҳақида хабар берилганди.

@daryo_live
Читать полностью
Daryo — LIVE 2 Mar, 17:18
​​Юридик университети талабаси қурилиш объектида лифт шахтасига тушиб кетиши оқибатида вафот этди

Тошкент давлат юридик университети 3-босқич талабаси Баҳодир Бозоров бахтсиз ҳодиса оқибатида вафот этди. Бу ҳақда университетнинг Telegram каналида хабар қилинди.

Бош прокуратуранинг «Дарё»га маълум қилишича, ҳодиса 27 февраль куни тахминан соат 22:30 ларда юз берган. Сурхондарёлик 27 ёшли йигит 2021 йилнинг 9 январидан буён Xuber Global Konctruction МЧЖда синов муддати асосида ишга қабул қилиниб, Тошкент шаҳри Бектемир тумани Ҳусайн Бойқаро кўчаси 9-уйдаги қурилиши тугалланмаган бинода ишлаб, яшаб келган. Баҳодир Бозоров мазкур бинонинг иккинчи қаватидан лифт учун мўлжалланган шахтанинг ичига қулаб тушган.

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Тошкент вилояти филиалининг 27 февралдаги 1-сон далолатномасида Бозоров шифохонага олиб келтирилган вақтда вафот этган бўлганлиги кўрсатилган.

Ҳозирда ҳолат бўйича суд тиббий экспертизаси тайинланиб, меҳнатни муҳофаза қилиш ва меҳнат шароитлари экспертизаси Давлат инспекциясига ҳолат юзасидан хулоса тақдим этиш учун терговга қадар текширув давомида тўпланган ҳужжатлар тақдим этилган.

Бош прокуратуранинг маълум қилишича, терговга қадар текширув ишлари давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 27 февраль куни Юнусободда ижарада яшовчи беш нафар талабанинг мурдаси топилди. Уларнинг уч нафари Тошкент Ахборот технологиялари университети, бир нафари Сингапур менежментни ривожлантириш институти, яна бир нафари Инҳа университети талабаси бўлган. Жабрланувчиларнинг ўлими номаълум моддадан ўткир заҳарланиш натижасида юз берган. Ушбу фожиадан сўнг ижарада яшовчи талабаларни мониторинг қилиш бўйича топшириқ берилди.

@daryo_live
Читать полностью
Daryo — LIVE 2 Mar, 16:40
​​Зеленский коронавирусга қарши Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган вакцина билан эмланди

Украина президенти Владимир Зеленский коронавирус инфекциясига қарши эмланди. Бу ҳақда у Twitter’да маълум қилди, деб ёзмоқда «РБК».

Зеленскийни эмлаш учун Ҳиндистондаги заводда AstraZeneca томонидан ишлаб чиқарилган Covishield вакцинасидан фойдаланилди. Президентнинг сўзларига кўра, у вакцинани «аскарлар билан олд қаторда турадиган бош қўмондон сингари биринчилардан бўлиб» қабул қилди.

Маълумот учун, 2020 йилнинг ноябрь ойида Владимир Зеленскийда коронавирус аниқланган. Зеленскийнинг ўзи ҳам Facebook’даги саҳифасида COVID-19’га тести ижобий чиққанини тасдиқлаган. Ўшанда президент ўзини яхши ҳис қилаётганини ва ишлашда давом этиб, касалликни енгиб ўтишига ишонишини таъкидлаган.

Эслатиб ўтамиз, Украина ҳукумати коронавирус сабабли жорий қилинган карантин муддатини 30 апрелгача узайтирди. 24 февралдан мамлакат карантиннинг мослашувчан шаклига ўтди. Ҳудудларга эпидемиологик хавфнинг тўрт даражасидан бири берилади — «яшил», «сариқ», «тўқ сариқ» ёки «қизил».

@daryo_live
Читать полностью
Daryo — LIVE 2 Mar, 16:30
Репост из: .
"Doza" SUPER-AKSIYAsida ishtirok eting va qimmatbaho sovg‘alarni yutib olish imkoniyatini qo'lga kiriting!

Aksiyada quyidagi sovg‘alar ishtirok etadi:

- Kunlik shoubokslar
- Haftalik 500.000 so‘m
- Xiaomi Mi AirDots Pro
- Xiaomi Redmi 9 4/64
- Playstation 4 Full 1TB
- iPhone 12

-Aksiya 26-aprel kuniga qadar davom etadi

Ishtirok etish @dozauz_bot

Batafsilroq

Reklama
Читать полностью
Daryo — LIVE 2 Mar, 15:45
​​Тошкентда 4 минг доллар эвазига Миллий гвардия тизимига ишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахс ушланди

Тошкентда 4 минг доллар эвазига Миллий гвардия тизимига ишга киритиб қўймоқчи бўлган шахсга жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Маълум бўлишича, Н.Қ. фуқаро Д.га қалбаки хизмат гувоҳнома кўрсатиб, Миллий гвардия тизимига танишлари орқали ишга киритиб қўйишга ишонтириб, эвазига 4 минг доллар сўраган. Талаб қилинган пулни фирибгарлик йўли билан олган вақтида департамент ва Тошкент шаҳар ИИББ ва Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳолат юзасидан фуқаро Н.Қ.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик), 28-,211-моддаси (пора бериш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ Миллий гвардия тизимига ишга киритиб қўйиш учун Гулистонда 1,5 минг доллар, Қаршида 4,5 минг доллар, Самарқандда 27 минг доллар олган шахслар ушлангани ҳақида хабар берилган эди.

@daryo_live
Читать полностью
Daryo — LIVE 2 Mar, 15:36
​​Ўзбекистонда Spark, Nexia, Cobalt ва Lacetti хариди учун шартнома бериш 3 мартдан қайта тикланади

Ўзбекистонда 3 мартдан бошлаб Spark, Nexia, Cobalt ва Lacetti автомобилларини харид қилиш учун шартнома бериш жараёни қайта тикланади. Бу ҳақда Асакадаги автозаводга уюштирилган пресс-тур давомида UzAuto Motors масъуллари маълум қилди, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири Мусулмонбек Иброҳимов.

Spark, Nexia, Cobalt ва Lacetti автомобилларини харид қилиш шартномалар бериш вақтинча тўхтатилгани февраль ойи бошида маълум бўлган эди. Бунга UzAuto Motors дилерлари шартномалар ва автомобилларни етказиб бериш бўйича янги бошқарув тизимига ўтаётгани сабаб қилиб кўрсатилган эди.

Аввалроқ UzAuto Motors Equinox етказиб беришни тўхтатгани ҳақида хабар берилган эди. Бунга моделлар қаторини янгилаш стратегияси сабаб қилиб кўрсатилган.

@daryo_live
Читать полностью
Daryo — LIVE 2 Mar, 15:05
​​Ўзбекистонда Chevrolet Onix 9—12 минг доллар атрофида сотилиши кутилмоқда

Ўзбекистонда Chevrolet Onix автомобилини ишлаб чиқариш 2022 йил октябрь—декбар ойларида бошланиши кутилмоқда. Бу ҳақда UzAuto Motors компанияси раҳбари Рустам Ражабов маълум қилди, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири Мусулмонбек Иброҳимов.

Рустам Ражабовнинг маълум қилишича, «жаҳондаги энг харидоргир автомобиллардан бўлиб турган» Chevrolet Onix ҳозирги кунда халқаро бозорда 9—12 минг доллар атрофида сотилмоқда. «Ўзбекистонда ҳам тахминан шу нарх атрофида сотувга чиқарилади», — деди Ражабов.

@daryo_live
Читать полностью
Daryo — LIVE 2 Mar, 15:03
Ўзбекистонда долларнинг расмий курси қаторасига бешинчи кун пастлади

@daryo_live
Daryo — LIVE 2 Mar, 14:55
​​Шавкат Мирзиёев иқтисодий тараққиёт, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Сума Чакрабартини қабул қилди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2 март куни ўзининг иқтисодий тараққиёт, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Сума Чакрабартини қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, учрашувда маслаҳатчи Чакрабартининг Ўзбекистондаги иқтисодий ислоҳотларнинг узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган стратегиясини тайёрлаш, давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш, мамлакатнинг хорижий шериклар билан ўзаро манфаатли муносабатларини кенгайтириш борасидаги таклиф ва тавсиялари кўриб чиқилди.

Давлат раҳбари «йўл харитаси» ва устувор йўналишлар бўйича бошқа муҳим концептуал ҳужжатларни биргаликда пухта тайёрлашни давом эттириш ва кейинчалик уларни амалга ошириш зарурлигини таъкидлади.

Инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини яна-да яхшилаш, давлат улуши мавжуд корхоналарни трансформация қилиш, юқори малакали кадрларни тайёрлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Эслатиб ўтамиз, Сума Чакрабарти Ўзбекистон Президентининг маслаҳатчиси этиб тайинланишидан аввал саккиз йил давомида Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти лавозимида фаолият юритган.

@daryo_live
Читать полностью