NAMOZ NORMO'MIN RASMIY


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Политика


Ushbu kanalda siyosiy muxolifatchi Namoz Normo'minning ijodi o'rin oladi. N.N

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Политика
Статистика
Фильтр публикаций


ИННА ЛИЛЛАҲИ ВА ИННА ИЛАЙҲИ РОЪЖИУН Қардош Туркия халқига даҳшатли ёнғинда 60дан кўпроқ одамлар вафот этганлиги муносабати билан ўз таъзияларимни билдираман. Аллоҳ ҳалок бўлганларни мағфират қилсин, яраланганларга тезда тузалиб кетишни насиб қилсин! Вафот этганларнинг яқинларига сабр берсин. Омин. Намоз НОРМЎМИН 21.01.25 https://qalampir.uz/uz/news/turkiyada-motam-e-lon-k-ilindi-113131


Репост из: Kun.uz | Расмий канал
Ўзбекистон 2024 йилда газ импортини 2,4 баробарга оширди

Ўзбекистон 2024 йил давомида Россия ва Туркманистондан 1,7 млрд долларлик газ сотиб олди. Бу – 2023 йилга нисбатан 2,4 баробарга, 2022 йилга нисбатан 6 баробарга кўп. Ўтган йили, шунингдек, газ экспорти қиймат жиҳатдан 18 фоизга ошиб, 628 млн долларга етган.

👉 https://kun.uz/kr/73058889

Kun.uz расмий канали


Репост из: Uzdiplomat | Расмий канал
🔴Ўзбекистон ЕТТБ банкидан энг кўп маблағ олган давлатлар ичида 5- ўринга чиқиб олди

✔️Европа тараққиёт ва тикланиш банки Марказий Осиёга рекорд даража пул ажратмоқда

Европа Тикланиш ва Тараққиёт Банки (ЕТТБ) Марказий Осиёда тарихий сармоявий кўрсаткичга эришди. 2024 йилда ЕТТБ минтақадаги олти мамлакатда 121 та лойиҳа учун 2,26 миллиард евро (тақрибан 2,35 миллиард АҚШ доллари) миқдорида маблағ ажратди. Бу 2023 йилдаги сармоя ҳажмига нисбатан деярли икки баравар кўпдир.

Мазкур сармоя 784 миллион евро (816 миллион АҚШ доллари) миқдоридаги ҳамкорлик маблағлари билан қўллаб-қувватланиб, умумий сармояни 3 миллиард евродан (3,12 миллиард АҚШ доллари) оширди.

Ўзбекистон ва Қозоғистон ЕТТБ маблағларининг энг йирик бенефициарлари бўлди. Ўзбекистон 938 миллион евро (975 миллион АҚШ доллари), Қозоғистон эса 913 миллион евро (950 миллион АҚШ доллари) сармоя жалб қилди. Бу уларни 2024 йилда ЕТТБ маблағларини энг кўп олган дунёдаги бешинчи ва олтинчи давлатларга айлантирди. Монголия, Тожикистон ва Қирғизистон каби бошқа мамлакатлар ҳам катта сармоя жалб қилди.

ЕТТБнинг маблағлари асосан барқарор инфратузилма ва яшил иқтисодиёт ташаббусларига йўналтирилди. Сармояларнинг 61 фоизи инфратузилма лойиҳаларига ажратилди. Шунингдек, умумий маблағнинг 58 фоизи Париж келишуви мақсадларига мувофиқ келиб, экологик тоза лойиҳаларни қўллаб-қувватлади.

Барқарор тараққиётни қўллаб-қувватлашга узоқ муддатли содиқликни намоён қилган ЕТТБ сўнгги 30 йил ичида Марказий Осиёда 1 160 дан ортиқ лойиҳага 21,5 миллиард евро (22,36 миллиард АҚШ доллари) сармоя киритди.

Telegram | InstagramYou Tube | Facebook | X


Репост из: Геосиёсат | Politics
🇺🇸 Трамп Қўшма Штатларда икки ўзгармас жинс - эркак ва аёлни тан олиш ҳақидаги фармонни имзолади.

👉 @GeoPolitico


Репост из: Daryo | Rasmiy kanal
Gaz eksporti to‘xtamagan, avtomobil importi kamaygan — 2024-yilda O‘zbekiston tashqi savdosi qanday bo‘ldi?

Eng ko‘p import Xitoydan, eksport esa Rossiyaga amalga oshirilgan.

Batafsil — https://daryo.uz/nV2ULlwT

👉 Obuna bo‘ling - @daryo


Репост из: Uzdiplomat | Расмий канал
🔴Хитойлашаётган ўзбек бизнеси

✔️Хитой Ўзбекистонга 10 млрд АҚШ долларидан ортиқ сармоя киритган

✔️Хитой капитали иштирокида Ўзбекистонда 3 357 та корхона фаолият юритмоқда

2024 йил якунига келиб, Хитойнинг Ўзбекистонга киритган сармоялари ҳажми 10 миллиард доллардан ошиб кетди, икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми эса 13,1 миллиард долларни ташкил этди, деб хабар беради Trend.

Бу ютуқлар Тошкентда Хитойнинг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳамкорлигида ташкил этилган Ўзбек-Хитой бизнес форуми доирасида эътироф этилди.


Батафсил Uzdiplomat'да ўқинг!

Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X


Репост из: platforma.uz
Инвестицияларнинг энг кўпи Қозоғистонга кирмоқда. Ўзбекистонда пасайиш...

2024 йилда Марказий Осиё мамлакатларига киритилган инвестициялар ҳажмида сезиларли ўзгаришлар кузатилди.

Қозоғистон минтақада етакчи бўлиб, 15,7 миллиард долларлик инвестиция жалб қилди, бу ўтган йилга нисбатан 88% ўсишни кўрсатади. Бу минтақадаги умумий инвестицияларнинг 63%ини ташкил қилади.

Ўзбекистонга киритилган инвестициялар эса 49%га камайиб, 4 миллиард долларни ташкил этди.

Қирғизистонда инвестициялар 310%га ошиб, 2,1 миллиард долларга етди.

Озарбайжон 1,2 миллиард долларлик инвестиция жалб қилди, бу 1% ўсишни англатади.

Туркманистон 339 миллион доллар, Грузия 126 миллион доллар ва Арманистон 67 миллион долларлик инвестицияларни қабул қилди.

Умуман олганда, Қозоғистон ва Қирғизистонда инвестицияларнинг сезиларли ўсиши кузатилган бўлса, Ўзбекистонда инвестициялар ҳажми камайган. Бу ўзгаришлар минтақадаги иқтисодий муҳит ва инвестициявий жозибадорликка таъсир этувчи омилларнинг турличалигини кўрсатади.

Яна бир жиҳат. Бизда инвестицияларни кўрсатишда қўшиб ёзиш ёки сохта рақамлар ортидан қувиш авж олгандек...

@platformauzb


Репост из: "МУШТУМ" журнали расмий канали 📰
НМАЎЛЯПТИ – 4

Боксда етакчи давлатлардан бирига айландик, футболчиларимиз ҳам аста-секин тепағонликни ўрганишяпти. Ифлос шаҳар биринчилигида пешқадаммиз. Агар ўзимизга хос ва ўзимизга мос маҳалла тизимини каллаварам дунё аҳлига ўргата олганимизда эди, минг афсус!.. Энг кўп ҳоким ёрдамчилари коррупцияси бўйича ҳам манаман деган давлатларни оғзига ип ўлчар эдик!
Ишонмасаларинг, мана исботи:
Ўтган 2024 йили осмони мусаффо юртимизда 5 минг 716 та коррупцион жиноят содир қилинган бўлса, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги тизимида 309 та коррупцияга оид жиноятларни азамат ҳоким ёрдамчиларимиз қилишибди. Бу ҳали қўлга тушганлари! Эҳ-ҳе, қўлга тушмаганлари қанча?! Ўзи булар нима иш қилади? Буларни олаётган маошини камбағалларга бўлиб берсак, камбағаллик янаям қисқарган бўлармиди?
Булар камбағалликни эмас, камбағалларни қисқартиряпти, шекилли...

НМАЎЛЯПТИ?..

“Муштум” бобо
Рассом Фаррух ТЕШАЕВ


⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali


Репост из: Daryo | Rasmiy kanal
O‘zbekistonda hokim yordamchilari bir yilda 300 dan ortiq korrupsiyaga oid jinoyatlar qildi

2024-yilda jami 6898 kishi tomonidan 5716 ta korrupsiyaga oid jinoyat sodir etilgan.

Batafsil — https://daryo.uz/n9mAoPzm

👉 Obuna bo‘ling - @daryo


Репост из: platforma.uz
Трамп Ўзбекистонга келади...

Катта эҳтимол билан янги ҳокимиятга келган Трамп ва маъмурияти Марказий Осиёга эътиборни жиддийроқ қаратиши мумкин. Жумладан, Афғонистон муаммоларига ҳам. Зотан, уларнинг геосиёсат концепциясига кўра, жанубдаги қўшнимиз ҳам минтақага киради.

Хўш, Трамп нималарни янгилашга ҳаракат қилиши мумкин. Бизнингча, у минтақанинг бугунги қалтис геосиёсий вазиятдаги аҳволи, жумладан, янгидан шаклланаётган ташқи сиёсат, иқтисодиёт векторларини қувватлашга кўмаклашиши мумкин. Биринчи навбатда, АҚШ ва иттифоқчилари минтақанинг шимолий йўлларга қарамлигини юмшатиш, бу борада трансафғон ҳамда транскаспий лойиҳаларини қўллаши мумкин.

Иккинчидан, минтақадаги анъанавий актор – Россиянинг иқтисодий-сиёсий ва мафкуравий босими ҳамда бу ерда фавқулодда империяга айланиб бораётган Хитой таъсирига баланс пайдо қилишни режалайди.

Африка ва Яқин Шарқдаги имкониятларини йўқотган, Украинадаги вазияти қониқарсиз бўлган Кремль, табиийки,  энди минтақада таъсирини ушлаб қолиш ва кучайтиришдан манфаатдор. Аммо уларга энди бу қийинроқ бўлади. Нимагаки,  бу ерда Хитой аллақачон ҳозир бўлиб улгурди. Шундай экан Россияга икки қудрат билан мусобақалашиш анча қийин бўлади.

Назаримизда, Трамп "Толибон" билан ҳам муносабатларини "ойдинлаштириб" олса керак. Лекин Афғонистон барибир қудратлар манфаати йўлидаги пишанг воситаси бўлиб қолаверади, деган гумонлар ҳам йўқ эмас. Яъни, Россия минтақа – беш постсовет давлатларини таҳликада ушлаб туриш учун бу ердаги вазият ва гуруҳлар кучидан фойдаланса, АҚШ ҳам бу ерда гегемонга айланишга ҳаракат қилаётган рақибларини Покистондан амалга ошириладиган "ўйин"лар орқали ҳовурини босиб туришга ҳаракат қилади.
 
Бизнинг назаримизда, катта эҳтимол билан Трамп минтақамизга келади. Бу ташриф эса минтақа давлатларини "постсовет" жумҳуриятлари, деган тавқилаънатдан қутқариб, Евроосиё суперконтиненти марказидаги муҳим стратегик минтақа мақомига олиб чиқиши мумкин.

@platformauzb


Репост из: Rost24|TEZKOR
2024 йилда Ўзбекистонга муҳожирлар томонидан 15 миллиард долларга яқин пул ўтказилган

2024 йилда Ўзбекистонга жисмоний шахслар томонидан йўлланган пул ўтказмалари 30 фоизга ошиб, 14,8 миллиард долларга етди. Бу ҳақда Марказий банк хабар берди.

Маълумотларга кўра, маблағларнинг 77 фоизи – 11,5 миллиард доллар Россиядан келиб тушган. Трансфертларнинг қолган қисми Қозоғистон (795 миллион доллар), АҚШ (577 миллион доллар), Жанубий Корея (534 миллион доллар), Туркия (405 миллион доллар), Буюк Британия (135 миллион доллар) ва бошқа давлатлардан қабул қилинган.

Шунингдек, 2024 йилда P2P (онлайн) ўтказмалар ҳам жадал ривожланган. Уларнинг умумий сони 71 миллионтага етган бўлиб, 2023 йилга нисбатан 47 фоизга кўпайган. Онлайн ўтказмалар умумий трансфертлар ҳажмида 40 фоизга яқин улушни ташкил этган.

Марказий банкнинг маълум қилишича, 2024 йилда Ўзбекистондан чет элга йўлланган пул ўтказмалари 2,8 миллиард долларга етган. Банклар ва жисмоний шахслар ўртасидаги валюта олди-сотди операцияларининг умумий ҳажми 2023 йилга нисбатан 19 фоизга кўпайиб, 25,5 миллиард долларга етган. Шу билан бирга, ушбу даврда жисмоний шахслар томонидан банкларга 16,1 миллиард доллар миқдоридаги валюта сотилган, бу 2023 йилга нисбатан 31 фоизга кўпайган.

Билдирилишича, йил давомида жисмоний шахслар томонидан банклардан харид қилинган валюта 9,4 миллиард долларга етган, бу 2023 йилга нисбатан 3 фоизга кўпайган.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor


Репост из: Ilyos Safarov
Oxirgi vaqtlarda ovozi ozgina balandroq chiqayotgan jurnalist, bloger va tahlilchilar borki, g’amxo’rlari ko’payib qoldi. Bir necha kun avval siyosatshunos Hamid Sodiq “mahalla raisligi” uchun hujjatlari obdon o’rganilayotganidan xabar topganini yozgandi. Kecha Abdurahmon Tashanov o’ziga, oilasiga nisbatan kuchaygan trollar hujumi haqida ma’lum qildi. Bugun xabar keldiki, mening ham qishloqda nechta chorvam borligidan tortib, uyimizdan qancha chiqindi chiqishigacha surishtirishayotgan ekan. Odatda bunday surishtiruvlarga o’rganib ketganman. Sababi, jamiyatga otni qashqasidek ma’lum kasbim orqali imkon qadar oila tebratib yurgan oddaman. Chetdan pul olmayman, ikkinchi xotinim yo’q, orientatsiyam ham tog’ri, shukr. Ammo uydan chiqadigan kartoshka, piyozingizni chiqindisigacha surishtirisharkan, bu endi haddan oshish.

O’rtoqlar, qo’yinglar endi bunday sxemalarni. Agar sizlarga firibgar, odam og’risi, poraxo’r kerak bo’lsa, ana, OAVni kuzatmaysizmi, har kuni qanchasi haqida xabarlar beriladi-yu, qanchasi jazosiz qolyapti. Surishtiring piyoz po’chog’igacha o’shalarning.

Gaplashish, muhokama qilish mumkin emas ekan, nima qilasiz har xil dasturlarni muhokamaga qo’yib?!

@haqiqatdaIlyos


Репост из: platforma.uz
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Трампнинг Оқ уйдаги илк имзолаган ҳужжатлари ва баёнотлари

*Дональд Трамп 2021 йил январдаги Капитолийга ҳужумда айбланган 1,5 минг маҳкумни тўлиқ афв этиш тўғрисидаги ҳужжатни имзолади. Уларнинг тез орада озод қилиниши кутилмоқда.

*Трамп Россия президенти Владимир Путин билан учрашиш ниятида. Президент Украинадаги можарони тезроқ тўхтатишга ҳаракат қилади. Владимир Путин билан мулоқотдан кейингина Украина можаросининг тугаш муддатларини аниқлаш мумкин.

*Трампнинг таъкидлашича, Америка Украинага ёрдам бериш учун НАТОга қараганда 200 миллиард доллар кўпроқ сарфлаган. У НАТО аъзоларининг қўшимча 5% тўловларини талаб қилиш ниятида.

*АҚШдаги муҳим муаммоларни ҳал қилиш зарур ва TikTok орқали Хитойнинг кузатуви каби айбловларни иккинчи даражали.

*Трамп АҚШнинг Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотидан чиқиш тўғрисида ҳужжатни имзолади.

*Трамп Мексика кўрфазини Америка кўрфази деб қайта номлаш жараёнини бошлаш тўғрисидаги фармонни имзолади.

@platformauzb
Батафсил: https://t.me/+UaAfANSlNTEwYmQy


Репост из: Mitti Ko'prik
Кеча озроқ пул ишлаб олиш учун бозорга чиққан ўқувчилардан бирининг аравасига сабзавот ва меваларни юклаб, ярим келометрча наридаги уйимизгача гаплашиб келдим.

- Нечанчи синфсан?
- Еттинчи.
- Мактабгаям чиқяпсанми?
-Ҳа, лекин кеча синфхонамиз совуқлиги учун уйга рухсат беришди.
- Ўқишни битириб, ким бўлмоқчисан?
- Билмасам.
-Нималарнидир орзу қиласанми?
-Нима у?
- Яқин келажакда ҳаётингда қандай ўзгаришлар бўлишини истардинг? Нималарни ният қиласан?
- Билмасам…

Орзу нелигини, орзу қилишни билмаётган авлод. Мактабда “орзу ва унга етиш йўллари” деган фан ўқитилса эди, дея ўйладим.

Сиз нималарни орзу қиласиз, азиз ўқувчим?


Репост из: Kun.uz | Расмий канал
2024 йилда Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми қарийб 15 млрд долларга етди

Ўтган йилда Ўзбекистонга кириб келган пул ўтказмалари миқдори 14,8 млрд долларни ташкил қилди. Бу ўтган йилга нисбатан 30 фоизга ёки 3,4 млрд долларга кўп. Ҳисобот даврида пул ўтказмаларининг ўсиши Буюк Британиядан 83 фоиз, Жанубий Кореядан 56 фоиз, АҚШдан 35 фоиз ҳамда Европа Иттифоқи мамлакатларидан 32 фоиз бўлган.

👉 https://kun.uz/kr/94951005

Kun.uz расмий канали


Репост из: platforma.uz
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Сурхондарёдаги “Мустақилликнинг 25 йиллиги” кони атрофида олинган видеодан кўринишича, кондан чиқаётган газ ҳудудда бир нечта оловли майдонларни ҳосил қилган. Маҳаллий аҳолига кўра, газ чиқиши оқибатида ёпилган йирик қудуқ атрофида ўнлаб тирқишлар пайдо бўлиб, улар ёндириб қўйилган.

@platformauzb


Репост из: bakiroo
Картошка январнинг 17 кунида 12,9 фоизга қимматлаган

Янги йилнинг 3 январидан 17 январигача бўлган даврда картошканинг улгуржи нархлари 6 200 сўмдан 7 000 сўмгача ёки 12,9%га кўтарилган.

Расмий рақамларга ишонилса, Ўзбекистонда йилига 3,6 млн.тонна картошка етиштирилади, 700 минг тонна атрофида картошка импорт қилинади.

Доимий истеъмолдаги ва камбағал қатламнинг нондан кейинги асосий емиши бўлган картошка нархи юқори даражада мавсумий ўзгарувчанликка эга. Кузги картошка экиладиган даврда картошка 2 минг сўмгача арзонлаб кетган, нархларни барқарорлаштирувчи самарали харид ва интервенция тизими йўқлиги учун, кўп деҳқон ва фермерлар кузги картошка экишмаган (ёқилғи, ўғит, транспорт қимматлашаётгани омиллари ҳам бор).

Табиийки, кескин арзонлашиб кетган картошкадан кейин кескин қимматлашувчи картошка мавсуми келади.


Бу ҳам етмагандек, ўтган ҳафтада Қозоғистон картошка экспортига чекловлар киритган. 2024 йилда Ўзбекистон энг кўп картошкани (ун ва буғдой сингари) айнан Қозоғистондан импорт қилган.


Репост из: Uzdiplomat | Расмий канал
Толибон етакчиси аёллар таълимини тақиқлаш шариат эмас, шахсий қарор эканлигини айтмоқда

Бугун биз 40 миллионлик аҳолининг 20 миллионига адолатсизлик қилмоқдамиз. Биз уларнинг барча ҳуқуқларини тортиб олдик”, деди Аббос Шер Станикзай.

Батафсил…

Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X


Umrni sochib, pul yig'moq. Oxirida umrsiz va pulsiz qolmoq. Shumi hayot? N.N


Репост из: platforma.uz
Сиёсий тилга эҳтиёж

Бизнинг сиёсий элитамиз дунёда бўлаётган воқеаларга ниҳоятда эҳтиёткор ва баъзи ўринларда ўта ботартиб ёндашади. Бир ҳисобдан бу яхшидир, аммо ҳеч нарсага фикр билдирмаслик ҳам ғалати.

Дейлик, расмий сиёсатчиларимизнинг Украина масаласида гапирмаслигини яхши тушунамиз. Бироқ Украинани истисно қилган "тил" баъзан Ғазо ҳақида нималарнидир сўйлайди. Лекин яна бир таассуфли ҳолат: Кремлнинг сиёсий лисонига уйқашиб кетаётган "миллий забон"имиз минтақамизнинг Шимолдаги асосий актори имкониятларидан мосуво бўлган Яқин Шарқ-Суриядаги вазият ҳақида батафсил фикр билдиришдан ўзини тийиб туради...

Табиийки, бу ирода, сиёсий ироданинг аҳволини тамсил этиши мумкин бўлган кўрсаткичлардан бири... Лекин одамни иддаога чорлайдиган жиҳат шундаки, айни масалада аҳвол ҳаммада ҳам бундай эмас. Масалан, мустақилликни биз билан бирга қўлга киритган, биздан нуфус жиҳатидан анча кичик бўлган Озарбайжон бу борада хийла дадил. Риторикаси кескир ва чин маънода мустақил эканини урғулайди. Бокунинг сўнгги ҳаракатлари, айниқса,  Қозоғистонда ҳалокатга учраган учоқ фонида кўрсатган жидду жаҳди Озарбайжон бугун ўтган асрда мажбурлаб киритилган большевиклар шнели остида эмаслигини кўрсатади...

Худди шундай, биз ҳам бугун бевосита неоколониализм ифори таралиб турадиган "постколониал" деган сиёсий истилоҳ таъсиридан чиқишимиз керак. Чунки биз  аллақачон айни академик тушунчадан ташқаридамиз. Буни дунё тан олди. Энди ўзимиз ҳам  ҳеч бир соҳада бировга қарам эмаслигимизни қалбан англашимиз керак бўлади. 

Жаҳонга айтадиган гапимизни ўз манфаатимиздан келиб чиқиб ва эркин айтишга журъат топишимиз, "нозик мавзу"лар рўйхати ҳамда "дежурний" ҳимоячилар сафини кенгайтириш фойдали бўлади, бизнингча.

Негаки,  ҳозир бирор ўрис депутати ёки зиёлиси бизга қарши гап айтса, ортидан уларга қарши дарров Алишер Қодир чиқади... Нима, мамлакатда ундан бошқа сиёсатчи йўқми, Робен Гудга ўхшаб фақат у олишиши керак?!  Бутун бошли ТИВ ва бошқа ижтимоий-сиёсий институтлар нимага жим туришади?..

Хуллас, сиёсий тилимизни жуда бийрон бўлмасада, "ким"лигимизни кўрсатар даражада шакллантиришимиз бугун жуда муҳим. Чунки у дунёдаги ўрнимизни белгилашда муҳим воситадир.

@platformauzb

Показано 20 последних публикаций.