ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Медицина


Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот ва ПР хизмати раҳбари Фурқат Санаевнинг телеграм канали
Twitter: twitter.com/furqatsanayev
Facebook: facebook.com/furqatsanaev/
Вазирлик телеграм канали - @ssvuz

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Медицина
Статистика
Фильтр публикаций


🔴 ✏️✏️✏️

Президентимизнинг тегишли Фармонига биноан, Асилбек Анварович Худаяров Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири лавозимига тайинланди.

🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзоларини тайинлаш тўғрисида"ги Фармони

Указ Президента Республики Узбекистан "О назначении членов Кабинета Министров Республики Узбекистан"

🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


🔴 ✏️✏️✏️✏️

Ижтимоий тармоқларда пойтахтимизнинг Юнусобод туманидаги 1-сонли болалар клиник шифохонасига мурожаатлар сони кўплиги акс этган видеолавҳалар тарқалди.

Ушбу ҳолат бўйича қуйидагиларни маълум қиламиз.

Тошкент шаҳар 1-сон болалар клиник шифохонаси 425 ўринга эга бўлиб, 18 ёшгача бўлган болаларга қатор йўналишлар бўйича туну кун малакали шошилинч тиббий хизмат кўрсатиб келмоқда.


Муассаса барча зарур тиббий техника ва жиҳозлар ҳамда дори-дармонлар билан таъминланган. 138 нафар шифокор, 401 нафар ўрта тиббиёт ходими фаолият юритмоқда.

Шифохонанинг қабул бўлимига кунига ўртача 450-500 нафар бемор мурожаат қилади. Улардан ётиб даволанишга муҳтож бўлганлари шифохона бўлимларига госпитализaция қилинади.

Маълумки, куз-қиш даврида юртимиз бўйлаб мавсумий касалликлар кенг тарқалиши кузатилади. Шу сабабли ҳозирги кунда муассасага мурожаатлар сони сезиларли даражада кўпайган.


Мавжуд вазиятдан келиб чиқиб, шифохона бўлимларида қўшимча 55 ўрин ташкил этилган, 40 ўринли кўз микрожарроҳлиги бўлимининг эпидемик мавсум барқарорлашгунга қадар ўткир респиратор касалликларни қабул қилиш учун профили ўзгартирилди.

Шунингдек, амбулатор мурожаат қилган ва шифохонадан 2-босқич даволанишга чиқарилган беморлар бўйича оилавий поликлиникалар билан ҳамкорликда ишланмоқда. Ўз навбатида, беморлар сони ортгани инобатга олиниб, шифокорларнинг мазкур касалликлар бўйича мурожаатлар билан кўпроқ ишлаши чоралари кўриляпти.


Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш
бош бошқармаси.


🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🗓 Год назад в Национальном детском медицинском центре установили уникальный радиологический аппарат, который позволяет своевременно обнаружить онкологические опухоли, выявлять заболевания даже на скрытой стадии и процессы, которые не могут показать другие медицинские приборы.

📊 С момента установки этого оборудования в центре был поставлен точный диагноз более чем 2000 пациентам.

📹 О подробностях этого мероприятия рассказывается в видеосюжете, подготовленном Пресс-службой Минздрава.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.


🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


❗️Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқларда Бўка туманида 19 ёшли аёл ва унинг ҳомиласи шифокорлар айби билан нобуд бўлгани айтилган видеолавҳалар тарқалди.

Мазкур ҳолат юзасидан олиб борилган дастлабки тезкор ўрганишлар натижасида қуйидагилар маълум қилинади.

Тошкент вилояти Бўка туманининг “Янгиобод” МФЙ ҳудудида яшовчи, 2004 йилда туғилган Н.С. жорий йил 17 ноябрь куни соат 14:30 лар атрофида онаси томонидан ушбу туман тиббиёт бирлашмаси туғуруқ бўлимига йўлланма асосида олиб келинган.

Бемор “Ҳомиладорлик-I, 30 ҳафта, сийдик йўли инфекцияси, семизлик-III даража” дастлабки ташхиси билан муассасага ётқизилган. Шунга қарамай, аёл ўша куни соат 17:10 лар атрофида тилхат асосида шифохонадан чиқиб кетган.

Орадан 3 кун ўтиб, 20 ноябрь куни соат тахминан 04:50 да бемор Н.С. ушбу туғуруқ бўлимига қайта мурожаат қилган ва танасида шишлар ҳамда сариқлик белгилари билан оғир аҳволда қабул қилинган. Унга “Ҳомиладорлик-I, 30 ҳафта, сийдик йўли инфекцияси, ўткир ёғли гепатоз, анемия ўрта оғир даража, семизлик-III даража” дастлабки ташхиси қўйилган.

Бироқ шу куни соат 13:10 лар атрофида даволаниш чоғида аёлнинг аҳволи оғирлашган ва шифокорлар консилиумидан сўнг бемор реанимация бўлимига ўтказилган. Унинг ҳолати бўйича вилоят перинатал марказига хабар берилган.

Ҳомиладор аёл саломатлик ҳолати ҳисобга олинган ҳолда, соат чамаси 14:55да жарроҳлик амалиётига олинган. Операция чоғида беморда барча инъекцион муолажалар тиббий кўрсатмага мувофиқ бажарилган.

Лекин Н.С. нинг умумий аҳволи жарроҳлик амалиёти бажарилаётган даврда янада оғирлашиб, клиник ўлим ҳолати содир бўлган. Тегишли реанимацион муолажалар бажарилишига қарамай, беморда соат 17.50 атрофида биологик ўлим қайд этилган.

Дастлабки хулосага кўра, мазкур ҳолат сабаби сифатида “Ўпка артериясининг тромбоэмболик синдроми. Оғир гепатоз. Ўткир жигар етишмаслиги. Уросепсис. Септик шок" қайд этилган ва соат 20.00 лар атрофида прокуратура органларига расмий ахборот берилган.

Шу ўринда эслатиб ўтамиз: белгиланган тартибга биноан, тиббиёт муассасаларида содир бўлган ҳар қандай ўлим ҳолатлари патанатомик текширувга ёки суд-тиббий экспертизага, биологик ўлим қайд этилгандан сўнг икки соат давомида йўналтирилади.


Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бош акушер-гинекологи раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ хизмат текширувини амалга оширмоқда. Ўз навбатида, Бўка тумани прокуратураси томонидан она ўлими бўйича суриштирув ишлари олиб бориляпти.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бошқармаси.


🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


❗️ЖССТ бачадон бўйни саратонининг олдини олиш бўйича тавсия берди

📊 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотнинг янги ҳисоботига кўра, бачадон бўйни саратони дунё бўйича йилига 350 минг нафардан ортиқ аёлнинг ўлимига сабаб бўлмоқда.


‼️ Ваҳоланки, мазкур патология — бутунлай олдини олиш мумкин бўлган онкологик касаллик. Бунинг учун уни эрта аниқлаш, ташхислаш зарур. Шу тариқа касалланиш ва ўлим ҳолатларининг олдини олишга эришиш мумкин.

💉 Айни сабабдан ЖССТнинг бачадон бўйни саратонини бартараф қилишни тезлаштириш бўйича глобал стратегиясида 9-14 ёшдаги қизларни одам папиллома вирусига карши эмлаш тавсия этилган.

🔬 Қолаверса, ушбу хасталикни эрта босқичда аниқлаш имконини берувчи диагностика воситалари, самарали муолажа курслари аллақачон тиббий амалиётда қўлланилмоқда.

📈 Бироқ баъзи ўрта ва паст даромадга эга мамлакатларда бу икмкониятлар чегараланган. Оқибатда уларда ушбу патологиядан ўлим кўрсаткичи 94 фоизга етгани ачинарлидир.


⬇️ ЖССТнинг тегишли стратегиясига кўра, 2030 йилга бориб қуйидаги учта глобал мақсадни тўлиқ амалга ошириш белгиланган:

🔢Қизларнинг 90 фоизини одам папиллома вирусига қарши тўлиқ эмлаш.

🔢 Аёлларнинг 70 фоизини ўз вақтида скрининг текширувидан ўтказишни таъминлаш.

🔢 Саратонолди ҳолатлар аниқланган аёлларни даволаш қамровини 90 фоизга етказиш.

Шундан келиб чиқиб, ЖССТ ҳукуматларни эмлаш қамровини ошириш ва соддалаштирилган скрининг дастурларини яратишни қўллаб-қувватлашга чақирди.

📌 Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2019 йилдан бошлаб миллий эмлаш календарига бачадон бўйни саратонига қарши қўлланилувчи ОПВ вакцинаси киритилган бўлиб, ҳар йили 9 ёшли 350 минг нафардан ортиқ қизлар ушбу касалликка қарши эмланмоқда.


Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🔴🟦🟦🟦

🗓 Бир йил аввал Болалар миллий тиббиёт марказига онкологик ўсмаларни текширадиган, касалликнинг яширин давридаги ҳолатини ва бошқа тиббий қурилмалар аниқлай олмайдиган жараёнларни ҳам олдиндан кўрсатиб беришга қодир ноёб радиологик қурилма ўрнатилган эди.


📊 Шундан буён ушбу позитрон эмиссион томограф ёрдамида 2000 дан ортиқ беморларга аниқ ташхис қўйилди.

📹 Бу ҳақда батафсил ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган видеолавҳада сўз юритилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


🔴 ✏️✏️✏️✏️

❗️ССВ: Куз ва қиш мавсумида юқумли касалликларни самарали даволаш бўйича қўшимча чоралар кўрилади

Маълумки, куз-қиш мавсуми грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекцияларнинг тарқалиши учун қулай давр ҳисобланади. Айниқса, бу пайтда кичик ёшдаги болаларнинг нафас йўллари юқумли касалликларига чалиниш кўрсаткичлари йилнинг бошқа даврларига нисбатан анча ортади.

📊 Шу боис бутун дунёда бўлгани каби бу йил ҳам юртимизда ёш ўғил-қизлар орасида ўткир респиратор вирусли касалликларнинг даврий кўтарилиши, айниқса пойтахтдаги болалар клиник шифохоналарига юкламалар нисбатан ортгани кузатилмоқда.

📌 Шундан келиб чиқиб, вазирлик эҳтиёт чораси сифатида мазкур ҳолатни ўз назоратига олган.

➡️ Мавсумий юқумли касалликлар профилактикаси ва даволаш жараёнларини самарали ташкил этиш ҳамда ўткир респиратор хасталиклар тарқалиши билан боғлиқ муаммоларни зудлик билан бартараф этиш бўйича қўшимча тадбирларни амалга ошириш чоралари кўрилмоқда.

🟢 Вазирлик томонидан ўтказилган навбатдаги йиғилишда шу каби масалалар муҳокама қилинди.

➡️ Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Э.Баситханова бошчилигида ташкил этилган ушбу мулоқотда Тошкент шаҳридаги барча болалар клиник шифохоналари раҳбарлари, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси, бирламчи тиббий ёрдам вакиллари ҳамда тез тиббий ёрдам хизмати масъуллари иштирок этди.

🔎 Йиғилишда дастлаб бугунги кунда болалар клиник шифохоналаридаги ҳолат, беморларга сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича яратилган шароитлар, аҳолига кўрсатилаётган тез тиббий ёрдам хизмати хусусида батафсил маълумот берилди.

⏩ Шунингдек, бемор болаларга сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш учун зарур чоралар кўриш бўйича масъулларга шошилинч топшириқлар берилди.

🏢 Жумладан, Тошкент шаҳар болалар кўп тармоқли шифохонасида ўткир респиратор вирусли инфекцияларга чалинган ўғил-қизлар учун қўшимча 200 та ўрин ташкил қилиш чоралари кўрилиши айтилди.

🩺 Шифохоналарга тушаётган юкламаларни камайтиришга кўп тармоқли марказий поликлиника ва оилавий поликлиникалардаги тиббий бригадалар фаолиятини кучайтириш орқали эришиш мумкинлиги қайд этилди. Поликлиникаларда штаблар ташкил қилиниб, ҳар бир бемор боладан ҳабар олиш тизими йўлга қўйилган.

💉 Тиббий бригадалар томонидан “103” хизмати ходимлари кўрикдан ўтказиб, уйда даволаниш учун қолдирилган ёки амбулатор шароитда даволанаётган беморлар рўйхати шакллантирилиб, уларга кўрсатма асосида онлайн ва жойига чиққан ҳолда тиббий ёрдам кўрсатилади.

📝 Шу туфайли бирламчи тиббий ёрдам тизими ходимлари орқали улар ўртасида тарғиботни кучайтириш, чақалоқларнинг ЎРВИ тарқалиши кучайган пайтда уйда боғча ва мактабга борадиган бошқа болалар билан мулоқотини камайтиришга, одам кўп тўпланадиган жойларга бормасликка чорлаш зарурлигига эътибор қаратилди.

📌 Йиғилишда клиник шифохоналарга юкламани камайтириш учун бу йўналишдаги ишларни янада жадаллаштириш, амбулатор шароитда даволанаётган беморларга кўрсатилаётган тиббий хизмат қамровини ошириш зарурлигини таъкидланиб, бу бўйича масъулларга керакли топшириқлар берилди.

‼️ Бундан ташқари, ўрганишлар шуни кўрсатмоқдаки, бугунги кунда юртимизда ЎРВИ касаллигига чалиниб, шифохоналарда даволанаётган беморларнинг маълум қисми стационар муолажага муҳтож эмас.

👩‍⚕️ Шу сабабли бирламчи тизимдаги кундузги стационарларда касалликка чалинган болаларнинг кузатувини олиб бориш, зарур бўлганда шу ернинг ўзида керакли даво муолажаларини амалга ошириш бўйича ҳам тегишли вазифалар белгиланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram




Ўзбекистон Республикаси Президентининг "А.Н. Ариповни Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири лавозимига тайинлаш тўғрисида"ги Фармони

Указ Президента Республики Узбекистан "О назначении Арипова А.Н. на должность Премьер-министра Республики Узбекистан"

🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🔴 🟦🟦🟦🟦

❓Болаларни юқумли касалликлардан қандай ҳимоя қилиш керак?

❓Бунда ўғил-қизларни нималарга ўргатиш муҳим?

❓Иммунитетни қандай кўтариш мумкин?

❓Қайси маҳсулотлар иммунитетни оширишга ёрдам беради?


Болалар миллий тиббиёт маркази шифокори Суръат Инагамов шу ҳақда батафсил гапириб берди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


Президентимиз 2025 йилни юртимизда “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” деб эълон қилишни таклиф қилди.

🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


🔴✏️✏️✏️

Яширин овоз бериш йўли билан депутатлар Абдулла Ариповни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири лавозимига маъқулладилар.

🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


Президент Янги Ўзбекистонимиз янги парламенти билан бирга ўз тараққиётининг ҳал қилувчи босқичига қадам қўяётганини таъкидлади. Бу янги даврда кечаги талаб ва мезонлар билан, эскича ишлаб бўлмаслиги қайд этилди.

Шу боис Ҳукумат ўз фаолиятини мутлақо янгича асосда ташкил этиши керак, бунинг учун унга кучли раҳбар, яъни, Бош вазир зарур.

Давлатимиз раҳбари бу масалани атрофлича ўйлаб, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири лавозимига Абдулла Нигматович Арипов номзодини кўрсатишга қарор қилганини айтди.

Абдулла Арипов катта ташкилотчилик салоҳиятига эга бўлган, ижро ҳокимияти тизимида бой билим ва тажриба орттирган, масъулиятни доимо чуқур ҳис этадиган раҳбар экани таъкидланди.

Ушбу номзод бугун Ҳукумат олдига қўйилган, кўлами ва миқёси бениҳоя катта бўлган муҳим вазифаларни ҳал этишда Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини самарали ташкил қилиши, Ҳукумат аъзолари, вазирлик ва идоралар раҳбарларини бирлаштириб, ягона мақсад сари сафарбар эта олишига ишонч билдирилди.

Президентимиз Абдулла Арипов номзодини депутатлар муҳокамасига тақдим этди.

🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


Президент таъкидлаганидек, соғлиқни сақлаш, таълим ва спортни ривожлантириш бўйича катта дастурларни самарали ва тўлиқ амалга ошириш – ҳамиша Ҳукуматнинг кун тартибида туриши керак бўлган асосий вазифалардир.

Энг аввало, ўртача умр кўриш даражасини 78 ёшга етказиш учун бирламчи тиббий хизматларнинг аҳоли учун қулайлиги ва сифатини ошириш зарур.

Хусусан, 2025 йилда бирламчи бўғинда 3 миллион 700 минг нафар аёлни скринингдан ўтказиш, бу жараённи рақамлаштириш орқали саратон касалини эрта аниқлаш кўрсаткичини 85 фоизга етказиш мумкинлиги таъкидланди.

Ҳукумат маҳаллалардаги 18 мингта тиббиёт бригадаларини ўқитиш, 884 минг нафар беморни уй шароитида реабилитация билан қамраб олиш бўйича янги тизимни жорий этади. Шу билан бирга туғруқхоналарнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга 100 миллион доллар йўналтирилади.

Давлат тиббий суғуртаси ва аҳолига “кафолатланган пакет” асосида тиббий ёрдам кўрсатиш тизими келгуси уч йилда барча шаҳар, туман ва қишлоқлар қамраб олиниши зарурлиги қайд этилди.

Шунингдек, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзи, тўғри овқатланиш, жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш каби масалалар бўйича Ҳукумат алоҳида дастурлар ишлаб чиқиши лозим.

🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлиси бошланди.

Кун тартибидан янгиланган Конституциямизга мувофиқ, илк бор қуйи палатада Бош вазир лавозимига номзод ва Ҳукуматнинг келгуси 5 йилга мўлжалланган ҳаракатлар дастурини кўриб чиқиш масалалари ўрин олган.

Сўзининг аввалида давлатимиз раҳбари мамлакатимиз ўз олдига қўйган стратегик ва жорий вазифаларни амалга оширишда барча бўғиндаги ижро органлари, аввало, Ҳукумат ва унинг раҳбари зиммасидаги масъулият ҳозирги мураккаб замонда ҳар қачонгидан ҳам ортиб бораётганини таъкидлади.

Бугун мутлақо янги ваколат ва вазифаларга эга бўлган Ҳукумат шаклланаётгани қайд этилди.

Буни Конституция даражасида биринчи марта камбағалликни қисқартириш, озиқ-овқат хавфсизлиги, инвестиция, экология каби муҳим йўналишларда Вазирлар Маҳкамасининг мажбуриятлари белгилаб қўйилгани ҳам тасдиқлайди.

Халқимиз бугун ана шундай ҳал қилувчи масалалар бўйича янги Ҳукуматдан аниқ натижаларни кутмоқда.

🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Бош вазир лавозимига номзодни кўриб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасининг яқин ва узоқ истиқболга мўлжалланган ҳаракатлар дастури муҳокамасига бағишланган мажлисида иштирок этади ва нутқ сўзлайди.

Сегодня Президент Шавкат Мирзиёев примет участие и выступит на заседании Законодательной палаты Олий Мажлиса по рассмотрению кандидатуры на должность Премьер-министра и обсуждению программы действий Кабинета Министров на ближайшую и долгосрочную перспективу.

🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


❗️ЖССТ: Супербактериялар йилига 1,3 миллион кишининг ҳаётига зомин бўлмоқда

🌍 Дунёда инфекцияларнинг антибиотикларга чидамли турлари кўпаймоқда. Бу эса инсоният ҳаёти, саломатлиги ва эпидемиологик вазият учун жиддий таҳдиддир.


📊 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Гебрейесус ўз баёнотида ушбу глобал муаммо ҳақида тўхталиб, супербактериялар сайёрамиз бўйича ҳар йили 1,3 миллион кишининг ўлимига сабаб бўлаётганини қайд этди.

🔬 Дориларга чидамли бактерия, вирус, замбуруғ ва паразитлар кўпайиши қатор хасталикларни даволаш жараёнини қийинлаштиради ёки муолажа имкониятини йўққа чиқаради. Шу тариқа супербактериялар пайдо бўлиши жадаллашиши мумкин.

💬 ЖССТ раҳбари бу муаммога қарши курашишда БМТ Бош Ассамблеяси томонидан қабул қилинган Микробларга қарши чидамлилик бўйича сиёсий декларацияда белгиланган устувор мақсадлар дастуриламал бўлишини қайд этди.

✅ Бунинг учун ҳукуматлар саъй-ҳаракатларни фаоллаштириш, ҳамкорликни кучайтириш чора-тадбирларини кўришлари керак.

📌 Эслатиб ўтамиз: экспертлар ҳисоб-китобларига кўра, 2050 йилгача дори-дармонларга чидамли инфекциялар 39,1 миллион инсоннинг ҳаётига зомин бўлиши, қолаверса, бу билан боғлиқ патологиялар туфайли 169 миллион ўлим ҳолати юз бериши прогноз қилинмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


🔴✏️✏️✏️

Сенат қўмиталари раислари:


➡️ Эркин Файзиевич Гадоев — Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси раиси;

➡️ Абдулхаким Хушбокович Эшмуратов — Суд-ҳуқуқ ва коррупцияга қарши курашиш масалалари қўмитаси раиси

➡️ Қутбидин Нуритдинович Бурханов — Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси

➡️ Бахром Исмоилович Абдуллаев — Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси

➡️ Орзигул Мўйдиновна Қозихонова — Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси

➡️ Анвар Мирзаахмедович Туйчиев — Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси раиси;

➡️ Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси (—).

🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига мувофиқ, янги сайланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси олдида ўз ваколатларини зиммасидан соқит қилган амалдаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси янги таркибдаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси шакллантирилгунига қадар ўз фаолиятини давом эттириб туриши белгиланди.

Указом Президента Республики Узбекистан установлено, что действующий Кабинет Министров Республики Узбекистан, сложивший свои полномочия перед вновь избранным Олий Мажлисом Республики Узбекистан, продолжит свою деятельность до формирования нового состава Кабинета Министров Республики Узбекистан.

🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram

Показано 20 последних публикаций.