Бухоро тиббиёти


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Бухоро вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси расмий саҳифасига хуш келибсиз!
Бизни кузатишда давом этинг!
https://www.facebook.com/profile.php?id=61568534641008

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


#Кун_ҳикмати

Кунингиз хайрли бўлсин!


➡️ Бухоро тиббиёти


Болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида хорижлик мутахассислар билан ҳамкорликда мураккаб амалиётлар олиб борилмоқда

Замонавий тиббиётнинг асосий ютуқларидан бири бу шубҳасиз информацион технологияларнинг соҳага кенг жорий қилиниш ҳам у орқали масофадан туриб тўғридан тўғри мулоқот қилиш орқали касалликларни даволаш бўлди.

Бухоро вилоят кўп тармоқли болалар тиббиёт муассасида ҳам республика маркази ва чет эл мутахасислари билан алоқаларни мустаҳкамлаш ва буни амалий жараёнларда тадбиқ этиш катта эътибор қаратилмоқда.

Жумладан, бир кунинг ўзида Беларус республикасининг болалар жаррохлиги маркази бош жаррохи А.А.Свирский билан туғма ичак нуқсони билан ётган 1 ойлик бемор, РИПИАТМ-пульманология бўлими мудири М.Абдуллаева билан 1,5 ёшли болалар мия фалажи билан ногирон болада икки томонлама сегментар пневмонияни даволаш тактикаси белгилаб олинди.

Бундай жараён шунингдек, Вохидов номидаги РИХИАТМ кардиохирургия маркази бўлим мудири Х.Аброров билан мураккаб туғма юрак нуқсони, магистрал томирлар транспозицияси, қоринчалар тўсиқ нуқсони, ўпка артерияси гипертензияси билан туғилган 15 кунлик бемор текширилиб, даволаш чоралари белгилаб олинди.

Оғир беморларни телемедицина орқали консултация қилиниши даволаш усуллари белгилаб олиниши, хорижий ва марказий шифохоналар тажрибасини тадбиқ қилишда катта ёрдам беради.
Муассасада телемедицина алоқалари ҳафтада 2-3 маротаба кўрсатмага биноан ўтказилмоқда.

➡️ Бухоро тиббиёти


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🔴 Пойтахтимизда соғлиқни сақлаш бошқарув органлари раҳбар ходимларининг даврий “Бошқарувчилар мактаби – 2025” махсус интеграцион малака ошириш ўқув курслари бўлиб ўтмоқда.


Хўш, унда қандай масалаларга алоҳида эътибор қаратиляпти?

Тиббиёт йўналишида замонавий раҳбар кадрлар қандай бўлиши керак?

📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада шу ҳақда батафсил сўз боради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ва унинг тизимида “Сиёсий-маърифат соати”

Хар хафтада ўтказиб келинаётган “Сиёсий-маърифат соати” бу сафар Тошкент шаҳрида хизмат сафарида бўлиб турган, бошқарма бошлиғи Элёр Олтиев томонидан онлайн олиб борилиб, бугунги куннинг энг мухим ва энг долзарб вазифалари хусусида барча йиғилиш иштирокчиларига топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Йиғилишда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг барча ходимлари, вилоят даволаш-профилактика муассасалари ҳамда шаҳар ва туман тиббиёт бирлашмалари раҳбарлари, уларнинг ўринбосарлари, бўлим бошлиқлари, бош ва катта ҳамширалар, муассасанинг маънавият ва маърифат масалалари масъуллари, маъмурият ходимлари онлайн ҳамда офлайн иштирок этишди.

Батафсил: https://telegra.ph/Viloyat-so%D2%93li%D2%9Bni-sa%D2%9Blash-bosh%D2%9Barmasi-va-uning-tizimida-Siyosij-marifat-soati-01-10

➡️ Бухоро тиббиёти


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Бухорода соғлиқни сақлаш тизимини трансформация қилиш бўйича ўтказилган ўрганиш ишлари муваффақиятли якунланди.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Жараён

Шу кунларда Тошкент халқаро Вестминстер университетида соғлиқни сақлаш бошқарув органлари раҳбар ходимларининг даврий “Бошқарувчилар мактаби – 2025” махсус интеграцион малака ошириш ўқув курслари бўлиб ўтмоқда.

Мазкур курсда ва ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари иштирок этмоқда.

➡️ Бухоро тиббиёти


#Кун_ҳикмати

✍️Ғалабанинг шериги, мағлубиятнинг томошабини кўп...

Кунингиз хайрли бўлсин!


➡️ Бухоро тиббиёти


РАСМИЙ МУНОСАБАТ

TAFTISH.UZ интернет ижтимоий тармоғи томонидан Ғиждувон туман тиббиёт бирлашмаси таркибидаги туманлараро Перинатал марказ ҳақида танқидий видеоматериал эълон қилинди.

Таъкидлаш жоизки, мазкур лавҳа 2024 йил декабр ойларида тасвирга олинган.
Лавхада кўрсатилган ҳолатлар бирлашма масъуллари иштирокида муҳокама қилинган бўлиб, санаб ўтилган баъзи ҳолатлар олди олинган ва ўша кунни ўзида бартараф қилинган.
Ҳозирги кунда бошқарманинг тегишли буйруғига асосан Ғиждувон туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи лавозимига Гафаров Жахонгир Собирович янги рахбар этиб тайинланган.

Жорий 2025 йилда Ғиждувон туман тиббиёт бирлашмасининг жахон талабларига мос замонавий янги биноси қурилиши ишлари бошланмоқда.
Бундан ташқари ижтимоий тармоқдаги мазкур лавхаларда айтиб ўтилган ҳолатларни ҳаққонийлигини аниқлаш ишлари олиб борилмоқда.
Лавҳада кўрсатилганидек, мухбирларнинг касб этикасига зид равишда бирлашма масуълларини сўроққа тутиш жараёнларида қандайдир камчиликлар, коррупцион ҳолатлар содир бўлаётгани ҳақида мурожаатлар мавжудлиги ҳақида сўз боради.

Шу ўринда фуқаролардан тизимдаги салбий иллатларни йўқотишда кўмаклашиши учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига аниқ далиллар билан мурожаат қилишларини сўраймиз.

Бухоро вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси тиббиёт соҳасидаги коррупция ва бошқа иллатларга қарши курашишда ОАВ ва жамоатчилик вакиллари билан доим ҳамкорлик қилишга тайёрлигини такроран билдиради.

Бухоро вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси Ахборот хизмати

➡️ Бухоро тиббиёти


🇹🇷 🇺🇿 Туркиядан бир гуруҳ малакали мутахассислар вилоятимизда бўлди

Бухоро вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси декабр ойида Туркиянинг Соғлиқ билимлари университети билан ҳамкорлик қилиш мақсадида кенгайтирилган учрашув ташкил этган эди.
Айни пайтда бундай ҳамкорлик алоқалар юртимизда амалий тиббиётни ривожлантиришда аллақачон бошлаб юборилган.
Бугун қардош турк ўлкасидан келган бир гуруҳ врач профессорлар иборат делегация аъзолари Бухоро туман тиббиёт бирлашмасига ташриф буюрди.

Жумладан, Ҳасан Чагил раҳбарлигидаги Меҳмет Эрсой, Мухаммет Ёрнек, Ҳасан Багджи, Меҳмет Угурлу ва бошқалар республика соғлиқни сақлаш вазирлиги вакиллари ҳамда Бухоро вилоят ССБ раҳбарияти ҳамроҳлигида бирлашмадаги шароит ва имкониятлар билан танишишди.

Шунингдек, Туркиялик меҳмонлар билан бирга, лойиҳа офиси вакиллари ҳам айнан Бухоро туман тиббиёт бирлашмасига ташриф доирасида ташкил этилган анжуманда иштирок этишди. Тақдимот жараёнида келгуси лойиҳалар ҳақида кенгроқ маълумот берилди.

Туркия мутахассислар билан бўлиб ўтган мулоқот учрашувида келгусида тиббиётнинг барча соҳаларида амалий ҳамкорликни йўлга қўйиш, телемедицина орқали мураккаб жарроҳлик амалиётларни бажариш, стажировка ўташ каби муҳим масалаларда фиклар алмашишди.
Таъкдилаш жоизки, меҳмонлар Бухорода соғлиқни сақлаш тизими фаолиятини ижобий баҳолашди.
Тадбир якунида меҳмонларга эҳтиром кўрсатилиб, эсдалик совғалари топширилди.

➡️ Бухоро тиббиёти


Меҳнати самарали деб топилган тиббиёт ходимларига устама тўланади

2025 йилги давлат дастури лойиҳасига кўра, Ўзбекистонда тиббиёт ходимлари меҳнат самарадорлигини баҳолаш кўрсаткичларини ишлаб чиқиб, самарадорликка эришган ходимларга устама тўлаш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, лойиҳада тиббиёт ва фармацевтика ходимлари фаолиятини давлат рўйхатидан ўтказиш ҳам кўзда тутилмоқда. Буни босқичма-босқич жорий этиш бўйича ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилади.

2025 йил 1 ноябрга қадар тиббий суғурта механизмлари жорий қилинаётган ҳудудларда рецепт асосида бериладиган дори воситаларини электрон рецепт тизими асосида тайинлаш амалиёти йўлга қўйилиши мумкин.

➡️ Бухоро тиббиёти


РШТЁИМ Бухоро филиали Япон гранти асосида замонавий тиббиёт ускуналарини қўлга киритди

⚡️ Япония Ўзбекистоннинг ишончли ҳамкори бўлиб, икки мамлакатни ўзаро ҳурматга асосланган яқин дўстлик муносабатлари бирлаштириб туради.
Қувонарлиси, сўнгги йилларда мамлакатларимиз ўртасида тиббиёт соҳасида олиб борилаётган ҳамкорлик алоқалари янада ривожланиб бормоқда. Айниқса, мамлактимиз Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Японияга қилган расмий ташрифи икки томонлама муносабатларда бутунлай янги босқични бошлаб берди.
Бугунги кунда давлатларимиз ўртасида тиббий кадрларни тайёрлаш, касалликлар муолажаси ва профилактикаси, соҳани рақамлаштириш каби қатор йўналишларда амалга оширилаётган қўшма лойиҳалар Ўзбекистон тиббиётини янада тараққий этишига хизмат қилмоқда.

👉 БАТАФСИЛ

➡️ Бухоро тиббиёти


🔴 🟦🟦🟦

❗️ССВ: Ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармалари раҳбарлари учун ўқув курслари ташкил этилди

➡️ Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғига асосан Тошкент халқаро Вестминстер университетида соғлиқни сақлаш бошқарув органлари раҳбар ходимларининг даврий “Бошқарувчилар мактаби – 2025” махсус интеграцион малака ошириш ўқув курслари бошланди.


Машғулотларнинг дастлабки циклида Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири ва ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари иштирок этмоқда.

‼️ Соҳа бошқарув органлари раҳбарларининг малакаси ҳамда касбий тайёргарлик даражасини тизимли равишда ошириб бориш мақсадида ташкил этилган ушбу ўқув курсларида тиббиётни, хусусан, патронаж хизматини халққа яқинлаштириш, касалликларнинг олдини олиш, эрта аниқлаш ва самарали даволаш, бирламчи тизим фаолиятини янада такомиллаштириш каби муҳим масалаларга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

➡️ Бухоро тиббиёти

Показано 12 последних публикаций.