NAMOZ NORMO'MIN RASMIY


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Политика


Ushbu kanalda siyosiy muxolifatchi Namoz Normo'minning ijodi o'rin oladi. N.N

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Политика
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: Uzdiplomat | Расмий канал
🔴 Solidarity Center: Ўзбекистонлик мигрантларнинг аксарияти зўравонлик ва эксплуатация қурбони бўлмоқда

Марказий Осиёдан келган меҳнат мигрантлари, айниқса, Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистондан келганлар, яхши иш имкониятларини излар экан, катта қийинчиликларга дуч келмоқда. Иқтисодий ўзгаришлар ва сиёсий беқарорлик миграция йўналишларига таъсир ўтказмоқда, кўплаб ишчилар аввал Россияни танлар эдилар, аммо энди Қозоғистон, Туркия, Германия ва Жанубий Корея каби йўналишларга кўпроқ йўналишмоқда.

Аёллар ва ёшлар мигрант ишчилар сафида кўпайиб бораётгани уларни ўзгача хавф-хатарларга дучор қилмоқда, жумладан, ортиқча иш вақти учун ҳақ тўланмаслиги, касаллик учун таътил берилмаслиги ва гендерга асосланган зўравонликка дуч келиш. Бу вазиятни янада оғирлаштирадиган жиҳат шундаки, Марказий Осиё мигрант ишчиларининг 76 фоизи расмий меҳнат шартномасига эга эмас, бу эса уларни эксплуатация ва зўравонликка мойил қилиб қўяди.

Глобал ишчилар ҳуқуқлари ташкилоти бўлган Solidarity Center хавфсиз миграция стратегияларини ишлаб чиқиш зарурияти борлигини айтмоқда.
Асосий тавсиялар қаторига миграциядан олдинги тайёргарликни кучайтириш ва мигрантларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатишни тавсия этмоқда.

Telegram | InstagramYou Tube | Facebook | X


Репост из: Kun.uz | Расмий канал
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Хитойликлар Тошкентда байроқ кўтариб оммавий тадбир ўтказди. Ҳокимлик ва куч тузилмалари бундан бехабар

15 февраль куни тонгда пойтахтнинг Чилонзор туманидаги Миллий боғ ҳудудида ўнлаб Хитой фуқаролари турли хил байроқ ва шиорлар билан овозини кўтариб, оммавий тадбир ўтказди. Байроқ ва шиорларда «Биз кучлимиз» деган ёзув ёзилгани айтилмоқда. Ҳудудни қўриқлаётган Миллий гвардия ҳам, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва ИИББ ҳам ҳолатдан бехабарлиги маълум бўлди.

👉 https://kun.uz/kr/09354730

Kun.uz расмий канали


Сўраганннинг бир юзи, бермаганнинг икки юзи қорадир. Турк мақоли


Кичкина одамлар билан катта ишларни қилиб бўлмайди. Туркларнинг сўзи


Репост из: platforma.uz
Сардор Умурзаков раислигидаги кенгаш ҳузурида янги жамғарма ташкил этилади

Президент қарори билан Таҳлилий ва тадқиқот тузилмалари фаолиятини ташкил қилиш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш ҳузурида Тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилади.

Жамғарма маблағлари Тикланиш ва тараққиёт жамғармасида алоҳида очилган ҳисобрақамларда жамланади ва Мувофиқлаштирувчи кенгаш томонидан белгиланган тартибда сарфланади.

Жамғарма маблағлари қуйидагиларга йўналтирилади, жумладан:

⁃ мувофиқлаштирувчи кенгашнинг фаолият йўналишлари бўйича тадқиқотларни амалга ошириш;
⁃ таҳлилий материалларни тайёрлаш ва тадқиқотларни ўтказиш учун грантлар ажратиш;
⁃ ижтимоий сўровлар ва жамоатчилик фикрини ўрганиш бўйича тадқиқотларни амалга ошириш.

Жамғарма маблағлари мақсадли ва самарали сарфланиши устидан назорат Мувофиқлаштирувчи кенгаш томонидан амалга оширилади.

Маълумот учун, аввалроқ Президент қарори билан таҳлилий ва тадқиқот тузилмалар фаолиятини ташкил қилиш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгаш ташкил этилганди.  Кенгаш раиси сифатида Президентнинг махсус топшириқлар бўйича маслаҳатчиси Сардор Умурзаков фаолият юритади.

@platformauzb


Репост из: Uzdiplomat | Расмий канал
Алламжоновга уюштирилган суиқасдга оид жиноят иши доирасида 10 кишига ҳукм ўқилди

Энг кам 7 йил, энг кўпи эса 23 йил қамоқ жазоси белгиланди

Бугун Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судида фуқаро К. Алламжоновга уюштирилган суиқасдга оид жиноят иши доирасида 10 нафар шахсга нисбатан суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинди.

Эълон қилинган суд ҳукмига мувофиқ Шуҳрат Расуловга 23 йил, Джавлан Юнусовга 18 йил 6 ой, Шохрух Ахмедовга 23 йил, Исмоил Жаҳонгировга 23 йил ва Дониёр Ташходжаевга 7 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Қолган 5 нафар судланувчига қилмишига мувофиқ равишда турли муддатларга озодликдан маҳрум қилиш жазолари тайинланди, дейилади олий суд хабарида. Уларнинг кимлиги хабарда очиқланмаган.

Telegram |InstagramYou Tube | Facebook | X


Men sovuqdan o'lsam o'lay
Bitsin bu qish, bitsin bu qish.
Foyda, zarar kerak emas,
Bitsin bu qish, bitsin bu ish.

Bahor kelsa tuzalarman,
Yotogimga uzanarman.
Yo o'larman, yo qolarman,
Bitsin bu qish, bitsin bu ish.

Sovuq urdi yuragimni,
Kimlar qirdi kuragimni,
Bilolmayman keragimni,
Bitsin bu qish, bitsin bu ish.

Bu orzular ushalmaydi,
Nega quyosh yuksalmaydi,
Pushaymonman, pushaymonman,
Bitsin bu qish, bitsin bu ish.
N.N

Pusib yashayotganlar,
Susib yashayotganlar,
Qisib yashayotganlar,
Qusib yashayotganlar,
Qo'rqib yashayotganlar,
Hurkib yashayotganlar,
Sizlar ham o'lasizlar!
Yo'q!
Sizlar allaqachon o'lgansizlar!
N.N


Репост из: Anora_Sodiq_kundaligi
“Йил танлови” бошланишидан суратлар
Бугун кимнидир кайфияти ёмон бузилди. Лекин аниқ меники эмас. Ҳаммага раҳмат. Ҳалақит қилганларга ҳам))

Яна шу ерда туриб Республиканинг турли бурчагидан келган фаоллар, журналистлар ва блогерларга қарата энг тотли орзуим “Ўзбекистонда қонун устувор давлатни кўриш” эканлиги ҳақида бажонидил гапирган бўлардим. Бизга ҳалақит қилиб шундай “имконият” яратиб беришгани учун раҳмат.

@anora_sodiq


Репост из: Kun.uz | Расмий канал
Носоғлом ва заҳарли 65 кун — Тошкент ҳавосини ифлослайдиган омилларнинг узоқ муддатли таҳлили

Шамол каридорларининг қурилишлар билан тўсилиши, Қозоғистондан кириб келаётган чанг массалари, иситиш тизимларида кўмирдан фойдаланиш кабилар 2023 йилда пойтахтликларни 65 кун носоғлом ва заҳарли ҳаводан нафас олишга мажбур қилган. Бу ҳақда Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўрганиши университети ва Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти ўтказган тадқиқотда сўз боради.

👉 https://kun.uz/kr/72549738

Kun.uz расмий канали




Репост из: Kun.uz | Расмий канал
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Россияда Ўзбекистон фуқароларига куч ишлатилди

28 январ куни Қозон шаҳридаги Марказий бозорда Россия куч тузилмалари рейд ўтказиб, Ўзбекистон фуқароларига куч ишлатди. Kun.uz билан боғланган ватандошимизга кўра, бундай вазиятларда мигрантлар руҳий босим остида қолади: ёки пул бериб қутулишади ёки депортация бўлишмоқда. «Шу мавзуни олиб чиқинглар, зора кимнингдир назарига тушса», – дейди юртдошимиз.

👉 https://kun.uz/kr/58535652

Kun.uz расмий канали


Репост из: Rost24 | Расмий канал
⚡️Қирғизистон русча фамилиялардан бутунлай воз кечади

Қирғизистон парламенти фамилияларнинг миллий анъаналарга мос вариантларини жорий этиш бўйича қонун лойиҳасини тасдиқлади. Бу ҳақда 24.kg нашри хабар берди.

Нашрга кўра, ушбу қарор фуқароларга русча қўшимчалардан воз кечиб, ўз тарихий меросига мос фамилияларни танлаш имкониятини яратади.

Депутат Мирлан Самемкўжонинг тушунтиришича, янги тартиб фамилия ва ота исмининг имлосини мажбурий ўзгартиришни назарда тутмайди.

Ҳозирги "-ов", "-ев", "-вич", "-вна" қўшимчалари сақланиб қолади, лекин уларни фақат фуқароларнинг илтимосига биноан ўзгартириш мумкин.

Қонун лойиҳасига кўра, фуқаролар қуйидаги вариантларни танлаш имконига эга бўлади:

Ўғил болалар учун – "уулу", "дын/тын", "дин/тин", "дун/тун", "дан/тан", "ден/тен", "дон/тён" қўшимчалари;

Қиз болалар учун – "қизи" қўшимчаси.


Шу билан бирга, фамилия ҳеч қандай қўшимчасиз ҳам расмийлаштирилиши мумкин. Бундай ҳолда, болага отасининг исми фамилия сифатида берилмайди.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor


Репост из: Геосиёсат | Politics
🇺🇸🇺🇦 Британиянинг Daily Mail газетаси Доналд Трампнинг Украинадаги урушни тўхтатиш режасини қўлга киритганини даъво қилмоқда:

1. Оташкесим 20 апрель қадар амалга оширилади.

2. Украина НАТОга аъзо бўла олмайди.

3. Украина Россиянинг назоратидаги ҳудудлар устидан суверенитетини тан олади ва қўшинларини Курск вилоятидан олиб чиқади.

4. Демилитаризация зонаси ташкил этилади. Европа кучлари, эҳтимол Британия қўшинлари, АҚШнинг ҳарбий иштирокисиз вазиятни назорат қилади.

5. Европа Иттифоқи ўн йил давомида Украинани қайта тиклашга 468 миллиард доллар сармоя киритади.

Музокаралар жадвали:

1. Февраль бошида – Путин ва Зеленский ўртасида телефон суҳбати.

2. Февраль охири – март бошида – Путин ва Зеленский учрашуви.

3. 20 апрель – оташкесимнинг амалда бошланиши.

4. 9 май – Барча келишувлар эълон қилинади, Украинада ҳарбий ҳолат ва сафарбарлик бекор қилинади.

5. АҚШ Украинага хавфсизлик соҳасида ёрдам беришда давом этади.

6. Украина 2030 йилгача Европа Иттифоқига аъзо бўлиш йўлини сақлаб қолади.

👉 @GeoPolitico


Репост из: Nurulloh Muhammad Raufxon
"Ўзбекистон Республикасида фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ва диний соҳадаги давлат сиёсати КОНЦЕПЦИЯСИ" тайёрланибди ва муҳкомага қўйилибди.
Ушбуларни қоралаб, муносабатимни билдириб қўйдим.

1. “Консепсия” деб тақдим этилган ушбу лойиҳа нари борса бирон йўриқномага ёки ҳукумат идораларининг соҳавий иш режалари баённомасига ёки қанақадир норматив ҳужжатларга ўхшаб қолган. Консепсия БОШ ҒОЯ, БОШ ТАМОЙИЛ деганидир, иш режаси эмас. Консепсия қонун ҳам эмас. Аксинча, қонунлар унга кўра яратилади, сиёсатлар унга кўра юритилади.
2. Ушбу лойиҳадаги тавсиялар янгилик эмас. Шу ҳолида қабул қилинса ва сиёсатини давлат бунга кўра юритса, биринчи иқтидор даврида юритилган қўпол диний сиёсат яна такрорланади, ҳатто ундан ёмонлашади.
3. Консепсия кўпроқ ишонч, адолат, марҳамат, ҳақ-ҳуқуқ, эркинлик руҳида тузилади, ҳеч бўлмаганда ҳуқуқ билан бурч элликка-эллик бўлиши лозим. Ҳозирги ҳолида эса шубҳа, хавотир, ваҳима, чеклов, тақиқ, пўписа оҳанглари босиб кетган.
4. Лойиҳада асосан Ислом дини ва мусулмонлар назарда тутилгани билиниб турибди. Демак, ўттиз йилдан бери бўлаётганидек, таёқ яна мусулмонлар бошида синишда давом этади. Чекловлар Ислом динига, бошқа диндагилар учун фақат бағрикенглик.
5. “Радикализм”, “ақидапарстлик”, “терроризм”, оқимлар” каби сўзлар ишлатилганида кимлар ва қайси дин назарда тутилаётганини биламиз, бироқ насронийликдаги бузғунчи оқимлар, секталар ҳақида лом-мим дейилмаган. Ҳолбуки, “Иеҳова шоҳидлари”, “баптистлар”, “декабристлар”, “протестантлар”... сингари ўнлаб, юзлаб катта-кичик оқим ва секталар анъанавий насронийлик назарида ҳам бузғунчи, реаксион ва радикал тоифалардир. Ҳозирда дунёнинг бошига кулфат келтираётганлар асосан шу протестантликка эргашганлардир. Булар Ўзбекистонда “бағрикенглик” қаноти остида ва қонун ҳимоясида яйраб юрибдилар, мўмин-мусулмонлар эса кўпи сохта айбловлар билан таъқиб-тазйиқда, қамоқда, қувғинда, ўз юртидан қочиб чиқиб кетишга мажбур...
6. Радикал, ашаддий худосиз (атеист)лар ва шайтонга сиғинувчи (сатанист)лар ҳақида ишора ҳам йўқ.
7. “Консепсия” матни ўрис тилида ёзилгану сўнгра ўзбекчага ўгирилганга ўхшайди, ўзбекчага ёт тушунарсиз ифодалар тиқилиб ётибди. Жумла хатолари ҳам кўп.
8. “Қанча тушунарсиз бўлса, шунча яхши” деган совет қоидаси бўларди, бу “консепсия” ҳам ортиқча тафсилоту мавҳум гап-сўзларга тўла. Қонунлар, қарорлар, консепсиялар қанча сергап ва мавҳум бўлса, унга амал қилиш, риоя этиш эҳтимоли шунча озаяди. Бундан ташқари, ифодалардаги мавҳумлик қоидани ҳар ким ўз қаричи ва тушунчасига кўра талқин этишига олиб келади.
9. Консепсия қисқа, лўнда, аниқ, тиниқ битилиши керак. Бир бетга, нари борса икки бетга сиғдирса бўлади.
10. Лойиҳани халқ муҳокамасидан ўтди деб бўлмайди. Ўн-йигирма, нари борса юз одамда сайтга кириш имкони бор. Буни ҳақиқатан халқ муҳокамасига қўйилиши, иложи бўлса, очиқ мулоқот тарзида катта бир йиғин ўтказилиши мақсадга мувофиқ. Чунки масала шунга лойиқ, жиддий масаладир.

Ва ҳоказо. Моддама-модда мулоҳаза билдирмадим, чунки бу гарса, менинг қатъий қаноатимга кўра ва бошда айтганимдек, консепсия эмас. Консепсия бунақа бўлмайди, бунақа ёзилмайди.

ХУЛОСА. Ушбу лойиҳани тасдиқлашга шошилмаслик керак. Ўртада юрт тақдири, диндорлар тақдири, тинчлик-тотувлик тақдири, демак, жамиятимиз ва давлатимиз тақдири, келажагимиз турибди. Президент буни қайтариши, бутунлай бошқатдан ишлаб чиқилиши лозим!

https://parliament.gov.uz/regulation/35


Репост из: Rost24 | Расмий канал
⚡️Ўзбекистон аҳолисининг даромадларида ҳудудлар ўртасидаги табақаланиш кучайди

Аҳолининг умумий даромадларида хориждан келиб тушган пул ўтказмаларининг улуши 16,9 фоиздан 16,5 фоизга камайди. Пул ўтказмалари асосан Андижон (жами даромаддаги улуши — 27,6%), Фарғона (25,6%) ва Хоразм (22,8%) вилоятлари аҳолисига келиб тушяпти.

Батафсил: rost24.uz/uz/news/2091

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor


Репост из: Kun.uz | Расмий канал
Швейцария «Гулнора Каримова иши» доирасида мусодара қилинган яна 182 млн долларни Ўзбекистонга қайтаради

Маблағлар Ўзбекистон аҳолиси манфаатлари учун, хусусан соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаларида ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга оширишга йўналтирилиши кўзда тутилган.

👉 https://kun.uz/kr/38819726

Kun.uz расмий канали


Репост из: "МУШТУМ" журнали расмий канали 📰
"Ким олади-ё, шугинани-ё 2025" танловига!

“УРУШ ҚАТНАШЧИСИ”

Ҳаётий ҳангома


Шифокор кўригидан ўтиш учун тиббиёт муассасасига бордим. Қирққа яқин киши навбатда турибди. Кўпчилиги ёшлар. Ёшим олтмишга яқинлашган бўлса ҳам ҳеч ким навбат берай демайди. Аксига олиб ҳамширалар таниш-билишларини навбатсиз кирита бошлади. Шундан жаҳлим чиқдими, шифокор эшигини қаттиқ ура бошладим. Бирдан бир ҳамшира чиқиб жаҳл-аралаш деди:
– Ким эшикни тақиллатаяпти?
– Мен!
– Нега бунчалар тақиллатаяпсиз?
– Эшикка “Уруш қатнашчилари навбатсиз киритилади” – деб ёзиб қўйибсизлар-ку, нега мени навбатсиз киритмайсиз?
Ҳамшира сал юмшагандай бўлиб, “Киринг”, – деди.
Шифокор обдон текшириб, хулосаларни ёзиб бўлгач, сўради:
– Ака, қайси урушда қатнашгансиз?
– Мен ёлғон гапирмайман, ука. – дедим нимтабассум билан. – Тўғрисини айтсам, бир ҳафтадан бери уйда ун йўқ. Шунинг учун эрталаб хотин билан роса урушиб, урушдан чиқиб, шу ерга келдим. Бугун ун топиб бормасам, яна уруш бўлиши аниқ!
Хонага бирдан кулги жаранглади. Шифокор-у, ҳамширалар “уруш қатнашчиси”ни кулги билан кузатиб қўйишди.

Пўлат МАНСУР.
Навоий вилояти, Қизилтепа тумани.

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali


Репост из: bakiroo
5 йилдан бери ундирилаётган утилизация йиғими қаерга кетаяпти?

Буни ҳеч ким билмайди. Импортни чеклаш учун 2020 йилда жорий қилинган утилизация йиғими қаерга, қайси чўнтакка тушаяпти, ким тақсимлаяпти, нимага ишлатилаяпти, ҳеч ким билмайди.

Бюджетда утилизация йиғимидан тушумлар ҳам, харажатлар ҳам бирон марта очиқланмаган. Халқ тугул, парламент олдида ҳам. Яъни бу утилизация йиғими солиқ эмас (солиқларни парламент жорий қилади), қип-қизил ўлпон.

Буям майли. Кулгулиси, утилизация йиғимини 4 карра ошириш тўғрисидаги қарор ижроси ЖСТга кириш учун масъул бўлган Ходжаевга топширилган.

Ходжаев ЖСТга кириш бўйича музокараларда импортни чеклаш учун утилизация йиғими жорий қилингани, каррасига оширилгани, лекин маҳаллий чўнтак чайқовчилар учун дарча ва яширин қарорлар билан имтиёз берилганини қандай тушунтираркин?

Ё ЖСТга киришни тўхтатиб турамизми?


Репост из: "МУШТУМ" журнали расмий канали 📰
“Ким олади-ё, шугинани-ё – 2025” танловига

АЛДОҚЧИ ШОҚОЛ


Шоқоллар, ўтлоқда тўдаси,
Изғирди қишлоқда биттаси.

Бехос катта бўёқ идишга,
Тушди улгурмаёқ қочишга.

Хайрият бир кимса кўрмади,
Қинғир ишин сеза билмади.

Қора буёққа бўялиб, қаранг,
Тўдасига қўшилди аранг.

Кўришган шоқоллар ҳайратда,
Шоқолвой қолдирди ғафлатда.

У ўзини-чи ошкор қилмади,
Шериклари таний билмади.

Тўпланиб бир гала шоқоллар,
Тўдабоши-ю, оқсоқоллар.

Уни илоҳий қудратли ўйлаб,
Тўдаларига сардор сайлаб,

Кўнгиллари жойига тушди,
Шоқолвойни иши юришди...

Бир куни ҳаво айниб қолди,
Момақалдироқ ташвиш солди.

Ёмғир ёғиб, бўлди кучли сел,
Барча шоқол бўлди жиққа ҳўл.

* * *

Алдоқчи шоқол жуни ювилди,
Риёкор тез тўдадан қувилди.

Ҳаким КАМОЛОВ.
Бухоро вилояти, Шофиркон тумани

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali


Репост из: Uzdiplomat | Расмий канал
Марказий Осиё давлатларидаги этник таркиб

▪️Ўзбекистон


2025 йил 1 январ ҳолатига кўра, Ўзбекистон аҳолиси 37 миллион 543 минг кишини ташкил этган.
2021 йил бошида (34,6 млн киши) ўзбеклар 84,4% ёки 29,2 млн кишини ташкил этган. Бошқа йирик миллатлар:

Тожиклар1,7 млн киши (4,9%)
Қозоқлар821,2 минг киши (2,4%)
Қорақалпоқлар752,7 минг киши (2,2%)
Руслар720,3 минг киши (2,1%)
Қирғизлар291,6 минг киши
Туркманлар206,2 минг киши
Татарлар187,3 минг киши
Корейслар174,2 минг киши
Украинлар67,9 минг киши
Озарбайжонлар41,2 минг киши
Белоруслар18,5 минг киши
Бошқа миллатлар426,4 минг киши

▪️Қозоғистон


2025 йил 1 январ ҳолатига кўра, Қозоғистон аҳолиси 20 миллион 286 минг 84 киши бўлган.
2024 йил бошида (20 033 546 киши) қозоқларнинг умумий аҳолидаги улуши 70,98% ёки 14,2 млн нафарга етган. Энг йирик миллатлар қаторида:

Ўзбеклар660,6 минг киши (3,3%)
Руслар2,98 млн киши (14,89%)
Украинлар375,9 минг киши (1,88%)
Уйғурлар301,6 минг киши (1,51%)

▪️Қирғизистон

2024 йил 1 июль ҳолатига кўра, Қирғизистон аҳолиси 7 миллион 219 минг кишига етган.
2022 йил бошида (аҳоли сони 6,7 млн киши) қирғизлар 4,9 млн киши ёки 73,13% ни ташкил этган. Бошқа миллатлар эса:

Ўзбеклар999,3 минг киши (14,9%)
Руслар335,2 минг киши (5%)
Уйғурлар61 минг киши (0,9%)
Тожиклар60 минг киши (0,9%)
Турклар45,8 минг киши (0,6%)
Қозоқлар36,8 минг киши (0,5%)
Татарлар26 минг киши (0,3%)
Озарбайжонлар21,6 минг киши (0,3%)
Корейслар16,9 минг киши (0,2%)

Бу маълумотлардан келиб чиқиб, Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистонда асосий этник таркиб шакллангани ва муайян миллатларнинг аҳолидаги улуши сақланиб қолаётганини кўриш мумкин.

Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X

Показано 20 последних публикаций.