❗️
Қуёш нури остида узоқ вақт бўлиш терида қандай асоратларни келтириб чиқаради?
☀️ Қуёш нури остида узоқ вақт бўлиш турли касалликларни келтириб чиқаради. Хусусан, мутахассислар жазирама кунларда қуёш нури туфайли инсонларда турли аллергик реакциялар пайдо бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда.
🏥 Терининг қуёш нурига сезгирлиги ошиши натижасида юзага келадиган касаллик фотодерматоз деб аталади. Статистик маълумотларга кўра, бу хасталик дунё аҳолисининг тахминан 20 фоизида учрайди.
🔬Кўпинча фотодерматоз белгилари муолажалардан сўнг йўқолиб кетади.
✅ Олдини олиш чоралари:
🌳 Аввало, соат 10:00 дан 15:00 гача соя-салқин жойларда бўлиш тавсия этилади.
📌 Имкон қадар ёпиқроқ кийиниш керак.
✅ Қуёш нурига қарши кремлардан фойдаланиш зарур.
‼️Эритромицин, Тетрациклин ва Стрептомицин каби дорилар ультрафинафша нурларини кучли тортиб олиш хусусиятига эга. Уларни қабул қилган ёки юз соҳаларига суртган беморлар иссиқ кунларда кўчага чиқишлари мумкин эмас.
❗️Яқинларга Ҳам Улашинг👉🏼
@TIBBIYOT_TV 💊