Advokat Qosimov


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Право


Ушбу каналда адвокат Хайрулло Қосимовнинг мулохазалари ва ҳуқуқий маслаҳатлари бериб борилади.
Мурожаат учун: @qosimovadvokatbot
Адвокатлик хизмати учун:(+998 90) 537 20-71;(+998 50) 002 04 43

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Право
Статистика
Фильтр публикаций


Мурожатчидан савол (ўзгартирилмади):

Ассалому алайкум, ака ман сурамокчи буганим ЎРҚ-1033 бўйича, мани номимда 5 та мошина бор, лекин ман 4 тасини умуман хайдамиман, саволим энди шу 4 та мошинага кеган штрафлар бўйича манга бал езиладими еки ГАИ томонидан тузилган протакол буйича бал хисобланадими?
Агар камерала бўйича хисобланса ман 1 ойда правами йукотаманку!


👇

‼️ Ўрқ-1033 га асосан МЖТКга киритилган ўзгартиришга кўра:

✅ Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги қайд этилган тақдирда, маъмурий жавобгарликка транспорт воситасининг мулкдори ёки мазкур транспорт воситасидан фуқаролик-хуқуқий муносабатлар асосида белгиланган тартибда фойдаланган шахс тортилади.

Демак агар сиз радар ва камера орқали қайд қилинган хуқуқбузарликни бошқа шахс содир этганини исботлаб берсангиз ва ушбу шахс мазкур транспорт воситасидан фуқаролик-хуқуқий муносабатлар асосида белгиланган тартибда фойдаланган бўлса жарима бали ўша шахсга хисобланади.

✅ Агар хуқуқбузарлик ЙҲХ ходимлари томонидан  аниқланса, жарима бали хуқуқбузарликни содир қилган шахсга хисобланади.

Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈


Йўл ҳаракати хавфсизлиги тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги Қонун (ЎРҚ-1033-сон, 20.02.2025 й.) қабул қилинди.

Унга кўра қуйидагилар учун маъмурий жавобгарлик белгиланди:👇
  📌 Йўл ҳаракати қоидабузарликлари бўйича ҳисобланадиган жарима баллари белгиланган миқдордан ошганлиги учун маъмурий жазо қўлланилиши;

✅ Бунда:

❇️ Белгиланган ҳуқуқбузарликлар содир этилганлиги учун транспорт воситасининг ҳайдовчисига нисбатан мазкур ҳуқуқбузарликларда назарда тутилган асосий жазо билан бирга жарима баллари ҳисобланади. Бунда содир этилган ҳар бир ҳуқуқбузарлик учун ҳисобланадиган жарима балининг энг юқори миқдори 2 баллдан ошмаслиги керак.

❇️ Жарима баллари белгиланган ҳуқуқбузарликлардан бири биринчи марта содир этилган кундан эътиборан бир йил давомида ҳисоблаб борилади. Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар учун ҳисобланган жарима баллари бир йил ўтгач транспорт воситасининг ҳайдовчисидан автоматлаштирилган тарзда ечилади.

❇️ Ҳисобланган жарима баллари бир йил давомида 12 баллдан ошган ҳолларда, охирги содир этилган ҳуқуқбузарлик учун белгиланган тартибда қўшимча жазо тариқасида ҳайдовчи транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинади. Бундай ҳуқуқдан маҳрум қилиш муддати 6 ойдан кам бўлмаслиги белгиланди.

❇️ Сиқилган табиий газда, суюлтирилган нефть газида ёки дизель ва газсимон ёқилғи аралашмасида ишлайдиган транспорт воситаларидан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларини бузганлик учун;

❇️ Транспорт воситасида одам ташиш қоидаларини бузганлик учун;

❇️ Транспорт воситаларини қувиб ўтиш қоидаларини бузганлик учун;

❇️ Йўл безорилиги учун;

❇️ Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг фото- ва (ёки) видеотасвирини уларнинг обрўсизлантирилишига олиб келадиган тарзда бузиб тарқатганлик учун.

Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈


Ўзбекистонда реклама тўғрисидаги қонунчилик ишламайдими?

‼️ Ўзбекистон Республикасининг "Реклама тўғрисида"ги қонунига кўра, энергетик ичимликларнинг рекламасида :

✅  Бундай ичимликларни ҳаддан зиёд истеъмол қилишнинг зарари тўғрисидаги огоҳлантириш, шунингдек бундай ичимликларни истеъмол қилиш тавсия этилмайдиган шахслар ҳақидаги ахборот мавжуд бўлиши;
✅ энергетик ичимликларни истеъмол қилиш жараёнларини намойиш этмаслиги;
✅ Спортда ютуқларга эришган инсонларнинг тасвирини ўз ичига олмаслиги;
✅ Энергетик ичимликларни истеъмол қилиш рекламадан фойдаланувчиларнинг ижтимоий ва спортга оид муваффақиятга эришиши ёки жисмоний ҳамда руҳий ҳолати яхшиланиши учун муҳим аҳамиятга эга деган таассуротни юзага келтирмаслиги керак.

Лекин бугунги кунда телевизор ва ижтимоий тармоқлардаги энергетик ичимликлар рекламаси ушбу нормаларга мутлақо зидлигини кўришимиз мумкин.Чунки ушбу рекламаларнинг аксариятида:
📌📌бундай ичимликларни истеъмол қилиш тавсия этилмайдиган шахслар ҳақидаги ахборот мавжуд бўлмайди;
📌📌 асосан машхур спортчилар иштирок этади;
📌📌 асосан бундай ичимликни рохатланиб ичгани намойиш этилади;
📌📌 мазмунидан  бундай ичимликни ичган одамнинг муваффақиятга эришиши ва холати яхшиланиши англашинади.

Энергетик ичимликлар рекламасига доир талабларни бузганлик, шунингдек ташқи реклама ва ахборотни жойлаштириш тартибини бузганлик — базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлиши белгиланган.

Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈


🙋‍♂ Ассалому алайкум, менинг "DAMAS" русумли автомашинам бор.Куни кеча автомашинамда харакатланиб кетаётганимда ЙПХ ходими мени тўхтатди.Автомобилимни кўздан кечирганида орқа ўриндиқ олиб ташланганлигини кўрди ва буни автотранспорт воситасининг кузов ҳамда деталларини ўзгартириш деб хисоблаб,менга жарима қўллади.Айтингчи бу ҳатти-харакат хақиқатдан маъмурий хуқуқбузарлик хисобланадими?

📚 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.02.2022 йилдаги 86-сон қарори 26-иловасига кўра:

✅ Автомототранспорт воситасига қўшимча ўриндиқ ўрнатиш ёки камайтириш(олиб ташлаш) автомототранспорт воситасининг кузови ёки деталини ўзгартириш деб хисобланади.

📌 Автомототранспорт воситасини бундай қайта жиҳозланганлик учун рухсатнома олиш талаб этилади.

Бундай тартибини бажармаганлик учун МЖТКнинг 125-моддасида азавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида жарима жазоси белгиланган.

Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈


Репост из: Bahodir Ahmedov
Олий суд судьялар учун нуқта қўйиб берибди

Бегона шахс сизга тегишли уйда яшаса ва уни уйингиздан чиқариб ташлолмасангиз, судга берсез суд рад қилиб турса, кулгили ҳолат бўлади а? Амалда шундай ҳолат бўлаётганини бир неча марта ёздик. Мана охири Олий суд 2024 йил учун обзорлари ва тушунтиришларида бу ҳақда тўхталибди.

Тушунтиришдаги кейс қуйидагича:

“Даъвогар “Т.Б.” фуқаролик ишлари бўйича Хўжаобод туманлараро судига киритган даъво аризасида жавобгарлар “М.Х.”, “Х.Х.” ва “Д.Х.ни ўзига тегишли уй-жойдан мажбурий тартибда кўчиришни сўраган.

Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2023 йил 20 февралдаги ажрими билан ўзгаришсиз қолдирилган фуқаролик ишлари бўйича Хўжаобод туманлараро судининг 2023 йил 25 декабрдаги ҳал қилув қарорига кўра, даъво талаби рад қилинган.

Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати тафтиш инстанциясининг 2024 йил 8 апрелдаги ажрими билан суд қарори қисман бекор қилиниб, жавобгар “Х.Х.”ни уйдан кўчириш ҳақида янги ҳал қилув қарори
қабул қилинган.

Суд ҳужжатларининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилган. Суд бундай хулосага келишда жавобгар “Д.Х.” дастлабки мулкдор “У.А”нинг розилиги билан уйга киритилганлиги ва яшаб келаётганлигига, унда турар жойдан фойдаланиш ҳуқуқи шаклланган ҳисобланишига ва Уй-жой кодексининг 32-моддаси ҳамда Фуқаролик кодексининг 184-моддасига асосланган.

Олий суд судлов ҳайъати “Д.Х.”ни кўчиришни рад қилиш ҳақидаги қуйи инстанция судларининг хулосалари билан қуйидагиларга асосан келишмаган.

Хусусан, даъвогар “Т.Б.” 2023 йил 19 апрелдаги нотариал тартибда расмийлаштирилган олди-сотди шартномасига асосан низоли уй-жойни “У.А”дан сотиб олган бўлиб, жавобгар “Д.Х.” Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармасидан олинган маълумотга кўра, 2022 йил 27 январда низодаги хонадон рўйхатидан ўчирилган. Қолаверса, Уй-жой кодексининг 32-моддаси талабига кўра, жавобгар “Д.Х.” уй мулкдори “Т.Б.”нинг оила аъзоси ҳисобланмайди ва мулкдор билан умумий хўжалик юритиб, доимий яшамаган, уй рўйхатида ҳам турмайди, янги мулкдор билан ўрталарида турар жойдан фойдаланиш юзасидан келишув ҳам мавжуд эмас.

Мазкур ҳолатлар ва мулкдор ўзининг мулк ҳуқуқини, ким томонидан бўлмасин, ҳар қандай бузишни бартараф этишни талаб қилишга ҳақли эканлигига (ФК 164-модда) асосланиб, Олий суд судлов ҳайъати 2024 йил 29 июлдаги ажрими билан суд ҳужжатларини қисман бекор қилиб, жавобгар “Д.Х.”ни ҳам уйдан кўчириш ҳақида янги қарор қабул қилган.

Мана шу қоидани барча судлар тушуниб олиши керак. Мулкдор ўз мулкидан ўзи хоҳлаганича фойдаланади, эгалик қилади, тасарруф қилади. ФК 184 (универсал ҳуқуқий ворислик)ни бу масалага алоқаси йўқ

#advokat #sudishi

👉@bahodirahmedoff👈


Топиб олган нарсангиздан 20 фоиз мукофот олишингиз мумкин!

Батафсил 👇

📚 Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 194-моддасига кўра:

✅ Ашёни топиб олган шахс уни олишга ҳақли бўлган шахсдан топилма учун ашё қийматининг йигирма фоизига қадар миқдорида мукофот талаб қилишга ҳақлидир.

✅ Башарти, топиб олинган ҳужжатлар ёки ўзга ашёлар уларни олишга ҳақли бўлган шахснинг ўзи учунгина қимматга эга бўлса, мукофот миқдори шу шахс билан келишув асосида, келишувга эришиб бўлмаган тақдирда эса — суд орқали белгиланади. Топилган ашёни қайтариб беришни талаб қилишга ҳақли бўлган шахс топилма учун кўпчилик ўртасида мукофот ваъда қилган бўлса, у кўпчилик ўртасида ваъда қилинган мукофотни ўша шартларга мувофиқ тўлайди.

✅ Башарти, ашёни топиб олган шахс топилма ҳақида хабар қилмаган бўлса ёки уни яширишга уринган бўлса, мукофот олиш ҳуқуқи вужудга келмайди.

Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈


Ижро хужжати бўйича ундирув стипендияга ҳам қаратилиши мумкинми?

Албатта.👇

‼️ Ўзбекистон Республикасининг "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги қонунининг 46-моддасида мажбурий ижро этиш чоралари белгиланган.Унга кўра :

✅   Ундирувни қарздорнинг иш ҳақи, стипендияси, пенсияси ва бошқа турдаги даромадларига қаратиш ҳам мумкинлиги белгиланган.

✅ Ижро ҳужжатлари бўйича қарз тўлиқ узилгунга қадар, қарздорга тўланадиган иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларнинг кўпи билан эллик фоизи ушлаб қолиниши мумкин.

Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈


Энди МФЙ раислари 5 йилга сайланади!


📌 Ўзбекистон Республикасининг 11.02.2025 йилдаги ЎРҚ-1027-сон қонунига кўра:

✅ МФЙ раисларининг ваколат муддатлари узайтирилди. Эндиликда фуқаролар йиғинининг раиси 5 йил муддатга сайланади.
Аввал бу муддат 3 йил эди.

❇️ Ушбу қонун амалга киритилгунига қадар сайланган фуқаролар йиғинлари раислари ўз ваколатини улар сайланган 3 йиллик муддат тугагунига қадар амалга оширади.


Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈


Тармоқларда Олмалиқдаги 14-сонли манзил колониясидан 15 февраль куни Муҳаммадқодир Пўлатовнинг жасади чиққанлиги ҳақида ёзишмоқда.

gazeta.uz нинг ёзишича, бу ҳақда оила аъзоларига 15 февраль куни соат 7-00 ларда телефон орқали маълум қилинган.

Омбудсманнинг муносабатида айтилишича, 14-сон жазони ижро этиш колонияси навбатчилик қисми томонидан берилган маълумотларга кўра, жорий йилнинг 14 февраль куни соат 22:45 да жазо муддатини ўтаётган маҳкум соғлиғида ўзгариш сезгани сабабли колония шифокорларига мурожаат қилган. Биринчи тиббий ёрдам кўрсатилганидан сўнг ҳам унинг ҳолати яхшиланмагани сабабли, у Олмалиқ шаҳар марказий шифохонасига ётқизилган.

Бироқ, кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан, маҳкум 15 февраль куни соат 01:00 да шифохонада гипертония ва бирламчи юрак етишмовчилиги оқибатида вафот этганлиги айтилмоқда.

Марҳумнинг онаси колония масъуллари ўғли касал бўлганлиги ҳақида оиласига ўз вақтида хабар бермаганлиги, экспертизага олиб бориб, жасадини ёриб, ҳамма жойини чоклаб, моргга топширишганидан сўнг хабардор қилинганидан эътироз билдирган.

Албатта бу эътирозлар ўринли. Чунки Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 29 июлда 2495-сон билан рўйхатдан ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидаларининг 374-4-бандига кўра маҳкум оғир касалликка чалинган тақдирда, ЖИЭМ маъмурияти маҳкумнинг розилиги билан унинг яқин қариндошларига ёки маҳкумнинг ўзи кўрсатган бошқа шахсларга бу ҳақда дарҳол хабар беради.

Қоидаларнинг 493-бандида эса маҳкум вафот этган тақдирда ЖИЭМ маъмурияти бу ҳақда зудлик билан марҳумнинг яқин қариндошларидан бирига телеграф орқали хабар қилиши, маҳкумнинг вафоти ҳақида ЖИЭМ маъмурияти дарҳол прокурор ва юқори турувчи органни хабардор қилиши белгиланган.

Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈


Мижозни кўнглига қарайман деб жаримага тортилиб қолманг!

Жиноят ишлари бўйича  Хива туман судининг қарори билан Хива туманида жойлашган бир чойхона иш бошқарувчисига жарима жазоси тайинланибди.Сабаби чойхона иш бошқарувчиси Тунги вақтда вояга етмаганларнинг чойхонада бўлишига йўл қўйган.

📌 МЖТКнинг 188*2-моддасига кўра ресторанлар, кафелар, барлар, клублар, дискотекалар, кинотеатрлар, компьютер заллари, Интернет тармоғидан фойдаланиш хизматларини кўрсатиш учун жиҳозланган хоналар ёки бошқа кўнгил очиш (дам олиш) жойларининг раҳбарлари ёхуд бошқа масъул шахслари томонидан вояга етмаган шахснинг тунги вақтда ота-онасидан бири ёки унинг ўрнини босувчи шахснинг кузатувисиз кўрсатилган муассасаларда бўлишига йўл қўйиш — базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

✅ Хозирги кунда Ўзбекистон Республикасида соат 23:00 дан 06:00 гача бўлган вақт --- тунги вақт хисобланади.

❇️ Ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар эса вояга етмаган шахслар хисобланади.

Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈


Самарқанддаги йиғилишда бўлган воқеалар ҳақида qalampir.uz сайти яхши материал тайёрлабди.

https://qalampir.uz/news/samark-anddagi-shou-zhamoatchilik-nimadan-norozi-114580

Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈


Олий судга савол

Олий суд Пленумининг 16.12.2024 йилдаги 36-сонли “Ер тўғрисидаги қонунчиликни бузиш билан боғлиқ жиноят ишлари бўйича суд амалиётининг айрим масалалари тўғрисида” ги қарорининг 5-банди 3-хатбосида “Суғориладиган ер участкаларини уларда қурилиш ишларини амалга оширган ҳолда ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш жиноят аниқланган пайтдан бошлаб тамом бўлган ҳисобланади” деб белгиланди.

Бироқ жиноят аниқланган пайт сифатида қайси пайт назарда тутилганлиги ҳақида тушунтириш берилмаган. Буни Жиноят кодекси нормалари орқали ҳам аниқлаб бўлмайди, чунки кодексда аниқланган пайтдан бошлаб тамом бўлган ҳисобланадиган жиноятлар ҳақида ҳеч нарса ёзилмаган.

Яъни, бу ерда қайси пайт назарда тутилмоқда: Ҳаракат жиноят деб топилиб, жиноят иши қўзғатилган пайтми ёки ваколатли орган вакиллари, масалан кадастр органлари томонидан қурилиш ишлари қилинганлиги аниқланган пайтми?

Олий суддаги қонун ижодкорларидан ўзлари чиқарган қонунга тушунтириш беришларини сўраб қоламиз.

Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈


Репост из: Advokat Abdullayev | Rasmiy
Репрессив ёндашув: қўлкишани асосли қўлланганми?

Ижтимоий тармоқларда жорий йил 14 февраль куни Бош прокурор ўринбосари Ш.Аминов раҳбарлигида Самарқанд вилоятида энергетика соҳасида содир этилаётган коррупцион ҳолатлар ҳамда тизимни “коррупциясиз соҳа”га айлантириш бўйича танқидий йиғилиш ўтказилганлиги ҳақидаги хабар тарқалди.

Аввало, коррупцияга биз ҳам бошқалар каби муросасизмиз. Бироқ, амалдаги қонунчиликка мувофиқ, унга қарши курашишнинг ва бу ҳақидаги ахборотларни тарқатишнинг ўзига яраша белгиланган қоидалари, талаблари бор.

Энди, Энергетика вазирлиги томонидан тарқатилган ушбу хабарда воқеликнинг талқин қилинишига эътиборингизни қаратсак. Унда, йиғилиш жараёнида таъминот корхоналарининг коррупциявий жиноятларни содир қилганликда айбланган 7 нафар ходими гумонланувчи тариқасида ушланганлиги айтилган.

Биринчидан, шахс айбланган бўлса, айнан гумон қилинувчи тариқасида ушланмайди. "Айбланган" деган сўз замирида ҳукмий ёндашув бўлиб, бу суднинг қонуний кучга кирган айблов ҳукми чиқарилганлигини ифодалаб қўяди.

Иккинчидан, шахсни гумон қилинувчи тариқасида ушлаш учун албатта, у айнан гумон қилинувчи тариқасида ишда иштирок этиш учун жалб қилинганлиги ҳақидаги суриштирувчи, терговчи ёки прокурорнинг қарори бўлиши талаб этилади.

Учинчидан, суратларда ўша 7 нафар шахсларнинг қўлларига қўлкишани (наручник) солинганлигини кўрамиз.

“Ички ишлар органлари тўғрисида”ги Қонуннинг махсус воситаларни қўллашга оид 23-моддасига кўра, қўлкишани махсус восита ҳисобланади ва уни қўллашнинг ўзига яраша асослари келтирилган.

Лекин, юқоридаги манзарада уларга нисбатан қўлкишани қўллашнинг асосларидан бирортасини топмадик ва шу боис ҳам, ушбу манзарани биз, ушланган шахсларнинг шахсиятларига нисбатан омма қаршисидаги репрессив ёндашув, деб ҳисоблаймиз.

Бош прокуратура телеграмдаги расмий каналида айни шу ҳолатни ёритишда репрессивликни ифодалаб қўйишдан тийилган кўринади. Лекин, бизнингча, Бош прокуратура ушбу ҳолатда ўша 7 нафар шахсларнинг ушланиши ҳамда уларга нисбатан омматан махсус восита ишлатилишининг процессуал ҳуқуқий асосини жамоатчиликка очиқлаши лозим.

👉 @Advokat_Abdullayev


Йиғилишда қамоққа олиш қонунийми?

Хабарларга кўра бош прокурор ўринбосари Ш.Аминов раҳбарлигида “Ҳудудий электр тармоқлари” ва “Ҳудудгазтаъминот” АЖ тизимидаги ходимлар иштирокида йиғилиш ўтказилган. Йиғилишда таъминот корхоналарининг коррупциявий жиноятларни содир этганликда гумонланган 7 нафар ходими процессуал тартибда ушланган.

Йиғилишга деб келган ушбу ходимлар ҳамманинг кўз ўнгида қўлига кишан тақиб олиб чиқиб кетилган. Тўғри, улар гумонланувчи бўлиши мумкин, лекин бу дегани уларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситиш мумкин дегани эмас.

Терговчининг хонасида бир ўзини ушлаш бошқа, ҳамкасблар кўз олдида қўлига кишан тақилиши бошқа. Иккинчисида эса хоҳлаймизми йўқми, ушланганларнинг шаъни оёқости қилинган.

Хўп, қонунчилигимиз бунга нима дейди.

Конституциямизнинг 13-моддасига кўра
Ўзбекистон Республикасида демократия умуминсоний принципларга асосланади, уларга кўра инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа ажралмас ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланади.

26-моддасига кўра
Инсоннинг шаъни ва қадр-қиммати дахлсиздир. Ҳеч нарса уларни камситиш учун асос бўлиши мумкин эмас.
Ҳеч ким қийноққа солиниши, зўравонликка, бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки инсон қадр-қимматини камситувчи муомалага ёхуд жазога дучор этилиши мумкин эмас.

28-моддасига кўра
Озодликдан маҳрум этилган шахслар ўзига нисбатан инсоний муомалада бўлиниши ҳамда инсон шахсига хос бўлган шаъни ва қадр-қиммати ҳурмат қилиниши ҳуқуқига эга.

31-моддасига кўра
Ҳар бир инсон шахсий ҳаётининг дахлсизлиги, шахсий ва оилавий сирга эга бўлиш, ўз шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга.

60-моддага кўра
Фуқаролар Конституция ва қонунларга риоя этишга, бошқа инсонларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари, шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилишга мажбурдирлар.

ЖПК нинг 17-моддасига кўра
Судья, прокурор, терговчи ва суриштирувчи ишда қатнашаётган шахсларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилишлари шарт.
Ҳеч ким қийноққа солиниши, зўравонликка, шафқатсиз ёки инсон шаъни ва қадр-қимматини камситувчи бошқа тарздаги тазйиққа дучор этилиши мумкин эмас.
Инсон шаъни ва қадр-қимматини камситадиган, унинг шахсий ҳаётига тааллуқли маълумотлар тарқалиб кетишига олиб келадиган, соғлиғини хавф остига қўядиган, асоссиз равишда унга жисмоний ва маънавий азоб-уқубат етказадиган ҳаракатлар қилиш ёки қарорлар чиқариш тақиқланади.

ЖК нинг 235-моддаси билан қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш учун жиноий жавобгарлик белгиланган.

Маълумот учун Конституциямизнинг 143-моддасига кўра
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонунларнинг аниқ ва бир хилда бажарилиши устидан назоратни Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори ва унга бўйсунувчи прокурорлар амалга оширади.

Яъни, инсонларнинг (ким бўлишидан қатъий назар) шаъни ва қадр-қиммати камситилишини олдини олиш, агар шундай ҳолат юз берса, айбдорларни жавобгарликка тортиш прокурорларнинг вазифаси ҳисобланади.

Шунақа. Биз мана шундай давлатда яшаябмиз...

Ҳулоса ўзингиздан.

Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈


Озодликдан маҳрум қилинган давр учун пенсия тўланадими?

📚 Ўзбекистон Республикасининг "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги қонунига кўра:

✅ Пенсионер озодликдан маҳрум қилинган тақдирда тайинланган пенсияни тўлаш озодликдан маҳрум қилинган давр учун тўхтатиб қўйилади.

✅ Лекин манзил-колонияларда жазони ўтаётган пенсионер шахсларга пенсия тўлаш тўхтатилмайди.

Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈


ҚҚС бўйича янги имтиёз жорий қилинди!

📌 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.01.2025 йилдаги "Чорвачилик ва паррандачиликни қўллаб-қувватлаш, соҳада юқори қўшилган қиймат яратиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ -34- сон қарорига кўра :

✅ 2025 йил 1 апрелдан 2028 йил 1 январга қадар чорвачилик ва паррандачилик хўжаликлари томонидан Давлат бюджетига тўланган қўшилган қиймат солиғининг 50 фоизи солиқ тўловчиларга қайтарилиши белгиланди.

Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈


Мактабларда ўқитувчилар ўқувчининг телефонини текшириши мумкинми?

📌 Юқорида бир постимизда мактабларда ўқувчиларнинг телефондан фойдаланиш тартиби ҳақида маълумот берган эдик.

Вазирлар Махкамасининг 139-сонли қарори билан мактабларда ўқувчиларининг телефондан фойдаланиш тартиби белгиланган. Агар ўқувчилар ушбу тартибга риоя қилмаса, қуйидаги таъсир чоралари қўлланиши мумкин:
✅ огоҳлантириш;
✅ уларнинг кундалик дафтарига ёзиб қўйиш;
✅ ота-оналарини (уларнинг ўрнини босувчи шахсларни) хабардор қилиш ёки тушунтириш суҳбати ўтказиш учун таълим муассасасига чақириш.

Бундай холда таълим муассасасининг ҳар қандай педагог ходими:
таълим олувчидан телефонни олиб қўйиш, билдиришнома расмийлаштириш ва уни телефон билан бирга таълим муассасасининг директорига ёки директор ўринбосарига, кейинчалик уни ота-оналарга бериш, ушбу Низом талаблари бузилганлиги ҳолатлари тўғрисида огоҳлантириш бериш ҳуқуқига эга.

‼️ Ушбу низомдан англаш мумкинки, ўқувчининг телефонини мактабда ҳеч ким текшириши ва шахсий ёзишмаларини ўқиши мумкин эмас.


Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈


Фермер ҳам одамми?!

Мана бу постни Фарғона туманлараро суди раиси кўраётган ва бугун соат 17-30 га қўйилган суд мажлисини кутиб ўтириб ёзгандим.

Шу ишда фермер манфаатларини ҳимоя қилаётган эдим. Постда ёзилганларни тасдиғи сифатида, суд раиси мени ВКА орқали суд мажлиси бошланишини кутиб турганимни билсада, мени иштирокимсиз суд мажлисини ўтказиб қарор чиқарибди.

Шу пайтгача кластер вакилини вақти бўлмаганлиги сабабли бир неча марта ишни қолдириб келган раис, суднинг энг муҳим музокара босқичини фермернинг адвокатисиз ўтказиб қўя қолибди.

Қарор ўз йўлига, унга нисбатан апелляция берармиз, лекин фермерни ҳам конституциямизнинг 29-моддасида белгиланган малакали юридик ёрдамдан фойдаланиш ҳуқуқи бор. Бу ҳуқуқ эса унинг манфаатини ҳимоя қилаётган адвокатни ишда иштирок этиши билан таъминланади.

Суд раиси фермернинг конституциявий ҳуқуқига тупуриб қўйса, бечора фермер дардини қаерга айтсин?!

Ўша гап, фермер ҳам одамми, ҳурматли суд раиси?!

Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈


Бизда энг кўп ҳуқуқи бузиладиган тадбиркорлик субъектлари фермерлар бўлса керак. Кластерлар билан муносабатлардаям шу.

Қонунчилигимиз ҳам шунга йўл очиб бергандек. Масалан, битта кластер фермерни ҳақини беролмай қолса, уни хўжайинини, яъни таъсисчисини шахсий мулкига ундирув қаратиб бўлмайди. Лекин кластерда фермерни қарзини унинг шасий мулкига қаратиш имконияти бор.

Судларда ҳам шунга ўхшаш ҳолат бор. Битта пахтачилик кластери 50 та фермерни судга берса, битта ёки иккита суд мажлисида ҳаммаси ҳал. Агар битта фермер пахтачилик кластерини судга берса, иш икки ойлаб чўзилаверади.

Судни кўриб, судья кластердан қўрқяптими деб ўйлаб қоласан.

Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈


Чет элда ишлаб чиқарилган автомототранспорт воситасидан фойдаланишга доир амалий қўлланма давлат тилига қўшимча ҳақ ундирилмасдан таржима қилиниши керак!

📌 Бугунги кунда кўпчилик иномарка ҳайдовчилар автомобилнинг аксарият функцияларидан фойдаланишда қийналишмоқда экан. Бунинг асосий сабаби ушбу воситадан фойдаланиш хақидаги қўлланма китобининг чет тилида эканлигида!

‼️ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.02.2003 йилдаги 75-сонли қарори иловасига кўра:

✅ Чет элда ишлаб чиқарилган автомототранспорт воситасидан фойдаланишга доир амалий қўлланма  сотувчи томонидан давлат тилига қўшимча ҳақ ундирилмасдан таржима қилиниши керак.

Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈

Показано 20 последних публикаций.