Tez tibbiy yordam Buxoro


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Медицина


Республика тез тиббий ёрдам маркази Бухоро вилоят филиали расмий канали
«Инсонлар манфаати ҳамма нарсадан устун!»
Мурожаатлар юбориш учун @BAA5544

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Медицина
Статистика
Фильтр публикаций


⚡️ ТАЙИНЛОВ

Саидов Ўлмас Бахтиёровия 3 ойлик синов муддати билан РТТЁМ Бухоро вилояти филиали Қоракўл туман тез тиббий ёрдам станцияси бошлиғи этиб тайинланди.

Ў.Саидов
2014 йилда Бухоро Давлат тиббиёт институтини тамомлаган. Тайинловга қадар ушбу станцияда навбатчи врач вазифасида ишлаган .
Ўлмас Бахтиёровични келгуси ишларига муваффақиятлар тилаб қоламиз.🤝🤝🤝



РТТЁМ Бухоро вилояти филиали

🌐Бизларни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

https://t.me/tezyordambuxoro

839 0 19 2 12

Репост из: TIBBIYOT TV
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Шакар емай қўйсак танамизда нима ҳолат юз беради

❗️Яқинларга Ҳам Улашинг

👉🏼 @TIBBIYOT_TV 💊


Репост из: BUXORO BUGUN | БУХОРО БУГУН | BUKHARA
#ТЕЗКОР #ТАРҚАТИНГ

⚡️⚡️⚡️Ўзбекистонда ҳам метапневмовирус аниқланган.

Ўзбекистонда ҳам айни вақтда ўткир респиратор инфекцияларнинг мавсумий кўтарилиши кузатилмоқда. Юртимизда уларнинг лаборатория текширувлари мунтазам амалга ошириб келиняпти ва ана шундай текширувларнинг 39,9 фоизида грипп вируси, 32,2 фоизида риновирус, 30,6 фоизида респиратор-синцитиал вирус ва 1,2 фоизида метапневмовирус аниқланган.

Бу инфекция одатда бурун оқиши, йўтал ва иситма белгилари билан, худди ўткир респиратор вирусли инфекциялар шаклида пайдо бўлади, баъзи ҳолларда бронхиолит ва пневмонияни келтириб чиқаради.

Метапневмовирус янги касаллик эмас. Ортиқча хавотирга ҳожат йўқ!

Обуна бўлинг 👉@BUXORO_BUGUN


Репост из: Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
🔴 Сўровнома натижалари

❗️2024 ЙИЛНИНГ ЭНГ НАМУНАЛИ ТИББИЁТ МАРКАЗИ


1️⃣-ўрин: Республика тез тиббий ёрдам маркази (4 минг 754 та овоз);

2️⃣-ўрин: Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази (2 минг 513 та овоз);

3️⃣-ўрин: Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази (1 минг 616 та овоз);

4️⃣-ўрин: Болалар миллий тиббиёт маркази (1 минг 269 та овоз);

5️⃣-ўрин: Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази (1 минг 112 та овоз).

‼️ Эслатиб ўтамиз: ушбу сўровнома Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари орқали, очиқлик ва шаффофлик мезонлари асосида, онлайн овоз бериш йўли билан ўтказилди ҳамда ғолиблар тўпланган овозларни автоматик равишда ҳисоблаш асносида аниқланди.
Якуний натижаларни, албатта, ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг хулосаси ва танлови сифатида қабул қилиш ўринли.


Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


Репост из: Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
🔴 🟦🟦🟦🟦🟦

❗️ССВ: Эртага сўровноманинг якуний натижалари эълон қилинади

🖥 Аввал хабар берганимиздек, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида “2024 йилнинг энг намунали соғлиқни сақлаш ҳудудий органи”, “2024 йилнинг энг намунали тиббиёт олий таълим муассасаси” ҳамда “2024 йилнинг энг намунали тиббиёт маркази” номинациялари бўйича сўровнома эълон қилинган эди.


✅ Очиқлик ва шаффофлик мезонлари асосида давом этаётган овоз бериш жараёни эртага, 4 январь соат 12:00 да якунланиши ва ҳар бир номинация бўйича ғолиблар эълон қилинишини маълум қиламиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


Ҳурматли шифокорлар Бухоро давлат тиббиёт институти Дипломдан кейинги таълим Факультетида Стационаргача бўлган босқичда шошилинч тез тиббиий ёрдам мавзусида144 соатлик цикл феврал ойида бошланмоқда. Мурожаат учун телефон: 91-31-45-67 (Апа Наргиза) 90-513-17-16(Мунира )


АБу Али ибн Сино Номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти Дипломдан кейинги таьлим факультети ОШларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш кафедрасида " Оилавий Шифокор амалиёти" мавзусида 144 соатлик малака ошириш цикли 2025 йил феврал ойида бошланади.( Бу соатимиз хар кандай мутаххассисларга кушимча соатга хам утади)Мурожаат учун Телефонлар: 91311-45-67 . 90 5131-17-16


Репост из: Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
Ҳурматли тиббиёт ходимлари!
Азиз ҳамкасблар!


Барчангизни кириб келган янги — 2025 йил билан чин қалбимдан табриклайман!


Давлатимиз раҳбари алоҳида таъкидлаганидек, “тинчлик ва соғлиқ бўлган жойда, албатта, ўсиш ва ўзгариш, бахтли ва фаровон ҳаёт бўлади”. Бунга эришиш учун ўз билим ва маҳорати, иқтидор ва салоҳияти, куч-ғайратини бахшида этиб, одамларга соғлик, меҳр ҳамда умид улашиб келаётган Сиз, соҳа фидойилари меҳнатини халқимиз алоҳида қадрлайди.

Айни паллаларда ортда қолган уч юз олтмиш олти кунда бажарган ишларимизни сарҳисоб қилар эканмиз, 2024 йил мамлакатимизда, том маънода, “Тиббиёт соҳасида трансформация йили” бўлди, дейишга, ўйлайманки, барча асосларимиз бор.

Хусусан, бу соҳадаги сифат ўзгаришлари энг олис ва чекка ҳудудларда яшовчи одамларимиз ҳаётида ҳам акс этиши учун малакали тиббий хизматни аҳолига янада яқинлаштириш чоралари кўрилди.

Шу аснода поёнига етган йилда тиббиётнинг бирламчи бўғинида янги ўнга яқин турдаги скрининг текширувлари йўлга қўйилди. Ихтисослашган тиббий хизматда диагностика усуллари 500 дан, муолажа усуллари эса 800 дан ошди. Ҳудудларда юқори технологик операциялар улуши биринчи марта 61 фоизга етди. Бундай ютуқларнинг муносиб эътирофи сифатида 7 та ихтисослаштирилган тиббиёт маркази халқаро аккредитациядан ўтди.

Кириб келган йилда тиббиёт тизимидаги трансформация жараёни бутунлай янги босқичга кўтарилиши кутилмоқда. Шу мақсадда давлатимиз томонидан 2025 йилда соғлиқни сақлаш соҳасига 41 триллион сўм маблағ ажратилиши кўзда тутилган. Эътиборли жиҳати, бу 2024 йилдагига нисбатан анча кўп кӯрсаткичдир.

Бундан ташқари, Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий, Самарқанд, Бухоро, Хоразм ва Қашқадарё вилоятларида давлат тиббий суғуртаси амалиётлари жорий этилади.

“Харидлар маркази” ва унинг 13 та ҳудудий филиали ташкил этилиб, тиббий жиҳозлардан фойдаланиш электрон тизим орқали назорат қилинади. Яна 7 та ихтисослаштирилган марказ ва 2 та олий таълим муассасаси халқаро аккредитациядан ўтказилади.

Юқори технологик жарроҳлик ёрдами кўрсатиш сифатини янада ошириш мақсадида ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари томонидан ҳар бир вилоят бўйича 2 тадан туман (шаҳар) намунавий ҳамда илғор ҳудудга айлантирилади.

2025 йил соғлиқни сақлаш тизимида маҳаллий ҳокимликлар билан ҳамкорликда ишлаш, ўз навбатида, соҳага инвестиция киритиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилади.

Қисқа қилиб айтганда, тиббиётни, хусусан, патронаж хизматини халққа янада яқинлаштириш, касалликларнинг олдини олиш, эрта аниқлаш ва самарали даволаш масалалари янги йилда ҳам фаолиятимизнинг устувор мезони бўлиб қолади.

Албатта, ана шу эзгу мақсад ва вазифаларни тўлақонли рўёбга чиқаришда Сиз, шифокору ҳамширалар, тиббиёт соҳаси жонкуярларининг илму салоҳияти ҳамда азму шижоатига суянамиз.

Азиз юртдошлар! Қадрли ҳамкасблар!

Умримизнинг янги саҳифаси бўлмиш 2025 йил янги марралар, улкан зафарлар, қувонч ва шодликлар йили бўлсин!

Сизларга мустаҳкам соғлик, тинчлик-хотиржамлик, ишларингизда омадлар тилайман. Ватанимиз тинч, меҳрибон халқимиз ҳамиша омон бўлсин! 2025 йилнинг қадами қутлуғ ва барокатли келсин!


Асилбек ХУДАЯРОВ,
Ўзбекистон Республикаси
Соғлиқни сақлаш вазири.


🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


Репост из: Бухоро тиббиёти
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги

—————

Новогоднее
поздравление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева народу Узбекистана


🎄🎄🎄31.12.2024🎄🎄🎄
Respublika tez tibbiy yordam markazi Buxoro viloyati filialida Yangi yil arafasida 24 soat davomida 154 ta brigada (shundan 28 ta feldsherlik brigadasi) faoliyat ko’rsatmoqda.
252 ta navbatchi vrachlar, 364 ta navbatchi feldsherlar hamda 308 ta sanitar haydovchilar, 30 ta tuman dispetcherlari, 30 ta dori ta’minotchilar, 30 ta kichik tibbiy xodimlar, 4 ta katta vrachlar, 2 ta psixolog, 25 ta postda 50 ta operatorlar uzluksiz xizmat ko’rsatib keladi. Hozirgacha 1400 ga yaqin chaqiriqlarga sifatli tibbiy xizmat ko’rsatildi.
Filial ma’muriyati bayram kunlarida mehnat qiladigan barcha tibbiyot xodimlariga o‘z minnatdorchiligini bildiradi. 👏👏👏

1k 0 13 1 10

Respublika tez tibbiy yordam markazi Buxoro viloyati filialida Yangi yil arafasida 24 soat davomida 154 ta brigada (shundan 28 ta feldsherlik brigadasi) faoliyat ko’rsatmoqda.
252 ta navbatchi vrachlar, 364 ta navbatchi feldsherlar hamda 308 ta sanitar haydovchilar, 30 ta tuman dispetcherlari, 30 ta dori ta’minotchilar, 30 ta kichik tibbiy xodimlar, 4 ta katta vrachlar, 2 ta psixolog, 25 ta postda 50 ta operatorlar uzluksiz xizmat ko’rsatib keladi.


Репост из: BUKHARA NEWS | Расмий канал
#Биласизми

🇺🇿Янги йилда қайси тезкор хизматлар ишлайди?

Инфографикада байрам кунлари ишлайдиган ташкилот ва тезкор хизматлар рўйхати берилган.

🇷🇺Какие экспресс-службы будут работать в новом году?

В инфографике перечислены организации и экспресс-службы, работающие в праздничные дни.

🎄BUKHARA NEWS🎄
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram


Репост из: BUKHARA NEWS | Расмий канал
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🇺🇿Бугун ошқозонда бўш жой қолмаслиги учун бор нафсимизни ишга солиб максимал даражада харакат қилинадиган кун! Хар қандай диета отмен

🇷🇺Видео, посвященное развитию службы скорой медицинской помощи и укреплению материально-технической базы в областном филиале Республиканского центра скорой медицинской помощи Бухарской области.

🎄BUKHARA NEWS🎄
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram


Репост из: 103_Press_Official
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Respublika tez tibbiy yordam markazi Buxoro viloyati hududiy filialida tez tibbiy yordam xizmatining rivojlanishiga, moddiy-texnik baza mustahkamlanishiga bagʻishlangan videolavha.

#tez_tibbiy_yordam #islohot #Buxoro #sarhisob

Telegram💬 Facebook 📹 Youtube 🌐Instagram


va oila a’zolaringizni kirib kelayotgan yangi 2025-yil bilan samimiy muborakbod etaman. Yangi yil  har tomonlama omadli va quvonchlarga boy yillardan biri bo’lib qolishiga hamda ushbu yilda ulkan muvaffaqiyatlarga erishishingizga tilakdoshman!

Yangi yilingiz muborak bo’lsin!!! 

✍🏻Hurmat bilan,
RTTYOM Buxoro viloyati filiali direktori-Axtamov Tursunpulat Umarovich

Bizni kuzating👇
https://t.me/tezyordambuxoro


Репост из: ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
❗️Янги йил дастурхони: Тўғри овқатланишни унутманг

🎄Янги йил яқинлашгани сари уй бекаларининг ташвишлари ортади. Улар байрам дастурхонига тортиладиган егулик ва ичимликлар рўйхатини камида бир ой олдин хаёлида шакллантириб олади, кейин эса уларни харид қилишга киришади.


📌 Бироқ байрам дастурхонига тортиладиган ўнлаб турдаги егуликлар, таомлар, пишириқлар ва ширинликлар ҳар қандай одамнинг иштаҳасини қитиқлаб, тўғри овқатланиш меъёридан чиқариб юбориши мумкин.

🩺 Овқат тўлиқ ҳазм бўлмасдан яна таом ейилса, ҳазм жараёни оғирлашади. Жигар, буйрак ва ошқозон ости бези касалликлари бор кишиларда нотўғри овқатланиш туфайли ушбу хасталиклар кучайиши эҳтимоли юқори. Содда қилиб айтганда, овқатга тўлган меъданинг ҳаракат функцияси сустлашади ва ошқозондаги озиқ моддаларнинг шира билан аралашуви қийинлашиб, ҳазм жараёни издан чиқади.

Бу каби нохуш ҳолатларга барҳам бериш учун мутахассислар томонидан, аввало, овқатланиш тартибига қатъий риоя этиш ва кун давомида сабзавотли салатлар, ошкўклар, ҳўл мевалардан оз-оздан ейиш тавсия қилинади. Негаки, табиий маҳсулотлар тез ҳазм бўлади, боз устига, улар меъдамизга оғирлик қилмайди.


⬇️ Мутахассислар қуйидагиларни ҳам тавсия этади:

🎚 бирдагина кўп овқат еб қўймасликка эътибор беринг;

🥗 асосий овқатлардан олдин сабзавотли ва мевали салатларни истеъмол қилиш дуруст;

🥬 овқатни кўкатлар ва хом ҳолдаги сабзавоту мевалардан тайёрланган салатлар билан қўшиб истеъмол қилиш ҳам ҳазм жараёнини меъёрлаштиради;

🍏 ора-орада олма шарбатини ичинг, бу овқат ҳазмида фойдали;

🔎 таом ҳарорати меъёрда бўлиши кераклигини ҳам эсдан чиқарманг;

🫖 овқатлар оралиғида кўк чой ичсангиз бўлади, аммо муздек ичимликдан тийилган яхши;

🚶🏻‍♂️‍➡️ овқатдан кейин ҳаракатланиш тавсия этилади, пиёда сайр қилсангиз янада яхши;

🥘 хамирли, ёғли, қовурилган овқатларда ҳам меъёрни билиш муҳим. Улардан кейин қатиқ ва қатиқли салатлар ва ошкўклар танаввул қилсангиз, тезда фойдасини кўрасиз;

🍗 ёғсиз гўшт ёки парҳезбоп товуқ гўштидан фойдаланинг;

🍪 мевали торт ва калорияси паст ширинликлардан истеъмол қилинг;

⏰ таомларни шу куннинг ўзида тайёрлаш катта аҳамиятга эга ва бу жараёнда кўпроқ ўсимлик ёғларидан фойдаланинг;

🥫 шўр бодринг, тузлама ва консервалардан тийилсангиз, ўзингизга фойда;

🥓 дудланган гўшт маҳсулотлари, майонезли салат ва пишириқлар ҳамда газланган ичимликлардан ортиқча фойдаланмаслик мақсадга мувофиқ.

‼️ Умуман, тўғри овқатланиш нафақат байрам кунлари, балки ҳамма вақтда бирдек муҳим. Бунга амалга қилганлар байрамни яхши кутиб олади ва бир умр саломат бўлади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


Репост из: TIBBIYOT 103
✅✅✅✅✅👍✅✅✅

❗️Ёш болада иситма чиққанда, шифокор келгунча дорисиз ёрдам беришнинг бир неча усуллари бор

1️⃣ Суюқлик ичириш: Боланинг организми сувсизланмаслиги учун кўпроқ сув, шўрва ёки мева шарбатлари ичиринг.
2️⃣ Илиқ ванна: Болани илиқ сувда ювинг, лекин сув жуда совуқ ёки жуда иссиқ бўлмаслиги керак.
3️⃣ Кийимлар: Болани енгил ва қулай кийимларда сақланг, унинг тана ҳароратини назорат қилиб туринг.
4️⃣ Дам олиш: Болани кўпроқ дам олишига шароит яратинг, унинг уйқуси тўлиқ бўлишига аҳамият беринг.
5️⃣Терига совуқ компресс қўйиш Боланинг пешонасига ёки танасининг бошқа қисмларига совуқ компресс қўйиш мумкин.

Агар боланинг иситмаси 38°C дан юқори бўлса ёки у ўзини жуда ёмон ҳис қилаётган бўлса, шифокорга мурожаат қилиш тавсия этилади.

🤦‍♂TIBBIYOT103


Репост из: Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🔴 2⃣0⃣2⃣4⃣🟦🟦🟦

🚑  Кейинги йилларда “103” хизмати фаолиятини такомиллаштириш, соҳа амалиётига энг сўнгги илмий-техник воситалар ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишга алоҳида эътибор қаратиляпти.

❓ Хўш, бундай янгиланишлар қандай самара бермоқда?

📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан "Йилнома" рукнида тайёрланган махсус кўрсатувнинг иккинчи қисмида тез тиббий ёрдам хизмати фаолиятидаги муҳим янгиланишлар таҳлил қилинади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram





Показано 20 последних публикаций.