platforma.uz


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Энг тезкор ахборотлар, долзарб мавзудаги мақолалар, экспертларнинг чиқишлари, оригинал сурат ва видеолавҳалар шу ерда!
@platformauzb
Тезкор янгиликлар: @platformauzb_live
Тижорий таклифлар учун — @uzbplatforma_admin
Админга ёзиш: @uzbplatforma_admin

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


Тошкентда ҳаво ифлосланиши ўта хавфли даражага чиқди

Чанг-тўзон кўтарилиши ортидан Ўзбекистон пойтахти ҳавоси энг ифлос шаҳарлар рўйхатида 1-ўринга чиқиб қолди. Ўзгидрометнинг Олмазор туманидаги (Турин политехника университети яқинидаги) станцияси 1 куб метр ҳавода PM10 зарраларининг концентрациясини 1472 микрограмм деб кўрсатмоқда.

Бу Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти белгилаган суткалик ўртача нормативдан 33 баробарга юқори.

@ platformauzb


Янги қурилган уйлар...

@platformauzb


Энергетика вазиримиз камтарона тўй қилибдилар.

@platfotmauzb


Пойтахт устидан сувуқ ҳаво фронти ўтмоқда

Ҳозирги кучли шамол эсиши билан боғлиқ вазият 1 соатлар давом этади. Чанг массаси ҳам шунга яраша ҳавода узоқроқ муддат сақланади.

Кейинроқ икки соатлардан сўнг пойтахтда шаррос ёғин ёғиб, ҳаводаги чангларни табиатни босиши эҳтимоли ошмоқда. Шундан умид қиилиниб турибди. Очиқ ҳавода нафас олиш оғирлашяпти.

@platformauzb


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Тошкентга чанг-тўзон ёпирилди

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги эшик-деразаларни маҳкам беркитиш, дарахт ва электр устунлари тагида турмасликни тавсия қилди. Реклама устунлари ва дарахтлар ортига яшириниш тақиқланади. Автомобилларни дарахтлар ва енгил конструкцияли қурилмалар остида қолдирмаслик керак.

@platformauzb


7528313.pdf
1.7Мб
❗️Ҳукумат қарори: болалар хавфсизлиги учун мактаб ва боғчалар олдига 30 км тезликда ҳаракатланиш белгиси ўрнатилади

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати “Транспорт воситаларидан фойдаланишда аҳолига қўшимча қулайликлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни қабул қилди.

Қарорга мувофиқ, 2025 йил 1 сентябргача Ички ишлар вазирлиги томонидан мактаб ва боғчалар атрофида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича аниқ чоралар кўрилади. Жумладан, мазкур таълим муассасалари олдига соатига 30 километрдан ортиқ ҳаракатланишни тақиқловчи йўл белгилари, радар ва махсус техника воситалари ўрнатилади.

@platformauzb


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Бизда ҳали кўп жабҳаларда эски қолиплар сақланиб турибди. Масалан, биз мудом туркий аждодлар номига тайсаллаб ёндашамиз. Ёки Асанов айтгандай, қўлимизда рухсат берилган номлар бор. Бошқа, дейлик, форсий тарихий шахслар бўлса марҳамат чеклов йўқ.

Бу совет мафкурасининг этник масаладаги айёрона қўллаган усули эди. Бироқ мустақил бўлганимизга 30 йилдан ошяпдики, мудом бу қараш жойида турибди.

@platformauzb


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
“Талабалар фестивали” ёшларнинг барча қатламини қамраб олиб, қайноқ паллада давом этяпти

Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда Олий таълим фан ва инновациялар вазирлиги томонидан 1 майдан 25 майгача бутун Ўзбекистон бўйлаб миллионлаб ёшларни бир мақсад атрофида бирлаштирувчи “Талабалар фестивали” ўтказилмоқда.

Фестивал доирасида ўтказилаётган ўнлаб лойиҳалар жуда пухта ўйлангани, мазмуни ва ёшларга том маънода фойдали экани билан ҳам аввалгилардан мутлақо ажралиб туради.

Бир сўз билан айтганда, ёшлар учун унутилмас, такрорланмас ва энг асосийси, ўзига хос кайфият улашувчи фестивалда барча ёшларни фаол бўлишга чақирамиз!

Рўйхатдан ўтиш ва иштирок этиш учун: @yoshtanlovibot

@platformauzb




Энди поезд ҳар куни ўтмайдиган темир йўл кесишмаларидан тўхтаб ўтиш шарт бўлмайди

Бугунги кунда йўллардан кесиб ўтувчи айрим темир йўлларда ҳафта ёки кун давомида вагонлар ҳаракатланмасада, ҳайдовчилар белги олдида тўхташга мажбур ва натижада узун тирбандликлар юзага келмоқда.

Масалан, Тошкент шаҳрининг Фарғона йўли кўчаси (кўприк олдида), Чўпонота ва Шота Руставели кўчалари кесишмаси, Кичик халқа йўли (Қушбеги) сингари йирик йўлларда зарурат бўлмасада, ҳайдовчилар тўхташга мажбур.

Шу муносабат билан қарор билан автомобиль йўлларидан ўтган айрим темир йўл кесишмаларида «Стоп» белгилари бошқарилувчи сфетофорларга алмаштирилиши белгиланди.

@platformauzb


“Тўхташ тақиқланган” ва “Тўхтаб туриш тақиқланган” йўл белгиларининг мақсадга мувофиқ ўрнатилганлиги нуқтаи назаридан тўлиқ қайта кўриб чиқилиши белгиланди.

Зарурат бўлмаган жойларда ўрнатилган йўл белгилари демонтаж қилинади, уларнинг амал қилиш вақтини кўрсатувчи қўшимча ахборот белгилари ўрнатилади.

Қарор билан шу белгиларда кўрсатилган амал қилиш вақтидан ташқари пайтда транспорт воситаларининг тегишлича тўхташи ҳамда тўхтаб туришига рухсат берилди. Масалан, "Тўхтаб туриш тақиқланган" белгисининг тагида амал қилиш вақти соат "7.00 - 21.00" деб кўрсатилган бўлса, транспорт воситалари ушбу белги ҳудудида соат 21.00 дан 7.00 га қадар бемалол тўхтаб туришлари мумкин бўлади.

Бугунги кунда йўллардан кесиб ўтувчи айрим темир йўлларда ҳафта ёки кун давомида вагонлар ҳаракатланмасада, ҳайдовчилар белги олдида тўхташга мажбур ва натижада узун тирбандликлар юзага келмоқда.

Масалан, Тошкент шаҳрининг Фарғона йўли кўчаси (кўприк олдида), Чўпонота ва Шота Руставели кўчалари кесишмаси, Кичик халқа йўли (Қушбеги) сингари йирик йўлларда зарурат бўлмасада, ҳайдовчилар тўхташга мажбур.

Шу муносабат билан қарор билан автомобиль йўлларидан ўтган айрим темир йўл кесишмаларида “Стоп” белгилари бошқарилувчи сфетофорларга алмаштирилиши белгиланди.

@platformauzb


Жорий йил 1 сентябрдан бошлаб ҳаракат тезлигини назорат қилишга мўлжалланган ҳар қандай турдаги стационар ва мобиль радарлар жойлашган ҳудудда ва унгача камида 250 метрдан кам ҳамда 500 метрдан кўп бўлмаган ҳудудда “Радар” йўл белгисининг ўрнатилиши мажбурий бўлади — президент топшириғи.

@platformauzb


Бизнесни ривожлантириш банки ЕТТБнинг Савдога кўмаклашиш дастурига аъзо бўлди

Лондон шаҳрида бўлиб ўтган ЕТТБнинг 34 йиллик анжумани доирасида “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ расман Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг Савдога кўмаклашиш дастурига (TFP) қўшилди.

Бу қадам банкка халқаро савдо молияси бозорида янги имкониятлар эшигини очади. Шу орқали Бизнесни ривожлантириш банки кичик ва ўрта бизнеснинг экспорт-импорт салоҳиятини қўллаб-қувватлашда янада самарали иштирок этади.

Маълумот учун, ЕТТБнинг TFP дастури 1999 йилдан буён 33 млрд евро миқдорида молия ажратиб, 800 дан ортиқ банклар билан ҳамкорлик қилган.

@platformauzb


Йўл чизиқларини босганда энди жарима қўлланилмайди

Президентимиз топшириғига асосан аҳолининг таклиф ва истакларини инобатга олган ҳолда, автомобиль йўлларида ҳаракатланиш тартибини янада такомиллаштириш, ҳайдовчиларга қўшимча қулайликлар яратиш ҳамда уларни қийнаб келаётган муаммоларни бартараф этишга қаратилган Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, жорий йил 1 июндан бошлаб йўл чизиқларини босиб қоидабузарлик содир этиш ҳолатларини махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари орқали қайд этишга йўл қўйилмайди. Тўхташ чизиғи – "стоп-линия" (5.33 йўл белгиси) бундан мустасно.

Яъни, ҳайдовчи чизиқни босиб олса, бу қоидабузарлик фоторадар ёки видеокамера орқали қайд этилмайди, демак, автоматик равишда жарима ёзилмайди. Лекин, ЙПХ ходими томонидан аниқланганда, қоидабузарлик ўрнатилган тартибда расмийлаштирилади.

@platformauzb


Чиройли шиорлар, пафосли чақириқлар остига яширилган "манфаат"

Умуман олганда, мамлакатимизнинг Бош ғайрикоррупционери Акмал Бурхонов нафақат бу, балки "мустақиллигимизни мустаҳкамлаш, Янги Ўзбекистонимизнинг имижини оширишни кўзлаган" шунга ўхшаш қарор ва дастурлар қабул қилинаётганда муфассал ўрганиш олиб борса фойдали бўларди. Чунки биз ўз гизли истакларимизни чиройли шиорлар, пафосли чақириқлар остига яшириб "иш қилиш"нинг ҳадисини роса олганмиз.

Масалан, эсингизда бўлса, илгарилари "Ўзбекистон келажаги буюк давлат!", "Биздан озод ва обод ватан қолсин!", "Ватанни севмоқ иймондандир!" деган шиорлар бўлгувчи ва улар аксарият холларда пахта ва мой заводлари, нефть базалари, ун комбинатлари пештоқига илиб қўйиларди. Ва ҳаммамиз яхши биламизки, ўша замонларда (балки ҳозирда ҳам) бу "гўша"лар ўғирлик ҳадди аълосига етган масканлар ҳисобланарди.

Шиорлар баъмисли бир мантра – афсундек уларни "бало-қазо"лардан асраб туришига ишонилган. Биз бу ишдан, миназ – характеримиздан бугун "тозаланиб" бўлдик, десак хато ўйлаган бўламиз. менимча. Шунинг учун Акмал акага камтарона маслаҳат берамизки, қаердаки жимжималар кўпайса, халқ ва ватан номидан, аждодларимиз хотираси, буюк келажак ҳақида кўп гапирила бошланса, лойиҳа матнларнинг айни нуқталарини бир титкилаб чиқиш керак.

Чунки бизнинг "истиқболли" режаларимиз шу ерга бекитилган бўлиши мумкин. Ҳа, Акмал ака, сиз масала амалиётга кўчмасдан, назарий жараёнга кирган маҳал зарбага шайлансангиз кўпроқ ютасиз. А так, биз жуда туллакмиз, ака!

@platformauzb


My.gov.uz портали орқали давлат хизматларидан онлайн фойдаланинг!

💻 my.gov.uz/oz/service/308 — Кира қилиш учун лицензия варақасини олиш;

💻 my.gov.uz/uz/service/357 — Электрон рақамли имзо олиш;

💻 my.gov.uz/oz/service/913 — Туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани олиш;

💻 my.gov.uz/oz/service/853 — Автотранспортни онлайн суғурталаш;

💻 my.gov.uz/oz/service/412 — Ўзбекистон Республикасидан чиқишига вақтинча чеклов қўйилганлиги ҳолатини текшириш;

💻 my.gov.uz/uz/service/491 — Ўз ўзини банд қилган шахсларни рўйхатдан ўтказиш;

💻 my.gov.uz/uz/service/263 — Ҳисобланган иш ҳақи суммалари тўғрисида маълумот олиш;

💻 my.gov.uz/uz/service/486 — Нафақа тайинлаш учун ариза бериш;

💻 my.gov.uz/uz/service/378 — Паспортни ID картага алмаштириш учун ариза юбориш;

💻 my.gov.uz/uz/service/498 — UzAuto Motors AJ орқали автомобил сотиб олиш учун навбатни текшириш;

💻 my.gov.uz/uz/service/418 — Хорижга чиқиш паспортини расмийлаштиришга ариза бериш

💻 my.gov.uz/uz/service/745 — "Аёллар дафтар"да фуқаронинг мавжудлиги ҳақида маълумот олиш;

💻 my.gov.uz/uz/service/748 — "Ёшлар дафтар"да фуқаронинг мавжудлиги ҳақида маълумот олиш;

💻 my.gov.uz/uz/service/743 — Темир дафтарида фуқаронинг мавжудлиги ҳақида маълумот олиш;

💻 my.gov.uz/uz/service/587 — “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” га кириш учун ариза бериш;

💻 my.gov.uz/uz/service/654 — Aвтотранспорт воситаларининг тақиқини текшириш;

💻 my.gov.uz/oz/service/938 — Кредит тарихи ўрганилганлиги бўйича огоҳлантирувчи «СМС-хабарнома» олиш.

💻 Oilakredit.uz — оилавий тадбиркорлик бўйича кредит олиш учун ариза бериш бўйича;

💻 online-mahalla.uzушбу рўйхатда кўрсатилган йўналишлар учун субсидия олиш мумкин;

💻 ipoteka-bozori.uz — янги тартибдаги ипотека кредитлари;

💻 Subsidiya.mf.uz — субсидия расмийлаштириш бўйича;

💻 smart-market.uz —  йирик ишлаб чиқарувчи, улгуржи савдо, етказиб берувчи корхона ва ташкилотлар учун ўз маҳсулот ҳамда хизматларини эркин сотиш ҳамда кредит олувчилар учун маҳсулот етказиб берувчи фирмани эркин танлаш имконияти мавжуд.

💻 talim-krediti.uz ёки talim-krediti.mf.uz таълим кредити олиш учун;

💻 Infokredit.uz ёки my.gov.uz — кредит тарихини билиш учун;

💻 bank-kredit.uz  —"20 тадбиркор - 500 минг малакали мутахассис" дастури доирасида кредитга ариза бериш;

💻 portal.infokredit.uz — Юридик шахслар кредит тарихи ҳақидаги маълумотни олиши учун.

📱my.gov.uz иловасини юклаб олиш: Google Play ёки App Store

@platformauzb


Бюджет пулини қандай "ҳалоллаш" ҳақида доҳиёна режа

"Ҳар бир олий таълим ташкилоти ўз бренди акс эттирилган (сувенир, канцтовар маҳсулотлари, турли хилдаги буюмлар, спорт ва бошқа кийимлар) буюмларни ишлаб чиқарувчи ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади ҳамда олий таълим ташкилотининг ўзида уларнинг савдо шохобчаларини ташкил этади."

Мана бу лаҳтак матн юқоридаги постдан олинди. Очиғи, жойлаётиб унча эътибор қилмаган эканман. Зингил солиб ўқисам, айни жойи жуда пурмаънога ўхшаб туйилди.

Сиз қандай тушундингиз, билмадиму менга англашилгани бундай бўлди: энди "канцтовар", талабалар уст-бошлари, сувенир ва бошқа анжомлар ишлаб чиқарувчи ёки етказиб берувчи фирма, компаниялар ташкил этилади ёки аввалдан мавжудлари фаолиятларини шу томонга буришади ва ОТМлардаги "ижтимоий-маданий муҳитни янада соғломлаштириш" билан шуғулланишади...

Бундай ишлар қандай каллага келади ҳайронсан. Президент у томонда "таълимни кўтариш керак" деб куюб ёнади, бу ёқда биз бюджет ажратган пулни қандай "ҳалоллаш" ҳақида доҳиёна режалар тузиш билан шуғулланамиз. Умуман, қойил лекин!

@platformauzb


Кластер раҳбари чет элда қўлга олинди

Kun.uz га кўра, Москвадаги Внуково аэропортида Интерпол томонидан Ўзбекистон фуқароси ушланган. У бошқарган компания пахта етиштириш учун банкдан 9 миллион долларга яқин кредит олган, аммо қарз маблағларини қайтармасдан хорижга қочиб кетган. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотишдан қарийб 20 миллион доллар фойда олганига қарамай, у мажбуриятларини бажармаган. Ўзбекистон Интерпол миллий марказий бюроси унинг Россияга келиши ҳақида маълумот олгач, у Внуково аэропортида ушланган ва Ўзбекистонга экстрадиция қилинган.

@platformauzb


1 августга қадар ҳар бир ОТМ ўз брендини шакллантиради

Ҳукуматнинг “Республика олий таълим ташкилотларида ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш, “олий таълим ташкилоти бренди”ни яратиш ҳамда талабаларнинг кийиниш маданиятини шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Қарор лойиҳасига кўра, жорий йил 1 августга қадар олий таълим ташкилотларининг ўзига хос брендини шакллантириш бўйича устувор йўналишлар ишлаб чиқиш белгиланган.

Бунда, ҳар бир олий таълим ташкилоти хусусияти, илмий ва таълим соҳасидаги ютуқлари, инновацион йўналишларидан келиб чиқиб олий таълим ташкилоти логотипи ва визуал идентификациясини (сувенир, канстовар маҳсулотлари, турли хилдаги буюмлар, спорт ва бошқа кийимлар) яратади.

Олий таълим ташкилотлари профессор-ўқитувчи, ходим ва талабалари ўртасида таълим ташкилоти брендига дахлдорлик ҳисси шакллантирилади, уларда ташкилот қадриятлари, анъаналарига амал қилишини кучайтиришга қаратилган тарғибот ишлари ташкил этилади.

Ҳар бир олий таълим ташкилоти ўз бренди акс эттирилган (сувенир, канцтовар маҳсулотлари, турли хилдаги буюмлар, спорт ва бошқа кийимлар) буюмларни ишлаб чиқарувчи ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади ҳамда олий таълим ташкилотининг ўзида уларнинг савдо шохобчаларини ташкил этади.

Олий таълим ташкилотларининг муваффақиятли битирувчилари, таниқли профессор-ўқитувчилари, тарихий ютуқлар ҳақида ҳикоя қилувчи контентлар ҳамда фильмлар яратилади.

@platformauzb


Энди шахсни тасдиқловчи ва бошқа ҳужжатларнинг электрон шакли ҳам расман тан олинади

1 июлдан шахсни тасдиқловчи ва бошқа ҳужжатларнинг my.gov.uz даги электрон шакли расман тан олинади. Уларнинг қоғоз нусхалари банкларда, нотариал идораларда, аэропорт, вокзал каби тегишли ҳужжатларни сўрайдиган ташкилотларда талаб этилмайди.
 
Бу президентнинг “Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашда “ижтимоий карта” тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида назарда тутилган.

Ҳужжатга мувофиқ, “Рақамли ҳукумат” тизими идоралараро интеграциялашув платформаси доирасида шахсий ҳужжатларнинг унификацияланган рақамли сервислари жорий этилади.

@platformauzb

Показано 20 последних публикаций.