АФЕРИЗМЛАР – 9* * *
Болалигимда катталардан энг кўп эшитган сўзим:
“Катталарнинг гапига аралашма!..”
Катта бўлиб, энг кўп эшитган сўзим:
“Катталарнинг ишига аралашма!..”
* * *
Энг катта бойликни олигархлар тўплайди,
энг катта сирни – фаррошлар.
* * *
Ишламайдиган одамни бекорчи вақти кўп бўлади.
Бекорчи одамни ғийбатга вақти кўп бўлади.
Ғийбатчи ҳеч қачон бахтли бўлмайди.
* * *
Золимнинг фожеаси:
Ўлган куни худди байрамдек одамлар бири бирини табриклашади.
* * *
Нега нафақабой демаймизда, нафақахўр деймиз?..
Қулоққа ғалати эшитилади.
* * *
Биз Худо берган ер ости ва ер усти бойлик заҳираларига... ҳамда ички ва ташқи душман заҳираларига ўта бой халқмиз.
* * *
Сизларга ҳам баъзан шундай туюладими?
Худди, раҳбарнинг тепасида раҳбар, у раҳбарнинг тепасида яна битта раҳбар, ўша раҳбарнинг тепасида ундан ҳам катта раҳбар... катта раҳбарнинг тепасида янаям катта раҳбар бордек...
Худди, Ўзбекистондан ташқари яна битта Ўзбекистон бордек...
* * *
Қулнинг психологияси: доим нажотни четдан ахтаради.
Билмайдики, четдан келиб қулнинг қўлидаги занглаган кишанни ечган Хожа унинг қўлига ўзининг янги кишанини тақади.
11.03.2025.Носиржон ТОШМАТОВ
⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali